1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Зумар
Махмуд Халил Хусорий - Зумар
00:00
/
00:00

Зумар сураси

Маккада нозил бўлган. 75 оятдан иборат.

«Зумар» сўзи «зумра» сўзининг кўплиги бўлиб, «гуруҳлар» деган маънони англатади. Ушбу суранинг охирроғида фаришталарнинг мўминларни жаннатга, кофирларни дўзахга зумралар ҳолида, яъни жамоа-жамоа қилиб олиб боришлари тавсифланади. Ўша васфда келган «зумар» сўзи сурага ном бўлиб қолган.

Тавҳид – Аллоҳ таолонинг яккаю ёлғизлиги масаласи сураи кариманинг аввалидан охиригача батафсил ва турли услублар ила муолажа қилинади. Сура ўзининг хитоблари, нидолари, мисоллари ва бошқа услублари билан инсон қалбини ларзага солади, унга тавҳидни жо этади. Шунингдек, тавҳид ҳақидаги ҳар бир шубҳани рад қилишга уринади. Чунки тавҳид иймоннинг ҳам, ҳар бир солиҳ амалнинг ҳам асосидир.

Сураи кариманинг аввалида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улкан мўъжизалари – Қуръони Карим ҳақида сўз кетади. Шунингдек, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг динида ихлос ила бардавом бўлиш буюрилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони махлуқотларга ўхшатишдан узоқда бўлиш лозимлиги таъкидланади. Мушрикларнинг «Аллоҳ ҳузурида бизга шафоатчи бўлади», деб бутларга сиғинишлари нотўғри иш экани баён этилади.

Сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ваҳдониятига ҳужжат ва далиллар келтирилади. Жумладан, осмонлару ернинг яратилиши, кечаю кундузнинг алмашиниши ва сайёраларнинг сайр этиб юриши ҳақида гап кетади.

Кейин эса мазкур далил келтириш борасида борлиқдан инсонга ўтилади, унинг онаси раҳмида яратилиш жараёни Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти ва қудратига далил сифатида келтирилади.

Кейин сурада ақийда масаласи муолажа қилиниб, кофирлар охиратнинг турли азобларини тотишлари таърифланади.

Зумар сураси ягона Аллоҳга ибодат қилиш лозимлигини очиқ-ойдин кўрсатиб беради ва кишиларни фурсат борида Аллоҳ таолога тавба қилиб қолишга чақиради.

Суранинг охирида қиёмат қўпганда, дудга бир пуфлаш билан ҳамма ўлиб, яна бир пуфлаш билан яна ҳамма қайта тирилиши, ундан кейинги бўладиган даҳшатлар, ҳашр майдони воқеалари ҳақида сўз кетади. Мўминларни жамоат-жамоат қилиб жаннатга, кофирларни эса тўп-тўп қилиб, дўзахга олиб бориш васф қилинади. Ниҳоят, пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, яхши бандалар ва бутун мавжудот Аллоҳга хушуъ ва хузуъ ила ҳамду сано айтиши келтирилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
1. Китобнинг нозил қилиниши ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳ томонидандир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
2. Албатта, Биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
3. Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга валий тутганлар: «Уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, Аллоҳ улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи, кофир кимсаларни ҳидоят қилмас.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
4. Агар Аллоҳ бола тутишни ирода қилса, албатта, Ўзи яратган нарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У Зот покдир. Аллоҳ ягонадир, Қаҳҳордир.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
5. У Зот осмонлару ерни ҳақ ила яратгандир. Кечани кундуз устига ўрайди, кундузни кеча устига ўрайди. Қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатга қадар юрур. Огоҳ бўлингким, У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
6. У Зот сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?!
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
7. Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У Зот Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр келтирсангиз, сиздан рози бўлур. Ҳеч бир юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтармас. Сўнгра қайтишингиз фақатгина Роббингизгадир. Бас, сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берур. Албатта, У Зот кўкслардаги нарсаларни ҳам ўта билувчидир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
8. Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига қайтган ҳолида дуо қилур. Сўнгра унга Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутур ва Аллоҳга У Зотнинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилур. «Куфринг билан бир оз баҳра олиб тур. Албатта, сен олов соҳибларидансан», – деб айт.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
9. Ёки у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Роббининг раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
10. (Менинг номимдан) айт: «Эй иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда яхшилик қилганларга яхшилик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
11. Сен айт: «Албатта, мен динни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишга буюрилганман.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
12. Ва мусулмонларнинг биринчиси бўлишга буюрилганман».
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
13. «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, буюк Куннинг азобидан қўрқаман», – деб айт.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
14. Сен айт: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
15. Бас, Ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар». «Албатта, зиён кўрувчилар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилганлардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир», – деб айт.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
16. Улар учун тепаларидан ҳам ўт-оловдан «соябонлар» бор, остиларидан ҳам ўт-оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур: «Эй бандаларим, Менга тақво қилинглар!»
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
17. Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар берки,
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
18. улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашарлар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
19. Ёки у ҳақида азоб сўзи ҳақ бўлган кимсани – оловдаги кимсани сен қутқара олурмисан?!
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
20. Лекин Роббларига тақво қилганлар учун устидан болохоналар бино қилинган болохоналар бордир. Остларидан анҳорлар оқиб турур. (Бу) Аллоҳнинг ваъдаси! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ
21. Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради. Кейин у қурийди. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрурсан. Сўнгра уни қуруқ чўпга айлантирур. Албатта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
22. Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб, ўз Роббидан бўлган нурда бўлган киши(қалби муҳрланиб, қотган каби бўлур)ми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
23. Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган Китоб этиб нозил қилди. Ундан Роббларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилувчи йўқ.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
24. Ахир қиёмат куни золимларга: «Касб қилиб юрган нарсангизни тотиб кўринг», – дейилганида, ёмон азобдан юзи ила сақланадиган одам (мўмин ила тенг бўлармиди)?!
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
25. Улардан олдингилар ҳам ёлғончига чиқарганлар, бас, уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келган.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
26. Аллоҳ уларга дунёда шармандаликни тоттирди. Албатта, охират азоби, агар билсалар, янада каттадир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
27. Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки, эсласалар.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
28. Арабий Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки, тақво қилсалар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
29. Аллоҳ бир мисол келтирадир. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин! Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
30. Албатта, сен ҳам ўлувчисан, улар ҳам ўлувчидирлар.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
31. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишасизлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
32. Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган ва ўзига содиқлик келганида, уни ёлғонга чиқаргандан ҳам золимроқ кимса борми?! Жаҳаннамда кофирларга турар жой бор эмасми?!
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
33. Содиқликни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса – ана ўшалар тақводорлардир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
34. Улар учун Робблари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Ана ўша яхшилик қилувчиларнинг мукофотидир.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
35. Зеро, Аллоҳ улар қилган энг ёмон амални ўчириб, қилиб юрган энг яхши амалларининг ажри ила мукофотлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
36. Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?! Улар сени Ундан бошқалар билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилувчи йўқ.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
37. Кимни Аллоҳ ҳидоятга солса, бас, унинг учун залолатга кетказувчи йўқ. Аллоҳ ўта иззатли, интиқом эгаси эмасми?!
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
38. Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратди?» – деб сўрасанг, албатта, «Аллоҳ!» – дерлар. «Менга хабар беринглар-чи! Агар Аллоҳ менга зарарни ирода қилса, ўша сиз илтижо қилаётган Аллоҳдан бошқа нарсалар Унинг зарарини аритувчи бўла олурларми?! Ёки менга марҳаматни ирода қилса, ўшалар Унинг марҳаматини тутиб қолувчи бўла олурларми?!» – деб айт. «Менга Аллоҳ етарли, таваккул қилувчилар Унгагина таваккул қилурлар», – деб айт.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
39. Сен айт: «Эй қавмим, ўз ҳолингизча амал қилаверинг. Албатта, мен ҳам амал қилувчиман. Бас, тезда билурсиз…
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
40. кимга уни шарманда қиладиган азоб келажагини ва кимга давомли азоб тушажагини».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
41. Албатта, Биз одамлар учун Китобни сенга ҳақ ила нозил қилдик. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзига фойда. Ким залолатга кетса, ўзига зарар. Сен уларга вакил (қўриқчи) эмассан.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
42. Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(ибрат)лар бордир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
43. Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутганларми?! «Ахир улар бирор нарсага эга бўлмасалар ва бирор нарсани англамасалар ҳам-а?!» – деб айт.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
44. «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлару ернинг подшоҳлиги ҳам ёлғиз Уникидир. Сўнгра Унгагина қайтарилурсизлар», – деб айт.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
45. Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар. Қачонки Ундан ўзгалар зикр қилинсалар, бирдан шодланиб кетарлар.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
46. «Аллоҳим! Осмонлару ерни яратган Зот! Ғайб ва ошкорни билувчи Зот! Сен бандаларнинг орасида улар ихтилоф қилиб юрган нарсаларда ҳукм қилурсан», – деб айт.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
47. Агар зулм қилганларга ер юзидаги барча нарса ва у билан яна ўшанча нарса бўлганида, аниқки, қиёмат куни азобнинг ёмонлигидан уни тўлов қилиб юборар эдилар. Уларга Аллоҳ томонидан улар ўйламаган нарсалар аён бўлди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
48. Ва уларга ўзлари касб қилган нарсаларнинг ёмонлиги аён бўлди ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
49. Бас, қачонки инсонни зарар тутса, Бизга дуо қилур. Сўнгра унга Ўзимиздан неъмат берсак, «Албатта, бу менга илмим туфайли берилди», – дер. Йўқ! У синовдир. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
50. Батаҳқиқ, буни улардан аввалгилар ҳам айтган эдилар. Бас, қилган касблари ўзларига асқотмади.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
51. Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Анавилардан зулм қилганларига ҳам тезда қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлур. Улар қочиб қутулувчи ҳам эмаслар.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
52. Аллоҳ хоҳлаган кишисига ризқни кенг ва тор қилишини билмасмидилар?! Албатта, бунда иймон келтирувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
53. (Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
54. Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга мусулмон бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
55. Сизга ўзингиз сезмаган ҳолда, тўсатдан азоб келиб қолишидан олдин Роббингиздан сизга нозил қилинган энг гўзал нарсага эргашинг.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
56. Ҳар бир жон: «Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин. Ҳақиқатда ҳам, масхара қилувчилардан бўлган эдим» (демасидан олдин...)
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
57. ёки: «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим» (демасидан олдин...)
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
58. ёки азобни кўрган чоғида: «Агар менга яна бир марта ортга қайтиш бўлганида, яхшилик қилувчилардан бўлар эдим» (демасидан олдин...)
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
59. Йўқ! Батаҳқиқ, сенга оятларим келди. Бас, уларни ёлғонга чиқардинг, мутакаббирлик қилдинг ва кофирлардан бўлдинг!
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
60. Қиёмат куни Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаганларни кўрсанг, юзлари қоп-қорадир. Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
61. Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
62. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
63. Осмонлару ернинг калитлари ёлғиз Уникидир. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар – ана ўшалар зиён кўрувчилардир.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
64. «Эй жоҳиллар! Мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга буюрурмисиз?!» – деб айт.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
65. Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам ваҳий қилинган: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиён кўрувчилардан бўлурсан.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
66. Йўқ! Аллоҳгагина ибодат қил ва шукр этувчилардан бўл!».
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
67. Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ қадрламадилар. Ҳолбуки, қиёмат куни ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
68. Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, беҳуш йиқилди. Аллоҳ хоҳлаганларгина мустасно. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, улар тўсатдан туриб, илҳақ бўлурлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
69. Ва ер Роббининг нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Набийлар ва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида уларга зулм қилинмаган ҳолда ҳақ ила ҳукм чиқарилди.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
70. Ва ҳар бир жонга қилган амали (жазо ёки мукофоти) тўлиқ берилди. У Зот уларнинг нима қилаётганларини яхши билувчидир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
71. Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдалди. Унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизларга ичингиздан Роббингизнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, сизларни ушбу кунингиздаги рўбарў бўлишдан огоҳлантирадиган расуллар келмадими?!» дедилар. Улар: «Шундай! Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлган», дедилар.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
72. «Жаҳаннам эшикларидан унда мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг!» – дейилди. Бас, мутакаббирларнинг турар жойи қандай ҳам ёмон!
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
73. Ва Роббларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг!» – дедилар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
74. Улар: «Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Жаннатда хоҳлаган еримизга жойлашамиз», – дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай яхши!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
75. Ва фаришталарни Аршни ўраб олиб, Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтаётган ҳолда кўрурсан. Улар орасида ҳақ ила ҳукм қилинди ва: «Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!» – дейилди.