1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Каафирун
Махмуд Халил Хусорий - Каафирун
00:00
/
00:00

Каафирун сураси

Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятидаги «каафирун» – «кофирлар» сўзи ном бўлиб қолган. Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломга ушбу сурада мушрикларга нисбатан «Эй кофирлар!» деб мурожаат қилишни амр қилган.

Каафирун сураси маккий суралардан бўлиб, у «тавҳид сураси», «ширкдан покланиш сураси» деб ҳам васф қилинади.

Ривоятларда келишича, бир гуруҳ Қурайш кофирлари Пайғамбаримизга:

– Келишайлик, биз сенинг динингга эргашайлик, сен ҳам бизнинг динга эргаш, биз сенинг илоҳингга бир йил ибодат қиламиз. Сен бизнинг илоҳимизга бир йил ибодат қиласан, – дейишди. Шунда ул зот:

Аллоҳ сақласин! Мен У Зотга ҳеч ширк келтирмайман, дедилар. Кофирлар:

– Бизнинг баъзи бутларимизни тавоф қилгин (сиғин), биз сенинг илоҳингга ибодат қиламиз, – деганларида, ушбу сура нозил бўлган экан.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
1. Айт: «Эй кофирлар...
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
2. (Мен) сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
4. Ва (мен) сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
5. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
6. Сизга ўз динингиз ва менга ўз диним».