1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Қоф
Махмуд Халил Хусорий - Қоф
00:00
/
00:00

Қоф сураси

Маккада нозил бўлган. 45 оятдан иборат.

Ушбу сураи шарифага ўзининг аввалида келган, алифбо ҳарфларидан бири бўлган «Қоф» исм этиб ихтиёр этилган.

Қоф сураси Маккада нозил бўлган сураларнинг ичида ўзининг шиддати, қалбларни ларзага солиши билан ажралиб туради. Бу сура кучли хитоблар ила инсоннинг кўзини очиб, унга ўлимни, қайта тирилишни, ҳисоб-китобни ва жаннат-дўзахни эслатади.

Сура қасам билан бошланиб, пайғамбарликни ва ўлгандан сўнг тирилишни инкор қилувчи мушрикларни қоралайди. Қуръони Карим бу муҳим масалани муолажа қилибгина қолмайди, балки издан чиққан, адашган қабилаларни тарбиялаб, тўғри йўлга солишга ҳам ҳаракат қилади.

Аллоҳ шундай мисолларни келтирадики, улар ёрдамида ҳамма нарсани, жумладан, ер ўликларни кемириб бораётганини ҳам билишини баён этади. Борлиқдаги барча мавжудот ва махлуқотларни Ўзи яратганини таъкидлайди. Ўтган кофир қавмларнинг қисматини эслатади.

Инсонни доимо икки фаришта кузатиб, амалларини ёзиб бориши ҳам Аллоҳнинг амри ила бўлади. Қолаверса, ўлим пайтида ҳақ зоҳир бўлади. Охиратда – қиёмат қоим бўлганда ҳамма қилганига яраша жазо ёки мукофот олади.

Сурада жаҳаннамнинг ҳоли алоҳида, жаннат аҳлининг ҳоли алоҳида тавсиф қилинади.

Ниҳоят, суранинг охирида Набий алайҳиссалом ва мусулмонлар сабрга чақирилиб, Аллоҳга ҳамд айтиш ва Уни поклаб ёдга олиш, охиратни эслаш тавсия этилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
1. Қооф. Улуғ Қуръон ила қасам.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
2. Аммо уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар дедилар: «Бу ажабланарли нарса-ку?!
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
3. Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу (ақлдан) узоқ қайтишдир!»
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
4. Дарҳақиқат, уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда муҳофазаланган китоб бор.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
5. Аниқки, уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ишдадирлар.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
6. Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз ва зийнатлабмиз? Ва унинг ёриқлари ҳам йўқ!
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
7. Ва ерни ёйиб қўйдик, унга барқарор тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик…
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
8. тез қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
9. Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
10. Ва зич тугунчали, шингиллари бор хурмоларни ҳам...
ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
11. бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
12. Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғончига чиқарганлар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
13. Од ҳам, Фиръавн ҳам, Лутнинг биродарлари ҳам.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
14. Дарахтзор соҳиблари ҳам, Туббаъ қавми ҳам – барчалари расулларни ёлғончига чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди.
ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
15. Аввалги яратишга ожиз бўлдикми? Йўқ! Улар янгидан яратилиш ҳақида чалкашликдадирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
16. Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
17. Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олганда...
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
18. бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
19. Ўлим талвасаси ҳақиқат бўлиб келди. Мана шу сен қочиб юрган нарсадир.
ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
20. Ва дудга пуфланди. Мана шу ваъид кунидир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
21. Ва ҳар бир жон ҳайдовчи ва гувоҳлик берувчи билан бирга келди.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
22. Албатта, бундан ғафлатда эдинг. Бас, сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
23. Ва унинг «яқини»: «Мана бу ҳузуримдаги нарса тайёрдир», – деди.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
24. Жаҳаннамга ташланг! Ҳар бир ашаддий кофирни ва ўта қайсарни,..
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
25. яхшиликни ўта ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини,..
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
26. Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни! Бас, уни шиддатли азобга ташланг!
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
27. Унинг «яқин»и: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», – дер.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
28. (У Зот) деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга ваъид тақдим қилган эдим.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
29. Менинг ҳузуримда сўз ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман!»
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
30. Ўша Кунда жаҳаннамга: «Тўлдингми?» – деймиз ва у: «Яна қўшимча борми?» – дер.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
31. Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди.
ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
32. Бу сизга ваъда қилинган нарсадир, ҳар бир сертавбага ва муҳофаза қилувчига,..
ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
33. Роҳмандан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага.
ﰖ ﰗﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ
34. «Унга саломатлик ила кирингиз! Бу мангулик кунидир!» (дейилур).
ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ
35. Улар учун унда нима хоҳласалар, бор. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
36. Улардан аввал улардан кўра ушлаши шиддатлироқ авлодлардан қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» – деб, юртма-юрт кезиб чиқдилар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
37. Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
38. Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
39. Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва қуёш чиқиши ва ботишидан аввал Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
40. Тунда ҳам Унга тасбеҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
41. Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган Кунда қулоқ ос.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
42. У Кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша чиқиш Кунидир.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
43. Албатта, Биз тирилтирурмиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
44. У Кунда устиларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Бу Биз учун осон тўплашдир.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
45. Биз уларнинг айтганларини яхши билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, ваъидимдан қўрққанларни Қуръон ила огоҳлантир.