1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Иброҳим
Махмуд Халил Хусорий - Иброҳим
00:00
/
00:00

Иброҳим сураси

Маккада нозил бўлган. 52 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримада Иброҳим алайҳиссалом қиссалари келади, у зотнинг муборак исмлари зикр қилинади. Ана шу исм сурага ном бўлиб қолган. Шунингдек, бу сура Маккаи Мукаррамада ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотга иймон келтирган оз сонли мусулмонлар пайғамбарлар отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом бошларидан ўтказган қийинчиликларга ўхшаш ҳолатларга йўлиққан бир пайтда нозил бўлган.

Бу сураи карима ҳам, Маккада нозил бўлган бошқа сураларга ўхшаб, ақийда, ваҳий, пайғамбарлик, тавҳид, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб ва жазою мукофот масалаларини ўз ичига олади. Албатта, ушбу масалаларни бошқа суралардан фарқли ўлароқ, ўзига хос услуб ва тариқа ила муолажа қилади.

Унда иккита масалага алоҳида эътибор берилади.

Биринчиси: динларнинг ва пайғамбарларнинг асли бирлиги, улар чақирган чақириқнинг бирлиги.

Иккинчиси: Аллоҳнинг башариятга берган неъмати, ўша неъматнинг шукр ила зиёда бўлиши. Одамларнинг кўплари шукр қилмасликлари.

Сураи карима пайғамбарларнинг вазифасини баён қилиш билан бошланади. Кейин эса Мусо алайҳиссаломнинг ҳам барча пайғамбарларга ўхшаб, ўша вазифани адо этиш учун пайғамбар қилиб юборилганлари зикр этилади. Сўнгра бошқа пайғамбарларнинг ҳам даъват қилиш, одамларга тушунтириш учун келганлари баён қилинади. Аммо қавмлари буни тушунмай, эътироз қилишлари, уларнинг инсон эканликларидан шубҳага тушишлари эсга олинади. Ортидан пайғамбарларнинг раддиялари келтирилади.

Ушбу сураи кариманинг оятлари нозил бўлаётган пайтда Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ана шу масалаларга дуч келиб турган эдилар. Кофир ва мушриклар у кишининг оддий инсон эканликларига, одатдан ташқари мўъжизалар келтирмаётганларига эътироз билдираётган эдилар.

Шунингдек, сурада қандай қилиб пайғамбарлар қавмларини Аллоҳнинг изни ила зулматлардан нурга олиб чиққанлари айтилади.

Иброҳим сурасида Аллоҳнинг пайғамбарлари ва мўмин бандаларига берган ваъдаси, бу дунёда нусрат топиш ва устун бўлиш, охиратда олий мақомларга эришиш қай тарзда юзага чиқиши ҳам зикр қилинади. Турли мисоллар келтирилади.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари ва Унга шукр этиш лозимлиги эсга олинади. Шу билан бирга, ношукр бўлмаслик уқтирилади.

Сурада Иброҳим алайҳиссаломга берилган неъмат, яъни Маккаи Мукаррамага у кишининг зурриёти жойланиши таъкидланади ҳамда у зотнинг қилган дуолари зикр этилади.

Кейин эса Аллоҳ таоло бандаларининг ишларидан ғофил эмаслиги, бир пайт келиб, ҳисоб-китоб бўлиши айтилади. Золимларнинг олдин пайғамбарнинг гапига кирмай, кейин афсус қилишлари, аммо энди афсуслари ёрдам бермаслиги қайд этилади. Жиноятчиларнинг қандай жазоланишлари баён қилинади.

Ниҳояда эса суранинг аввалидаги масалага қайтилади, яъни пайғамбарлик ва ваҳий масаласининг ҳақ экани яна бир бор таъкидланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
1. Алиф лаам ро. Бу Китобни сенга одамларни Роббларининг изни ила зулматлардан нурга – ўта иззатли ва мақталган Зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик…
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
2. Осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган Зот – Аллоҳнинг (йўлига). Кофирларнинг ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
3. Улар дунё ҳаётини охиратдан устун кўрадиганлар, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва унинг қинғир бўлишини тилайдиганлардир. Ана ўшалар бутунлай залолатдадирлар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
4. Қайси бир расулни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун, ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказур, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
5. Батаҳқиқ, Мусони «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат! Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли киши учун оят(ибрат)лар бордир» деган оятларимиз ила юбордик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
6. Ўшанда Мусо ўз қавмига деди: «Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг: У сизни ёмон азобларга солаётган ва ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарди. Ва бунда Роббингиздан улкан синов бордир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
7. Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», – деб эълон қилганини ҳам эсланг».
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
8. Мусо деди: «Агар сиз ва ер юзидаги кимсалар – ҳаммангиз куфр келтирсангизлар ҳам, албатта, Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
9. Сизга ўзингиздан олдин ўтганларнинг – Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейингиларнинг – уларни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди – хабари келмадими? Расуллари уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса қўлларини оғизларига қўйиб: «Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага куфр келтирдик ва биз сиз даъват қилаётган нарса ҳақида шак-шубҳадамиз», – дедилар.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
10. Расуллари уларга: «Осмонлару ернинг йўқдан бор қилувчиси бўлмиш Аллоҳ ҳақида шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ва ўзингизни белгиланган муддатгача қолдиришга чақирмоқда-ку!» – дедилар. Улар эса: «Сиз ўзимизга ўхшаш башарсиз, холос. Бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирингиз-чи?!» – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
11. Расуллари уларга дедилар: «Биз сизга ўхшаш башармиз, холос. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимга хоҳласа, (рисолатни) инъом этур. Биз сизга ўзимизча, Аллоҳнинг изнисиз бирор ҳужжат келтира олмаймиз. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
12. Бизга нима бўптики, Аллоҳга таваккул қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Ва сиз берган озорларга албатта сабр қиламиз. Таваккул қилувчилар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар».
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
13. Куфр келтирганлар ўз расулларига: «Қасамки, биз сизларни еримиздан чиқариб юборамиз ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», – дедилар. Бас, Робблари уларга ваҳий қилдики: «Қасамки, золимларни албатта ҳалок қилурмиз.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
14. Ва улардан сўнг у ерга сизни жойлаштирурмиз. Бу эса ҳузуримда туришдан хавф қилганлар ва ваъидимдан қўрққанлар учундир».
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
15. Фатҳу нусрат сўрадилар ва ҳар бир жабрчи, қайсар кимса умидсизликка учради.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
16. Унинг ортида жаҳаннам бордир. Йиринг сув ила суғориладир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
17. Уни ютишга уринади-ю, юта олмас. Унга ҳар томондан ўлим келади ю, ўла олмас. Унинг ортидан эса қаттиқ азоб бор.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
18. Роббларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ана ўша ўзи бутунлай адашувдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
19. Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратиб қўйганини кўрмадингми? Агар истаса, сизларни кетказиб, янги халқ келтирадир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
20. Бу эса Аллоҳ учун қийин эмас.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
21. Уларнинг ҳаммалари Аллоҳнинг ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» – дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, сизларни албатта ҳидоят қилган бўлар эдик. Энди биз учун дод-вой қиламизми ёки сабр қиламизми, барибир. Биз учун қочар жой йўқ», – дедилар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
22. Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», – деди.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
23. Ва иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар Роббларининг изни ила остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга уларда мангу қолувчи бўлган ҳолларида киритилдилар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «салом»дир.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
24. Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайди. Унинг асли собитдир, шохлари эса осмондадир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
25. Роббининг изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд, эсласалар деб, одамларга мисоллар келтирадир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
26. Ёмон сўзнинг мисоли худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
27. Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
28. Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми?
ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
29. Жаҳаннамга кириб, куюрлар. У қандай ҳам ёмон қароргоҳ!
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
30. Улар Аллоҳга, Унинг йўлидан адаштириш учун тенгдошлар қилдилар. «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борар жойингиз дўзахдир», деб айт!
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
31. Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
32. Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйган ва анҳорларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйган Зотдир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
33. У қуёш ва ойни муттасил ҳаракатлантириб, сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шунингдек, сизга кеча ила кундузни ҳам беминнат хизматкор қилиб қўйди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
34. Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
35. Иброҳим: «Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин», деганини эсла.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
36. «Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг ўта мағфиратлисан, ўта раҳмлисан.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
37. Роббимиз, ҳақиқатда, мен зурриётимни Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун. Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд, шукр қилсалар.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
38. Роббимиз! Албатта, Сен махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши билурсан. Албатта, Аллоҳ Унга на ерда ва на осмонда бирор нарса махфий қолмайдиган Зотдир.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
39. Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ҳадя этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони ўта эшитувчидир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
40. Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
41. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин».
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
42. Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил деб ҳисоблама. Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунга қолдирадир, холос.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
43. Улар хорланган ҳолда бўйинларини чўзиб, бошларини эгиб югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмас. Қалблари эса бўм-бўш.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
44. Одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: «Роббимиз, бизни озгина муддатга ортга суриб тургин, чақириғингни қабул қиламиз ва расулларга эргашамиз», – дерлар. Илгари сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?!
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
45. Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Уларни қандай қилганимиз сизга равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми?
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
46. Дарҳақиқат, ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
47. Аллоҳни расулларига берган ваъдасига хилоф қилувчи деб ҳисоблама. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, интиқом эгасидир.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
48. (Бу) ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам алмаштириладиган ва (одамлар) ягона, Қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўладиган Кундадир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
49. Ва у Кунда жиноятчиларни кишанлар ила жамланган ҳолларида кўрасан.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
50. Уларнинг кўйлаклари қора мойдан бўлиб, юзларини ўт-олов қоплагандир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
51. Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
52. Бу (Қуръон) одамлар учун, у ила огоҳлантирилишлари, У Зот ягона Илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун етказишдир.