1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ёсин
Махмуд Халил Хусорий - Ёсин
00:00
/
00:00

Ёсин сураси

Маккада нозил бўлган. 83 оятдан иборат.

Сурага унинг аввалидаги «йа» ва «син» муқаттаот ҳарфларидан ташкил топган «йа син» калимаси ном бўлиб қолган. Бу сураи шарифанинг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин сураси Қуръоннинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» деган ном сурага иккинчи ном бўлиб қолган.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», – деганлар.

Имом Молик ва имом ибн Ҳиббонлар Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», – деганлар.

Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом ибн Можа ва Имом Ҳокимлар Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», – деганлар.

Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган. Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, Ёсинни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бекорга келмаган.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, Ёсин сурасида ҳам асосий эътибор эътиқод масаласига қаратилади. Хусусан, қайта тирилиш, пайғамбарлик ҳамда Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти масалаларига алоҳида эътибор берилади.

Сураи кариманинг бошида Қуръони Ҳаким билан қасам ичилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбар эканликлари таъкидланади. Жаҳолатга ботган Қурайш кофирларининг ҳадларидан ошиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқарганлари ҳақида сўз юритилади.

Шундан сўнг бир қишлоққа юборилган пайғамбарлар ва улар билан ўша қишлоқ аҳолиси орасида бўлиб ўтган ҳодисалар келтирилади. Пайғамбарликни инкор этганларнинг оқибати нима билан тугаганига урғу берилади. Иймонга келган бир одамнинг ўзини қандай тутгани ва унинг оқибати нима бўлгани ҳам ажойиб услуб билан баён этилади.

Кейин эса Аллоҳ таолонинг борлиқдаги ваҳдониятига ва чексиз қудратига далолат қилувчи ҳодисалар ҳақида сўз кетади. Қуриб-қақраб ётган ерга ҳаёт кириши, кеча билан кундузнинг алмашинуви, қуёшнинг зиё сочиб, ўз ўрнида айланиши, ойнинг буржларга чиқиб-ботиб туриши ва бошқа жараёнлар ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек, сурада қиёмат куни ва унинг даҳшатлари, сур чалиниб, ўликларнинг қайта тирилиши, уларнинг маҳшарга тўпланиши, кишиларнинг мўмин ва кофирга ажралиши, уларга мукофот ва жазо берилиши каби мавзуларга ҳам ўрин берилган.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭬ ﭭ
1. Йа сийн.
ﭮ ﭯ ﭰ
2. Ўта ҳикматли Қуръон ила қасам.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
3. Албатта, сен расуллардандирсан.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
4. Тўғри йўлдасан.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
5. Бу ўта иззатли, ўта раҳмлининг нозил қилганидир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
6. Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ўзлари ҳам ғофил бўлган қавмларни огоҳлантиришинг учун.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
7. Батаҳқиқ, уларнинг кўпларига (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Бас, улар иймон келтирмаслар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
8. Биз бўйинларига кишанлар солдик. Улар иякларигача етадир. Бас, кўзлари юмуқ, осмонга қараб ғўдайиб қоларлар.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
9. Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
10. Ва уларга барибир – қўрқитсанг ҳам ва ёки қўрқитмасанг ҳам, иймонга келмаслар.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
11. Сен эса фақат Зикрга эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирурсан. Бас, унга мағфират ва карамли ажрнинг хушхабарини бер.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
12. Албатта, Биз Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Очиқ-ойдин «имом»да ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
13. Уларга шаҳар аҳолисига расуллар келган пайтни мисол қилиб келтир.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
14. Ўшанда уларга иккитани юборган эдик, улар икковларини ёлғончига чиқардилар. Бас, учинчи билан қўлладик. Шунда: «Албатта, биз сизларга (юборилган) расуллармиз», – дедилар.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
15. Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», – дедилар.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
16. Улар дедилар: «Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга (юборилган) расуллармиз.

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

17.

Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ».

ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
18. Улар: «Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз, сизни албатта тошбўрон қилурмиз ва сизга биздан аламли азоб етадир», – дейишди.
ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
19. Улар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз ҳаддидан ошган қавмсиз», – дедилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
20. Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб, деди: «Эй қавмим, (юборилган) расулларга эргашинг!
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
21. Сиздан ажр сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг!
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
22. Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
23. Уни қўйиб, бошқа илоҳлар тутайми?! Агар Роҳман менга бирор зарарни ирода қилса, уларнинг шафоати менга ҳеч фойда бермас ва мени қутқара олмаслар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
24. Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўлурман.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
25. Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз».
ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
26. «Жаннатга кир», – дейилди. У деди: «Қани эди, қавмим билсалар…
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
27. Роббим мени мағфират қилганини ва икром этилганлардан қилганини».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
28. Унинг қавмига ундан кейин осмондан бирор лашкар туширмадик ва туширувчи ҳам эмас эдик.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
29. Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар ҳаракатсизлар.
ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
30. Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Уларга бирор расул келибдики, уни фақат истеҳзо қилар эдилар.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
31. Ахир улар ўзларидан олдинги қанча авлодларни ҳалок этганимизни ва албатта, ўшалар уларга қайтмасликларини кўрмадиларми?!
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
32. Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилинувчидирлар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
33. Улар учун ўлик ер оят(белги)дир. Уни тирилтирдик ва ундан дон чиқардик. Бас, ундан ейдилар.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
34. Ва унда хурмо ва узум боғлари қилдик ҳамда ичидан булоқларни чиқардик...
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
35. унинг меваларидан ва ўз қўллари қилган нарсалардан ейишлари учун. Ахир шукр қилмайдиларми?!
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
36. Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан – барчасидан жуфтларни яратган Зот покдир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
37. Улар учун тун ҳам оят(белги)дир. Биз уни кундуздан шилиб олурмиз. Бас, улар бирдан зулматда қолувчилардир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
38. Қуёш ўз истиқрори учун юрадир. Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
39. Ойни эса токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунига қадар манзилларини бичиб қўйганмиз.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
40. На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
41. Биз уларнинг наслларини тўла кемада кўтарганимиз ҳам улар учун бир оят(белги)дир.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
42. Ва улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни халқ қилдик.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
43. Агар хоҳласак, уларни ғарқ этурмиз. Бас, уларнинг халоскори бўлмас ва улар қутқарилмаслар ҳам.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
44. Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳраманд бўлиш мустасно.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
45. Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд, раҳм қилинсангиз», – дейилганда…
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
46. ва уларга Роббларининг оятларидан бир оят келганда, фақат ундан юз ўгирувчи бўлурлар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
47. Уларга: «Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан нафақа қилинглар», – дейилса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, Ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», – дерлар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
48. Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
49. Талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирдан оладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
50. На васият қилишга тоқатлари етар ва на ўз аҳлларига қайтарлар.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
51. Ва дудга пуфланди. Бас, улар бирдан Робблари томон гўрлардан шошилиб чиқурлар.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
52. Улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва (юборилган) расуллар тасдиқлаган нарса-ку?!» – дерлар.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
53. Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас, бирдан барчалари ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
54. Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилиб ўтган амалларингиздан бошқасига жазо олмассиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
55. Албатта, жаннат соҳиблари у Кунда хушнудлик-ла машғулдирлар.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
56. Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда, пардали, баланд сўриларда ёнбошлаб ётурлар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
57. Улар учун у ерда мевалар бордир ва улар учун истаган нарсалари бордир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
58. Роҳийм бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
59. Бугунги кунда ажралингиз, эй жиноятчилар!
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
60. Сизларга амр қилмаганмидим: «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
61. Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир», – деб?!
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
62. Батаҳқиқ, сизлардан кўпчилик халқни адаштирди. Ақл юритувчи бўлмаган эдингизми?!
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
63. Мана бу сизга ваъда қилинган жаҳаннамдир!
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
64. Куфр келтириб ўтганингиз туфайли бугунги Кунда унга кириб, куйинг!
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
65. Бугунги Кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
66. Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас, улар йўлга шошилурлар. Аммо қандай ҳам кўрсинлар?!
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
67. Агар хоҳласак, уларни жойларида қотириб қўюрмиз. Бас, олдинга юришга ҳам қодир бўлмаслар, ортга ҳам қайта олмаслар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
68. Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида тескари қилиб қўямиз. Ахир ақл юритмайдиларми?!
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
69. Унга шеърни ўргатганимиз йўқ. Бу унинг учун тўғри ҳам келмас. У зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
70. Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва кофирларга (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
71. Ахир Биз улар учун Ўз қўлларимиз-ла қилган нарсалардан чорваларни яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Бас, улар ўшаларга молик(эга)дирлар-ку!
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
72. Уларга ўша(ҳайвон)ларни бўйсундириб қўйдик. Бас, улардан маркаблари бор ва улардан ерлар.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
73. Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичимликлар бор. Ахир шукр қилмайдиларми?!
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
74. Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутдиларки, шояд, ёрдам кўрсалар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
75. (Илоҳлари) уларга ёрдамга қодир бўлмаслар. Ҳолбуки, улар булар учун ҳозирланган лашкардир.
ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
76. Уларнинг гапи сени маҳзун қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
77. Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса у баногоҳ, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди!
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
78. У Бизга мисол келтирди ва ўзининг яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
79. «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва У ҳар бир яратилган нарсани би-лувчидир», деб айт.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
80. У сизларга яшил дарахтдан олов қилиб берган Зотдир. Энди эса сиз ундан олов ёқмоқдасиз.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
81. Осмонлару ерни яратган Зот уларга ўхшашни яратишга қодир эмасми?! Йўқ! У кўплаб халқ қилувчидир, ўта билувчидир.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
82. Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
83. Бас, барча нарсанинг ажойиботга тўлиқ мулки қўлида бўлган Зот покдир. Унгагина қайтарилурсизлар.