1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Таквир
Махмуд Халил Хусорий - Таквир
00:00
/
00:00

Таквир сураси

Маккада нозил бўлган. 29 оятдан иборат.

Қиёмат куни шунчалик катта ҳажмдаги, бутун дунёни ўз ёруғи билан тутиб турган қуёш ҳам осонгина букланиб, ёруғи сўниб, ҳеч нарса бўлмай қолади. Ана шу маънони ифодаловчи «таквир» сўзи сураи каримага ном қилиб олинган.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
1. Вақтики қуёш букланса…
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
2. ва вақтики, юлдузлар узилиб тушса…
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
3. ва вақтики, тоғлар сайр қилдирилса…
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
4. ва вақтики, ҳомиласи ўн ойли туялар қаровсиз қолса…
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
5. ва вақтики, ваҳший ҳайвонлар тўпланса…
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
6. ва вақтики, денгизлар алангалантирилса…
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
7. ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса…
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
8. ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса:
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
9. «Қайси гуноҳ учун ўлдирилган?»…
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
10. ва вақтики, саҳифалар очилса…
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
11. ва вақтики, осмон қўпорилса…
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
12. ва вақтики, дўзах ловуллатилса…
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
13. ва вақтики, жаннат яқинлаштирилса…
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
14. ҳар бир жон нима ҳозирлаганини биладир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
15. (Кундузи) яширинувчилар билан қасам.
ﮎ ﮏ ﮐ
16. (Кечалари) юрувчи, беркинувчилар билан…
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
17. Қоронғулиги-ла кириб келган тун билан қасам.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
18. Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
19. Албатта, у (Қуръон) ҳурматли элчининг сўзидир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
20. У қувватли, Аршнинг эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
21. Итоат қилинадиган, омонатлидир.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
22. Соҳибингиз мажнун эмасдир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
23. Батаҳқиқ, уни очиқ-ойдин уфқда кўрди.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
24. Ва у ғайбга бахил эмасдир.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
25. Ва у (Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.
ﯟ ﯠ ﯡ
26. Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
27. У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмасдир…
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
28. сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
29. Оламларнинг Робби Аллоҳ хоҳласагина, сизлар хоҳлайсизлар.