Маккада нозил бўлган. 85 оятдан иборат.
«Ғофир» сўзи «кечирувчи», «гуноҳларни мағфират қилувчи» деган маъноларни англатади. «Ғофир» Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлиб, суранинг аввалида ушбу исм зикр қилингани учун унга ном бўлиб қолган.
Бу сураи карима Мўмин сураси деб ҳам аталади. Бу ном унинг йигирма саккизинчи оятидаги «Фиръавн аҳлидан бўлган мўмин киши...» жумласидан олингандир.
Сураи кариманинг асосий мавзуси иймон билан куфр, ҳақ билан ботил орасидаги курашни васф этишдан иборатдир. Унда ҳақ йўлидаги даъватга қарши турган унсурлар фош қилинади. Туғёнга кетганларнинг оқибати кўрсатилади.
Ғофир сурасининг аввалида Аллоҳ таолонинг баркамол сифатлари, Унинг қудратига далолат қилувчи оят-белгилар баён этилади. Кейин эса кофирларнинг бу оят-белгиларга қарши тортишувлари, баҳслари ҳақида хабар берилади.
Сўнгра ўтган қавмлардан куфр йўлини тутганлари қандай ҳалокатларга учраганлари ҳикоя қилинади.
Даҳшатли ва қўрқинчли бир ҳолатда Аршни кўтариб турувчиларнинг қандай илтижо қилиши сўзланади.
Шунингдек, қиёмат кунидаги турли манзаралар, у Куннинг даҳшатлари ҳам тасвирланади. Ҳисоб-китоб учун Роббул оламиннинг ҳузурида халойиқнинг қўрқиб туришлари, ҳамма-ҳамманинг амалига яраша жазо ёки мукофот берилиши васф қилинади.
Кейин иймон ва туғён қиссаси бошланади. Бу қиссада Мусо алайҳиссалом иймоннинг тимсоли сифатида, Фиръавн эса туғённинг тимсоли сифатида тасвирланади.
Шунингдек, сурада борлиқдаги Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига далолат қилувчи баъзи мавжудотлар ҳам зикр этилади. Мўмин билан кофир орасидаги фарққа мисол келтирилади.
Ниҳоят, Ғофир сурасининг сўнгида кофирлар ва туғёнга кетганларнинг оқибати нима бўлиши баён қилинади.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
Улар: «Сизга расулларингиз очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келмаганмидилар?!» – дедилар. Улар: «Оре», – дейишди. Улар: «Бас, дуо қилаверинглар. Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас», – дедилар.