1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Муҳаммад
Махмуд Халил Хусорий - Муҳаммад
00:00
/
00:00

Муҳаммад сураси

Мадинада нозил бўлган. 38 оятдан иборат.

Ушбу сураи карима бошқа маданий суралар каби, шариат ҳукмларига, ибодатга, одоб-ахлоққа, муомала ва шунга ўхшаш нарсаларга аҳамият беради. Бу сурада Набий алайҳиссаломнинг номларини абадийлаштириш, у зот охирги пайғамбар эканликлари, у зот ила набийлик тугагани, у зот омонатли ва содиқ эканликлари, у зотга эргашганлар тўғри йўлда бўлишлари, улар илоҳий ҳидоят соҳиблари эканликлари ҳақида сўз кетади. Шунинг учун ва суранинг иккинчи оятида «…ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага…» деган жумла келгани учун ҳам ушбу муборак сура Муҳаммад сураси деб номланади.

Бу суранинг иккинчи номи «Қитол»дир. Аллоҳнинг душманларига қарши саҳобалар олиб борган қитоллар (урушлар, жанглар) ушбу суранинг асосий мавзуси бўлгани учун ҳам, унга шу ном берилган.

Сура иймон ва куфрнинг ҳақиқатини баён қилиш ҳамда мўмин-мусулмонлару кофир-фожирларнинг сифатларини баён этиш билан бошланади.

Муҳаммад сураси Аллоҳнинг дини устун бўлиши учун жангларда қатнашиб, ер юзини ширкдан тозалашга ҳисса қўшганларни мадҳ этар экан, аслида, Аллоҳ бусиз ҳам ўч олиши мумкин экани, лекин кишиларни синаш учун шундай қилганлигини баён қилади.

Шунингдек, мўминларнинг Аллоҳнинг динига нусрат беришдаги вожиб амаллари, душманларнинг зиддига ҳаракат қилиш лозимлиги, агар Аллоҳнинг динига хизмат қилсалар, Яратганнинг Ўзи уларни собитқадам қилиб, бахт-саодатга эриштириши мумкин экани ҳақида сўз юритилади.

Сўнгра инкор этувчиларнинг оқибатлари ёмон бўлиши ҳақида гап кетиб, Макка аҳли ўзларидан аввал ҳалокатга учраганлардан ибрат олишга ундалади. Туғёнга кетганларни, саркаш қавмларни, динни ёлғонга чиқарувчиларни Аллоҳ таоло қандай аҳволга солгани эслатилади.

Сураи карима мўминлар билан кофирларнинг ният-мақсадларини тарозига солиб кўради. Мўминлар Аллоҳга ибодат қиладилар, Унинг розилигини қасд қиладилар, жаннати наъимга киришни орзу қиладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларнинг талабларини қондиради.

Кофирлар эса ҳавойи нафсларига банда бўладилар, ҳаётнинг маъносини қорин тўйдириб, шаҳват қондиришдан иборат, деб биладилар. Шунинг учун ҳам уларнинг борадиган жойлари жаҳаннамнинг қаъри бўлади. Бу дунёда ўзларини ўзлари хор қилган эдилар, у дунёда ҳам хор бўладилар.

Мўминлар билан кофирлар ўртасидаги улкан фарқни таъкидлаш учун сурада жаннат неъматлари билан дўзах азоблари солиштирилади.

Ундан сўнг Исломга ва мусулмонларга энг ашаддий хатар бўлмиш мунофиқлар ҳақида сўз юритилади. Улар Мадинаи Мунавварада ўзларининг бошлиқлари Абдуллоҳ ибн Салул раҳбарлигида мусулмонлар билан бирга, ўзларини гўё мусулмон кўрсатиб, аслида эса Исломга, мусулмонларга, Расулуллоҳга, саҳобаларга кўп ёмонликлар қилиш мақсадида келар эдилар. Уларнинг яҳудийларга қўшилиб, қилган кирдикорлари бошқа маданий суралар қатори, Муҳаммад сурасида ҳам фош этилади.

Суранинг охирида мўминлар Аллоҳнинг дини йўлида бахиллик қилмасдан, жону молини сарфлашга даъват қилинадилар.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
1. Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг амалларини (У Зот) бекор қилди.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
2. Иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага – ҳолбуки, у Роббларидан келган ҳақдир – иймон келтирганларнинг айбларини беркитар ва аҳволларини яхшилар.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
3. Бу, албатта, куфр келтирганлар ботилга эргашганлари ва иймон келтирганлар Роббларидан бўлган ҳаққа эргашганлари учундир. Аллоҳ кишиларга ўзларининг мисолларини шундай келтирар.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
4. Қачонки куфр келтирганлар билан тўқнашсангиз, бўйинларга урмоқ керак. Уларни тор-мор қилсангиз, маҳкам боғланг. Сўнгра уруш ўз анжомларини қўймагунча ё илтифот, ё товон олишдир. Ана шундай. Аллоҳ хоҳласа, улардан Ўзи ғолиб келарди, лекин (бу) баъзиларингизни баъзиларингиз ила синаш учундир. Аллоҳ йўлида қатл қилинганларнинг амалларини У Зот ҳеч бе-кор қилмас.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
5. Албатта, уларни ҳидоят қилур ва аҳволларини яхшилар.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
6. Ҳамда Ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритур.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
7. Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
8. Ва куфр келтирганларга бахтсизлик ва амалларини бекор қилиш бўлсин.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
9. Бу улар Аллоҳ нозил қилган нарсани ёқтирмаганлари учундир. Бас, У Зот амалларини ҳабата қилди.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
10. Ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми? Аллоҳ уларни бор буди билан яксон қилди-ку! Кофирларга ҳам шунга ўхшаш бўлур.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
11. Бу, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларнинг Хожаси эканидан ва албатта, кофирларга хожа йўқлигидандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
12. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганлар ва яхши амал қилганларни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Куфр келтирганлар «баҳраланурлар» ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва олов уларга турар жойдир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
13. Сени чиқарган шаҳрингдан кўра қувватлироқ қанчадан қанча шаҳарларни ҳалок қилдик. Бас, уларга нусрат берувчи йўқдир.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
14. Ўз Робби тарафидан очиқ ойдин ҳужжатга эга бўлган шахс ёмон амали ўзига чиройли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашганлар каби бўлурми?!
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
15. Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчилар учун лаззатбахш хамрли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббларидан мағфират бор. (Улар) оловда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
16. Ва улардан сенга қулоқ тутадиганлари бор. Ҳузурингдан чиққанларида эса илм берилганларга: «Ҳали нима деди?» – дерлар. Ана ўшалар қалбларига Аллоҳ тамға босганлар ва ҳавойи нафсларига эргашганлардир.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
17. У Зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилди ва уларга тақволарини берди.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
18. Улар Соатнинг бирдан келишидан бошқа нарсага мунтазир бўлаётганлари йўқ. Дарвоқе, аломатлари келиб ҳам қолди. У келган пайтда эслашлари(дан) не фойда?!
ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
19. Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари учун мағфират сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
20. Ва иймон келтирганлар: «Бирон сура нозил қилинса эди», – дерлар. Вақтики, муҳкам сура нозил қилиниб, унда уруш зикр қилинса, қалбларида касали борларнинг сенга худди жон бераётганнинг қарашидек қараётганини кўрасан. Уларга яхшироқдир...
ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
21. тоат ва маъруф сўз. Бас, иш жиддийлашганда, Аллоҳга содиқ қолсалар, ўзларига яхши бўлур эди.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
22. Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарингизни узарсиз?!
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
23. Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди ва кўзларини кўр қилди.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
24. Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
25. Албатта, ҳидоят равшан бўлганидан сўнг ортларига қайтганларни шайтон оздирди ва орзуларини узайтирди.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
26. Бу, албатта, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани ёқтирмаганларга: «Сизларга баъзи ишларда итоат қилурмиз», – дейишлари сабабидандир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ сир-асрорларини билиб турибди.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
27. Фаришталар юзларига ва ортларига уриб, жонларини олаётганларида қандай бўларкин?!
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
28. Бу, албатта, улар Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашганлари ва Унинг розилигини ёқтирмаганлари учундир. Бас, У Зот амалларини ҳабата қилди.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
29. Қалбларида касаллик борлар, Аллоҳ уларнинг қаттиқ кекларини ошкор қилмас, деб ҳисоблайдиларми?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
30. Агар хоҳласак, уларни сенга кўрсатар эдик, таъкидки, сен уларни сиймоларидан таниб олар эдинг. Ва таъкидки, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
31. Ва таъкидки, сизларни синармиз, токи, сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
32. Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар ҳамда ҳидоят аниқ бўлганидан сўнг Расулга мухолиф чиққанлар Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмаслар. Ва У Зот уларнинг амалларини ҳабата қилур.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
33. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг, Расулга итоат этинг ва амалларингизни ботил қилманг.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
34. Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, сўнгра кофир ҳолларида ўлганларни Аллоҳ ҳеч-ҳеч мағфират қилмас.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
35. Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўлиб туриб, келишувга чақирманглар. Аллоҳ сиз билан ва (У Зот) амалларингизни ҳеч-ҳеч камайтирмас.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
36. Албатта, дунё ҳаёти ўйин кулги ва кўнгилхушлик, холос. Агар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, У Зот ажрларингизни берур ва мол-дунёларингизни сўрамас.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
37. Агар сиздан уларни сўраса, қийнаса, бахиллик қиласизлар ва (Аллоҳ) кекларингизни чиқарур.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
38. Ҳой, сиз, анавилар! Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилмоқдасиз. Бас, баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўз зиёнига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар муҳтожсизлар. Ва агар юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар.