1446 йил 6 жумадис сони | 2024 йил 08 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Фотир
Махмуд Халил Хусорий - Фотир
00:00
/
00:00

Фотир сураси

Маккада нозил бўлган. 45 оятдан иборат.

«Фотир» сўзи сураи каримада Аллоҳ таолонинг сифати бўлиб келган. Бу сўз «йўқдан бор қилувчи», «илк яратувчи», «ажойиб ижодкор» деган маъноларни англатади. Аллоҳ таолонинг ушбу сурага ном бўлиб қолган «Фотир» сифати сураи шарифа оятларида зикр қилинган ва ўз ифодасини топгандир.

Ушбу сураи кариманинг иккинчи номи «Малааика»дир. Бу сўзнинг маъноси «фаришталар» деганидир. «Малааика» сўзи ҳам худди «Фотир» сўзи каби, ушбу суранинг биринчи оятида зикр қилинган.

Бошқа маккий суралар каби, бу сурада ҳам Аллоҳ таолонинг биру борлиги, ҳар бир ишга қодирлиги ва фотирлиги ҳақида сўз кетади. Шунингдек, ақийданинг бошқа бош масалалари, пайғамбарликнинг ҳақлиги, ширкнинг ботиллиги баён қилинади. Инсон ва жамиятни турли ботил урф-одат ва разолатлардан поклаш, Ислом ҳукмларини, одоб-ахлоқларини жорий қилиш ҳақида сўз юритилади.

Суранинг аввалида Аллоҳ таолонинг Фотир – ажойиб Холиқ экани, коинотни, фаришталар ва инсонлару жинларни йўқдан бор қилиб яратгани, қиёматда эса уларни яна қайта вужудга келтириши хусусида гапирилади. Шу билан бирга, атрофни ўраб турган борлиққа эътибор қаратилади. Ўлиб ётган ернинг қандай тирилиши, ундан экин-тикинлар, мева-чевалар чиқиши, кечаю кундузнинг бир-бири билан алмашиб туриши, инсоннинг яратилиши каби жараёнлар ҳақида баҳс юритилади.

Кейин мўмин инсон билан кофир ўртасида қанчалик фарқ борлиги уқдирилади. Улар зулмат ва нурга қиёсланади. Сел ва жазирама иссиққа ўхшатилади.

Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига, фотирлигига, холиқлигига далил ўлароқ, меваларнинг турли-туманлигига, шунингдек, одамлар, ҳайвонлар ва чорваларнинг хилма-хил бўлишига ишора қилинади. Айни чоғда, тоғу тошларнинг шакллари ҳам ҳар хиллиги айтиб ўтилади. Уларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг биру борлигига, улуғ ва қудратли эканига далил экани баён этилади.

Сўнгра уммати Муҳаммадия ҳақида, бу уммат энг шарафли диннинг меросхўри ва илоҳий китобларнинг мағзини қамраб олган сўнгги самовий Китоб соҳиби экани ҳақида сўз юритилади.

Сура охирида эса мушрикларнинг турли нарсаларга сиғинишлари қаттиқ танқид қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
1. Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
2. Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас. Нимани ушлаб қолса, Ундан кейин уни қўйиб юборувчи бўлмас. У Зот ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
3. Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа холиқ борми? Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, қаёққа ўгирилиб кетмоқдасиз?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
4. Агар сени ёлғончига чиқарсалар, бас, сендан олдин ҳам расуллар ёлғончига чиқарилганлар. Барча ишлар Аллоҳгагина қайтарилур.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
5. Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўта алдоқчи сизни Аллоҳ хусусида алдаб қўймасин.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
6. Шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини фақат (ловуллаган) олов эгаларидан бўлишга чақиради, холос.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
7. Куфр келтирганларга шиддатли азоб бордир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажр бордир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
8. Ахир қилган ёмон амали ўзига чиройли кўрсатилиб, уни яхши деб билган киши(дан яхшилик чиқармиди)?! Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсани залолатга кетказур, хоҳлаган кишини ҳидоятга солур. Бас, уларга жонинг ҳасрат-ла ачинмасин. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларини яхши билувчидир.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
9. Аллоҳ шамолларни юборган Зотдир. Бас, улар булутни қўзғатади. Биз уни ўлик юрт томон ҳайдаб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтирурмиз. Тирилиш ҳам шунга ўхшашдир.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
10. Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ
11. Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфтлар қилиб қўйди. Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлур. Ҳар бир умр кўрувчига умр берилиши ёки унинг умрининг қисқартирилиши, албатта, китобда бордир. Албатта, бу Аллоҳга осондир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
12. Дарёю денгиз – иккиси тенг бўла олмас. Буниси тотли, чанқоқбосар, ютуми енгилдир. Буниси эса шўр, тахирдир. Сиз ҳар биридан барра гўшт ейсиз ва тақинчоқ чиқариб, тақурсиз. Ва Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун у(сув)ни ёриб кетаётган кемаларни кўрурсан. Шоядки, шукр қилсангиз.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
13. У Зот кечани кундузга, кундузни кечага киритур, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатгача юрадир. Ана ўша Роббингиз Аллоҳдир. Подшоҳлик Уникидир. Ундан ўзга илтижо қилаётганларингиз эса данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
14. Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Мабодо эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ҳеч ким сенга ўта хабардор Зот каби хабар бера олмас.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
15. Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
16. Агар У Зот хоҳласа, сизни кетказиб, янги бир халқни келтирур.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
17. Ва бу Аллоҳ учун қийин эмасдир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
18. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Юки оғир жон ўз юкига (бошқани) чақирса-да, ундан ҳеч бир нарса кўтарилмас. Гарчи қариндош бўлса ҳам. Сен фақат Роббларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўкис адо этганларни огоҳлантирурсан. Ким покланса, ўзи учун покланур. Қайтиш Аллоҳгадир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
19. Кўр билан кўзи очиқ тенг бўлмас.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
20. Зулматлар билан нур ҳам.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
21. Соя билан жазирама ҳам.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
22. Тириклар билан ўликлар тенг бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсага эшиттирур. Сен қабрлардаги кимсаларга эшиттирувчи эмассан.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
23. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
24. Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик. Қайсики уммат бўлса, унда огоҳлантирувчи бўлган.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
25. Агар сени ёлғончига чиқарсалар, бас, батаҳқиқ, улардан олдин ўтганлар ҳам ёлғончига чиқарганлар. Ҳолбуки, расуллари уларга очиқ ойдин оят(мўъжиза)лар билан, саҳифалар билан ва нурли китоб билан келган эдилар.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
26. Сўнгра куфр келтирганларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандай бўлди?!
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
27. Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги – оқ, қизил ва қоп-қора сўқмоқларни чиқардик.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
28. Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турфа ранглиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари орасида фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиздир, мағфират-лидир.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
29. Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора нафақа қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
30. У Зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб бериши ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилиши учундир. Албатта, У ўта мағфиратлидир, кўп савоб берувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
31. Биз сенга ваҳий қилган Китоб айни ҳақдир, ўзидан олдинги нарсани тасдиқловчи бўлгандир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан ўта хабардордир, уларни ўта кўрувчидир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
32. Сўнгра бу Китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
33. Улар адн жаннатларига кирурлар. Унда тилла билакузуклар ва инжулар ила безатилурлар. Унда либослари ипакдир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
34. Улар: «Биздан маҳзунликни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратлидир, кўп савоб берувчидир», – дедилар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
35. «У Зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ етмас ва у ерда бизга ҳорғинлик ҳам етмас».
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
36. Куфр келтирганларга жаҳаннам оташи бордир. Уларга на ҳукм қилинмаски, ўлсалар ва на улардан унинг азоби енгиллатилмас. Ҳар бир кофирни шундай жазолаймиз.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
37. Улар у ерда: «Роббимиз!!! Бизларни чиқар!!! Қилиб юрган амалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қиламиз!!!» – деб доду фарёд солурлар. «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларга огоҳлантирувчи келмаган эдими?! Бас, энди тотаверинглар! Золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқдир», (дейилур).
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
38. Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билувчидир. Албатта, У кўкслардаги нарсаларни ҳам ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
39. У сизларни ер юзида халифалар қилиб қўйган Зотдир. Ким куфр келтирса, унинг кофирлиги ўзига зарар. Кофирлар учун куфрлари Робблари ҳузурида нафратдан бошқани зиёда қилмас. Кофирлар учун куфрлари зиёндан бошқани зиёда қилмас.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
40. «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ерда нимани яратдилар?! Ёки улар учун осмонлар (яратилиши)да шериклик борми?!» деб айт. Ёки уларга китоб берганмиз-у, уларга унда бирон ҳужжат борми?! Йўқ!!! Золимлар бир-бирларига алдовдан бошқани ваъда қилмаслар.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
41. Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлаб турур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас. Албатта, У ўта ҳилмлидир, ўта мағфиратлидир.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
42. Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
43. Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига мунтазир бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ
44. Ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар булардан кўра қувватлироқ эдилар. На осмонларда ва на ерда бирор нарса Аллоҳни ожиз қолдира олмас. Албатта, У Зот ўта билувчидир, ўта қодирдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
45. Агар Аллоҳ одамларни қилганларига яраша оладиган бўлса, ер юзида бирорта жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача қўйиб қўюр. Ўша ажаллари келганда эса... Бас, албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.