1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Шууро
Махмуд Халил Хусорий - Шууро
00:00
/
00:00

Шууро сураси

Маккада нозил бўлган. 53 оятдан иборат.

«Шууро» сўзи «маслаҳат», «машварат», «фикр алмашиш» деган маъноларни билдиради. Ушбу сураи каримада Исломда шўронинг тутган ўрни, яъни мусулмонлар ўз ҳаётларида пайдо бўладиган баъзи муаммоларни машварат-маслаҳат йўли билан ҳал қилишлари лозимлиги ҳақида сўз кетгани, унда мўминлар ҳақида «ишлари ўзаро шууро ила бўлган…» деган оят келгани учун ҳам, «Шууро сураси» деб номланган.

Шууро сураси, Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, ақийда масаласини муолажа қилади. Бу сураи каримада, айниқса, пайғамбарлик ва ваҳий ҳақида алоҳида эътибор билан сўз юритилади. Шу билан бирга, сурада ваҳдоният, қиёмат ва унга иймон келтириш, мўминларнинг сифатлари, ризқ масаласи ва хурсандчилик ҳамда қийинчилик пайтида инсон ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида ҳам сўз кетади.

Сура ваҳийнинг ва пайғамбарликнинг масдари Аллоҳ таоло эканини, ўша Зот пайғамбарларни юбориб, уларга ваҳий туширганини таъкидлаш билан бошланади.

Сўнгра баъзи мушрикларнинг «Аллоҳ таолонинг боласи бор», дейишлари ҳақида сўз очилади. Уларнинг бу гапидан осмонлар ёрилиб кетай дейиши таъкидланади. Мушриклар нобакорлик қилаётган бир пайтда Аллоҳнинг олий мартабали бандалари бўлмиш муқарраб фаришталарининг У Зотга тинмай тасбеҳ айтишлари, ибодат қилишлари ҳақида хабар берилади.

Сура яна ваҳий ва пайғамбарлик ҳақидаги гапни қайтадан бошлайди. Аллоҳ таолонинг дини бир бўлиб, ҳамма пайғамбарларни У Зотнинг Ўзи юборгани айтилади. Пайғамбарларнинг шариатлари турли бўлиб, динлари бир экани Аллоҳдандир. Ўша дин Ислом дини бўлиб, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва бошқа барча пайғамбарларни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи юборганлиги баён қилинади.

Ундан кейин эса Қуръонга куфр келтирганлар ҳақида, қайта тирилтиришни ва жазою мукофотни инкор қиладиганлар ҳақида гап очилади. Уларга шиддатли азоблар бўлиши муқаррарлиги кўрсатилади.

Суранинг давомида Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига, ҳар бир нарсага қодир Зот эканига, ибодатга сазовор ягона Зот эканига далолат қилувчи оят-белгилар саналади.

Шу билан бирга, мўминларни бошқалардан ажратиб турадиган мумтоз сифатлар тилга олинади.

Кейин эса қиёмат кўринишлари ҳақида сўз юритилади. Қиёмат куни кофирларнинг ҳоли қандай бўлиши ҳақида баён келади.

Ниҳоят, сураи карима яна ваҳий ва Қуръон ҳақида баҳс юритиш билан тамом бўлади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Ҳа мим.
ﭓ ﭔ
2. Айн сийн қооф.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
3. Ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳ сенга ва сендан аввалгиларга мана шундай ваҳий қилур.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
4. Осмондаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. У Олийдир, Буюкдир.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
5. Осмонлар уст томонларидан ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса Робблари ҳамди ила тасбеҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга мағфират сўрарлар. Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳ Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
6. Ундан ўзга «валийлар» тутганларга Аллоҳ кузатувчидир. Сен уларнинг устида вакил эмассан.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
7. Ана шундай қилиб, сенга шаҳарлар онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, у ҳақда ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни ваҳий қилдик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ ловуллаган дўзахда.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
8. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, уларни бир уммат қилар эди. Лекин У Зот хоҳлаган кишини Ўз раҳматига киритур. Золимларга эса валий ҳам, нусрат берувчи ҳам йўқдир.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
9. Ёки улар ундан бошқа «валийлар» тутдиларми?! Бас, Аллоҳнинг Ўзигина валийдир. У Зот ўликларни тирилтирур. У Зот ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
10. «Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир. Ана ўша Аллоҳ Роббимдир. Унгагина таваккул қилдим ва Унгагина тавба қилурман».
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
11. У осмонлару ерни йўқдан бор қилувчидир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У Зот сизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
12. Осмонлару ер (хазиналари) калитлари Уникидир. У хоҳлаган одамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан, У барча нарсани ўта билувчидир.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
13. У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!» Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
14. Фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб, тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (кечиктириш) ҳақида сўз ўтмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар.
ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
15. Бас, шунинг учун ҳам ўзингга амр қилинганидек даъват қил ва мустақим тур ва уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ҳамда: «Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Сиз билан бизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», – деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
16. Аллоҳ ҳақида Унга ижобат қилинганидан кейин ҳам талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Робблари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаб бордир ва уларга шиддатли азоб бордир.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
17. Аллоҳ ҳақ ила Китобни ва мезонни нозил қилган Зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол, Соат яқиндир!
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
18. Унга иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашини истайдилар, иймон келтирганлар эса ундан қўрқувчидирлар, зотан, унинг шубҳасиз ҳақ эканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, Соат ҳақида шубҳа қилувчилар бутунлай залолатдадирлар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
19. Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур. У ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
20. Ким охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
21. Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
22. Золимларни ўзлари касб қилган нарсаларидан қўрққан ҳолларида кўрасан. Ҳолбуки, у уларга тушувчидир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилувчилар эса жаннат боғларидадирлар. Улар учун Робблари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Мана шунинг ўзи катта фазлдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
23. Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган бандаларига хушхабарини бераётган нарса ана ўшадир. «Сиздан бунинг учун ажр эмас, фақат қариндошлик меҳринигина сўрайман», – деб айт. Ким яхшилик қилса, унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, кўп савоб берувчидир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
24. Ёки: «Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиди», – дейдиларми?! Бас, агар Аллоҳ хоҳласа, қалбингга муҳр босур ва Аллоҳ Ўз сўзлари ила ботилни йўқ қилиб, ҳақни ҳақ қилур. Албатта, У кўкслардаги нарсани ўта билувчидир.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
25. У Ўзи бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва нима қилаётганингизни биладиган Зотдир.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
26. У Зот иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ижобат қилур ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилур. Кофирларга эса – уларга шиддатли азоб бордир.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
27. Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардордир, ўта кўриб турувчидир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
28. У (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни туширадиган ва Ўз раҳматини таратадиган Зотдир. У Ҳомийдир, ўта мақталгандир.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
29. Осмонлару ернинг яратилиши ва уларда турли жонзотларни таратиб қўйиши Унинг оят(белги)ларидандир. Ва У Зот агар хоҳласа, уларни жамлашга ўта қодирдир.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
30. Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
31. Ва сиз ер юзида (У Зотни) ожиз қолдирувчи эмассиз. Ҳамда сиз учун Аллоҳдан ўзга валий ҳам, нусрат берувчи ҳам йўқ.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
32. Денгизда тоғлар каби сузиб юрувчи (кемалар) Унинг оят(белги)ларидандир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
33. Агар У Зот хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўюр. Бас, у(кема)лар у(денгиз)нинг устида туриб қолурлар. Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли киши учун оят(белги)лар бордир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
34. Ёки у(кема)ларни аларнинг касби туфайли ҳалок қилур ва У Зот кўпини афв қилур.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
35. Ва оятларимиз ҳақида тортишадиганлар билсинларки, улар учун ҳеч бир қочар жой йўқдир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
36. Сизга берилган нарсалар дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Иймон келтирган ва Роббларига таваккул қилганлар учун Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
37. ва катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиган ва ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар...
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
38. ва Роббларига ижобат қилган, намозни тўкис адо этган, ишлари ўзаро машварат ила бўлган ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қиладиганлар...
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
39. ва Ўзларига тажовузкорлик етганда нусрат қозонадиганлар (учун).
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У Зот золимларни севмас.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
41. Албатта, ким ўзига бўлган зулмдан кейин нусрат қозонса, бас, ундайларни (айблашга) ҳеч йўл йўқ.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
42. Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
43. Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу азийматли ишлардандир.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
44. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга У Зотдан кейин ҳеч бир валий бўлмас. Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоғларида: «Қайтишга йўл бормикан?» – дерлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
45. Уларни у(дўзах)га кўндаланг қилинаётганларида хору зор ва қўрққан ҳолларида кўз қири билан назар солаётганларини кўрурсан. Иймон келтирганлар: «Албатта, зиён кўрувчилар қиёмат куни ўзларига ва аҳли аёлларига зиён қилганлардир», – дерлар. Огоҳ бўлингким, албатта, золимлар доимий азобдадирлар.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
46. Ва уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандай валийлар бўлмади. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга йўл йўқдир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
47. Аллоҳ томонидан қайтариб бўлмайдиган Кун келмай туриб, Роббингизга ижобат қилинг! Ўша Куни сизга паноҳгоҳ йўқ ва сизга (тушган азобни) инкор қилувчи йўқ!
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
48. Агар улар юз ўгирсалар, бас, сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Албатта, Биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон ношукрлик қилур.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
49. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
50. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қодирдир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
51. Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, фақат ваҳий орқали, ёки парда ортидан, ёхуд элчи юборур ва ул У Зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У Олийдир, ўта ҳикматлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
52. Шундай қилиб, сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Китоб нима, иймон нима, билмас эдинг. Лекин уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан хоҳлаганимизни ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
53. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур.