1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Қалам
Махмуд Халил Хусорий - Қалам
00:00
/
00:00

Қалам сураси

Маккада нозил бўлган. 52 оятдан иборат.

Ушбу суранинг номи унинг биринчи оятидаги «қалам» сўзидан олинган. Аллоҳ таоло унда қалам билан қасам ичган.

Қалам сураси ҳам ақийда ва иймон аслини ўз ичига олувчи маккий суралардан бўлиб, уч асосий мавзуни ёритади:

1. Пайғамбарлик масаласи ва Макка кофирларининг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига шубҳа билан қарашлари.

2. Боғ эгаларининг қиссаси. Бу қиссадан мурод куфрнинг натижасини кишиларга англатиш, охиратда Аллоҳ таоло мусулмонлар ва гуноҳкорлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларга эътиборни тортишдир.

3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларини исботлаш.

Сураи карима Набий алайҳиссаломнинг қадр-қийматлари улуғлиги мушриклар қилган туҳматлардан пок бўлиб, олий ахлоқ эгаси эканликларини таъкидловчи қасам ила бошланади.

Сўнгра мушрикларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига муносабатлари ва Аллоҳ таоло улар учун охиратда тайёрлаб қўйган азоб-уқубатлар ҳақида зикр қилинади.

Ундан кейин эса Аллоҳ таоло Макка мушрикларига Ўзи берган неъматига ношукр бўлиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқариш оқибати нима бўлишини тушунтириш учун боғ эгалари қиссасини келтиради.

Бу сурада ҳам Қуръон мўминлар ва мушрикларнинг ҳолини ўз услуби бўйича солиштириб кўради. Шунингдек, қиёмат куни кофирларнинг ҳоли нима кечиши ҳам тасвирланади.

Суранинг охирида Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни сабр қилишга амр этиб, Юнус алайҳиссаломга ўхшаб, шошмасликка ундайди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
1. Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
2. Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
3. Ва албатта, сенга миннатсиз, битмас-туганмас ажр бордир.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
4. Ва албатта, сен буюк хулқдасан.
ﮠ ﮡ ﮢ
5. Бас, тезда кўрурсан ва кўрурлар…
ﮣ ﮤ ﮥ
6. сизлардан қайсингиз мажнунлигини.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
7. Албатта, Роббинг Ўзи ким Унинг йўлидан адашганини яхши билувчидир ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам яхши билувчидир.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
8. Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
9. Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиладилар.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
10. Итоат қилма ҳар бир қасамхўр, ҳақирга,..
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
11. айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига,..
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
12. яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга,..
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
13. қўпол, ундан сўнг отасининг тайини йўққа!
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
14. Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
15. Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда: «Аввалгиларнинг афсоналари», – дер.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
16. Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
17. Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, «Эрта тонгда териб оламиз», – деб қасам ичдилар.
ﭠ ﭡ ﭢ
18. Ва истисно қилмадилар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
19. Улар ухлаб ётганда, у(боғ)нинг устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.
ﭫ ﭬ ﭭ
20. Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
ﭮ ﭯ ﭰ
21. Улар тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар…
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
22. «Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», (деб).
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
23. Бас, паст овоз билан гаплашиб, юриб кетдилар…
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ
24. «Бугун сиз борингизда у(боғ)га мискин кира кўрмасин», (деб).
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
25. Ва эрталаб қасд-ла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
26. Уни кўрганларида, дедилар: «Биз адашибмиз.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
27. Балки биз маҳрум бўлгандирмиз».
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
28. Уларнинг энг яхшиси: «Сизларга: «Тасбеҳ айтсаларингиз-чи», – демабмидим?!» – деди.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
29. «Роббимиз покдир, албатта, биз золимлардан эдик», – дедилар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
30. Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
31. Улар дедилар: «Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
32. Ажаб эмаски, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз».
ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
33. Азоб шундай бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
34. Албатта, тақводорлар учун Робблари ҳузурида неъматланиш жаннатлари бордир.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
35. Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?!
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
36. Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
37. Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
38. Унда сизларга, албатта, ихтиёр қилганингиз(дейилган)ми?!
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
39. Ёки сизларга Бизнинг зиммамизда «Албатта, сизга ўз ҳукм қилганингиз» деган то қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз борми?!
ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ
40. Улардан сўра чи, қай бирлари бу нарсага кафил экан?
ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ
41. Ёки уларнинг шериклари бормикан?! Агар ростгўй бўлсалар, шерикларини ҳам олиб келсинлар.
ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ ﰤ ﰥ ﰦ
42. Болдирлар шимарилган ва улар саждага чақирилиб, қодир бўлмаганлари Куни...
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
43. кўзлари қўрқинчга тўла, ўзларини хор-зорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
44. Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Ўзим билан қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
45. Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
46. Ёки улардан ажр сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналиб қолганларми?
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
47. Ёки ғайб уларнинг ҳузурида ю, улар ёзиб оляптиларми?!
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
48. Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳиби сингари бўлма.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
49. Агар уни Роббининг неъмати топмаганида, мазамматга қолган ҳолида очиқ саҳро жойга ташланган бўларди.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
50. Бас, уни Робби танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
51. Ва албатта, кофирлар Зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлурлар ва: «Албатта, у мажнундир», – дерлар.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
52. Ҳолбуки, у бутун оламларга эслатмадан ўзга нарса эмас.