1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Қамар
Махмуд Халил Хусорий - Қамар
00:00
/
00:00

Қамар сураси

Маккада нозил бўлган. 55 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг «Қамар» («Ой») сураси деб ном олишининг сабаби – Аллоҳ бу сурада Набий алайҳиссаломнинг мўъжизалари сифатида ойнинг ёрилгани ҳақидаги улкан ҳодисани ҳикоя қилади.

Имом Бухорий ривоят қилишларича, Макка аҳли Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳақиқий пайғамбар эканликларига далил сифатида ҳужжат-мўъжиза кўрсатишни сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар. Аллоҳ таоло у кишининг дуоларини қабул қилди ва ой иккига бўлинди. Икки бўлакнинг орасида Ҳиро ғори кўриниб турарди.

Имом Аҳмад Жубайр ибн Мутъамдан бундай ривоят қиладилар:

«Набий алайҳиссаломнинг вақтларида ой ёрилиб, иккига бўлинди. Бир бўлаги манави тоғ устида, иккинчи бўлаги анави тоғнинг устида кўринди. Мушриклар: «Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди, – дейишди. Сўнг улар: – Агар бизни сеҳрласа ҳам, барчани сеҳрлай олмайди, мусофирлар келишини кутиб туринглар, – дейишди. Мусофирлар келишганда, улардан сўраб кўришган эди, мусофирлар ҳам ойнинг ёрилганини кўришганини айтдилар. Шунда мушриклар: – Муҳаммад ҳаммани сеҳрлаб қўйди», – дейишди. Аллоҳ таоло Қамар сурасининг аввалини нозил қилди».

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, Қамар сураси ҳам ақийда асосларини муолажа қилади. Унинг услуби ўзига хос. Таҳдид солиб, чўчитиб, огоҳлантиради. Аввалидан охиригача Қуръони Каримга ишонмаган барча тоифаларга қаттиқ ҳамла қилади.

Унинг аввалида ой ва қиёмат ҳақида сўз боради. Кейин эса ибрат, огоҳлантиришлар келади. Ортидан қиёмат куни даҳшатларининг тасвири баён этилади. Одамларнинг қабрларидан чиқиши ва ҳоказолар зикр қилинади.

Сўнгра туғёнга кетган қавмларнинг ҳалокатга учраганлари ҳақидаги қиссалар эслатилади.

Ҳар бир қавмнинг қилмишига яраша тортган азоби, машаққати ҳикоя қилиб бўлингандан сўнг, инсон эслашга ва ўтганлардан ибрат олишга юмшоқлик ва лутф ила даъват қилинади.

Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут ва Мусо алайҳиссаломларнинг қавмлари ўз пайғамбарларига қарши чиққанлари, Аллоҳнинг амрига итоат қилмай, ўзбошимчалик ила иш тутганлари оқибатида ҳалокатга учраганликлари мазкур қиссаларда баён қилинади. Бу қиссаларни келтиришдан мақсад, Қуръон тушаётган даврдаги кофирларни ибрат олишга чақиришдир. Шунингдек, бу қиссалар мусулмонларни чидам ва бардошга даъват этса, кейинги авлодларга ҳам доимий эслатмадир. Шунинг учун ҳам суранинг охирида умумий хитоб келади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
1. Соат яқинлашди ва ой бўлинди.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
2. Агар бир оят(мўъжиза)ни кўрсалар, юз ўгирарлар ва: «Бу ўткинчи сеҳр», – дерлар.
ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
3. Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
4. Ва, дарҳақиқат, уларга хабарлардан дўқ-пўписаси бори келган эди.
ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
5. Етук ҳикмат. Бироқ огоҳлантирувчилар фойда бермади.
ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
6. Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган Кунда…
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
7. гўрлардан кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.
ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
8. Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар: «Бу қийин Кун-ку», – дерлар.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
9. Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончига чиқарган эди. Бас, бандамизни ёлғончига чиқаришди ва «мажнун» дейишди ҳамда унга дўқ-пўписа қилинди.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
10. Шунда Роббига: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», – дея дуо қилди.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
11. Бас, осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
12. Ва ердан булоқларни отилтириб чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
13. Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
14. У Бизнинг риоятимизда инкор қилинган шахсга мукофот ўлароқ Бизнинг риоятимизда юрадир.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
15. Ва у(ҳодиса)ни оят (белги) қилиб қолдирдик. Қани, эслатма олувчи борми?!
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
16. Бас, азобим ва огоҳлантиришим қандай бўлди?!
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
17. Дарҳақиқат, Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
18. Од ёлғончига чиқарди. Бас, азобим ва огоҳлантиришим қандай бўлди?
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
19. Албатта, Биз давомли машъум кунда улар устига сарсар шамолини юбордик.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
20. У одамларни худди қўпорилган хурмо томири каби юлиб оладир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
21. Бас, азобим ва огоҳлантиришим қандай бўлди?!
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
22. Дарҳақиқат, Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
23. Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
24. Ва улар дедилар: «Ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, залолатда ва тентакликда бўламиз.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
25. Бизларнинг орамиздан унга зикр нозил қилинибдими?! Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир».
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
26. Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
27. Албатта, Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
28. Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
29. Бас, улар ўз ошналарини чақирдилар. У (туяни) тутди да, сўйиб юборди.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
30. Бас, азобим ва огоҳлантиришим қандай бўлди?!
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
31. Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчининг қуруқ шох-шаббаларига ўхшаб қолдилар.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
32. Дарҳақиқат, Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
33. Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
34. Албатта, Биз уларнинг устига тошли бўрон юбордик. Фақат Оли Лутга саҳар чоғи нажот бердик...
ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
35. Ўз тарафимиздан неъмат ўлароқ. Шукр қилганларни ана шундай мукофотлармиз.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
36. Дарҳақиқат, (Лут) уларни Бизнинг тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, (улар) огоҳлантиришларга ишонмадилар.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
37. Улар ундан меҳмонларини топширишини сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар!
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
38. Батаҳқиқ, уларни эрта тонгда давомли азоб тутди.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
39. Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар!
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
40. Дарҳақиқат, Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
41. Дарҳақиқат, Оли Фиръавнга огоҳлантирувчилар келди.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
42. Оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, уларни Ғолиб, Қудратли Олувчининг олиши билан олдик.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
43. Кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки китобларда сизларга оқлов борми?!
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
44. Ёки «Биз нусратга эришувчи жамоамиз», – дейишар?!
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
45. У жамоа тезда енгилар ва ортларига қараб қочарлар.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
46. Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт Соатдир. Ва у Соат офатлироқ ва аччиқроқдир.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
47. Албатта, жиноятчилар адашувда ва ловуллаган оловдадир.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
48. Юзтубан оловга судраладиган Кунда: «Сақар азобини татиб кўринг!» (дейилур).
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
49. Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
50. Фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмиб-очгунча бўлур.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
51. Дарҳақиқат, сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
52. Ва уларнинг қилган барча нарсалари китоблардадир.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
53. Ҳар бир каттаю кичик сатрлангандир.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
54. Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардалар.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
55. Сидқ ўриндиғида, қудратли Подшоҳ ҳузуридалар.