1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳаж
Махмуд Халил Хусорий - Ҳаж
00:00
/
00:00

Ҳаж сураси

Мадинада нозил бўлган. 78 оятдан иборат.

 Ушбу сураи карима ҳам ўзга маданий суралар каби шариат ҳукмлари ҳақида сўз юритади. Шу билан бирга, унда маккий сураларга хос хусусиятлар ҳам яққол кўзга ташланади. Иймон, тавҳид, таҳдид, огоҳлантириш, қайта тирилиш, мукофот ва жазо масалалари муолажа қилинади.

Сураи карима Иброҳим алайҳиссалом Байтуллоҳни қуриб бўлиб, ҳажга даъват қилганларининг хабарини бергани учун ҳам «Ҳаж» деб аталган. Айни чоғда, унда ҳаж ибодатига оид масалалар ҳам баён қилинади.

Бу сура Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин жорий этилган шаръий ҳукмлар ҳақида сўз юритади. Жумладан, иймон-эътиқодни, дину диёнатни ҳимоя қилиб, душманлар билан урушиш, Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқиш каби масалаларга тўхталади.

Ҳаж сурасининг аввалида қиёмат қоим бўлишидан олдин рўй берадиган қаттиқ зилзила қалбларни ларзага солиши, ақлларни бошдан учириши, инсоннинг хаёлини паришон қилиши, ҳатто эмизикли аёллар болаларини ҳам унутиб юборишлари, ҳомиладорлар ҳомиласини ташлаб қўйиши ва бошқа ҳолатлар ажойиб услубда тасвирланади.

Сўнгра қайта тирилиш, савол-жавоб, жазо ва мукофот ҳақида сўз кетади. Ким яхшилик қилган бўлса, яхшиликка эришиши, ёмонлик қилган бўлса, ёмонликка етишиши баён этилади.

Шунингдек, сурада қиёмат манзаралари ҳам чизилади. Яхши кишиларнинг жаннати наъимдаги, ёмон кишиларнинг эса дўзахи жаҳиймдаги ҳолатлари васф этилади.

Ундан кейин урушга изн берилишининг ҳикматлари баён қилинади. Зулм ва туғён туфайли вайронага айланган шаҳар-қишлоқлар ҳақида сўз боради. Сабр қилганларнинг оқибати гўзал бўлиши уқтирилади.

Суранинг охирида эса мушрикларнинг бут-санамларга ибодат қилишлари нотўғри экани, улар ҳаммаси тўпланиб, битта пашша ҳам ярата олмасликлари таъкидланади. Ва, ниҳоят, мўминларга нидо йўлланиб, Роббларига ибодат қилишга, Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқишга, ақийда йўлида курашишга чақирилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
1. Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, Соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
2. Уни кўрадиган Кунингизда ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
3. Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан тортишганлари ва ҳар бир бебош шайтонга эргашганлари ҳам бор.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
4. Унга битилганки, албатта, унга ким дўст бўлса, шубҳасиз, уни адаштирур ва ловуллаган дўзах азобига «ҳидоят» қилур.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
5. Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
6. Булар кўрсатадики, албатта, Аллоҳ ҳақдир ва албатта, У ўликларни тирилтирадир ҳамда У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
7. Ва албатта, Соат келувчидир, бунга шубҳа йўқ. Ва албатта, Аллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
8. Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз, на ҳидоят ва на нурли китобсиз ҳолда тортишадиганлари бор.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
9. Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун бўйнини булқаб (тортишар). Унга дунёда шармандалик бор. Ва қиёмат куни унга ёниш азобини тоттирамиз.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
10. Бу ўз қўлларинг тақдим қилган нарсалардан ва албатта, Аллоҳ бандаларга зулмкор эмаслигидандир.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
11. Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур. У дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
12. У Аллоҳдан бошқа, ўзига зарар ҳам келтирмайдиган, манфаат ҳам бермайдиган нарсага илтижо қиладир. Ана ўшанинг ўзи бутунлай залолатдир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
13. Манфаатидан кўра зарари яқинроқ бўлганга илтижо қиладир. У қандай ҳам ёмон хожа ва қандай ҳам ёмон ҳамдамдир!
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
14. Албатта, Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Албатта, Аллоҳ истаганини қиладир.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
15. Кимки Аллоҳ унга бу дунёю охиратда нусрат беришига шубҳа қилса, бир восита топиб, осмонга осилсин, сўнгра уни кессин. Бас, назар солсин-чи, унинг ҳийласи ғам-ғуссани кетказармикан?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
16. Мана шундай қилиб, у(Қуръон)ни очиқ-ойдин оятлар ҳолида нозил этдик. Албатта, Аллоҳ истаган кишини ҳидоят қиладир.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
17. Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзи ажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
18. Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсалар, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, жониворлар ва одамлардан кўплари, албатта, Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингми? Кўпларига эса азоб ҳақ бўлди. Кимни Аллоҳ хор қилса, уни икром қилувчи бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир. ۩
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ
19. Мана бу икки ғаним Робблари ҳақида талашган эдилар. Бас, куфр келтирганларга оловдан кийим бичилди. Бошлари устидан ўта қайноқ сув қуйилур.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
20. У билан қоринларидаги нарсалар ва терилари эритилур.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
21. Улар учун темирдан гурзилар бор.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
22. Улар ҳар қачон ундаги ғамдан чиқмоқчи бўлсалар, унга қайтарилурлар ва: «Ёниш азобини тотинг!» (дейилур).
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
23. Албатта, Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Улар у ерда олтин билакузуклар ва дурлар ила безанурлар. У ердаги либослари эса ипакдандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
24. Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қилинурлар.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
25. Албатта, куфр келтирганларга ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерлик учун ҳам, четдан келган одамлар учун ҳам баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
26. Эсла, Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилувчилар, (ибодатда) қоим турувчилар ҳамда рукуъ, сужуд қилувчилар учун поклагин.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
27. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
28. Ва ўзлари учун бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора, фақирларга ҳам егизинглар.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
29. Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва «қадимги уй»ни тавоф қилсинлар», – (деганмиз).
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
30. Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилса, бас, бу Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир. Ва сизларга тиловат қилинадиганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат ифлосликдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўздан йироқ бўлинг...
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
31. Аллоҳга бўлган иймондан оғмай, Унга ширк келтирувчи бўлмай. Ва ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўёки осмондан қулаб тушган-у, уни йиртқич қуш олиб қочган ёки уни шамол узоқ узоқларга учириб кетган кабидир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
33. Сизга уларда маълум муддатгача манфаатлар бордир. Сўнгра уларнинг (сўйиш) ўрни «қадимги уй»дадир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
34. Ҳар бир умматга, уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун, қурбонлик жорий этганмиз. Бас, илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Тавозеълиларга башорат бер.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
35. Улар Аллоҳ зикр қилинганда, қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилувчилар ҳамда намозни тўкис адо этувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиладилар.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
36. Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлоғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг, қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Шоядки, шукр қилсангиз.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
37. Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Яхшилик қилувчиларга башорат бер.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
38. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни севмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
39. Ўзларига қарши уруш очилган (мусулмон)ларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
40. Улар ноҳақдан, фақатгина «Роббимиз Аллоҳ», деганлари учун ўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмаса, узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
41. Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарурлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
42. Агар сени ёлғончига чиқараётган бўлсалар, бас, булардан олдин Нуҳ қавми, Од ва Самуд ҳам ёлғончига чиқарган эдилар.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
43. Иброҳим қавми ва Лут қавми.
ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
44. Мадян соҳиблари ҳам. Ва Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бердим, сўнгра уларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандай бўлди?!
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
45. Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни зулм қилувчи бўлган ҳолида ҳалок этдик. Бас, улар (ҳозирда) шифтлари қулаган, ташландиқ қудуқ, (ҳувиллаган) юксак қаср (ҳолидадир).
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
46. Ер юзида юрмайдиларми, шунда уларда ақл юритадиган қалблар ёки эшитадиган қулоқлар бўларди. Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
48. Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларга зулм қилувчи бўлган ҳолида ҳам муҳлат бердим. Сўнгра уларни (азобга) тутдим. Қайтиш фақат Менгадир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
49. «Эй одамлар! Мен сизлар учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос», деб айт.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
50. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
51. Оятларимизни ожиз қолдирмоқчи бўлиб, саъй-ҳаракат қилганлар – ана ўшалар дўзах соҳибларидир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
52. Сендан илгари ҳеч бир расул ва набий юбормадикки, у бир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига (шубҳа) ташламаган бўлса. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани кетказур. Сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
53. Шайтон ташлайдиган нарсани қалбларида касали борларга ва қалби тошларга фитна қилиш учундир. Албатта, золимлар тубсиз мухолифликдадир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
54. Илм берилганлар, албатта, у (Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканини билишлари, унга иймон келтиришлари ва қалблари унга боғланиб, таскин топиши учундир. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилувчидир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
55. Куфр келтирганлар уларга Соат тўсатдан келгунича ёки қисир Куннинг азоби келгунича, у(Қуръон)дан шубҳада бўлишда давом этадилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
56. Подшоҳлик у Кунда Аллоҳникидир. У улар орасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар неъматланиш жаннатларидадирлар.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
57. Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, бас, ана ўшаларга хорловчи азоб бордир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
58. Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар, сўнгра ўлдирилган ёки вафот этганларни, албатта, Аллоҳ гўзал ризқ ила ризқлантирур. Албатта, Аллоҳ ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.
ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
59. Албатта, У Зот уларни ўзлари рози бўладиган жойга киритур. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳилмлидир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
60. Ана шундай. Ким ўзига иқоб қилинганига ўхшаш иқоб қилса-ю, сўнгра унга яна зўравонлик қилинса, Аллоҳ унга албатта нусрат берур. Албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфиратлидир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
61. Зеро, Аллоҳ, албатта, кечани кундузга киритур ва кундузни кечага киритур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
62. Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса ботилдир. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
63. Аллоҳ осмондан сув тушириб, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
64. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
65. Аллоҳ ердаги нарсаларни, денгизда Ўз изни ила юрадиган кемани сизларга беминнат хизматкор қилиб қўйганини ҳамда осмонни изнисиз ерга тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ одамларга ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
66. Сизларни тирилтирган, кейин ўлдирадиган, сўнгра (қайта) тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, инсон ўта ношукрдир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
67. Ҳар бир умматга шариат берганмиз. Улар ўшанга амал қилувчилардир. Бас, бу ишда ҳаргиз сен ила низо қилмасинлар. Роббингга даъват қил. Албатта, сен мустақим ҳидоятдасан.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
68. Агар улар сен билан тортишсалар, айт: «Аллоҳ нима қилаётганингизни билувчидир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
69. Аллоҳ қиёмат куни сиз ихтилоф қилган нарса бўйича орангизда ҳукм қиладир».
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
70. Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсаларни билишини билмадингми?! Ана ўша, албатта, китобдадир. Албатта, бу Аллоҳга осондир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
71. Улар Аллоҳни қўйиб, У Зот у ҳақда бирон ҳужжат туширмаган, ўзларида у ҳақда илм бўлмаган нарсага ибодат қилурлар. Золимларга ҳеч бир нусрат берувчи йўқдир.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
72. Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинаётганда, куфр келтирганларнинг юзларида инкорни кўрурсан. Улар ўзларига оятларимизни тиловат қилиб бераётганларга чанг солишларига оз қолур. Сен уларга: «Бунингиздан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У оловдир. Аллоҳ уни куфр келтирганларга ваъда қилгандир. Ва у нақадар ёмон қайтиш жойидир», – дегин.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
73. Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам заиф бўлди.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
74. Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ қадрламадилар. Албатта, Аллоҳ ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
75. Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан расуллар танлаб олур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
76. У Зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсани билур. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳгагина қайтарилур.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
77. Эй иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, зафар топсангиз. ۩
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
78. Ва Аллоҳ учун ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч қандай танглик қилмади. (Бу) отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу(Қуръон)да «мусулмонлар» деб номлади. Токи Расул сизларга гувоҳ бўлсин, сизлар эса одамларга гувоҳ бўлинглар. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир. Бас, У Зот қандай яхши Хожа ва қандай ҳам яхши нусрат берувчидир!