1446 йил 11 жумадис сони | 2024 йил 13 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Нуҳ
Махмуд Халил Хусорий - Нуҳ
00:00
/
00:00

Нуҳ сураси

Маккада нозил бўлган. 28 оятдан иборат.

Ушбу сурада Нуҳ алайҳиссаломнинг исмлари ва қиссалари келгани учун, у Нуҳ сураси деб аталган.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби Нуҳ сураси ҳам ақийданинг аслини муолажа қилиб, иймон асосларини ёритади. Унда машҳур пайғамбарлардан Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмларига қарата қилган даъватларининг бошланишидан то тўфон ҳодисасигача бўлган қиссалари баён қилинади. Сураи карима Аллоҳ таолонинг амрига юрмаганларнинг, пайғамбарларга эргашганлар ва қарши чиққанларнинг оқибатлари нима бўлишини баён қилади.

Сура Нуҳ алайҳиссаломнинг пайғамбар этиб юборилиши, кишиларни динга даъват қилишлари ва қавмларига Аллоҳ таолонинг азоби ҳақида қўрқинчли хабар беришга таклиф этилишлари билан бошланади.

Сурада Нуҳ алайҳиссаломнинг уринишлари, сабрлари ва дин йўлидаги фидокорликлари зикр этилади. У киши ўз қавмларини кечаю кундуз, махфий ва ошкора даъват қилдилар. Қавмлари эса борган сари бу даъватга қарши чиқиш, исён кўтаришга тайёргарлик кўриб бораверди.

Сурада ўша ношукр қавмга Аллоҳ таолонинг берган неъатларини ва фазлини эслатиш ҳам бор бўлиб, бундан бандалар Аллоҳ таолонинг қудрати ва раҳматини сезсинлар ва тоатни яхшиласинлар, деган мақсад кўзда тутилади.

Шунча ваъз-насиҳат, эслатишларга қарамай, қавм куфрда, залолатда ва саркашликда умр кечираверди. Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватларини қабул қилмади. Оқибатда Аллоҳ таоло уларни тўфон балоси билан ҳалок этди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
1. Албатта, Биз Нуҳни: «Қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантир», деб ўз қавмига расул қилиб юбордик.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
2. У деди: «Эй қавмим, албатта, мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
3. Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
4. У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир».
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
5. У деди: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
6. Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқани зиёда қилмади.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
7. Ва албатта, қачонки мен уларни Сен мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ҳамда бардавом бўлдилар ва ниҳоятда такаббурлик қилдилар.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
8. Сўнгра, албатта, мен уларни ошкора даъват қилдим.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
9. Сўнгра, албатта, мен уларга ошкора ва яширин (даъват) қилдим.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
13. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг буюклигидан қўрқмайсизлар?
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
14. Ҳолбуки, У сизларни ҳолатма-ҳолат яратди.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
15. Аллоҳ етти осмонни қандай қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
16. Ва улар ичида ойни нур қилиб қўйганини ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини (кўрмадингизми)?
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
17. Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарди.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
18. Сўнгра сизларни унга қайтарадир ва яна чиқарадир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
19. Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
20. Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун», (дедим).
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
21. Нуҳ деди: «Роббим, албатта, улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси зиёндан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
22. Ва ниҳоятда катта макр қилдилар.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
23. Ва улар: «Илоҳларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албатта, Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», – дедилар.
ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
24. Дарҳақиқат, улар кўпларни адаштирдилар. Ва Сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма».
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
25. Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
26. Ва Нуҳ деди: «Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта қимир этганини қўймагин.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
27. Албатта, Сен уларни қўйиб қўйсанг, бандаларингни адаштирадилар ва фожиру кофирдан бошқани туғмаслар.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
28. Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма».