1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Луқмон
Махмуд Халил Хусорий - Луқмон
00:00
/
00:00

Луқмон сураси

Маккада нозил бўлган. 34 оятдан иборат.

Суранинг бундай номланиши унда Луқмони Ҳакимнинг қиссаси келгани сабабидандир. Бу маккий сурада ҳам асосан ақийда масаласи муолажа қилинади. Хусусан, ваҳдоният, пайғамбарлик ва қайта тирилиш ҳақида сўз кетади. Ушбу масалаларда мушрикларнинг хато тушунчалари турли йўллар билан кўрсатилади. Айни чоғда ақийда, иймон, дину диёнат масаласида зарур бўлган одоб-ахлоқ жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Булар, айниқса, ҳазрати Луқмоннинг ўғлига қилган насиҳатларида яққол кўзга ташланади.

Маккий сураларда нафақат «Лаа илааҳа иллаллоҳ» масаласига, балки шу тавҳид калимасини тили билан айтиб, дили билан тасдиқлаган кишиларнинг ахлоқларига ҳам эътибор қилинади. Яъни «Лаа илааҳа иллаллоҳ» шиорининг соҳиби бўлган инсоннинг одоб-ахлоқи ҳам гўзал бўлишига катта аҳамият берилади.

Луқмон сураси охирги Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган абадий мўъжиза, ҳикматли Китоб – Қуръони Каримдан баҳс юритиш билан бошланади. Аввал бошда алифбо ҳарфларидан учтаси келтирилиб, ушбу Китоб ҳам, ушбу сура ҳам худди мана шу ҳарфлардан таркиб топганига ва айни пайтда бу Қуръон Аллоҳнинг мўъжизаси эканига ишора қилинади. Яна бошқа баъзи сифатлари ҳам эслатиб ўтилади. Сўнгра Аллоҳ таолонинг ваҳдониятидан баҳс юритилади. Бунда Аллоҳнинг чексиз қудратига далолат қилувчи борлиқдаги мавжудотларга – осмон, ер, қуёш, ой, кеча, кундуз, тоғ, денгиз, дов-дарахт ва бошқаларга эътибор билан назар солишга даъват этилади.

Табиат ҳодисалари ҳақидаги баҳсдан сўнг одамнинг ўзидаги ажойиботлардан сўз очилади. Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилган насиҳатлари келтирилади. Бу насиҳатларнинг асосий марказида ҳам ширк масаласи муолажа қилинади. Луқмони Ҳаким ўз насиҳатларини ўғлини ширкдан қайтариш ва ширкнинг катта зулм эканини баён қилиш билан бошлайди. Иймон-эътиқод, дину диёнат масаласи қон-қариндошлик муносабатларидан устун экани ҳам баён этилади. Шунингдек, бу насиҳатларда иймон соҳиби йўлиқиши мумкин бўлган қийинчиликлар ва уларга нисбатан сабр-матонатли бўлиш лозимлиги зикр қилинади.

Кейин эса ақийда масаласи осмонлару ерга ва улардаги неъматларга нисбатан инсон муносабати нуқтаи назаридан келиб чиқиб муолажа қилинади. Аллоҳ таоло осмонлару ерни инсон учун яратдими, демак, инсон унга шукр қилмоғи лозим. Аллоҳга шукр қилиш эса Унга иймон келтириб, ибодат этиш билан рўёбга чиқади.

Суранинг охирида кечаю кундузга, қуёшу ойга разм солиб, ибрат кўзи билан боқиб, улардан хулоса чиқариб, Аллоҳ таолонинг чексиз қудрати ва ваҳдониятини англаб олиш зарурлиги эслатилади. Қиёмат куни даҳшатидан огоҳлантирилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Алиф лаам мийм.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
2. Ушбулар ҳикматли Китоб оятларидир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
3. У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
4. Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
5. Ана ўшалар Роббларидан бўлган ҳидоятдадирлар. Ана ўшалар зафар топувчилардир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
6. Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни эрмак қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Уларга – ана ўшаларга хорловчи азоб бор.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
7. Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худди уларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек, мутакаббирлик билан ортга қараб кетар. Бас, унга аламли азобнинг «хушхабар»ини бер.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
8. Албатта, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга – ўшаларга неъматланиш жаннатлари бордир.
ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
9. Улар унда мангу қолувчидирлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ва У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
10. У сиз кўриб турган осмонларни устунсиз яратди, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига барқарор тоғларни ташлади ва у(ер)да турли жонзотларни таратиб қўйди. Ва осмондан сув тушириб, у билан у(ер юзи)да турли серунум жуфтларни ўстириб қўйдик.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
11. Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
12. Батаҳқиқ, Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир», – дея ҳикматни бердик.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
13. Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир», деганини эсла.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
14. Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
15. Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва бу дунёда икковлари суҳбатини яхши қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, сизга нима амал қилганингизнинг хабарини берурман.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
16. «Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар ачитқи уруғи вазнича бўлса-ю, у бир қоя тош ичида, ёки осмонларда, ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
17. Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, маъруфга буюр, мункардан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азиматли ишлардандир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
18. Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни севмас.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
19. Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
20. Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни сизларга беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларини мукаммал қилиб берганини кўрмадингизми?! Одамлар орасида илмсиз, ҳидоятсиз ва равшан китобсиз ҳолда Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
21. Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», – дейилса, «Йўқ! Оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашурмиз», – дерлар. Агар шайтон уларни ловуллаган олов азобига чақираётган бўлса ҳам-а?!
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
22. Ким гўзал амалларни қилувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
23. Ким куфр келтирса, унинг куфри сени хафа қилмасин. Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, уларга нима амал қилганларининг хабарини берурмиз. Албатта, Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ўта билувчидир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
24. Уларни бир оз баҳралантирурмиз, сўнгра қаттиқ азобга мажбур қилурмиз.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
25. Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» деб сўрасанг, албатта «Аллоҳ» дерлар. «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айт. Йўқ! Кўплари билмаслар.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
26. Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
27. Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз – унинг ортида етти денгиз (сиёҳ бўлиб) мадад берса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
28. Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам биргина жонники кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта кўриб турувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
29. Аллоҳ кечани кундузга киритишини ва кундузни кечага киритишини, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйганини – уларнинг ҳар бири белгиланган муддатгача юрур – ва албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардор эканини кўрмадингми?!
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
30. Бу, албатта, Аллоҳнинг Ўзи ҳақ экани, албатта, Ундан ўзга илтижо қилаётганлари ботил экани ва албатта, Аллоҳнинг Ўзи Олий, Улуғ эканидандир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
31. Кемалар Аллоҳнинг неъмати ила сизга Унинг оят(белги)ларини кўрсатиш учун денгизда юрганини кўрмадингми?! Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли, ўта шукрлилар учун оят(белги)лар бордир.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
32. Қачон уларни тоғ каби тўлқин ўраб қолса, Аллоҳнинг динига ихлос этган ҳолда дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баъзилари тежамкор бўлур. Оятларимизни фақат ўта хоин, ўта кофирларгина инкор этурлар.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
33. Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда берувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўта алдоқчи сизни Аллоҳ хусусида алдаб қўймасин.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
34. Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир.