1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Духон
Махмуд Халил Хусорий - Духон
00:00
/
00:00

Духон сураси

Маккада нозил бўлган. 59 оятдан иборат.

«Духон» сўзи бизнинг тилимизда «тутун» деган маънони англатади. Сурада тутун бўладиган Кун ҳақида ҳам сўзлангани учун у мана шу номни олган.

Бошқа маккий суралар қатори, Духон сураси ҳам тавҳид, пайғамбарлик, ўлгандан сўнг қайта тирилиш каби масалалардан сўз юритиб, иймон ва ақийдани мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сура Қуръони Карим билан қасам ичиб бошланади, унинг ишларни фарқлаш учун Аллоҳ томонидан бандаларга раҳмат ва огоҳлантириш бўлиб, муборак кечада тушганини баён қилади. Сўнгра Аллоҳ таолони таърифлаб, Унинг ваҳдониятини исбот этади ва бошқа баркамол сифатлари ҳақида сўз юритади.

Кейин эса мушрикларнинг Қуръони Каримга бўлган муносабатлари, унга келтирган шак-шубҳалари ва бунинг оқибати нима бўлиши ҳақида сўз кетади. Бу сўзларнинг жонли тасдиғи сифатида, Фиръавн қавмининг қиссаси келтирилади. Уларга туғёнлари ва гуноҳкорликлари туфайли қандай азоб етгани баён этилади. Ортларидан қасрлари, ҳовли-жойлари, боғу роғлари, анҳору булоқлари қолганлиги ҳикоя қилинади. Уларга меросхўр бўлган Бану Исроил ҳақида ҳам сўз юритилиб, Аллоҳнинг амрига хилоф қилганлари учун уларнинг бошига қандай кунлар тушганлиги васф этилади.

Суранинг охирида эса яхшиларнинг оқибати қандай бўлиши-ю, ёмонларнинг аҳволи нима бўлиши муқояса қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Ҳа мим.
ﭓ ﭔ ﭕ
2. Очиқ-ойдин Китоб ила қасам.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
3. Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантирувчи бўлдик.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
4. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилур…
ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
5. Биз томонимиздан бўлган амр ўлароқ. Албатта, Биз расул юборувчи бўлдик…
ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
6. Роббинг томонидан раҳмат ўлароқ. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
7. У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Агар аниқ ишонувчи бўлсангиз.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
8. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота-боболарингизнинг Роббидир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
9. Йўқ! Улар шак-шубҳада ўйнамоқдалар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
10. Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган Кунни кут.
ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
11. У одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
12. «Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, биз иймон келтирувчидирмиз».
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
13. Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин?! Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Расул келган эди.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
14. Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу ўргатилган мажнун», – дедилар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
15. Албатта, Биз азобни бир оз кушойиш қилувчимиз. Албатта, сизлар қайтувчисизлар.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
16. Катта ушлаш ила ушлаган Кунимиз албатта, Биз интиқом олувчимиз.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
17. Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга шарофатли расул келди:
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
18. «Аллоҳнинг бандаларини менга топширинг. Албатта, мен сизларга ишончли расулман.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
19. Ва Аллоҳга катта кетманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
20. Ва албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
21. Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг».
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
22. У Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», – деб дуо қилди.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
23. Бас, бандаларим ила кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз.
ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
24. Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган лашкардир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
25. Улар қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни қолдирдилар,
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
26. экинзорларни ва карамли масканни…
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
27. ва ўзлари ичида ҳузур ҳаловат топаётган нозу неъматларни.
ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
28. Мана шундай! У(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
29. Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
30. Батаҳқиқ, Бану Исроилга хорловчи азобдан нажот бердик –
ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
31. Фиръавндан. Албатта, у катта кетган ва ҳаддидан ошганлардан эди.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
32. Батаҳқиқ, уларни оламлар ичидан илм асосида танлаб олдик.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
33. Ва уларга оят(мўъжиза)лардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
34. Албатта, анавилар дерлар:
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
35. «Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
36. Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар».
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
37. Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию, улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
38. Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!
ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
39. Икковларини фақат ҳақ ила яратдик, лекин уларнинг кўплари билмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
40. Албатта, ажратиш Куни барчалари учун белгиланган вақтдир.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
41. У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
42. Кимга Аллоҳ раҳм қилсагина, мустасно. Албатта, У ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
43. Албатта, заққум дарахти...
ﭰ ﭱ ﭲ
44. сергуноҳнинг таомидир.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
45. У худди эритилган маъдан каби қоринларда қайнар.
ﭸ ﭹ ﭺ
46. Қайноқ сувнинг қайнаши каби.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
47. «Уни тутиб, дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар!
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
48. Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!»
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
49. «Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррам»сан!
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
50. Албатта, бу сиз у ҳақда шубҳа қилиб юрган нарсадир!»
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
51. Албатта, тақводорлар омонлик мақомидалар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
52. Боғу роғлар ва булоқлар орасида.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
53. Улар сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолдалар.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
54. Ана шундай! Ва уларни шаҳлокўзларга уйлантирдик.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
55. Улар у ерда омонлик ҳолларида ҳар турли мева чевани чақирурлар.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
56. Улар у ерда (дунёдаги) биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. (У Зот) уларни жаҳийм азобидан сақлар.
ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
57. Роббингдан бўлган фазл ўлароқ. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
58. Бас, албатта, у(Қуръон)ни сенинг тилингга осон қилдик. Шоядки, эслатма олсалар!
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
59. Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутувчидирлар.