1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Фажр
Махмуд Халил Хусорий - Фажр
00:00
/
00:00

Фажр сураси

Маккада нозил бўлган. 30 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг биринчи ояти ўзига ном қилиб олинган.

Бу сура Макка мушриклари мусулмонларни азоблаб, динга қаршилик қилиб, Аллоҳ таолонинг айтганига юрмай турган бир пайтда нозил бўлган. Аллоҳ таоло суранинг аввалида бир неча нарсалар билан қасам ичиб, сўнгра қиёмат куни албатта бўлишини ва унда ҳар бир киши бу дунёда қилганига яраша мукофот ёки жазо олишини айтади. Макка мушрикларига улардан аввал ҳам Од, Самуд, Фиръавн қавмларига ўхшашлар ўтиб, осийлик қилганлари учун охир-оқибатда азобга дучор бўлганларини, вақти келганда уларнинг куч-қувватлари, мол-мулклари ҳеч қандай фойда бермаганлигини эслатади.

Шу билан бирга, қадр-қийматни, умуман, ҳамма нарсани молу мулк билан ўлчаш ҳам хато экани айтилади. Мол-мулк инсонга синов учун берилиши ёки берилмай қолиши таъкидланади.

Қиёматда ҳамма ўз қилмишига яраша мукофот ёки жазо олиши муқаррардир.

Мазкур маъноларнинг сурада келиш тартиби қуйидагича:

Суранинг бошида фажр, ўн кеча, жуфту тоқ нарсалар ва юрган тун билан қасам ичилади.

Сўнгра Од, Самуд ва Фиръавн қиссалари ўзига хос услубда ва суранинг сиёқига мос равишда эслатилиб, уларнинг оқибатидан ўрнак олишга чақирилади.

Кейин эса Аллоҳ таоло инсонга уни синаш учун неъмат берса, у ўзини қандай тутиши баён қилинади.

Суранинг охирида эса қиёмат кунининг даҳшатлари, ундаги баъзи воқеалар, у кунда кофир инсоннинг ҳоли нима бўлади-ю, мўмин инсоннинг ҳоли нима бўлади – қисқа иборалар ила васф қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Фажр билан қасам.
ﭓ ﭔ ﭕ
2. Ва ўн кеча билан қасам.
ﭖ ﭗ ﭘ
3. Ва жуфту тоқ билан қасам.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
4. Ва юрган тун билан қасам.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
5. Мана шунда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам борми?!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
6. Роббинг Одни қандай қилганини билмадингми…
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
7. баланд устунли Ирамга –
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
8. унинг ўхшаши (бошқа) ўлкаларда халқ қилинмаганга…
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
9. ва водийда харсанг тошларни йўнган Самудга…
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
10. ва кўп қозиқлари бор Фиръавнга.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
11. Улар ўлкаларда туғёнга кетган эдилар.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
12. Уларда бузғунчиликни кўпайтирган эдилар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
13. Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
14. Албатта, Роббинг пойлаб турувчидир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
15. Бас, қачон Робби инсонни синаш учун икром қилса ва неъматлантирса, «Мени Роббим икром қилди», – дейдир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
16. Қачон Робби уни синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у: «Роббим мени хорлади», – дейдир.
ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
17. Йўқ! Балки сизлар етимларни икром қилмайсизлар.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
18. Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
19. Ва меросни жамлаб, ейсизлар.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
20. Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
21. Йўқ! Вақтики, ер парча-парча қилиб юборилса…
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
22. Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса…
ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
23. Ва ўша Кунда жаҳаннам келтирилади. Ўша кунда инсон эслайдир, лекин унга эслаш(дан фойда) қани?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
24. У: «Эҳ, қани эди, ҳаётимга бирор нарса тақдим қилганимда!» – дейдир.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
25. Бас, ўша Кунда Унинг азобига ўхшаш ҳеч ким азобламайдир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
26. Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламайдир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
27. Эй хотири жам осуда нафс!
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
28. Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт!
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
29. Бас, бандаларим ичига киргин!
ﭯ ﭰ ﭱ
30. Ва жаннатимга киргин!