1446 йил 9 жумадул аввал | 2024 йил 11 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Анбиё
Махмуд Халил Хусорий - Анбиё
00:00
/
00:00

Анбиё сураси

Маккада нозил бўлган. 112 оятдан иборат.

«Анбиё» сўзи арабча «набий» сўзининг кўплик шакли бўлиб, «пайғамбарлар» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бу сурада пайғамбарлар ҳақида, жумладан, Иброҳим, Довуд, Сулаймон, Исҳоқ, Яъқуб, Лут, Нуҳ, Айюб, Исмоил, Идрис, Зулкифл, Зуннун, Закариё, Мусо ва Муҳаммад алайҳиссаломлар ҳақида сўз юритгани учун ҳам мазкур сура «Анбиё» («Пайғамбарлар») номини олган.

Бошқа маккий суралар каби, бу сурада ҳам Ислом даъватининг Макка давридаги бош мавзу – ақийда ва унга тегишли масалалар муолажа қилинади. Хусусан, ақийданинг тавҳид, пайғамбарлик ва қайта тирилиш бобларига алоҳида эътибор берилади.

Ушбу масалаларнинг муолажаси борлиқдаги қонун-қоидаларга боғлаб олиб борилади. Чунки ақийда масаласи борлиққа чамбарчас боғлиқдир. Ақийдага энг эҳтиёжманд инсон борлиқда яшайди ва унинг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун осмонлару ер, уларнинг орасидаги барча нарсаларга назар солиш, уларнинг бекорга яратилмаганини ўйлаб кўриш зарур бўлади.

Дунёда турли нарсалар, ҳар хил жонзотлар, турли-туман умматлар бўлган ва ва ҳозир ҳам мавжуд. Сурада ўша нарсалар ва жонзотларнинг ҳам, умматлар ва уларга келган пайғамбарларнинг ҳам асли бир экани очиқ-ойдин баён этилади.

Дунёдаги шариатлар ва пайғамбарларнинг асли бирлигини, айниқса, сурадаги пайғамбарлар ва уларнинг қиссаларидан яхши англаб олиш мумкин. Ўтган пайғамбарлар ва уларнинг умматлари қиссалари кишилар учун улкан ибрат ва ваъз-насиҳат манбаи бўлмоғи зарур. Уларни яхши ўрганиб, хулоса чиқариб, уларнинг гўзал тажрибаларини ўзлаштириб, хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилиш лозим. Шунинг учун Қуръони Каримда бу масалага алоҳида эътибор берилади. Пайғамбарларнинг қиссалари турли жиҳатлардан ёритилади.

Анбиё сураси кишиларнинг охиратни ва ундаги ҳисоб-китоб, жазо-мукофот ишларини унутиб юрганларини таъкидлаш, қиёмат яқинлашиб қолганини эслатиш билан бошланади.

Сўнгра эса дину диёнатни ва пайғамбарларни ёлғонга чиқарувчилар ҳақида сўз юритилади. Уларнинг ўтганларнинг ҳалокатларини кўриб, билиб турсалар ҳам, улардан ибрат олмаётганлари афсус билан эслатилади. Аммо тўсатдан азоб келиб қолса, ҳаммалари ёрдам сўраб, ёлворишлари айтиб ўтилади.

Аллоҳ қудратининг чексиз далиллари кишиларнинг ўзларида ва атрофларида жуда кўп эканига эътибор қаратилади.

Кейин мушрикларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо, масхара ва қўполлик билан қарши олганлари айтилади. Бундай ишларнинг оқибати қадимдан ёмонлик билан тугаб келаётгани эслатилади.

Сўнгра юқорида исми шарифлари зикр этилган пайғамбар алайҳиссаломларнинг қиссалари сура сиёқига мос равишда қисқа ёки узунроқ баён этилади. Энг аввал Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари батафсил ҳикоя қилинади. Чунки Иброҳим алайҳиссалом билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари орасида катта ўхшашлик бор эди. Қолаверса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиққан мушриклар «Биз Иброҳим миллатиданмиз», – деб даъво ҳам қилар эдилар.

Суранинг ниҳоясида эса қиёмат манзараларидан бирининг кўриниши васфи орқали ҳамманинг оқибати баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
1. Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолдалар.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
2. Қачон Роббларидан янги эслатма келса, уни фақат ўйнаётган ҳолларида тингларлар…
ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
3. қалблари ғофил бўлиб. Зулм қилганлар ўзаро: «Бу ўзингизга ўхшаган башардан ўзга эмас-ку. Ўзингиз кўриб туриб, сеҳрга келасизми?» – деб пичирлашарлар.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
4. У: «Роббим осмону ердаги сўзни билур. У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир», – деди.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
5. Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек, мўъжиза келтирсин», – дедилар.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
6. Улардан олдин Биз ҳалок қилган бирорта шаҳар иймон келтирмаган. Энди улар иймон келтирармидилар?!
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
7. Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
8. Уларни таом емайдиган жасад қилганимиз йўқ. Улар мангу қолувчи ҳам бўлган эмаслар.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
9. Сўнгра уларга ваъдамизда содиқ бўлдик. Бас, уларга ҳамда Ўзимиз хоҳлаганларга нажот бердик ва ҳаддан ошувчиларни ҳалок қилдик.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
10. Батаҳқиқ, сизга Китоб нозил қилдик. Унда сизнинг зикрингиз бор. Ақл юритмайсизларми?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
11. Золим бўлган шаҳар-қишлоқлардан қанчасини синдириб ташладик ва улардан кейин бошқа қавмларни пайдо этдик.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
12. Азобимизни ҳис қилганларида эса бирдан у ердан қоча бошларлар.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
13. Қочманглар! Маишатпарастлик қилган нарсаларингизга, масканларингизга қайтинглар! Эҳтимол, ҳали сўралурсизлар.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
14. Улар: «Ҳолимизга вой! Албатта, биз золим бўлган эканмиз», – дедилар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
15. Ўша дод-войлари уларни ўрилган ўтдай, совуган кулдай қилгунимизча бардавом бўлди.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
16. Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
17. Агар кўнгилхушликни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, уни Ўз томонимиздан қилиб олар эдик.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
18. Йўқ, ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Қарабсанки, у (ботил) заволга учрабди. Сизларга эса қилган васфларингиздан вой бўлсин!
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
19. Осмонлару ердаги жонзот Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
20. Улар кечаю кундуз тасбеҳ айтарлар. Чарчамаслар.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
21. Ёки ердан илоҳлар тутдилар-у, ўшалар тирилтирадиларми?
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
22. Агар иккисида Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, бузилиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар қилаётган васфдан покдир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
23. У Зот қилган нарсасидан сўралмас. Улар эса сўралурлар.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
24. Ёки Ундан ўзга «илоҳ»лар тутдиларми? «Далилингизни келтиринг. Мана бу мен билан бирга бўлганларнинг зикри ва мендан олдингиларнинг зикридир», дегин. Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар. Бас, улар юз ўгирувчилардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
25. Сендан илгари юборган ҳар бир расулга: «Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», – деб ваҳий қилганмиз.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
26. У(мушрик)лар: «Роҳман фарзанд тутди», – дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
27. Ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
28. У Зот уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Улар фақат У Зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У Зотдан қўрқиб, хавфда турурлар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
29. Улардан ким: «Мен Ундан ўзга илоҳман», – деса, бас, ўшани жаҳаннам ила жазолармиз. Золимларни мана шундай жазолармиз.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
30. Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
31. Ерда уларни тебратмаслиги учун тоғлар қилдик ва шоядки, тўғри йўл топсалар деб, унда даралар, йўллар қилдик.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
32. Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик. Улар эса Унинг оят(аломат)ларидан юз ўгирувчидирлар.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
33. У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
34. Сендан олдин ҳам бирор башарга мангуликни қилганимиз йўқ. Агар сен ўлсанг, улар мангу қолар эканларми?
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
35. Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
36. Куфр келтирганлар сени кўрганларида: «Илоҳларингизни зикр қилаётган шуми?!» – дея сени эрмак қилишдан бошқани билмаслар. Ҳолбуки, Роҳманнинг зикрига улар ўзлари кофирдирлар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
37. Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир. Сизларга Ўз оят(аломат)ларимни албатта кўрсатурман. Бас, Мени шошилтирманглар.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
38. Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
39. Куфр келтирганлар юзларидан ва орқаларидан ўт-оловни тўса олмайдиган ва ўзларига ёрдам берилмайдиган вақтни билсалар эди.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
40. Йўқ! У уларга тўсатдан келиб, ҳайрату даҳшатга солур. Бас, уни рад қилишга тоқат қилмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
41. Батаҳқиқ, сендан олдинги расуллар ҳам истеҳзо қилинганлар. Бас, уларни масхара қилганларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
42. «Кечаси ва кундузи сизларни Роҳмандан ким қўрийди?» дегин. Йўқ! Улар Робблари зикридан юз ўгирувчилардир!
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
43. Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «илоҳ»лари борми? Ўзларига ҳам ёрдам беришга тоқат қила олмаслар ва Биздан ҳамдамлик ҳам топмаслар.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
44. Балки Биз анавиларни ва ота-боболарини баҳраманд қилдик, ҳатто уларга умр узун кўринди. Улар ерга келиб, уни атрофидан қисқартираётганимизни кўрмайдиларми?! Ғолиб келувчи уларми?
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
45. «Сизларни фақат ваҳий билан огоҳлантираман. Гунглар огоҳлантирилса, даъватни эшитмаслар», дегин.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
46. Қасамки, агар уларга Роббинг азобидан салгина етса, албатта: «Ҳолимизга вой! Ҳақиқатдан, биз золимлар бўлган эканмиз», – дерлар.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
47. Қиёмат куни учун адолат мезонларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
48. Батаҳқиқ, Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
49. Улар Роббларидан ғойибона қўрқурлар ва улар Соатдан хавфда турувчилардир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
50. Бу Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Сизлар уни инкор қилувчимисизлар?!
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
51. Батаҳқиқ, илгари Иброҳимга рушду ҳидоятни берган эдик. Уни билувчи эдик.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
52. Ўшанда у отасига ва қавмига: «Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар нима?» – деган эди.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
53. Улар: «Ота-боболаримизни уларга ибодат қилган ҳолларида топганмиз», – дедилар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
54. У: «Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатда бўлгансизлар», – деди.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
55. Улар: «Бизга ҳақ ила келдингми ёки ўйин қилувчиларданмисан?» – дедилар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
56. У деди: «Йўқ! Роббингиз осмонлару ернинг уларни йўқдан бор қилган Роббидир ва мен бунга гувоҳлик берувчиларданман.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
57. Аллоҳга қасамки, ортга ўгирилиб кетганингиздан кейин санамларингизга албатта ҳийла ишлатаман».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
58. Бас, уларни парча-парча қилиб ташлади. Магар энг каттасини, шоядки, унга қайтсалар деб, (қолдирди).
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
59. Улар: «Илоҳларимизга ким бундай қилди?! Албатта, у золимлардандир!» – дедилар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
60. Улар: «Уларни тилга олаётган бир йигитни эшитган эдик, у Иброҳим деб аталарди», – дедилар.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
61. Улар: «Уни одамларнинг кўзлари олдига олиб келинглар. Шоядки, гувоҳ бўлсалар», – дедилар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
62. Улар: «Илоҳларимизга буни сен қилдингми, эй Иброҳим?!» – дедилар.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
63. У: «Йўқ, буни манави, уларнинг каттаси қилди. Агар гапирадиган бўлсалар, улардан сўраб кўринглар», – деди.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
64. Бас, улар ўзларига келдилар ва: «Албатта, сизлар ўзингиз золимдирсизлар», – дедилар.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
65. Сўнгра яна бошлари айланиб: «Батаҳқиқ, буларнинг нутқ қилмаслигини билар эдинг-ку!» – дедилар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
66. У деди: «Аллоҳни қўйиб, ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми?!
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
67. Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир ақл юритмайсизларми?!»
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
68. Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, илоҳларингизга ёрдам беринглар!» – дедилар.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
69. Биз: «Эй олов! Иброҳимга салқинлик ва саломатлик бўл!» – дедик.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
70. Улар унга ёмонлик ирода қилган эдилар. Уларни энг кўп зиён кўрувчи қилиб қўйдик.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
71. Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун Ўзимиз баракали қилган ерга юбордик.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
72. Унга Исҳоқни ҳадя этдик ва Яъқубни зиёда қилиб бердик ва ҳаммаларини аҳли солиҳ қилдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
73. Ва уларни амримиз ила ҳидоятга бошловчи пешволар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тўкис адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилувчи бўлдилар.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
74. Ва Лутга ҳикмат ва илм бердик ва унга нопокликлар қилаётган шаҳардан нажот бердик. Албатта, улар ёмон, бузғунчи қавм эдилар.
ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
75. Ва уни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, у солиҳлардандир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
76. Ва Нуҳни ҳам. Бундан олдин у нидо этганида, унинг нидосига жавоб қилдик ва унга ҳамда унинг аҳлига улуғ ташвишдан нажот бердик.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
77. Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм устидан нусрат бердик. Албатта, улар ёмон қавм эдилар. Бас, уларнинг барчасини ғарқ қилдик.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
78. Ва Довуд билан Сулаймоннинг экинзор ҳақида ҳукм қилаётганларини (эсла). Ўшанда кечаси у ерга қавмнинг қўйлари кириб кетган эди. Уларнинг ҳукмига шоҳид бўлган эдик.
ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗﯘ
79. Бас, уни Сулаймонга фаҳмлатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукм ва илм берган эдик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. (Шуларни) қилувчи бўлган Бизмиз.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
80. Унга сизлар учун сизни ёмонликдан сақлайдиган кийим қилиш санъатини ўргатдик. Энди шукр келтирувчи бўларсиз?!
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
81. Сулаймонга шиддатли шамолни, унинг амри ила Биз баракали қилган ерга эсадиган этиб (бўйсундирдик). Ҳар бир нарсани билувчи бўлдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
82. Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бундан бошқа амалларни бажарадиганларни ҳам. Уларни муҳофаза қилувчи бўлдик.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
83. Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» – деганини эсла.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
84. Бас, унга ижобат қилдик. Ундаги зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Ўз ҳузуримиздан раҳмат ва обидларга эслатма ўлароқ.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
85. Ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни (эсла). Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир.
ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
86. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
87. Зуннунни (эсла). Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», – деб нидо қилди.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
88. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
89. Ва Закариёни (эсла). Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан», – деган эди.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
90. Бас, унга ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Биздан хокисорлик ила қўрқувчи эдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
91. Фаржини пок сақлаган аёлни (эсла). Унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят (белги) қилдик.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
92. Албатта, ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг.
ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
93. Улар эса ишларини ўзаро парчаладилар. Барчалари Бизга қайтувчидирлар.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
94. Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъй-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўювчидирмиз.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
95. Биз ҳалок қилган шаҳар-қишлоқларнинг қайтмаслиги ҳаромдир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
96. Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан шошилиб келганларида…
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
97. ва ҳақ ваъда яқинлашганда, ногаҳон куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилувчилар эдик!» (дерлар).
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
98. Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ёқилғисидирсиз. Сизлар унга кирувчилардирсиз.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
99. Агар анавилар илоҳлар бўлганида, унга кирмас эдилар. Ҳаммалари унда мангу қолувчидирлар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
100. У ерда уларга инграш бордир. Улар у ерда эшитмаслар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
101. Албатта, Бизнинг тарафимиздан ўзлари учун яхшилик ўтганлар, ана ўшалар ундан узоқлаштирилгандирлар.
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
102. Унинг чисирлашини эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида мангу қолувчилардир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
103. Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас. Фаришталар уларни: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», – дея кутиб олурлар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
104. Ўша кунда осмонни худди ёзув ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилувчимиз.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
105. Батаҳқиқ, Зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», – деб ёзган эдик.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
106. Албатта, бу(Қуръон)да ибодат қилувчи қавм учун етарли ўгит бордир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
107. Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
108. «Менга сизнинг илоҳингиз албатта битта илоҳдир, деб ваҳий этилур холос. Энди мусулмон бўларсизлар?!» деб айт.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
109. Агар юз ўгириб кетсалар, айтгин: «Сизларга баробар билдирдим. Сизга ваъда қилинаётган нарса яқинми ёки узоқми, билмасман.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
110. Албатта, У сўзнинг ошкорасини ҳам биладир ва нимани беркитаётган бўлсангиз ҳам биладир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
111. Билмайман, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ёки вақтинчалик баҳрадир».
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
112. У: «Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган Зотдир», – деди.