1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Фурқон
Махмуд Халил Хусорий - Фурқон
00:00
/
00:00

Фурқон сураси

Маккада нозил бўлган. 77 оятдан иборат.

Сураи каримага унинг биринчи оятида келган «фурқон» сўзи ном қилиб олинган. «Фурқон» сўзи луғатда «ажратувчи», «фарқловчи» деган маъноларни англатади. Шунингдек, у Қуръони Каримнинг исмларидан бири саналади. Чунки Қуръон ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни, тўғри билан нотўғрини фарқловчи, ажратувчидир.

Маълумки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликларининг илк даврида – Ислом даъватининг аввалида кофир ва мушрикларнинг қаттиқ тазйиқига учраганлар, кўплаб озор чекканлар, турли иғвою бўҳтонлар эшитганлар. Ул зотнинг ўзларига, у кишига нозил бўлаётган Қуръонга, Ислом динига, қолаверса, Аллоҳ таолога нисбатан ҳам беҳисоб камситувчи гаплар, ҳар хил масхараомуз таклифлар айтилган. Табиийки, бундай ҳолатлар ҳадеб такрорланаверганидан кейин жонга тегиши мумкин, шунинг учун Аллоҳ таоло доимо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бериб, уларга эътибор бермасликка чақириб келган.

Ушбу Фурқон сурасида аввалидан охиригача Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мушриклар билан бўлаётган қарама-қаршиликларида у зотни қўллаш, у зотга тасалли бериш, қалбларини тинчлантириш каби жиҳатларга аҳамият берилади.

Фурқон сураси бандасига Қуръони Каримни нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар айтиш, Уни улуғлаш билан бошланади. У Зот осмонлару ердаги нарсаларнинг эгаси экани, боласи ҳам, шериги ҳам йўқлиги, ҳар бир нарсани ўлчов билан яратганлиги таъкидланади. Шунга ҳам қарамасдан, мушрикларнинг Аллоҳни қўйиб, ўзларига сохта худолар тутгани эслатилади. Уларнинг Қуръони Каримга таъна тошлари отиб, унга нисбатан турли бўлмағур гаплар айтгани билдирилади ва ўша гаплардан мисоллар келтирилади. Улар гоҳида Қуръонни «ўтганларнинг афсоналари», дейдилар, гоҳида «бошқалар ёрдамида Муҳаммад ўзи тўқиб олган нарса», дейдилар. Бошқа бир гал эса «Қуръон сеҳрдир», дейдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу мантиқсиз даъволарига бирма-бир ишончли ва қониқарли раддиялар беради.

Аллоҳ таолонинг Қуръон ҳақида мушрикларнинг гап-сўзларини оят қилиб нозил қилишининг ўзи катта гап. Бу ҳол У Зотнинг ҳар бир нарсадан хабардор эканини билдириши билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ва у кишига эргашган оз сонли мусулмонлар учун катта маънавий мадад ҳамдир.

Кейин мушрикларнинг пайғамбарлик ҳақидаги дийдиёлари келтирилади. Улар «Пайғамбар инсонлардан эмас, малакдан бўлиши керак» ёки бўлмаса, «Пайғамбар бой-бадавлат, казо-казолардан бўлиши керак» каби гапларни айтишар эди. Аллоҳ таоло уларнинг бу даъволарига ҳам раддиялар беради.

Сўнгра қиёмат ва унинг манзаралари эслатилиб, кофир ва мушриклар қўрқитилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эса тасалли берилади, олдинги ўтган барча пайғамбарлар ҳам у киши соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамлар бўлгани айтилади.

Мушрикларнинг мантиқсиз гапларини муолажа қила бориб, уларнинг «Бизга фаришталар туширилса ёки Роббимизни кўрсак эди» деган гаплари ҳам баҳс этилади. Унда фаришталар тушадиган кун қиёмат куни бўлиши баён қилинади. Шунингдек, мушрикларнинг «Қуръон бир жумла шаклида, тўп ҳолатда тушса эди» деган гаплари ҳам муҳокама этилади. Яна қиёматнинг кўринишлари, унда бўладиган ҳодисалар баён қилинади. Ўтган умматлар ва уларнинг оқибатлари нима бўлгани, хусусан, Мусо, Нуҳ, Од, Самуд, Лут қавмлари тилга олинади.

Фурқон сурасида борлиқдаги табиий жараёнлар, инсоннинг сувдан яратилиши каби, Аллоҳ таолонинг қудрати чексиз эканига далолат қилувчи оятлар ҳам келтирилган. Аммо булардан ўрнак олмаган одамларнинг Аллоҳ таолога ширк келтиришлари эслатиб ўтилган.

Сураи кариманинг охирида Роҳман сифатли Аллоҳнинг ҳақиқий бандаларининг сифатлари санаб ўтилган.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
1. Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
2. У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
3. Ундан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «илоҳ»лар тутдилар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
4. Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар», – дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон келтирдилар.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
5. Улар: «Бу аввалгиларнинг афсоналаридир. Уларни ёздириб олган. Улар унга эртаю кеч имло қилинур», – дедилар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
6. «Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратлидир, раҳмлидир», дегин.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
7. Улар дедилар: «Бу не Расулки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлар эди.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
8. Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлса-ю, ундан еса». Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», – дедилар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
9. Сенга қандай мисоллар келтиришганига назар сол! Бас, йўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
10. Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини – остларидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди.
ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
11. Йўқ! Соатни ёлғонга чиқардилар. Ва Соатни ёлғонга чиқарганларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
12. Вақтики, уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
13. Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташланганларида эса ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
14. «Бугунги кунда бир ҳалокатни эмас, кўп ҳалокатни тиланглар!»
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
15. «Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими?» У улар учун мукофот ва қайтиш жойидир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
16. Уларга у ерда, мангу қолувчи ҳолларида, хоҳлаган нарсалари бор. Бу Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
17. У(мушрик)ларни ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларини тўплаган Кунда У Зот: «Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар ўзлари йўлдан оздиларми?!» – дейдир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
18. Улар: «Ўзинг поксан! Сендан ўзга валийлар тутмоқ биз учун раво эмас. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (шунчалик) баҳраманд этдингки, ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлдилар», – дерлар.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
19. Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни торттирамиз.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
20. Сендан олдин юборган расулларимиз ҳам таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўриб турувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
21. Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар: «Бизга фаришталар туширилса ёки Роббимизни кўрсак эди», – дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва жуда катта саркашлик қилдилар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
22. Улар фаришталарни кўрадиган Кунда, ҳа, ўша Кунда жиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар): «Ҳаром, ҳаром!» – дерлар.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
23. Ва қилган амалларига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
24. Ўша Кунда жаннат соҳибларининг қароргоҳлари ва оромгоҳлари ғоят яхшидир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
25. У Кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар бўлак-бўлак туширилурлар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
26. Ҳақ Подшоҳлик у Кунда Роҳманникидир. У кофирлар учун кўп қийин Кундир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
27. У Кунда золим икки қўлини тишлаб, дейди: «Эҳ, қани эди, Расул билан бир йўлни тутган бўлсам!.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
28. «Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
29. Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир».
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
30. Ва Расул: «Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар», – деди.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
31. Худди шунингдек, ҳар набий учун жиноятчилардан душман қилганмиз. Ҳидоят қилувчи ва нусрат берувчиликка Роббинг Ўзи кифоядир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
32. Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», – дедилар. Сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни тартил билан тиловат қилдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
33. Улар сенга бирор масал келтирсалар, албатта, сенга ҳақни ва гўзал шарҳини келтирурмиз.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
34. Жаҳаннам томон юзтубан ҳолларида тўпланадиганлар – ана ўшалар маконлари энг ёмон, йўлларидан энг адашган кимсалардир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
35. Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унга акаси Ҳорунни вазир қилдик.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
36. Бас: «Иккингиз оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга боринг», – дедик. Сўнг уларни ер билан яксон қилдик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
37. Ва Нуҳ қавмини расулларни ёлғонга чиқарганларида, ғарқ этдик ва уларни одамларга оят (ибрат) қилдик. Ҳамда золимларга аламли азоб тайёрлаб қўйдик.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
38. Од, Самуд ва қудуқ соҳибларини ҳамда бу орадаги асрларни эсла.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
39. Улардан ҳар бирига мисоллар келтирдик. Ва уларнинг ҳар бирини тамоман титиб ташладик.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
40. Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишни умид қилмаслар.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
41. Улар сени кўрган вақтларида эрмак қилурлар: «Аллоҳ Расул қилиб юборган шуми?!
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
42. Агар сабр қилмаганимизда, албатта, сал бўлмаса, у бизни илоҳларимиздан оздирарди-я!» – (дерлар). Яқинда, азобни кўрган чоғларида ким йўлдан адашганроқ эканини билурлар.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
43. Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унинг устидан вакил бўласанми?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
44. Ёки уларнинг кўплари тинглай олурлар, ёки ақл юрита олурлар деб ҳисоблайсанми? Улар чорва кабидирлар, холос. Балки улар яна ҳам йўлдан адашганроқдирлар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
45. Роббинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни унга далил қилдик.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
46. Сўнгра уни Ўзимизга аста-секин тортиб олдик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
47. У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳат қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
48. У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик…
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
49. у ила ўлик юртни тирилтиришимиз ва ўзимиз яратган кўплаб чорваларни ҳамда инсонларни суғоришимиз учун.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
50. Батаҳқиқ, у(Қуръон)ни эслатма олишлари учун ораларида турлича тасарруф қилиб кўрдик. Одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
51. Агар хоҳласак, ҳар шаҳарга битта огоҳлантирувчи юборар эдик.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
52. Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил!
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
53. У икки денгизни – бунисини чучук-ширин, унисини шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
54. У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг ўта қодирдир.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
55. Улар Аллоҳдан ўзга, уларга наф ҳам, зарар ҳам етказмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Ва кофир Роббига қарши ёрдамчи бўлгандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
56. Сени фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи этиб юборганмиз, холос.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
57. «Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман, фақат ким хоҳласа, Робби томон йўл олишини (сўрайман)», – деб айт.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
58. Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккул қил ҳамда Уни ҳамду сано ила поклаб ёд эт. Бандаларининг гуноҳларидан ўта хабардор бўлишда Унинг Ўзи кифоядир.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
59. У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта хабардордан сўра.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
60. Қачонки уларга: «Роҳманга сажда қилинглар!» – дейилса, улар: «Роҳман нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?» – дерлар. Бу уларнинг узоқлашишини зиёда қилур.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
61. Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочувчи ой қилган Зот баракотли, улуғ бўлди.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
62. У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
63. Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозеъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, «Салом», дейдиганлардир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
64. Улар тунларни Роббларига сажда қилиб, бедор ўтказадиганлардир.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
65. Улар: «Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
66. Албатта, у нақадар ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
67. Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
68. Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
69. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб, мангу қолур.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
70. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
71. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтадир.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
72. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
73. Уларга Роббларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
74. Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
75. Ана ўшалар сабр қилганлари учун «болохоналар» ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар.
ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
76. Унда мангу қолувчидирлар. У нақадар гўзал қароргоҳ ва турар жойдир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
77. «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардингиз. Энди (сизларга азоб) лозим бўлур», деб айт.