1446 йил 5 жумадул аввал | 2024 йил 07 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Мутоффифун
Махмуд Халил Хусорий - Мутоффифун
00:00
/
00:00

Мутоффифун сураси

Маккада нозил бўлган. 36 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи «Мутоффифун» ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Мутоффифун» сўзини бизнинг тилимизга, ушбу сураи карима маъносини эътиборга олганда, «ўлчовдан уриб қолувчилар» деб таржима қилиш мумкин. «Мутоффифун» сўзининг асл ўзаги «тофиф» бўлиб, «озгина нарса» деган маънони англатади. Савдо, олди-берди пайтида ўлчовдан уриб қолувчи ҳам оз-оздан уриб қолади. Агар у ўлчовда кўп уриб қолса, харидор билиб қолиши мумкин.

Суранинг «Мутоффифун» – «ўлчовдан уриб қолувчилар» деб номланишидан ҳам унда ушбу қабиҳ ва ҳаром иш ҳақида сўз кетиши билиниб турибди.

Мутоффифун сураси Маккада, Ислом даъватининг дастлабки даврида нозил бўлганини эътиборга оладиган бўлсак, ўша даврдаги нозил бўлган оятларда иймон-эътиқод, тавҳид, қиёмат, жаннат, дўзах, Қуръон ва пайғамбарлик каби масалалар билан бир қаторда, баъзи бир ижтимоий муомалалар ҳам муолажа қилингани маълум бўлади.

Мутоффифун сураси бошқа маккий сураларга ўхшаб ақийда масаласини муолажа қилади.

Сурага асл исм қилиб олинган «ўлчовдан уриб қолиш» масаласи ҳам ақийда масаласи асосида муолажа қилинади. Тарозидан уриб қолувчилар охиратдан қўрқмаганлари учун шу ишни қилишда айбланадилар.

Сўнгра бадбахт фожирлар ва уларнинг қиёмат куни нималарга дучор бўлишлари васф этилади.

Кейин эса аброрлар ва уларнинг охиратдаги ҳоллари васф қилинади.

Сураи кариманинг хотимасида эса бу дунёда кофир ва фожирлар мўмин ва тақийлар (тақводорлар) устидан масхара қилиб кулишлари, охиратда эса ҳолат аксинча бўлиши эслатилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯖ ﯗ ﯘ
1. Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
2. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
3. Ва агар уларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
4. Ана шулар албатта қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?
ﯬ ﯭ ﯮ
5. Буюк бир Кунда.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
6. У Кунда одамлар оламлар Робби ҳузурида тик турарлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
7. Йўқ! Албатта, фожирларнинг китоби «сижжийн»дадир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
8. «Сижжийн» не эканини сенга нима билдирди?!
ﭝ ﭞ ﭟ
9. У ёзилган китобдир.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
10. Ўша Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
11. Улар жазо мукофот кунини ёлғонга чиқарурлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
12. Уни фақат тажовузкор ва сергуноҳгина ёлғонга чиқарур.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
13. Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «Аввалгиларнинг афсоналари», – дер.
ﭹﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
14. Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
15. Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббларидан тўсилганлардир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
16. Сўнгра, албатта, улар дўзахга кириб, куювчилардир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
17. Сўнгра: «Мана бу сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса», – дейилур.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
18. Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
19. «Иллиййийн» не эканини сенга нима билдирди?!
ﮤ ﮥ ﮦ
20. У ёзилган китобдир.
ﮧ ﮨ ﮩ
21. Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўлурлар.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
22. Албатта, аброрлар неъматланишдадирлар.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
23. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
24. Уларнинг чеҳраларидан неъматланиш яшноқлигини билиб олурсан.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
25. Улар ниҳоятда пок, муҳрланган ичимликдан ичирилурлар.
ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
26. Унинг охири мискдир. Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
27. Унинг аралашмаси «таснийм»дандир.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
28. У бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
29. Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
30. Қачон уларнинг ёнидан ўтсалар, (масхаралаб) кўз қисардилар.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
31. Қачон аҳллари ҳузурига қайтсалар, ҳузурланиб қайтардилар.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
32. Ва қачон у(мўмин)ларни кўрсалар, «Албатта, анавилар адашганлар», – дер эдилар.
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
33. Ҳолбуки, уларнинг устидан кузатувчи этиб юборилганлари йўқ-ку!
ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
34. Энди бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
35. Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
36. Кофирлар қилган ишларининг «савоби»ни олдилармикан?!