1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Қосос
Махмуд Халил Хусорий - Қосос
00:00
/
00:00

Қосос сураси

Маккада нозил бўлган. 88 оятдан иборат. 

Бу сураи каримада Мусо алайҳиссалом қиссалари батафсил келгани учун, унга «Қосос» («Қисса») номи берилган. Қосос сураси мусулмонлар Маккада ғоят оғир кунларни бошларидан кечираётган бир пайтда нозил бўлган. Шу сабабли ўзидан аввал келган Шуаро ва Намл сураларига ўхшаб кетади. Ушбу уч сураи карима Қуръони Каримда қандай жойлаштирилган бўлса, шу тартибда бирин-кетин нозил этилган.

Имом Олусий ўзининг «Руҳул маъоний» номли тафсирида келтиришича, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Жобир ибн Зайд розияллоҳу анҳулар: «Аввал Шуаро сураси, сўнгра «Намл», ундан кейин Қосос сураси нозил бўлди», – деган эканлар.

Аввалги икки сура каби, бунда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мўмин-мусулмонларга тасалли берилади, улар иймон-Ислом йўлида сабрга чақирилади. Мушрик ва кофирларнинг жабр-ситамлари ўткинчилиги, охир-оқибат куфр ва унинг аҳли мағлуб бўлиши, иймон ва унинг аҳли ғолиб келиши таъкидланади.

Сураи карима мўминлар устидаги қийин ва оғир шароит вақтинча эканини, уларнинг келажаклари порлоқ, зулмнинг оқибати, албатта, зулмат бўлишини алоҳида таъкидлайди.

Шу билан бирга, «сабрнинг таги сариқ олтин» экани, мусулмонлар сабрлари туфайли ҳозирги заифҳоллик ва ночорликдан қутулиб, яқин орада оёқ-қўлларидаги кишанларни парчалаб, қайта ҳурриятга чиқишлари уқтирилади.

Бунга тарихий мисол ўлароқ, Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари билан Фиръавн ва унинг қавми орасида бўлиб ўтган қисса муфассал ҳамда ўзига хос услуб билан келтирилади. Бошқа сураларда батафсил сўзланган ҳодисалар бу ерда қисқача эслатилса, бошқа сураларда қисқача сўзланган воқеалар тўлиқ ёритилади.

Аввалги икки сурада зикр қилинмаган қуйидаги тўрт жиҳат Қосос сурасида кенг баён этилган.

1. Мусо алайҳиссаломнинг туғилишлари; туғилишлари билан бошларига тушган мусибатлар; оналари у кишини сандиққа солиб, сувга оқизиши; сандиқ оқиб бориб, Фиръавннинг қасрига кириши.

2. Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавн қасридаги ҳаётлари; ҳеч кимни эммай қўйганлари учун, оналари Фиръавн ва унинг аҳлига ўзини болага бегона қилиб кўрсатиб, эмизгани.

3. Вояга етган йигит – Мусо алайҳиссаломнинг ўз қавмларидан бўлган одамга ёрдам бермоқчи бўлиб, бир қибтийни уриб, ўлдириб қўйишлари; бу хатога тавба қилишлари; сўнгра бир одамнинг у кишига «Фиръавннинг одамлари сени ўлдиришни маслаҳат қилишмоқда» деган хабарни етказиши; шундан кейин Мисрни ташлаб, чиқиб кетишлари.

4. Мусо алайҳиссаломнинг Мадяндаги ҳаётлари; уйланишлари ва қўй боқишлари; сўнгра эса бошқа сураларда ҳам келган воқеалар – Мадяндан қайтишлари; Тур тоғидаги ҳодисалар; Мисрга пайғамбар бўлиб боришлари; у ерда бўлиб ўтган воқеалар охиригача келтирилади.

Сурада Қорун қиссаси ҳам зикр этилган. У мол-дунёга берилган ва ҳар бир нарсани модда билан ўлчовчи кофирдир. Бу қиссада иймон мантиғи билан туғён мантиғи солиштириб кўрилади.

Суранинг сўнгида эса барча пайғамбарларга хос саодат йўли бўлмиш иймон йўлига иршод қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮝ ﮞ
1. То син мим.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
2. Ушбулар очиқ-ойдин Китоб оятларидир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
3. Иймон келтирадиган қавм учун сенга Мусо ва Фиръавннинг хабаридан ҳақ ила тиловат қилиб берамиз.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
4. Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. Унинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
5. Биз эса ер юзида хўрланганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни, уларни ворислар қилишни…

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ

6.

ва ер юзида уларга имкон беришни, Фиръавн, Ҳомон ва икковининг лашкарларига улардан қўрққан нарсаларини кўрсатишни истаймиз.

ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
7. Ва Мусонинг онасига: «Уни эмизавер. Бас, қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, маҳзун бўлма, Биз, албатта, уни сенга қайтарувчимиз ва уни расуллардан қилувчимиз», – деб ваҳий қилдик.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
8. Бас, Оли Фиръавн уни ўзларига душман ва ғам-ғусса бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва икковининг лашкарлари хатокорлардан бўлган эдилар.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
9. Фиръавннинг хотини: «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак», – деди. Ҳолбуки, улар сезмас эдилар.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
10. Мусонинг онасининг қалби бўшаб қолди. Мўминлардан бўлиши учун қалбини мустаҳкам боғламаганимизда, уни билдириб қўйишига сал қолди.
ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
11. У (она) у(Мусо)нинг опасига: «Изидан бор», – деди. Бас, уни бир четдан кузатди. Ҳолбуки, улар сезмас эдилар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
12. Ва бундан олдин унга эмизувчиларни ҳаром қилган эдик. Бас, (опаси): «Мен сизларга уни сиз учун кафилликка оладиган ва унга насиҳатгўй бўлувчи хонадон аҳлини айтиб берайми?» – деди.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
13. Бас, Биз уни онасига кўзи қувончга тўлиши, хафа бўлмаслиги ва албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун қайтардик. Лекин уларнинг кўплари буни билмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
14. У вояга етганида ва камол топганида, унга ҳикмат ва илм бердик. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
15. Ва у шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатдалигида кирди. Унда урушаётган икки кишини кўрди. Буниси ўз гуруҳидан, униси эса душманларидан эди. Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради. Шунда Мусо уни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди. У (Мусо): «Бу шайтоннинг ишидир. Албатта, у очиқ-ойдин душман ва йўлдан оздирувчидир», – деди.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
16. У: «Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилдим. Бас, мени мағфират қил», – деди. Шунда У Зот уни мағфират қилди. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
17. У: «Роббим, менга берган неъматинг ҳаққи-ҳурмати, ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», – деди.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
18. Бас, у эрталаб шаҳарда қўрққан ҳолида, аланглаб кетаётган эди, бирдан, кеча ундан ёрдам сўраган яна ёрдам сўраб, қичқириб қолди. Мусо унга: «Албатта, сен очиқ-ойдин гумроҳсан!» – деди.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
19. Икковларига душман бўлганни тутмоқни ирода қилганида, у: «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби, мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен ер юзида фақат жабрчи бўлишни истарсан ва ислоҳ қилувчилардан бўлишни истамассан», – деди.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
20. Ва шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошиб келиб: «Эй Мусо, аниқки, аъёнлар сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, чиқиб кет! Албатта, мен сенга насиҳат қилувчиларданман», – деди.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ
21. Бас, хавфсираб, аланглаган ҳолда: «Роббим, менга золим қавмлардан нажот бергин», – деб, у ердан чиқди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
22. Мадян томон юзланганида: «Шоядки, Роббим мени тўғри йўлга ҳидоят қилса», – деди.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
23. Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга не бўлди?» – деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича, суғора олмаймиз, отамиз эса қари чол», – дедилар.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
24. Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: «Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
25. Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганингнинг ҳақини тўлаш учун сени чақирмоқда», – деди. Унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», – деди.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
26. Иккисидан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», – деди.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
27. У: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг шарти билан шу икки қизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман, агар ўн йилни тамомласанг, бу сенинг ишинг. Мен эса сенга машаққат қилишни истамасман. Иншааллоҳ, менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан», – деди.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
28. У (Мусо): «Бу сен билан менинг орамиздадир. Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, менга тажовуз қилинмас. Айтаётган нарсамизга Аллоҳ вакилдир», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
29. Мусо муддатни тугатиб, аҳли билан йўлга тушиб кетаётиб, Тур томонда ўтни кўриб қолди. У аҳлига: «Туриб туринглар, албатта, мен ўтни кўриб қолдим. Балки, у ердан сизга бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман», – деди.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
30. Бас, унинг олдига етиб келганида, водийнинг ўнг томонидан, муборак жойдан, дарахтдан унга нидо қилинди: «Эй Мусо, албатта, Мен оламларнинг Робби – Аллоҳдирман.
ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
31. Асоингни ташла». Унинг илон каби қимирлаётганини кўргач, қарамасдан, ортга қочди. «Эй Мусо, бери кел, қўрқма. Албатта, сен омонликдагилардансан.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
32. Қўлингни ёқангнинг ичига киргиз, бирон ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Қўрқувдан қанотингни ўзингга торт. Бас, шу иккиси Роббингдан Фиръавн ва унинг одамларига икки далилдир. Албатта, улар фосиқ қавм бўлдилар», (дейилди).
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
33. У деди: «Роббим, мен улардан бир жонни ўлдирганман, улар мени ўлдиришларидан қўрқаман.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
34. Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам мен билан юбор, мени тасдиқлайдир. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман».
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
35. У Зот: «Биз сени оғанг билан қувватлаймиз ва икковингизга бир ҳужжат берурмизки, улар сизга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз ила иккингиз ва сизга эргашганлар ғолибдирсиз», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
36. Бас, Мусо уларга очиқ-ойдин оятларимиз ила келганида, улар: «Бу уйдирма сеҳрдан бошқа нарса эмас. Аввалги ота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаган эдик», – дедилар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
37. Ва Мусо: «Роббим Ўз ҳузуридан ким ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёри оқибати кимга бўлишини ҳам яхши билувчидир. Албатта, золимлар зафар топмаслар», – деди.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
38. Ва Фиръавн: «Эй аъёнлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман. Бас, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир баланд қаср қур, шоядки, (унга чиқиб,) Мусонинг илоҳини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйламоқдаман», – деди.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
39. У ва унинг лашкарлари ер юзида ноҳақдан такаббурлик қилдилар ҳамда ўзларини Бизга қайтарилмаслар, деб гумон қилдилар.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
40. Бас, Биз уни ва унинг аскарларини тутдик ва денгизга отдик. Энди золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
41. Ва уларни оловга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни эса уларга ёрдам берилмас.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
42. Ва бу дунёда уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёмат куни эса улар қабиҳлардандир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
43. Батаҳқиқ, аввалги асрларни ҳалок қилганимиздан сўнг, Биз Мусога одамлар учун кўз очувчи, ҳидоят ва раҳмат қилиб, Китобни бердик. Шоядки, улар эсласалар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
44. Биз Мусога ишни ҳукм қилган пайтимизда, сен ғарбий томонда эмас эдинг ва гувоҳлардан ҳам бўлмагансан.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
45. Лекин Биз бир неча авлодларни пайдо қилдик, бас, уларнинг умри чўзилди. Сен Мадянда туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб берганинг йўқ. Аммо Биз Расул юборувчи бўлдик.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
46. Биз нидо қилган чоғимизда Турнинг ёнида йўқ эдинг. Лекин Роббингдан раҳмат сифатида сендан олдин огоҳлантирувчи келмаган қавмни огоҳлантириш учун (қиссаларни сенга билдирдик). Шоядки, эсласалар.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
47. Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етса, «Роббимиз, бизга расул юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик», демасалар бўлгани.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
48. Уларга ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», – дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда!» ва «Биз ҳар бирига куфр келтирувчимиз», – дедилар.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
49. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги у иккисидан кўра тўғрироқ бир китоб келтиринг, мен унга эргашаман», дегин.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
50. Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам адашганроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
51. Батаҳқиқ, Биз уларга «сўз»ни етказиб қўйдик. Шоядки, эсласалар.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
52. У(Қуръон)дан олдин китоб берилганлар унга иймон келтирурлар.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
53. Уларга тиловат қилинган чоғда: «Биз унга иймон келтирдик. Албатта, у Роббимиздан келган ҳақдир. Албатта, биз бундан олдин ҳам мусулмон эдик», – дедилар.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
54. Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилур. Улар яхшилик ила ёмонликни даф қилурлар ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
55. Қачонки беҳуда нарса эшитсалар, ундан юз ўгириб: «Бизга ўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларни истамасмиз», – дедилар.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
56. Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
57. Улар: «Агар сен билан ҳидоятга эргашсак, ўз еримиздан юлиб олинамиз», – дедилар. Биз уларга омонлик ҳарамини макон қилиб бермадикми?! У ерга ҳар нарсанинг мевалари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ ўлароқ йиғилади-ку! Аммо уларнинг кўплари билмаслар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
58. Биз маишатларида ҳаддан ошган қанчадан-қанча юртларни ҳалок қилдик. Бас, анавилар – уларнинг масканлари улардан кейин маскан қилинмади, илло, озгинаси мустасно. Ва Биз ворис бўлиб қолдик.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
59. Роббинг шаҳар-қишлоқларни, то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган расул юбормасдан туриб, ҳалок қилувчи бўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилувчи бўлганмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
60. Ва сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир. Ақл юритмайсизларми?
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
61. Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эришувчи киши дунё ҳаётининг матоҳини берганимиздан сўнг, қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
62. У Зот уларга нидо қилиб, «Сиз даъво қилган Менинг «шерик»ларим қани?!» деган Кунда…
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
63. устиларига сўз(ланган азоб) ҳақ бўлганлар: «Роббимиз, анавилар йўлдан оздирганларимиз. Уларни ўзимиз йўлдан озганимиздек, оздирганмиз. Сенга ўзимизни оқладик: улар бизга ибодат қилган эмаслар», – дедилар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
64. Ва: «Шерик»ларингизни чақиринглар», – дейилди. Улар чақирдилар. Бас, (сохта илоҳлари) уларга жавоб бермадилар. Ва азобни кўрдилар. Кошки, улар ҳидоят топган бўлганларида эди!
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
65. У Зот уларга нидо қилиб, «Расулларга нима деб жавоб бердингиз?» деган Кунда...
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
66. ана ўша Кунда хабарлар улардан махфий бўлур ва улар бир-бирларидан сўрай олмаслар ҳам.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
67. Аммо ким тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган бўлса, ажаб эмаски, зафар топувчилардан бўлса.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
68. Ва Роббинг хоҳлаганини яратур ва ихтиёр қилур. Уларда ихтиёр йўқдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
69. Ва Роббинг уларнинг кўкслари яшираётган нарсаларни ҳам, ошкор қилаётган нарсаларни ҳам билур.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
70. У Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Дунёда ва охиратда ҳамд Унга хос. Ҳукм ёлғиз Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
71. «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
72. «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кундузни қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга ором оладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!» деб айт.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
73. У Зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
74. У Зот уларга нидо қилиб, «Сиз даъво қилган «шерик»ларим қани?» деган Кунда...
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
75. ва ҳар бир умматдан бир шоҳид чиқариб: «Далилларингизни келтиринг!» – дегаймиз. Бас, улар ҳақ Аллоҳники эканини билурлар ва уйдириб юрган нарсалари улардан ғойиб бўлур.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
76. Албатта, Қорун Мусо қавмидан бўлиб, уларга такаббурлик қилди. Биз унга калитлари бир гуруҳ қувватлиларга ҳам оғирлик қиладиган хазиналарни берган эдик. Ўшанда қавми унга дедилар: «Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
77. Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни истама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
78. У (Қорун): «Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир», – деди. Албатта, Аллоҳ ундан олдинги авлодлардан ундан кўра қувватлироқ, ундан кўра кўпроқ (мол) жамлаганларни ҳалок этганини у билмасмиди?! Жиноятчилардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
79. Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди. Дунё ҳаётини истайдиганлар: «Қани энди, Қорунга берилган нарсадан бизга ҳам бўлса эди. Дарҳақиқат, у улкан насиба эгасидир», – дедилар.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
80. Илм берилганлар эса: «Вой бўлсин сизларга! Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир. Унга фақат сабр қилганларгина эришурлар», – дедилар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
81. Бас, Биз уни ва унинг ҳовли-жойини ерга юттирдик. Унга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи нусратга эришувчилардан ҳам бўлмади.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
82. Ва кечагина унинг маконини орзу қилаётганлар «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига ризқини кенг ёки тор қиладиганга ўхшайдир. Агар Аллоҳ бизга лутф қилмаганида, бизни ҳам ерга юттирар эди. Воажаб, кофирлар нажот топмайдиганга ўхшайди-ку!» – дейишга ўтдилар.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
83. Биз ўша охират диёрини ер юзида баланд кетиш ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
84. Ким бир яхшилик келтирса, унга ундан кўра хайрлироқ бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
85. Сенга Қуръонни фарз қилган Зот сени қайтар жойга қайтарувчидир. «Роббим ҳидоят келтирган шахсни ҳам ва очиқ-ойдин залолатдаги шахсни ҳам яхши билувчидир», деб айт.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
86. Ўзингга Китоб нозил қилинишидан умидвор ҳам эмас эдинг. Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (нозил бўлди). Бас, ҳаргиз кофирларга ёрдамчи бўлма.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
87. Ва сенга Аллоҳнинг оятлари нозил қилинганидан кейин, ҳаргиз сени улардан тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
88. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз.