1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳашр
Махмуд Халил Хусорий - Ҳашр
00:00
/
00:00

Ҳашр сураси

Мадинада нозил бўлган. 24 оятдан иборат.

Энг аввал «ҳашр» сўзининг луғавий маъносига тўхталсак. «Ҳашр» – «кўчириш», «яшаб турган жойини тарк эттириб, иккинчи бир шаҳарга чиқариш» каби маъноларни англатади. Бу суранинг бевосита тафсирига ўтишдан аввал ўша пайтдаги Мадина шаҳридаги аҳволга бир назар ташламоғимиз лозимдир.

Ислом дин сифатида жорий этила бошлаган дастлабки пайтда яҳудийлар Ясриб (Мадинаи Мунавваранинг эски номи) шаҳрида, шунингдек, Хайбар, Фидик ва бошқа шаҳарларда истиқомат қилардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан ҳижрат қилиб, Ясрибга келганларидан сўнг улар билан қўшни бўлиб яшай бошладилар. Ўша пайтда яҳудийлар уч тоифа эдилар: Бану Қайнуқоъ, Бану Назир ва Бану Қурайза. Ҳашр сураси мана шу уч тоифадан бири – Бану Назир қабиласининг Ясрибдан чиқарилиши қиссасини ҳикоя қилади.

Бану Назир қабиласи Набий алайҳиссалом билан урушмаслик, бир-бирига озор бермаслик ва Пайғамбаримизнинг душманларига ёрдам бермасликка аҳдлашиб, у зот билан шартнома тузади.

Расулуллоҳ Бадр урушида ғолиб келгач, улар: «Тавротда сифати келган Пайғамбар шу бўлади, унинг байроғи ҳеч қачон паст бўлмайди», деб юрдилар. Аммо мусулмонлар Уҳуд урушида мағлуб бўлганларидан сўнг, Расулуллоҳ билан қилинган аҳдномани буздилар. Уларнинг йўлбошчиси Каъб ибн Ашраф қирқта отлиқ билан Маккага борди ва Қурайш қабиласини Муҳаммад алайҳиссаломга қарши курашга кўндирди. Фаришта Жаброил алайҳиссалом бу хабарни тезда Муҳаммад алайҳиссаломга етказди. Бунинг устига, Каъб ибн Ашраф Набий алайҳиссаломни қаттиқ ҳажв қилди. Шунда ул зоти бобаракотнинг изнлари билан Муҳаммад ибн Салама Каъбни ўлдирди. Бу воқеадан сўнг Бану Назир қабиласи янада жунбушга келди. Улар Расулуллоҳга очиқ-ойдин хиёнат қилиш йўлига ўтиб олдилар.

Воқеа қуйидагича содир бўлганди:

Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларидан бирлари Амр ибн Умайя Зомрий янглишиб, Бану Омир қабиласидан икки кишини ўлдириб қўяди. Расулуллоҳ келишилган аҳдномага биноан, ўлдирилган кишиларнинг хунини тўлашда ёрдам сўраб, Бану Назир қабиласига борадилар. Улар яшайдиган уйлардан бирининг девори тагида ўтирадилар. Яҳудийлар томдан келиб, Набий алайҳиссаломнинг устиларига катта бир харсанг тошни ташлаб, ўлдирмоқчи бўладилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳга бу фитнанинг хабарини етказади ва у киши бирдан ўринларидан туриб, Мадинага қараб жўнайдилар. Саҳобалар эса ул зотдан бир оз кейин қайтадилар.

Яҳудийларнинг бу жинояткорона ҳаракатидан сўнг Расулуллоҳ уларга қарши уруш очишга қарор қиладилар. Урушга тайёргарлик кўришга буюрадилар.

Мусулмонлар етиб келишганда, Бану Назир ўз қўрғонлари ичига беркиниб олган эди. Набий алайҳиссалом улардан қўрғонларини ташлаб, ўн кун муддат ичида Ясрибдан чиқиб кетишни талаб қиладилар. Яҳудийлар ўзларининг кучсиз эканликларини сезиб, Набий алайҳиссаломнинг ҳукмларига бўйсунишдан ўзга чора тополмайдилар. Лекин Бану Авф қабиласига мансуб бир гуруҳ мунофиқлар уларга: «Собит туринглар, биз сизни ёлғиз қўймаймиз. Агар сизга қарши уруш бўладиган бўлса, биз сизлар билан биргамиз. Агар сизлар Ясрибдан қувиб чиқариладиган бўлсангиз, бирга чиқамиз», – деб хабар берадилар.

Бану Назир қабиласи жойлашган қўрғонлар жуда ҳам мустаҳкам бўлиб, уни қисқа муддатда ишғол қилиш амри маҳол эди. Шунинг учун ҳам Набий алайҳиссалом уларнинг хурмоларини кесиб, қўрғон атрофига йиғишга ва ўт қўйишга буюрадилар. Яҳудийлар олов ўртасида қоладилар. Энди улар учун фақат икки йўл бор эди: ё Набий алайҳиссаломнинг талабларига кўниш, ёки қўрғондан чиқиб, урушиш. Улар биринчи йўлни танлайдилар. Ўн кунлик қамалдан сўнг Бану назирликлар Пайғамбар алйҳиссаломдан гуноҳларини кечишларини ҳамда кўчиб кетишга изн беришларини сўрайдилар. Ҳар бир киши қурол-яроғдан ташқари, мол-мулкидан бир туядан юк оладиган бўлади. Сўнг Ясрибни тарк этиб, Хайбарга, баъзилари эса Шомга жўнаб кетадилар.

Ҳашр сураси яҳудийларнинг хиёнати авж олган шундай бир пайтда нозил бўлган.

Суранинг бош мавзуси – Бану Назир қабиласининг ҳолатини баён этиш. Шунинг учун ҳам саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу сурани «БануНазир сураси деб ҳам атаганлар.

Сураи карима Аллоҳни поклаб ва улуғлаб ёд этиш билан бошланади. Борлиқдаги барча нарсалар – инсон, ҳайвон, наботот, борингки, барча мавжудот Аллоҳни улуғлайди.

Сўнгра сура мустаҳкам қўрғонлари билан фахрланиб, «Бизга ҳеч ким қўл теккиза олмайди», деб юрган яҳудийларнинг ўзлари кутмаган ишлар бўлиб, кўчирилишларидан ҳикоя қилади. Сурада кофирлар билан бўлган урушларда қўлга олинган ўлжаларни қандай тақсимлашнинг ҳам баёни келади. Бу ўлжаларни мискин, бечораларга бериш қатъий таъкидланади.

Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари – муҳожирлар ва ансорийлар ҳақида ҳам бир неча оятлар келади.

Айни чоғда, яҳудийлар билан тил бириктирган хоин-мунофиқлар ҳақида ҳам оятлар бор.

Сураи каримада Ҳақ субҳанаҳу ва таоло мўминларга қўрқинчли охират кунини эслатиб, у Кунда насл-насаб ҳам, мол-дунё, бола-чақа ҳам ҳеч қандай фойда бермаслигини, яна такрор бўлса-да, таъкидлайди. Суранинг сўнгида Аллоҳ таолонинг олиймақом сифатларию, гўзал исмлари зикр қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
1. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
2. У аҳли китобдан бўлган кофирларни ўз диёрларидан биринчи ҳайдаш учун чиқарган Зотдир. Уларни чиқади деб ўйламаган эдингиз. Ўзлари ҳам, қўрғонимиз бизни Аллоҳдан сақлаб қолур, деб ўйлашарди. Аллоҳ улар ўйламаган тарафдан келди ва уларнинг қалбига қўрқинч солди. Уйларини ўз қўллари билан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар. Ибрат олинг, эй ақл эгалари!
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
3. Мабодо Аллоҳ уларга кўчирилишни ёзмаганда ҳам, бу дунёда уларни азоблар эди. Ва уларга охиратда олов азоби бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
4. Бу улар Аллоҳга ва Унинг Расулига мухолифлик қилганлари учундир. Кимки Аллоҳга мухолифлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
5. Сизнинг хурмоларни кесганингиз ёки ўз жойида тик қолдирганингиз фақат Аллоҳнинг изни билан ва фосиқларни шарманда қилиш учун бўлди.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
6. Аллоҳ Ўз Расулига улардан фай (ўлжа) қилиб берган нарсага сизлар от ёки туя чоптириб бормадингиз. Лекин Аллоҳ Ўз расулларини хоҳлаганининг устидан ҳукмрон қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
7. Аллоҳ шаҳар-қишлоқ аҳлидан Ўз Расулига қайтариб берган нарса Аллоҳгадир, Унинг Расулига ва қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва йўқсил йўлчигадир, сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
8. Ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан жудо қилинган, Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигини тилайдиган ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берадиган фақир муҳожирларгадир. Ана ўшалар содиқлардир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
9. Улардан аввал бу диёрда ва иймонда қарор топганлар ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар зафар топувчилардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
10. Улардан кейин келганлар: «Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатлисан, ўта раҳмлисан», – дерлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
11. Нифоқ қилганларнинг ўзларининг аҳли китобдан бўлган куфр келтирган биродарларига: «Агар сизлар чиқарилсангиз, биз ҳам сизлар билан чиқамиз, сизниннг хусусингизда ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмасмиз ва мабодо сизларга уруш қилинса, албатта ёрдам берурмиз», дейишларини кўрмайсанми? Аллоҳ уларнинг ёлғончилигига гувоҳлик берур.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
12. Албатта, агар у(яҳудий)лар чиқарилсалар, улар билан бирга чиқмаслар. Ва албатта, агар у(яҳудий)ларга уруш қилинса, ёрдам бермаслар. Борди-ю, ёрдам берганларида ҳам, ортларига қараб қочарлар, сўнг уларга ёрдам берилмас.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
13. Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Бу, албатта, улар яхши англамайдиган қавм эканидандир.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
14. Сизларга қарши уюшиб, очиқ уруш қила олмаслар, балки қўрғон билан ўралган қишлоқларда ёки деворлар ортидан (уруш қилурлар). Ўз ораларида адоватлари шиддатли. Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир. Бу, албатта, улар ақл юритмайдиган қавм эканидандир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
15. Бу худди улардан олдинги, яқинда ўз қилмишларининг уқубатини татиганларга ўхшашдир. Ва уларга аламли азоб бор.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
16. Бу худди шайтон инсонга «Кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Мен сенга алоқадор эмасман, мен оламлар Робби – Аллоҳдан қўрқаман», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
17. Бас, уларнинг оқибатлари бир – албатта, икковлари ҳам оловда бўлурлар, у ерда мангу қолувчидирлар. Ва бу золимларнинг жазосидир.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
18. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
19. Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У Зот уларга ўзларини унуттирди. Ана ўшалар фосиқлардир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
20. Олов соҳиблари ва жаннат соҳиблари тенг бўлмас. Жаннат соҳиблари ютуққа эришувчилардир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
21. Агар ушбу Қуръонни тоққа нозил қилганимизда, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, фикр юритсалар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
22. У Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдир. У ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам билувчидир. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
23. У Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдир, Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Муъминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
24. У Аллоҳдир, Холиқдир, Бориъдир, Мусоввирдир. Энг гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Ва Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.