1446 йил 10 жумадул аввал | 2024 йил 12 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Буруж
Махмуд Халил Хусорий - Буруж
00:00
/
00:00

Буруж сураси

Маккада нозил бўлган. 22 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг исми унинг биринчи оятидаги «заатил буружи» сўзидан олинган. «Буруж» «бурж» сўзининг кўплиги, яъни «буржлар» дегани бўлиб, луғатда «кўтарилиш», «зоҳир бўлиш» деган маъноларни англатади. Истеъмолда эса бир туркум юлдузларга нисбатан ҳам «бурж» сўзи ишлатилади.

Буруж сураси ҳам бошқа маккий сураларга ўхшаб, Ислом ақийдаси ҳақиқатларини муолажа қилади.

Бу сура душманлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ва мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида қаттиқ азобга дучор қилганларида нозил бўлган. Бу сурада Аллоҳ таоло мўминларнинг душманларини огоҳлантириб, оқибатлари ёмон бўлишини эслатади.

Мўминларни эса сабрга чақиради. Улардан аввал ўтган диндорлар ҳам кўп азоб-уқубатларга дучор бўлганликларини айтади.

«Асҳабул ухдуд» қиссасини ўрнак учун келтиради.

Кофирлар Фиръавн ёки Самуд қавми каби кучли, аскарлари кўп бўлса ҳам, мағлубиятга учрашини эслатади.

Охиратда мўминлар жаннатда, уларнинг душманлари дўзахда бўлади.

Буруж сураси буржлар эгаси бўлмиш осмон ила, ваъда қилинган кун – қиёмат ила ва гувоҳлик берувчилар ҳамда гувоҳлик берилганлар ила қасам ичиш билан бошланади.

Кейин эса ухдуд эгаларининг қиссаси ва уларга нисбатан қилинган таҳдид зикр қилинади.

Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига озор берганлардан ўч олишга қодир экани баён этилади. Шунингдек, Фиръавн ва унинг лашкари қиссаси келтирилади.

Ниҳоят, Қуръони Каримни васф қилиш ила сураи каримага хотима ясалади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
1. Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
ﭕ ﭖ ﭗ
2. Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
ﭘ ﭙ ﭚ
3. Шоҳид бўлган ва шоҳид бўлинган билан қасам.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
4. «Ухдуд» соҳибларига лаънат бўлсин.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
5. У ёқилғиси кўп ўтдир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
6. У(кофир)лар унинг атрофида ўтирибдилар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
7. Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари гувоҳдирлар.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
8. Ва улар мўминлардан ўта иззатли, ўта мақталган Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
9. У осмонлару ернинг подшоҳлиги Унга хос бўлган Зотдир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага гувоҳдир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
10. Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга – ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва ёниш азоби бордир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
11. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Ана ўша катта ютуқдир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
12. Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
13. Албатта, У Ўзи бошлайдир ва қайтарадир.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
14. Ва У ўта мағфиратлидир, барчага яхшиликни раво кўрувчидир.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
15. Арш эгаси, шарафи ва қадри улуғдир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
16. Ирода қилганини қилувчидир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
17. Сенга лашкарларнинг хабари келдими –
ﯠ ﯡ ﯢ
18. Фиръавн ва Самуднинг?
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
19. Балки, кофирлар ёлғонга чиқаришадир?
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
20. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
21. Йўқ!!! У Қуръони Мажиддир.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
22. Лавҳул Маҳфуздадир.