1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳижр
Махмуд Халил Хусорий - Ҳижр
00:00
/
00:00

Ҳижр сураси

Маккада нозил бўлган. 99 оятдан иборат.

Сураи каримага ном бўлиб қолган «Ҳижр» сўзи ундаги қиссаларнинг бирида Самуд қавми яшаган водийнинг исми сифатида зикр қилинган.

Сураи карима Маккаи Мукаррамада Юсуф сурасидан кейин нозил бўлган. Бу пайтда Ислом даъвати оғир кунларни бошидан кечираётган эди. Бир йилнинг ичида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яхши ёрдамчи бўлмиш икки шахс – амакилари Абу Толиб ва Хадийжа онамиз вафот этган, ўша сана «маҳзунлик йили» деб эълон қилинган эди. Бундан фойдаланган мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, мусулмонларга ва Исломга қарши ҳамласини ниҳоятда кучайтирган пайт эди. Мусулмонлар бош кўтаролмай, қадам боса олмай қолганларидан, динлари ва диёнатларини сақлаш мақсадида она юртлари – азиз Маккани ташлаб, ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Ҳа, Ҳижр сураси ана шундай шиддатли, шафқатсиз бир пайтда – хафагарчилик йили билан ҳижрат йили орасида нозил бўлди. Шунинг учун ҳам ўша қийин пайт бу суранинг оятлари ниҳоясида ўз аксини топди.

Мушрикларнинг озорлари авжига чиққан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар оғир кунларни бошларидан кечирар эдилар. Ислом даъвати деярли қотиб қолган, жойидан қимирламас эди. Шу сабабли бу сурада ўтган пайғамбарлар ва умматлар тарихида юз берган худди шунга ўхшаш ҳолатларнинг қиссалари келтирилади. Бу аввало, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларга тасалли бўлса, иккинчи томондан мушрикларга таҳдид ва эслатма эди.

Ҳижр сурасида асосан Исломни инкор этувчиларнинг табиати ва уларнинг инкорлари сабаблари ҳақида сўз кетади. Оқибатлари нима бўлгани гапирилади.

Сураи кариманинг аввалида куфр аҳлини огоҳлантирувчи оятлар келади. Улардан кейин кофирлар томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор берилиши, у кишига туҳмат ва номаъқул таклиф қилишлари, Аллоҳнинг Қуръонни муҳофаза этиш ҳақидаги ваъдаси ва аввал ўтганларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганлигини эслатувчи тасаллиси келади. Борлиқдаги баъзи кўринишлар: осмон ва унинг буржлари, ер ва ундаги тоғлар, наботот, шамоллар, сув каби нарсалар эсга олинади. Ундан кейин Одам Ато ва шайтон қиссаси келтирилади. Сўнгра Иброҳим, Лут, Шуъайб ва Солиҳ алайҳиссаломларнинг қиссалари ўзига хос услуб ила баён этилади.

Ниҳояда эса осмонлару ерни яратишдаги ҳақиқат, қиёматнинг албатта бўлиши, шунинг учун бошқа нарсаларга эътибор бермай, Аллоҳдан қолмаслик зарурлиги ҳақида сўз кетади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
1. Алиф лаам ро. Ушбулар Китобнинг ва очиқ-ойдин Қуръоннинг оятларидир.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
2. Ҳали куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
3. Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, орзулар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
4. Ҳеч бир шаҳар-қишлоқни маълум битиксиз ҳалок қилган эмасмиз.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
5. Ҳеч бир уммат ўз муддатидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
6. Улар дедилар: «Эй Зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
7. Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи!»
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
8. Фаришталарни фақат ҳақ ила нозил қилурмиз. У ҳолда улар муҳлат берилган бўлмаслар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
9. Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз унга муҳофазачимиз.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
10. Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалги гуруҳларга расуллар юборганмиз.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
11. Уларга қайси бир расул келса, уни истеҳзо қилмасдан қўймас эдилар.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
12. Уни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай йўллаймиз.
ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
13. У(Қуръон)га иймон келтирмаслар. Дарҳақиқат, аввалгиларнинг суннати ҳам (шундай) ўтгандир.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
14. Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, куппа-кундузи унга кўтарилиб турсалар ҳам:
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
15. «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки, биз сеҳрланган қавмдирмиз», – дерлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
16. Батаҳқиқ, осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатладик.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
17. Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик...
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
18. бирортаси ўғринча қулоқ осса ҳам, ортидан ёрқин шуъла таъқиб этар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
19. Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
20. Ва унда сизлар учун яшаш воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
21. Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
22. Шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўпловчи эмассиз.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
23. Албатта, Биз Ўзимиз тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Ва Биз меросхўрмиз.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
24. Батаҳқиқ, сиздан олдин келувчиларни билдик. Батаҳқиқ, кейин келувчиларни ҳам билдик.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
25. Албатта, Роббинг Ўзи уларни тўплар. Албатта, У ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
26. Батаҳқиқ, инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
27. Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
28. Ўшанда Роббинг фаришталарга деди: «Албатта, Мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратувчидирман.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
29. Бас, қачонки уни бекаму кўст қилиб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг».
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
30. Бас, фаришталарнинг барчалари бараварига сажда қилдилар.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
31. Магар иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
32. У Зот: «Эй иблис! Сенга не бўлди, сажда қилувчилар билан бирга бўлмадинг?» – деди.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
33. У: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасдим», – деди.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
34. У Зот деди: «Бас, ундан чиқ! Албатта, сен қувилгансан!
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
35. Ва албатта, то жазо Кунигача сенга лаънат бўлгай!»
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
36. У: «Роббим! Менга улар қайта тирилтириладиган Кунгача муҳлат бергин», – деди.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
37. У Зот деди: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
38. Маълум вақт кунигача».
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
39. У деди: «Роббим! Мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) чиройли кўрсатаман ва албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
40. Улардан танланган бандаларинг мустасно».
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
41. У Зот айтди: «Бу Мен учун тўғри йўлдир:
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
42. Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
43. Албатта, жаҳаннам уларнинг барчасининг ваъда қилинган жойидир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
44. Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир».
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
45. Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
46. «Уларга салом ила, омонликда киринглар», (дейилур).
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
47. Уларнинг кўксларидаги ғилли-ғашларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига юзланиб, биродар бўлган ҳолларидадирлар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
48. Уларга у жойда чарчоқ етмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
49. Бандаларимга хабар бергилки: «Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
50. Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир».
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
51. Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари ҳақида хабар бер.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
52. Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», – дедилар. У: «Албатта, биз сизлардан чўчимоқдамиз», – деди.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
53. Улар: «Чўчима, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берурмиз», – дедилар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
54. У: «Мени кексалик тутганида хушхабар берасизларми? Ниманинг хушхабарини беряпсизлар ўзи?» – деди.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
55. Улар: «Сенга ҳақ ила хушхабар бердик. Бас, ноумидлардан бўлма», – дедилар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
56. У: «Роббининг раҳматидан адашганларгина ноумид бўлурлар», – деди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
57. У: «Сизнинг ишингиз недир, эй элчилар?» – деди.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
58. Улар дедилар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
59. Фақат Оли Лут мустасно. Албатта, биз уларнинг ҳаммасини қутқарувчилармиз.
ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
60. Унинг хотинигина мустаснодир. Унинг албатта (азобда) қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик».
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
61. Элчилар Оли Лутга келганларида,
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
62. у: «Албатта, сиз нотаниш қавмсиз», – деди.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
63. Улар дедилар: «Йўқ! Сенга улар шак­шубҳа қилаётган нарса ила келдик.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
64. Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардирмиз.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
65. Аҳлинг ила кечанинг бир қисмида йўлга чиқ ва уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч ким ўгирилиб қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар».
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
66. Ва унга ушбу ишни: «Албатта, манавиларнинг кети субҳ чоғи қирқилажакдир», – дея ваҳий қилдик.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
67. Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
68. У деди: «Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени уятга қўйманглар.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
69. Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Мени шарманда қилманглар».
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
70. Улар: «Сени оламлардан қайтармаганмидик?!» – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
71. У: «Агар (бу ишни) қилувчи бўлсангиз, мана бу қизларим бор», – деди.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
72. Умринг ила қасамки, албатта, улар ўз сархушликларида тентирар эдилар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
73. Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
74. Бас, у(шаҳар)ни остин-устун қилдик ва уларнинг устига қотган лойли тошлар ёғдирдик.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
75. Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят(белги)лар бордир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
76. Албатта, у (шаҳар) доимий йўл устидадир.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
77. Албатта, бунда мўминлар учун оят (ибрат) бордир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
78. Албатта, қуюқ дарахтзор соҳиблари золимлардан бўлганлар.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
79. Бас, улардан интиқом олдик. Албатта, уларнинг икковлари ҳам очиқ йўл устидадир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
80. Батаҳқиқ, Ҳижр соҳиблари расулларни ёлғончига чиқардилар.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
81. Ва уларга оятларимизни бердик. Бас, улардан юз ўгирувчи бўлдилар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
82. Улар омонликда тоғларни ўйиб, уйлар қилар эдилар.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
83. Бас, субҳидам чоғида уларни даҳшатли қичқириқ тутди.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
84. Касб қилган нарсалари уларга бирон фойда бермади.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
85. Осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни ҳақ ила яратдик. Албатта, Соат келувчидир. Бас, сен чиройли кечирим ила кечир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
86. Албатта, Роббинг Ўзи кўплаб халқ қилувчидир, ўта билувчидир.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
87. Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Буюк Қуръонни бердик.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
88. Биз улардан айрим тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга кўз тикма! Улар учун маҳзун ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат!
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
89. Ва: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман», – деб айт.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
90. Худди тақсимловчиларга нозил қилганимизга ўхшаш.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
91. Қуръонни парча-парча қилганларга.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
92. Бас, Роббинг ила қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасидан сўрармиз.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
93. Қилиб юрган амаллари ҳақида.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
94. Бас, сенга амр этилган нарсани ошкора қил ва мушриклардан юз ўгир.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
95. Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилар учун кифоядирмиз.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
96. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ қиладиганлардир. Бас, тезда билурлар.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
97. Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
98. Бас, Роббингни ҳамди ила поклаб ёд эт ва сажда қилувчилардан бўл.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
99. Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил.