1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Тур
Махмуд Халил Хусорий - Тур
00:00
/
00:00

Тур сураси

Маккада нозил бўлган. 49 оятдан иборат.

Сураи кариманинг биринчи сўзи ўзига исм бўлиб қолган. Тур – Сийнаа ярим оролидаги Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан гаплашган тоғнинг исми.

Ўзга маккий суралар каби, бу сураи карима ҳам иймон асослари, пайғамбарлик, қайта тирилиш каби масалаларни муолажа қилади. Асосан, охират даҳшатлари, ундаги неъмат ва азоблар, бахтиёрларнинг ва бадбахтларнинг оқибати, борадиган жойлари, ҳақ ила ботил ўртасидаги кураш, Набий алайҳиссаломнинг шахслари ва рисолатлари ҳақида мушриклар қўзғаган шубҳалар ҳақида сўз кетади.

Суранинг аввалида ботилга ва мушриклар қўзғаган шубҳаларга қарши қаттиқ зарба берилади. Чунки улар қиёмат бўлишини инкор қилиб, унда жазо ва мукофотлар бўлишига ишонишмаган, Набий алайҳиссалом хабар берган азобларга масхара кўзи билан қарашган. Шунинг учун сура муқаддас нарсалар ила қасам ичиш билан бошланади ва аввалги сураларда кўриб ўтганимиздек, бу қасамлар қуйида катта аҳамиятли масала ҳақида сўз кетишидан дарак беради.

Сўнгра жиноятчиларни жаҳаннамга ҳайдаб бориш манзараси, у ердаги азоб-уқубатлар зикр қилиниб бўлиб, бевосита жаннатийларга ато этиладиган нозу неъматлар, роҳат-фароғат зикр қилинади.

Кейинги оятларда эса мушриклар Қуръон ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида қўзғаган ботил шубҳаларга шиддатли саволлар тариқасида раддия келади. Сўнгра ҳар қандай кофирни ҳам жим ва лол қолдирадиган учта савол берилади. Албатта, бу саволларга ҳеч ким жавоб бера олмайди. Ва, ниҳоят, ғофиллар яна қўрқинчли хабарлар билан огоҳлантирилиб, сурага хотима ясалади.

 

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮞ ﮟ
1. Тур билан қасам...
ﮠ ﮡ ﮢ
2. Сатрланган китоб билан қасам...
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
3. ёзишга тайёрланган терига.
ﮧ ﮨ ﮩ
4. Ва Байтул маъмур билан қасам...
ﮪ ﮫ ﮬ
5. Ва кўтарилган шифт билан қасам...
ﮭ ﮮ ﮯ
6. Ва тўлиб тошган денгиз билан қасам.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
7. Албатта, Роббингнинг азоби рўй беражак.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
8. Уни қайтарувчи йўқдир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
9. У Кунда осмон ларзага келиб, чайқалур.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
10. Ва тоғлар сайр этиб юрурлар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
11. Бас, ўша Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
12. Улар шўнғишда ўйнайдиганлардир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
13. У Кунда жаҳаннам оташига куч билан итарилурлар.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
14. «Мана бу сизлар ёлғонга чиқарган олов бўлади!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
15. Бу сеҳрми ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
16. Унга кириб, куйинглар! Чидайсизларми, чидамайсизларми – сизлар учун барибир. Қилиб ўтган амалларингизнинг жазосини олмоқдасиз, холос».
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
17. Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
18. Робблари уларга берган нарсалардан ҳузур-ҳаловатдадирлар. Робблари уларни дўзах азобидан сақлар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
19. «Енглар, ичинглар, ош бўлсин, қилган амалларингиз эвазигадир».
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
20. Улар қатор тизилган сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни шаҳлокўз ҳурларга уйлаб қўйганмиз.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
21. Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётларини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касбининг гаровидир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
22. Ва уларни хоҳлаган мевалари ва гўштлари билан кетма-кет таъминлаб турдик.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
23. Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. Унда беҳуда гап ва гуноҳ йўқ.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
24. Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб юрарлар.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
25. Улар бир-бирларига юзланиб, сўрай бошладилар:
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
26. «Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида қўрқувчилар эдик.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
27. Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни самум азобидан сақлади.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
28. Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи ўта яхшилик қилувчидир, ўта раҳмлидир».
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
29. Бас, эслатгин, ахир сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам, мажнун ҳам эмассан.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
30. Балки, «(У) шоир, унга ўлим етишини кутамиз», – дерлар?
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
31. Айтгин: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
32. Ё ақллари шунга буюрадими, ёки улар туғёнга кетган қавмларми?
ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
33. Ёки «У(Қуръон)ни ўзи тўқиди», – дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
34. Агар ростгўй бўлсалар, унга ўхшаш сўзни келтирсинлар чи!
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
35. Ёки улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзлари яралганларми?! Ёки улар яратувчиларми?
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
36. Ёки улар осмонлару ерни яратганларми?! Йўқ, улар аниқ ишонмаслар.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
37. Ёки уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазиналари борми?! Ёки улар бошқарувчиларми?
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
38. Ёки уларнинг нарвонлари бўлиб, унда эшитадиларми?! Ундай бўлса, эшитувчилари очиқ ойдин ҳужжат далил келтирсин!
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
39. Ёки У Зотга қизлар-у, сизларга ўғилларми?
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
40. Ёки улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналяптиларми?
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
41. Ёки ғайб уларнинг ҳузурида ю, улар ёзиб оляптиларми?!
ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
42. Ёки ҳийла кўрсатишни хоҳлайдиларми?! Бас, куфр келтирганлар ҳийлаларига ўралувчидирлар.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
43. Ёки уларнинг Аллоҳдан бошқа илоҳлари борми?! Аллоҳ (улар) ширк келтираётган нарсалардан покдир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
44. Агар бошларига тушаётган катта парчани кўрсалар ҳам: «Тўпланган булут», – дерлар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
45. Уларни ҳалокатга учрайдиган Кунларига йўлиққунларига қадар тек қўй.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
46. У Кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
47. Ва албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин уларнинг кўплари билмаслар.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
48. Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингни поклаб ёд эт!
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
49. Ва кечаси ҳам Уни поклаб ёд эт ва юлдузлар ботганидан кейин ҳам.