1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Соффаат
Махмуд Халил Хусорий - Соффаат
00:00
/
00:00

Соффаат сураси

Маккада нозил бўлган. 182 оятдан иборат.

«Соффаат» сўзи «саф тортиб турувчилар» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бу сураи каримани Аллоҳнинг амрини бажариш учун саф тортиб турган фаришталар(ас-соффаат)га қасам ила бошлаган бўлиб, шу сўз сурага ном бўлиб қолган.

Бошқа маккий суралар каби, бу сурада ҳам кишилар қалбида мустаҳкам эътиқодни бино қилиш, уни ширкнинг турли кирларидан тозалаш ҳақида ўзига хос услубда сўз юритилади. Баъзи бир масалаларга алоҳида эътибор берилади. Масалан, арабларда «Аллоҳ билан жинлар орасида яқинлик бор» деган гап кенг тарқалган бўлиб, сурада мана шу хурофий гап муолажа қилинади.

Шунингдек, сураи каримада тавҳид ва ваҳий масаласи ҳам алоҳида тилга олинади.

Мушрикларнинг залолати баёнидан сўнг уларга ўхшаш умматларнинг қиссалари келтирилади. Борлиқдаги мавжуд нарсалардан ўрнак олишга чақирилади.

Сураи карима фаришталарнинг бир неча тоифалари билан қасам ичиш ила бошланади. Сўнгра гап мавзуси жинларга кўчади. Уларнинг ҳақиқати баён қилинади. Арабларнинг «Аллоҳ билан жинлар ўртасида яқинлик бор» деган хурофотлари беҳуда экани фош этилади.

Сўнгра кофирларнинг ўлгандан кейин қайта тирилишга ишонмасликлари масаласига ўтилади. Мўмин банда билан кофир қиссаси келтирилади. Улар ўртасида бу дунёда бўлиб ўтган тортишув эсга олинади. Сўнг натижа баён этилади. Мўмин жаннатга, кофир дўзахга йўл олиши айтилади.

Кейин эса ҳозирда куфр келтираётганларнинг иши янгилик эмаслиги, буларга ўхшаш кофирлар аввал ҳам кўп бўлганлиги ҳақида сўз очилиб, ўтган умматлар, жумладан, Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Мусо, Ҳорун, Илёс ва Лут алайҳиссаломларнинг қиссалари келтирилади. Хусусан, мўмин-мусулмонларни Аллоҳ йўлида фидокорликка чорлаш учун Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз жигарбандлари – Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилишга уринишлари қиссаси батафсил келтирилади.

Суранинг охирида Аллоҳ таоло поклаб ёд этилади. У Зот пайғамбарлари ва мўмин бандаларига икки дунёда ҳам нусрат бериши айтилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ
1. Саф саф тизилиб турувчилар ила қасам.
ﭔ ﭕ ﭖ
2. Зажр қилувчилар ила қасам.
ﭗ ﭘ ﭙ
3. Зикрни тиловат қилувчилар ила қасам.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
4. Албатта, Илоҳингиз ягонадир.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
5. У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир ва машриқларнинг Роббидир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
6. Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
7. Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан муҳофаза қилиш учун.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
8. Улар юксак тўпламга қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.
ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
9. Қувилган ўлароқ! Улар учун узлуксиз азоб бордир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
10. Ким бирорта сўзни ўғриликча тинглаган бўлса, уни куйдирувчи шуъла таъқиб этар.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
11. Бас, улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларними?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
12. Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
13. Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
14. Қачонки бирор оят(мўъжиза)ни кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
15. Улар дедилар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
16. Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, биз қайта тирилтирилурмизми?!
ﯗ ﯘ ﯙ
17. Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!»
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
18. «Ҳа! Хору зор бўлган ҳолларингизда!» – дегин.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
19. Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, қарабсанки, назар солиб турибдилар!
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
20. Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу жазо Куни-ку!» – дерлар.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
21. «Бу сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим Кунидир.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
22. Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган…
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
23. Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни дўзах йўлига «ҳидоят» қилинглар», (дейилур).
ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
24. Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралувчидирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
25. Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
26. Йўқ! Улар бугунги Кунда таслим бўлувчилардир.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
27. Улар савол беришиб, бир-бирларига юзландилар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
28. Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», – дедилар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
29. Улар дедилар: «Йўқ! Мўмин бўлмаган эдингиз.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
30. Бизда устингиздан ҳукмронлик бўлмаган эди. Йўқ! Туғёнга кетган қавм эдингиз.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
31. Бас, бизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотувчилармиз.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
32. Ҳа, сизларни йўлдан оздирдик. Албатта, биз йўлдан озганлар эдик».
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
33. Бас, улар у Кунда азобда шерик бўлувчилардир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
34. Албатта, Биз жиноятчиларга шундай қилурмиз.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
35. Чунки қачонки уларга «Лаа илааҳа иллаллоҳу», – дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
36. «Ахир биз бир мажнун шоирни деб, ўз олиҳаларимизни тарк қилувчи бўлайликми?!» – дер эдилар.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
37. Йўқ! У ҳақни келтирди ва расулларни тасдиқ қилди.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
38. Албатта, сиз аламли азобни тотувчидирсиз.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
39. Фақат қилиб ўтган амалингизнинг жазосини оласиз, холос.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
40. Лекин Аллоҳнинг танланган бандалари мустасно.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
41. Улар, ана ўшалар учун маълум ризқ –
ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
42. мева-чевалар (бордир). Улар икром этилганлардир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
43. Неъматланиш жаннатларида...
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
44. сўрилар устида юзма юз ҳолларида.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
45. Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
46. У оппоқ, ичувчи учун лаззатбахшдир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
47. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
48. Олдиларида нигоҳини тиювчи шаҳлокўзлар бордир.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
49. Улар худди яшириб қўйилган тухумга ўхшарлар.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
50. Бас, савол беришиб, бир-бирларига юзландилар.
ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
51. Улардан бир сўзловчи деди: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
52. У дер эди: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
53. Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!»
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
54. «Сизлар ҳам қараяпсизларми?» – деди.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
55. Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
56. У деди: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
57. Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим».
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
58. «Биз ўлувчи эмас эканмизми…
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
59. фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азобланувчи эмас эканмизми?!
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
60. Албатта, бу айни буюк ютуқдир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
61. Бас, амал қилувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал қилсинлар».
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
62. Зиёфат ўлароқ, ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
63. Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
64. Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
65. Унинг тугунчаси худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
66. Бас, албатта, улар ундан еювчилардир. Ундан қоринларни тўлдирувчилардир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
67. Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
68. Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи дўзахга бўлур.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
69. Чунки улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
70. Энди эса улар ўшаларнинг изидан югуртирилмоқдалар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
71. Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
72. Батаҳқиқ, ичларига огоҳлантирувчилар юбордик.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
73. Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
74. Аллоҳнинг танланган бандалари мустасно.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
75. Батаҳқиқ, Нуҳ Бизга нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилувчимиз.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
76. Унга ва унинг аҳлига буюк ташвишдан нажот бердик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
77. Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолувчилар қилдик.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
78. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик:
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
79. «Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!»
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
80. Албатта, Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
81. Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
82. Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
83. Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
84. Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келган эди.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
85. Ўшанда отасига ва қавмига деган эди: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
86. Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
87. Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!»
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
88. Бас, у юлдузларга бир назар солди.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
89. Ва: «Албатта, мен беморман», – деди.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
90. Дарҳол ундан юз ўгириб, ортга қараб кетдилар.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
91. Бас, тезда уларнинг илоҳларига бурилди ва деди: «Қани, емайсизларми?!
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
92. Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизлар?!»
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
93. Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
94. У томон шошиб, бир-бирларини туртиб келишди.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
95. У (Иброҳим) деди: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
96. Ҳолбуки, сизни ҳам, қилган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!»
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
97. Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» – дедилар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
98. Бас, улар унга қарши макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
99. Ва у деди: «Албатта, мен Роббимга борувчиман, У мени ҳидоят қилур.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
100. Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт».
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
101. Бас, унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
102. Бас, (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншааллоҳ, мени сабр қилувчилардан топурсан», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
103. Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасига ётқизганида...
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
104. унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!
ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
105. Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз».
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
106. Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
107. Унинг ўрнига буюк қурбонлик фидо қилдик.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
108. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик:
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
109. «Иброҳимга салом бўлсин!»
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
110. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
111. Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
112. Яна унга солиҳлардан бир набийнинг – Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
113. Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан яхшилик қилувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилувчи ҳам бўлур.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
114. Батаҳқиқ, Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
115. Икковларига ва қавмларига катта ташвишдан нажот бердик.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
116. Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
117. Ва икковларига равшану комил баёнли китобни бердик.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
118. Ва икковларини тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
119. Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик:
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
120. «Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!»
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
121. Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз!
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
122. Чунки икковлари мўмин бандаларимиздандирлар.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
123. Албатта, Илёс ҳам (юборилган) расуллардандир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
124. Ўшанда у қавмига деди: «Тақво қилмайсизми?!
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
125. Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини тарк этасизми?
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
126. Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби – Аллоҳни я?!»
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
127. Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилинувчилардир.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
128. Аллоҳнинг танланган бандаларигина мустасно.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
129. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик:
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
130. «Илёсинга салом бўлсин!»
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
131. Албатта, Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
132. Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
133. Албатта, Лут ҳам (юборилган) расуллардандир.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
134. Ўшанда унга ва унинг аҳлига – ҳаммаларига нажот бердик.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
135. Аммо бир кампиргина (азобда) қолувчилардан бўлди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
136. Сўнгра қолганларини яксон этдик.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
137. Албатта, сиз уларнинг устидан ўтиб турурсиз: кундузи ҳам...
ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
138. кечаси ҳам. Ақл юритмайсизларми?!
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
139. Албатта, Юнус ҳам (юборилган) расулардандир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
140. Ўшанда у тўлган кемага қочди.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
141. Бас, қуръа ташлашди ва мағлублардан бўлди.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
142. Бас, уни маломатланган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
143. Агар у кўп тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида…
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
144. унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
145. Бас, уни бемор ҳолида майдонга отдик.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
146. Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
147. Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа расул қилиб юбордик.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
148. Улар иймон келтирдилар. Кейин уларни маълум вақтгача баҳралантирдик.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
149. Бас, улардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
150. Ёки фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар гувоҳ бўлишганми?
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
151. Огоҳ бўлингким, улар ўз уйдирмаларида дерлар:
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
152. «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
153. У Зот ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олибдими?
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
154. Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?
ﭖ ﭗ ﭘ
155. Ахир ўйлаб кўрмайсизларми?!
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
156. Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?!
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
157. Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
158. Ва улар У Зот билан жинлар орасида насаб қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг албатта (азобга) ҳозир қилинувчиликларини билганлар.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
159. Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
160. Лекин Аллоҳнинг танланган бандаларигина мустаснодир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
161. Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам…
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
162. У Зотга қарши фитнага солувчи бўла олмассиз.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
163. Ким жаҳаннамга кириб, куювчи бўлса, мустасно.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
164. «Ҳар биримизнинг маълум мақомимиз бордир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
165. Албатта, бизлар саф тортиб турувчилармиз.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
166. Ва албатта, бизлар тасбеҳ айтувчилармиз».
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
167. Ҳолбуки, дер эдилар:
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
168. «Агар ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида,
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
169. Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».
ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
170. Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
171. Батаҳқиқ, расул этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
172. Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари…
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
173. ва албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
174. Бас, улардан бир вақтгача юз ўгир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
175. Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар.
ﯧ ﯨ ﯩ
176. Ҳали улар Бизнинг азобимизга ошиқмоқдаларми?!
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
177. У уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
178. Бас, улардан маълум вақтга юз ўгир.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
179. Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
180. Иззат Робби бўлмиш Роббинг улар қилган васфдан покдир.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
181. Ва (юборилган) расулларга салом бўлсин!
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
182. Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин!