1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳуд
Махмуд Халил Хусорий - Ҳуд
00:00
/
00:00

Ҳуд сураси

Маккада нозил бўлган. 123 оятдан иборат.

Ичида Ҳуд қавми қиссаси ҳам келгани учун ушбу сура шу ном билан аталган. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу сураи карима Қуръони Каримда ўзидан олдин турган Юнус сурасидан кейин нозил бўлган. Бир вақтда нозил бўлганлари учун ушбу икки суранинг йўналишлари ҳам бир-бирига яқин. Ушбу суралар Ислом даъвати учун энг оғир пайтларда нозил бўлган. Бу вақт Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга ҳомий бўлиб турган Абу Толиб ва Хадийжа онамиз вафот этиб, мушрикларнинг тазйиқлари энг учига чиққан пайтлар эди.

Ислом тарихида «маҳзунлик йили» деган ном ила машҳур давр. Абу Толиб ва Хадийжа онамизнинг вафотларини ўзларига қулай фурсат билиб, мушриклар зулмни яна ҳам кучайтирдилар.

Исро ҳодисаси рўй бериб, бу ҳодиса ғайриодатий бўлганидан, баъзи иймони заифлар муртад бўлиб, диндан чиққан, кофирлар эса мўминларни масхара қилиб, кулган пайт.

Ислом даъвати умуман тўхтаб қолган, Макка ва унинг атрофидан ҳеч ким Исломга кирмай қўйган маҳаллар.

Оз сонли мусулмонлар ниҳоятда қийин аҳволда қолган, кофирлар эса, яна бир оз ҳаракат қилсак, Исломни йўқ қилиб юборамиз, деб турган нозик палла.

Ана шундай ҳассос даврда нозил бўлган бу сураи каримада ўша даврга хос мавзулар ўз аксини топгандир. Сураи кариманинг аввалида Қуръони Карим ва унинг хусусиятлари ҳақида сўз кетади. Ақийда масаласида баҳс юритилади. Кишилар Аллоҳ таолога бўйсунган ҳолларида яшамоқлари зарурлиги ўзига хос услуб билан уқтирилади.

Ундан кейин тарихга мурожаат қилинади. Ўтган умматларнинг қиссалари батафсил баён қилинади. Бу борада Нуҳ алайҳиссалом қиссалари, шунингдек, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб алайҳимуссаломнинг қиссалари ҳам келтирилади.

Сўнгра ўша зикр қилинган мавзуларга хулоса ясалиб, буларнинг ҳаммаси ибрат учун экани айтилади.

Ниҳоятда қийин даврда нозил бўлгани, ниҳоятда саркаш қавмнинг номаъқул кирдикорларини муолажа қилгани учун ҳам бу сурадаги баҳс қаттиқ ва муросасиз услубда кечади. Қалбларни ларзага солувчи, таҳдидга тўла иборалар бу сураи каримада айнан муросасиз услуб етакчи эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло қалби қаттиқ қавмга уларнинг ўзига яраша муомала қилади. Шунинг учун ҳам бу сураи каримани ўқиган ва ўрганган одамга у ўзига хос тарзда шиддатли таъсир этади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳуд сурасини ўзларининг муборак сочларини оқартирган суралар қаторига қўшганлар.

Ҳофиз Абу Яъло Икрима розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

– Сочингизни нима оқартирди? – деб сўраганларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Сочимни Ҳуд, Воқиъа, «Амма ятасааъалун» ва «Изаш-шамсу куввирот» суралари оқартирди, – деган эканлар».

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
1. Алиф лам ро. (Бу) оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра ўта ҳикматли, ўта хабардор Зот томонидан муфассал қилинган Китобдир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
2. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
3. Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унга тавба қилинглар, У Зот сизларни белгиланган муддатгача чиройли баҳрамандлик ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, албатта, мен сизларга буюк Куннинг азобидан қўрқаман.
ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
4. Қайтишингиз фақат Аллоҳгадир ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
5. Огоҳ бўлингким, албатта, улар Ундан яшириниш учун (бошларини) кўксиларига эгарлар. Огоҳ бўлингким, кийимларига ўралган чоғларида ҳам У Зот нимани сир тутаётганларини-ю, нимани ошкор қилаётганларини билур. Албатта, У кўкслардаги нарсаларни ҳам ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
6. Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
7. У сизлардан қай бирингизнинг амали яхшироқ эканини синаб кўриш учун олти кунда осмонлару ерни яратди. Ўшанда Арши сув устида эди. Агар: «Сизлар ўлимдан кейин албатта қайта ти-рилтириласизлар», десанг, куфр келтирганлар, албатта: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдан ўзга нарса эмас», дерлар.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
8. Агар улардан азобни маълум муддатга кечиктирсак, улар албатта: «Уни нима тўхтатиб турибди?» – дерлар. Огоҳ бўлингларким, у келган кунда улардан қайтарилмас ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олур.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
9. Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
10. Агар унга етган қийинчиликлардан сўнг неъмат тоттирсак, албатта: «Мендан ёмонликлар кетди», – дейди. Албатта, у ўта хурсанддир, ўта фахрланувчидир.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
11. Фақат сабр қилганлар ва солиҳ амалларни қилганларгагина – ана ўшаларга мағфират ва улуғ ажр бор.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
12. Эҳтимол, улар «Унга хазина туширилса эди» ёки «У билан бирга фаришта келса эди», деганлари учун ўзингга ваҳий қилинган нарсанинг баъзисини тарк қилмоқчи бўларсан ва ундан кўксинг сиқилар. Сен огоҳлантирувчисан, холос. Ва Аллоҳ ҳар бир нарса узра вакилдир.
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
13. Ёки: «Ўзи тўқиб олди», дерларми? «Бас, агар ростгўй бўлсаларингиз, Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», деб айт.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
14. Агар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки, у фақатгина Аллоҳнинг илми ила нозил қилингандир. Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўларсизлар?!
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
15. Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амаллари (самараси)ни тўлиқ берамиз. Унда уларга камайтирилмас.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
16. Ана ўшалар – уларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқ кимсалардир. Бунда қилган ишлари ҳабата бўлди, қилиб юрган амаллари эса ботилдир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
17. Ўз Роббидан аниқ ҳужжатга эга бўлган, унга Ўша(Робб)нинг Ўзидан гувоҳ эргашган ва у(гувоҳ)дан олдин Мусонинг китоби имом ва раҳмат ҳолида унга (шоҳид) бўлган кишига(куфр келтирадилар)ми? Ана ўшалар у(шоҳид)га иймон келтирурлар. Гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой оловдир. Сен у ҳақда шак-шубҳада бўлма! Албатта, у Роббингдан келган ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
18. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар Роббларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар айтурлар: «Манавилар Роббларига нисбатан ёлғон гапирганлардир». Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
19. Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, унинг қинғир бўлишини истайдиганлар ҳамда улар охиратга кофир бўлувчи кимсалардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
20. Ана ўшалар ер юзида қочиб қутулувчи бўла олмадилар, уларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам бўлмади, уларга азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
21. Ана ўшалар ўзларига зиён қилганлардир ва тўқиган нарсалари улардан ғойиб бўлди.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
22. Ҳеч шубҳа йўқки, албатта, улар охиратда яна ҳам кўпроқ зиён кўрувчилардир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
23. Албатта, иймон келтирганлар, солиҳ амалларни қилганлар ва Роббларига ишонч ила бўйсунганлар – ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
24. Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кўр ва кар ҳамда кўрувчи ва эшитувчига ўхшайдир. Улар бир-бирларига баробар бўла оладиларми? Ўйлаб кўрмайсизларми?
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
25. Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига: «Албатта, мен сизларга очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман…
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
26. Аллоҳдан ўзгага ҳеч ибодат қилманглар, албатта, мен сизларга аламли Куннинг азоби бўлишидан қўрқаман», – дегизиб юбордик.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
27. Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сенинг ҳам ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз. Сенга ичимиздан энг қаланғи-қасанғиларимизгина юзаки қараб эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб била-миз», дедилар
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
28. У: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю, сизга махфий қолган бўлса, гарчи ёқтирмасангиз ҳам, уни сизга мажбурлаймизми?!» – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
29. «Эй қавмим, бунинг учун сизлардан мол-дунё сўрамасман. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирганларни ҳайдовчи эмасман. Албатта, улар Роббларига рўбарў бўлувчилардир. Аммо мен сизларнинг жоҳил қавм эканингизни кўрмоқдаман.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
30. Эй қавмим, агар уларни ҳайдасам, ким менга Аллоҳ(азоби)дан (қутулишга) ёрдам беради? Ўйлаб кўрмайсизларми?
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
31. Сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», – демасман. Ғайбни ҳам билмасман. «Мен фариштаман», – демасман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермас», – демасман. Уларнинг нафсларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда мен, албатта, золимлардан бўлиб қолурман», – (деди).
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
32. Улар: «Эй Нуҳ, батаҳқиқ, биз билан тортишдинг ва тортишувни кўпайтириб юбординг. Энди агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», – дедилар.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
33. У айтди: «Албатта, уни сизларга, агар хоҳласа, фақат Аллоҳгина келтиради ва сизлар (У Зотни) ожиз қолдирувчи эмассиз.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
34. Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни ирода қилганим билан, насиҳатим сизларга манфаат бермас. У сизнинг Роббингиздир ва Унгагина қайтарилурсиз».
ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
35. Ёки «Уни тўқиб олган», – дерларми? «Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятга алоқадор эмасман», – деб айт.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
36. Ва Нуҳга ваҳий қилдикки: «Қавмингдан иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас, бас, уларнинг қилаётган ишларидан қайғуга тушмагин.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
37. Бизнинг риоятимиз ва ваҳийимиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ қилинувчилардир».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
38. У кема ясаркан, ўз қавмидан бўлган зодагонлар қачон унинг олдидан ўтсалар, уни масхара қилдилар. У деди: «Агар бизни масхара қилсангиз, биз ҳам, худди сиз бизни масхара қилганингиздек, сизни масхара қилурмиз.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
39. Бас, яқинда кимга шарманда қилувчи азоб келишини ва кимнинг устига муқим азоб тушишини билиб олурсиз».
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
40. Ниҳоят, амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар бир(тур)дан бир жуфтдан ҳамда аввал у ҳақида сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни ва иймон келтирганларни ол», – дедик. У билан бирга фақат жуда озчилик иймон келтирган эди.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
41. Ва у: «Унга: «Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг номи ила», – дея мининглар. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деди.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
42. Ва у (кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида, Нуҳ бир четда турган ўғлига: «Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга бўлмагин!» – дея нидо қилди.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
43. У: «Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлайди», – деди. У эса: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Кимни раҳм қилсагина, мустасно», – деди. Шунда ораларини тўлқин тўсди ва у ғарқ бўлганлардан бўлди.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
44. «Эй ер, сувингни ютгин! Эй осмон, ўзингни тутгин!» – дейилди. Сув қуриди. Иш битди ва (кема) Жудийга жойлашди. Ҳамда «Золим қавмлар йўқолсин!» – дейилди.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
45. Нуҳ Роббига нидо қилиб: «Роббим, албатта, ўғлим аҳлимдандир, албатта, ваъданг ҳақдир ва Сен ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлисисан», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
46. У Зот: «Эй Нуҳ, албатта, у аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир. Мендан ўзингнинг илминг бўлмаган нарсани сўрамагин. Мен сенга жоҳиллардан бўлмаслигингни насиҳат қиламан», – деди.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
47. У: «Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани Сендан сўрамоқдан паноҳ тиларман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм кўрсатмасанг, зиён кўрувчилардан бўлурман», – деди.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
48. «Эй Нуҳ, Биздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга бўлган салом ва баракотлар ила (кемадан) тушгин. Яна бир умматлар бўлур, уларни бир оз баҳралантирурмиз, сўнгра уларни Биздан бўлган аламли азоб тутар», – дейилди.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
49. Булар ғайб хабарларидан бўлиб, уларни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг, қавминг ҳам. Бас, сабр қил. Албатта, оқибат тақводорларникидир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
50. Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
51. Эй қавмим, бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақат мени йўқдан бор қилган Зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми?
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
52. Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборади ва қувватингизга қувват зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг».
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
53. Улар айтишди: «Эй Ҳуд, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг гапинг учун олиҳаларимизни тарк қилувчи эмасмиз ва биз сенга иймон келтирувчи ҳам эмасмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
54. Биз фақат сени баъзи олиҳаларимиз ёмонлик ила урибди, деймиз, холос». У айтдики: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сиз ҳам гувоҳ бўлингки, мен сиз ширк келтираётган нарсаларга алоқадор эмасман.
ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
55. Ундан ўзга. Бас, ҳаммангиз менга қарши ҳийла қилинг-да, менга муҳлат бермай қўяверинг.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
56. Мен Роббим ва Роббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккул қилдим. Ўрмалаган жон борки, У Зот унинг пешонасидан тутиб туради. Албатта, Роббим тўғри йўлдадир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
57. Агар юз ўгириб кетсангиз, батаҳқиқ, мен сизларга нима ила юборилган бўлсам, уни сизларга етказдим. Роббим ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтиради ва сиз Унга ҳеч бир зарар етказа олмассиз. Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофаза қилувчидир».
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
58. Амримиз келган пайтда Ҳудга ва у билан бирга иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва уларни қаттиқ азобдан қутқардик.
ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
59. Ана ўша Оддир. Улар Роббларининг оятларини инкор қилдилар. Унинг расулларига осий бўлдилар. Ҳар бир жабрчи ва қайсарнинг амрига эргашдилар.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
60. Уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргаштирилур. Огоҳ бўлингким, албатта, Од Роббларига куфр келтирган эди. Огоҳ бўлинг! Ҳуд қавми – Од йўқолсин!
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
61. Ва Самудга ўз биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизни ердан пайдо қилди ва уни обод қилишингизни талаб қилди. Бас, Ундан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир», – деди.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ
62. Улар: «Эй Солиҳ, бундан олдин ичимизда орзу қилинган эдинг. Энди бизни ота-боболаримиз ибодат қиладиган нарсага ибодат қилмоғимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарса ҳақида шак-шубҳадамиз», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
63. У деди: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар Роббим томонидан очиқ-ойдин ҳужжатга эга бўлсам ва менга У Зотдан раҳмат берилган бўлса-ю, Унга осий бўлсам, ким менга Аллоҳ(азоби)дан (қутулишга) ёрдам беради?! Бас, сизлар менга зиёндан ўзгани зиёда қилмассизлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
64. Эй қавмим, Аллоҳнинг мана бу туяси сизга оят(мўъжиза)дир. Бас, уни тек қўйинглар, Аллоҳнинг ерида еб юрсин, унга ёмонлик етказманглар, акс ҳолда сизни яқин азоб ушлайдир».
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
65. Бас, у(туя)ни сўйдилар. Сўнг у: «Диёрингизда уч кун баҳраманд бўлиб туринг. Бу ёлғон бўлмаган ваъдадир», – деди.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
66. Амримиз келган пайтда Ўз раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик ва ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Роббинг Ўзи ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
67. Ва зулм қилганларни даҳшатли қичқириқ олди. Бас, ўз диёрларида мук тушиб қолдилар.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
68. Худди унда турмаганга ўхшаб. Огоҳ бўлингким, албатта, Самуд Роббларига куфр келтирган эдилар. Огоҳ бўлингким, Самуд йўқолсин!
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
69. Батаҳқиқ, элчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтирдилар. Улар: «Салом», – дедилар. У: «Салом», – деди. Ва кўп ўтмай, қовурилган бузоқ келтирди.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
70. Уларнинг қўллари у(таом)га етмаётганини кўриб, улардан ҳайрон бўлди ва ичида хавфсиради. Улар: «Қўрқма, биз Лут қавмига юборилганмиз», – дедилар.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
71. Тик турган хотини кулди. Бас, унга Исҳоқнинг ва Исҳоқдан кейин Яъқубнинг хушхабарини бердик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
72. У: «Вой шўрим, ўзим кампир, манави эрим чол бўлса ҳам туғаманми?! Албатта, бу ажиб нарса-ку!» – деди.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
73. Улар: «Аллоҳнинг амридан ажабланасанми? Сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари бўлгай, эй хонадон аҳли! Албатта, У ўта мақталгандир, ўта шарафлангандир», – дедилар.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
74. Иброҳимдан қўрқинч кетиб, хушхабар етгач, Биз билан Лут қавми ҳақида баҳслаша бошлади.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
75. Албатта, Иброҳим ҳалийм, нолон ва тез қайтувчидир.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
76. «Эй Иброҳим, бундан воз кеч. Чунки Роббингнинг амри келиб бўлган. Албатта, уларга қайтарилмас азоб келгусидир», дейишди.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
77. Элчиларимиз Лутга келган пайтларида, улар сабабли ёмон ҳолга тушди ва қўл-оёғи бўшашди ҳамда: «Бу қийин кундир», – деди.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
78. Қавми унга шошилиб, ҳаллослаб етиб келди. Улар бундан олдин гуноҳлар қилар эдилар. У: «Эй қавмим, мана булар менинг қизларим, сизлар учун улар покроқ-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқинг! Меҳмонларим борасида мени шарманда қилманг. Ичингизда бирорта тузукроқ одам йўқми?!» – деди.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
79. Улар: «Қизларингга ҳожатимиз йўқлигини билгансан ва сен нимани истаётганимизни ҳам албатта биласан», – дедилар.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
80. У: «Қани эди сизларга қувватим етса ёки мустаҳкам ерга беркинсайдим», деди.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ
81. Улар: «Эй Лут, биз Роббингнинг элчиларимиз, булар сенга ҳаргиз тега олмаслар. Бас, кечанинг бир бўлагида хотинингдан бошқа аҳлинг ила йўлга чиқ ва сизлардан ҳеч ким ўгирилиб қарамасин. Чунки уларга етадиган мусибат у(аёл)га-да етувчидир. Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
82. Амримиз келган пайтда у ўлкани остин-устун қилдик ва устидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик.
ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
83. Уларга Роббинг ҳузурида белги қўйилган эди ва улар золимлардан узоқ эмасдир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
84. Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва торозини камайтирманглар. Албатта, мен сизларнинг яхшиликда эканингизни кўриб турибман. Албатта, мен сизларга ўраб олувчи Кун азоби(бўлиши)дан қўрқмоқдаман.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
85. Эй қавмим, ўлчов ва торозини адолат ила тўла адо этинг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб қолманг ва ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
86. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг қолдиргани сиз учун яхшироқдир. Мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман».
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
87. Улар: «Эй Шуайб, намозинг сенга бизнинг ота-боболаримиз ибодат қиладиган нарсаларни ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилишни ташлашимизни буюрадими? Сен жудаям ҳалим, тўғрисан-да», дедилар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
88. У айтди: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар Роббимдан очиқ-ойдин ҳужжатга эга бўлсам-чи ва мени Ўзи тарафидан яхши ризқ ила ризқлантирган бўлса-чи?! Сизларни қайтараётган нарсамда сизларга хилоф қилмоқчи эмасман. Имконим борича фақат ислоҳ қилишни истайман. Муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккул қилдим. Унгагина тавба қилурман.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
89. Эй қавмим, менга мухолифлик қилиш сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига, ёки Солиҳ қавмига етган мусибатга ўхшаш мусибат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
90. Роббингиздан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта раҳмлидир, яхшиликни раво кўрувчидир».
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
91. Улар: «Эй Шуъайб, айтганларингнинг кўпини яхши тушунмадик ва биз сени ичимизда заифҳол кўряпмиз, агар одамларинг бўлмаганида, сени тошбўрон қилар эдик. Сен биз учун азиз эмассан», – дедилар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
92. У деди: «Эй қавмим, менинг одамларим сизлар учун Аллоҳдан кўра азизроқми?! Унга орқангизни ўгириб олдингиз. Албатта, Роббим қилаётган амалларингизни қамраб олувчидир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
93. Эй қавмим, имконингиздаги амални қилаверинг, мен ҳам амал қилувчиман. Кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини тезда биласизлар. Кутинглар, мен ҳам сизлар ила кутувчиман».
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
94. Амримиз келган пайтда Шуъайбга ва у билан бирга иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса даҳшатли қичқириқ тутди ва ўз диёрларида мук тушиб қолдилар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
95. Худди у ерда яшамагандеклар. Огоҳ бўлинг! Худди Самуд йўқолгандек, Мадян ҳам йўқолсин!
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
96. Батаҳқиқ, Мусони оятларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжатимиз ила юбордик…
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
97. Фиръавн ва унинг аъёнларига. Бас, улар Фиръавннинг амрига эргашдилар. Фиръавннинг амри эса тўғри эмас эди!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
98. У қиёмат куни қавмини бошлаб келур. Бас, уларни оловга киритур. У қандай ёмон кирилган жойдир!
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
99. Бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам уларга лаънат эргаштирилур. У қандай ёмон берилган «ато»дир!
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
100. Бу шаҳар-қишлоқларнинг хабарларидан бўлиб, уларни сенга қисса қилаётирмиз. Улардан қоим турганлари ҳам бор, йиғиштирилганлари ҳам бор.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
101. Уларга зулм қилмадик. Лекин ўзларига зулм қилдилар. Роббингнинг амри келган пайтда Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган олиҳалари ҳеч қандай асқотмадилар. Уларга зиёндан бошқани зиёда қилмадилар.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
102. Роббинг золим шаҳар-қишлоқларни ушлаганида, ана шундай ушлайдир. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
103. Албатта, бунда охират азобидан қўрққан киши учун оят (ибрат) бордир. Бу Кун одамлар жамланадиган Кундир. Бу Кун шоҳид бўлинадиган Кундир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
104. Уни Биз фақат саноқли муддатга кечиктирамиз.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
105. У келган кунда У Зотнинг изнисиз ҳеч бир жон гапира олмас. Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
106. Бас, бадбахт бўлганлар оловдалар. У ерда улар учун дод-фарёд бор.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
107. Модомики, осмонлару ер бор экан, унда мангу қолувчидирлар. Роббинг ҳоҳлаганлар мустасно. Албатта, Роббинг ирода этганини қилувчидир.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
108. Бахтли қилинганлар жаннатдадирлар. Модомики, осмонлару ер бор экан, улар унда мангу қолувчидирлар. Роббинг ҳоҳлаганлар мустасно. Бу кесилмас атодир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
109. Анавилар ибодат қилаётган нарсада шак-шубҳада бўлма. Улар олдин оталари ибодат қилганга ўхшаш ибодат қиладилар, холос. Ва албатта, Биз уларга насибаларини камайтирмай, тўлиқ қилиб берамиз.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
110. Батаҳқиқ, Мусога Китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббингдан ўтган сўз бўлмаганида, ораларида албатта ҳукм чиқарилган бўлар эди. Албатта, улар у ҳақда шак-шубҳададирлар.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
111. Албатта, Роббинг ҳаммага амалларига яраша тўлиқ вафо қилур, чунки У қилаётган амалларидан хабардордир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
112. Бас, буюрилганингдек мустақим тур ва сен билан тавба қилганлар ҳам. Туғёнга кетманглар. Албатта, У қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
113. Зулм қилганларга мойил бўлмангларки, у ҳолда сизни ўт-олов тутгай. Сиз учун Аллоҳдан ўзга дўстлар йўқ. Сўнгра ёрдам берилмайсизлар.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
114. Кундузнинг икки тарафидаги ва кечанинг бир қисмидаги намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
115. Ва сабр қил. Бас, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
116. Сиздан олдинги авлодлар ичида ер юзида бузғунчиликдан қайтарадиган фазилат эгалари бўлганида қани эди. Улардан Биз нажот берган озгина кишилар мустасно. Зулм қилганлар эса маишат ортидан кетдилар ва жиноятчилардан бўлдилар.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
117. Роббинг аҳли ислоҳ қилувчи бўлган шаҳар-қишлоқларни зулм ила ҳалок қилиши асло мумкин эмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
118. Агар Роббинг хоҳласа, одамларни бир уммат қиларди. Улар ихтилоф қилишда бардавом бўлурлар…
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
119. Роббинг раҳм қилганларидан бошқалари. Уларни шунинг учун яратгандир. Роббингнинг «Жаҳаннамни, албатта, жинлар ва одамлар билан тамомила тўлдирурман» деган сўзи батамом бўлди.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
120. Расулларнинг хабарларидан сенга қисса қилиб бераётганимизнинг барчаси ила қалбингни саботли қилурмиз. Бу(сура)да сенга ҳақ ва мўминларга мавъиза ҳамда эслатма келди.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
121. Иймон келтирмайдиганларга айтгин: «Ўз ҳоли қудратингизча амал қилаверинг, албатта, биз ҳам амал қилувчилармиз.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
122. Ва мунтазир бўлинглар, албатта, биз ҳам мунтазирмиз».
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
123. Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳга хосдир. Ишнинг барчаси Унга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккул қил. Роббинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.