1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Нисо
Махмуд Халил Хусорий - Нисо
00:00
/
00:00

Нисо сураси

Мадинада нозил бўлган. 176 оятдан иборат

Уламоларнинг таъкидлашларича, бу сурада «нисо» сўзининг борлиги ва умуман, унда хотинлар тўғрисида кўп ҳукмлар келганлиги учун у шу ном билан аталган. Зотан, «нисо» сўзининг маъноси «хотинлар» демакдир. Бу сура ҳажм жиҳатидан Қуръони Каримда иккинчи ўринда туради.

Нисо сурасининг нозил бўлиши ҳам узоқ давом этган. Унинг биринчи оятлари учинчи ҳижрий санада – Уҳуд жангидан кейин нозил бўлган бўлса, охирги оятлари саккизинчи ҳижрий санада нозил бўлгандир. Албатта, авваллари таъкидлаб айтилганидек, орада бошқа сураларнинг оятлари ҳам тушиб турган.

Нисо сурасида етимларнинг ҳақларига риоя қилиш, кичик ёшдаги болалар, заиф кишилар ва аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида аҳамият берилган. Шунингдек, бу сурада аёллардан жабр ва зулмни кўтариб, уларга ҳақиқий инсоний муносабатда бўлиш йўлга қўйилган. Оилани мустаҳкамлаш, қариндош-уруғчиликни жойига қўйишга катта эътибор қаратилган.

Жоҳилият пайтида одатдаги ҳол бўлган ишлар: бировларнинг молини ботил йўл билан ейиш, порахўрлик, омонатга хиёнат, кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш, ноҳақ одам ўлдириш каби разолатлар муолажа қилинади. Уларнинг ўрнини исломий фазилатлар эгаллаши лозимлиги уқдирилади.

Сурада жамиятни фаҳш, зулм ва фитнадан сақлаш ҳақида ҳам сўз кетади. Мерос масаласи батафсил баён этилади, заифларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тарғиб қилинади. Шу аснода халқаро алоқалар ҳақида ҳам сўз юритилади.

Жиҳод пайтида, урушда намозни қандай адо этишнинг ҳукми ҳам шу сурада келган. Доимо оғир пайтда панд берадиган мунофиқлар ҳақидаги масалалар ҳам уруш ҳақидаги оятлар ичида муолажа этилади. Яҳудийларнинг мусулмонлар жамоасига қарши олиб борган ишлари ҳақида баҳс юритилади. Улар мунофиқ ва мушриклар билан бирикиб олиб, Исломга, мусулмонларга қарши турли фитналар уюштирар эдилар. Жумладан, уларнинг мусулмонларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига шубҳа уйғотиш учун қилган уринишлари фош этилади.

Шунингдек, бу сураи каримада диннинг маъноси, иймоннинг чегараси, Исломнинг шарти ва уларга тааллуқли масалалар атрофлича ёритилади. Ҳар бир жамиятнинг асосий унсури бўлмиш ахлоқ ҳақида алоҳида таъкидли баёнотлар келади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
1. Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! У билан ўзаро сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир.
ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
2. Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ эрур.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
3. . Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами, никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан (кифояланинг). Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
4. Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
5. Аллоҳ сизларга (ҳаёт) тиргаги қилиб қўйган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўшандан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга маъруф сўз айтинг.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
6. Етимларни то никоҳ(ёши)га етгунларича синаб туринглар. Агар уларда онгу идрок кўрсангиз, уларга ўз молларини қайтаринг. У(мол)ларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин деб, шошилиб, еманг. Ким бой бўлса, иффатини сақласин. Ким камбағал бўлса, маъруф ила есин. Молларини ўзларига қайтарганингизда уларга гувоҳлар келтиринг. Ҳисоб қилувчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
7. Эркаклар учун ота-она ва қариндошлар қолдирган нарсадан насиба бор. Аёллар учун ҳам ота-она ва қариндошлар қолдирган нарсадан насиба бор. Озидан ҳам, кўпидан ҳам. Фарз қилинган насиба ўлароқ.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
8. Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
9. Ўзлари, агар ортларидан заиф зурриёт қолдирсалар, улар ҳақида хавотирланадиганлар (бошқалар ҳақида ҳам) қўрқсинлар. Бас, Аллоҳга тақво қилсинлар ва тўғри сўз айтсинлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
10. Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
11. Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир: бир ўғилга икки қиз улушичадир. Агар аёллар иккитадан кўп бўлсалар, уларга у (марҳум) қолдирган нарсанинг учдан иккиси. Агар битта аёл бўлса, унга ярми. Агар фарзанди бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. Ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмайсизлар. (Бу) Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
12. Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, ярмидир. Агар фарзанди бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги. Улар қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир. Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири. Сиз қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар келтирмаган ҳолда қилинган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. (Бу) Аллоҳ томонидан тавсиядир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳилмлидир.
ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
13. Ана ўшалар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, У Зот уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга мангу қолувчи бўлган ҳолида киритадир. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
14. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осийлик қилса ва Унинг чегараларини бузса, У Зот уни мангу қолувчи бўлган ҳолида оловга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
15. Аёлларингиздан фаҳш иш (зино) қилганларига ўзларингиздан тўртта гувоҳ келтиринг. Агар гувоҳлик берсалар, уларни то ўлим етгунича ёки Аллоҳ улар учун бир йўл қилгунича уйларида тутиб туринг.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
16. Сизлардан ўшани (фаҳш ишни) қилган икки эркакка таъзир беринглар. Агар икковлари тавба қилсалар ва (ўзларини) ислоҳ қилсалар, уларни тек қўйинг. Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
17. Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиладир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
18. Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда: «Энди тавба қилдим», деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
19. Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
20. Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига беҳисоб маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг. Уни бўҳтон ва очиқ-ойдин гуноҳ ўлароқ олаверасизми?
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
21. Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир бир-бирингизга қовушдингиз ва сиздан салмоқли аҳду паймон олганлар-ку?!
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
22. Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, у фаҳш иш, жирканч ва жуда ҳам ёмон йўлдир!
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
23. Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
24. Қўлингизда мулк бўлганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Сизларга мана шулардан бошқаларни иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ҳолингизда молларингиз эвазига талаб қилмоғингиз ҳалол қилинди. Улардан баҳраланишингиз ҳисобига фарз қилинган маҳрларини уларга беринг. Фарз маҳрдан кейин ўзаро рози бўлганингизда сизга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
25. Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни яхши билувчидир. Баъзингиз баъзингиздансиз. Уларни иффатлари сақланган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолларида аҳлларининг изни билан маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг. Эрга текканларидан сўнг фаҳш иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми берилур. Бу сизлардан машаққат(бузилиш)дан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
26. Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни сизлардан олдингиларнинг суннатларига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни ирода қиладир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
27. Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни ирода қиладир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса улкан оғишга мойил бўлишингизни ирода қиладир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
28. Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни ирода қиладир. Ва инсон заиф яратилгандир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
29. Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта раҳмлидир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
30. Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз. Бу эса Аллоҳга осондир.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
31. Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, ёмонликларингизни ўчирурмиз ва сизни карамли манзилга киритурмиз.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
32. Аллоҳ у билан баъзингизни баъзингиздан устун этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касб қилган нарсаларидан насиба бор. Аёлларга ўз касб қилган нарсаларидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
33. Ота-она ва яқинлар қолдирган нарсага ҳар ким (бир киши) учун меросхўрлар қилдик. Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
34. Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
35. Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, у(эр)нинг аҳлидан бир ҳакам ва бу(хотин)нинг аҳлидан бир ҳакам юборинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
36. Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
37. Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
38. Улар молларини одамлар кўриши учун нафақа қиладилар ва Аллоҳга ҳам, охират кунига ҳам иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
39. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирсалар, Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсадан нафақа қилсалар, уларга нима бўларди? Аллоҳ уларни ўта билиб турувчидир!
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
40. Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас. Агар яхшилик бўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан буюк ажр берур.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
41. Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда (ҳол) қандай бўлур?!
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
42. Куфр келтирганлар ва Расулга осий бўлганлар ўша кунда ерга қоришиб кетишни истарлар ва Аллоҳдан ҳеч бир гапни беркита олмаслар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
43. Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда, то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёки сиздан бирингиз ҳожатдан келса, ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг. Бас, юзларингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфират қилувчидир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
44. Китобдан насиба берилганларнинг залолатни сотиб олишларини ва йўлдан адашишингизни ирода қилишларини кўрмадингми?
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
45. Аллоҳ душманларингизни яхши билувчидир. Валийликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Ёрдамчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
46. Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз ўрнидан ўзгартирадиганлар бор. Улар тилларини буриб ва динга таъна етказиб: «Эшитдик ва осий бўлдик, эшит, эшитмай қолгур ва «роъина», – дерлар. Агар: «Эшитдик ва итоат қилдик, эшит ва бизга назар солгин», – деганларида, албатта, ўзларига яхши ва тўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
47. Эй китоб берилганлар! Юзларни текислаб, орқаларига айлантиришимиздан ёхуд уларни шанба соҳибларини лаънатлаганимиздек лаънатламасимиздан олдин Биз сизлардаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Аллоҳнинг иши амалга ошгусидир.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
48. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
49. Ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингми?! Йўқ! Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини поклайдир. Ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
50. Аллоҳга нисбатан қандай ёлғон тўқишларини кўр! Шунинг ўзи ҳам очиқ-ойдин гуноҳликка кифоя қилур.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
51. Китобдан насиба берилганларнинг жибт ва тоғутга иймон келтиришларини ва куфр келтирганлар ҳақида: «Мана булар иймон келтирганлардан кўра ҳидоятлироқ йўлдалар», – дейишларини кўрмадингми?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
52. Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлагандир. Аллоҳ кимни лаънатласа, унга ҳеч ёрдамчи топа олмассан.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
53. Ёки уларга мулкдан насиба бор-у, ундан одамларга зиғирча ҳам бермасларми?!
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
54. Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳимнинг оиласига китобни, ҳикматни ва улкан мулкни берганмиз-ку?!
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
55. Бас, уларнинг ичида у(Муҳаммад)га иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгирганлар ҳам бор. Ёндиришга жаҳаннам ўзи кифоя қилур.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
56. Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. Қачонки терилари етилиб пишганда, азобни тотишлари учун уларга бошқа тери алмаштирурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
57. Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни албатта, остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга уларда мангу қолувчи бўлган ҳолларида киритурмиз. Уларда аларга покиза жуфтлар бор. Ва уларни қуюқ сояларга киритурмиз.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
58. Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ
59. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
60. Ўзларини сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирган деб даъво қилаётганларнинг тоғутдан ҳукм сўраб боришни исташларини кўрмадингми?! Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилган эдилар. Шайтон эса уларни бутунлай залолатга кетказишни истайдир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
61. Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Расул ҳузурига келинглар», – дейилса, мунофиқларнинг сендан тамоман юз ўгирганларини кўрурсан.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
62. Энди, қилган нарсалари туфайли уларга мусибат етганидан сўнг сенга келиб: «Биз фақат яхшилик ва тавфиқни ирода қилган эдик», – деб Аллоҳ номи ила қасам ичишлари қандай бўлди?
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
63. Ана ўшаларнинг қалбларидагини Аллоҳ биладир. Бас, улардан юз ўгир! Уларга ваъз қил! Уларнинг ўзларига етиб борадиган сўз айт!
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
64. Қайси бир расулни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Расул ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, албатта, Аллоҳнинг тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта меҳрибон эканини топар эдилар.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
65. Йўқ, Роббингга қасамки, ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга сени ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга нафсларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
66. Агар Биз уларга: «Ўзларингизни ўлдиринг ёки диёрларингиздан чиқиб кетинг», – деб фарз қилганимизда, озгиналаридан бошқаси буни қилмас эдилар. Улар ўзларига ваъз қилинган нарсаларни қилганларида эди, бу ўзларига яхши ва саботларини мустаҳкамлаш бўлар эди.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
67. У ҳолда уларга Ўз ҳузуримиздан буюк ажр берган бўлур эдик.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
68. Ва уларни албатта тўғри йўлга ҳидоят қилур эдик.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
69. Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъматлантирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқлардир!
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
70. Бу Аллоҳдан бўлган фазлдир ва ўта билувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
71. Эй иймон келтирганлар! Ҳушёрлигингизни маҳкам тутинг ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалинг ёки тўп ҳолингизда қўзғалинг!
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
72. Албатта, ичингизда ортда қоладиганлар ҳам бор. Агар сизга бирор мусибат етса, «Аллоҳ Ўзи менга инъом этиб, улар билан бирга ҳозир бўлмадим», – дейди.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
73. Агар сизга Аллоҳдан бирор фазл етса, худди сиз билан унинг орасида дўстлик бўлмагандек, «Қани энди, мен ҳам улар билан бўлганимда, улкан зафар қозонар эдим», – дейди.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
74. Охират эвазига дунё ҳаётини сотадиганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилсинлар. Ким Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб, ўлдирилса ёки ғолиб келса, унга албатта буюк ажр берурмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
75. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ ҳамда «Роббимиз, бизни ушбу аҳолиси золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан валий ато қилгин ва Ўз томонингдан ёрдамчи бергин», – деяётган хўрланган эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?!
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
76. Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
77. «Қўлингизни тийинг, намозни тўкис адо этинг ва закотни беринг!» – деб айтилган кимсаларни кўрмадингми?! Уларга уруш фарз қилинганда, тўсатдан бир гуруҳлари одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ёки ундан ҳам қаттиқроқ қўрқишмоқда. Ва: «Роббимиз, нега бизга урушни фарз қилдинг, бизни озгина муддатга ортга суриб турсанг бўлмасмиди?!» – демоқдалар. «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса тақво қилганларга яхшидир. Ва сизларга қилча ҳам зулм қилинмас», – деб айт.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
78. Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир. Агар уларга бирор яхшилик етса, «Бу Аллоҳдан», – дерлар. Борди-ю, уларга бирор ёмонлик етса, «Бу сендан», – дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», – деб айт! Манави қавмга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар?!
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ
79. Сенга нима яхшилик етса, Аллоҳдандир. Ва сенга нима ёмонлик етса, ўзингдандир. Биз сени одамларга Расул қилиб юбордик. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
80. Ким Расулга итоат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибди. Ким юз ўгирса, сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
81. Улар: «Итоат», – дерлар. Ҳузурингдан чиққач эса бир тоифалари айтганингдан бошқага хуфёна тил бириктирарлар. Аллоҳ хуфёна тил бириктираётган нарсаларини ёзиб қўядир. Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккул қил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
82. Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
83. Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш – хабар етса, уни ҳар қаёққа тарқатурлар. Агар уни Расулга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан ишнинг негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
84. Аллоҳнинг йўлида жанг қил! Ўзингдан бошқадан масъул эмассан. Мўминларни қизиқтир. Ажаб эмаски, Аллоҳ куфр келтирганларнинг шиддатини даф қилса. Аллоҳ шиддати қаттиқ ва азоби ортиқ Зотдир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
85. Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз ҳиссаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчи Зотдир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
86. Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
87. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизларни ҳақида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ким Аллоҳдан кўра тўғрисўзроқдир?!
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
88. Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида икки гуруҳсиз?! Ҳолбуки, Аллоҳ уларни касб қилган нарсалари сабабли ёмонликка қайтариб қўйди-ку. Аллоҳ адаштирган кимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми?! Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унинг учун йўл топа олмассан.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
89. Улар ўзлари куфр келтирганидек куфр келтиришингизни, сўнгра баробар бўлишингизни истарлар. Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича улардан дўст тутманг. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, уларни тутинг ва қаерда топсангиз, ўлдиринг. Улардан дўст ҳам, ёрдамчи ҳам тутманг.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ
90. Магар сиз билан орасида аҳду паймон бор қавмга етиб борганлар ёки сизлар билан ҳам, ўз қавмлари билан ҳам урушиш кўнгилларига сиғмасдан, ҳузурингизга келганлар бундан мустасно. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни устингизга ҳукмрон қилиб қўярди ва улар сизларга қарши уруш қилар эдилар. Агар сиздан четлансалар ва сиз билан урушмасдан, тинчликни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга уларнинг зиддига йўл бермас.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
91. Сиздан ҳам омонда бўлишни ва ўз қавмларидан ҳам омонда бўлишни истайдиган, ҳар гал фитнага қайтарилган чоғларида унга шўнғийдиган бошқа бировларни ҳам кўрасизлар. Агар сиздан четланмасалар, сизга тинчликни таклиф қилмасалар ва қўлларини тиймасалар, бас, уларни тутинг ва қаерда топсангиз, ўлдиринг. Ана ўшалар устидан сизга очиқ-ойдин ҳужжат берганмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
92. Мўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас. Фақат янглишиб (ўлдирса мустасно). Кимки мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, бас, унга бир мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳлига тақдим этиладиган хун (вожибдир), агар улар садақа қилмасалар. Агар у сизга душман қавмдан бўлиб, ўзи мўмин бўлса, бир мўмин қулни озод қилиш (вожибдир). Агар у сиз билан орасида аҳду паймон бор қавмдан бўлса, аҳлига тақдим этиладиган хун ва бир мўмин қулни озод қилиш (вожибдир). Ким топа олмаса, унга кетма-кет икки ой рўза тутиш вожибдир. Бу Аллоҳ тавбани қабул қилиши учундир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
93. Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир.

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ

94.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида кезиб юрсангиз, аниқлаб олинглар ва дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳини истаб, сизга салом берган кишига: «Мўмин эмассан», – деманглар. Зеро, кўплаб ўлжалар Аллоҳнинг ҳузуридадир. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга марҳамат кўрсатди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан ўта хабардордир

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
95. Мўминлардан бешикаст бўла туриб, ўтириб олувчилари билан Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилувчилари баробар бўлмаслар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларнинг даражасини ўтириб олувчилардан афзал қилди. Аллоҳ ҳаммаларига яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб олувчилардан буюк ажр ила афзал қилган...
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
96. Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
97. Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима ҳолда эдинглар?» – дедилар. Улар: «Ер юзида хўрланган эдик», – дейишди. (Фаришталар:‎) «Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди, ҳижрат қилсангиз?!» – дедилар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон борар жой!
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
98. Эркаклар, аёллар ва болалардан иборат, чора қила олмайдиган, йўл топа олмайдиган хўрланган кишиларгина бундан мустасно.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
99. Ана ўшалар, ажаб эмаски, Аллоҳ уларни афв этса. Зотан, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфират қилувчидир.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
100. Ким Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина қулай жойлар ва кенгчилик топадир. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
101. Ер юзида кезиб юрганингизда куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан хавф қилсангиз, намозни қаср қилишингизда сизга гуноҳ йўқ. Албатта, кофирлар сизга очиқ-ойдин душмандирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
102. Улар ичида бўлсанг-у, уларга намозни қоим қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзларида тутсинлар. Сажда қилганларидан кейин ортингизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб, сен билан намоз ўқисин. Сергак турсинлар ва силоҳларини ўзларида тутсинлар. Куфр келтирганлар силоҳ ва матоҳларингиздан ғофил қолганингизда, устингизга бирдан ҳамла қилишни хоҳларлар. Ёмғирдан озор етса ёки бемор бўлсангиз, силоҳларингизни қўймоғингизда сизга гуноҳ йўқ. Сергак туринглар! Албатта, Аллоҳ кофирларга хорловчи азоб тайёрлаб қўйгандир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
103. Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
104. У қавмни қувишда бўш келманг. Агар алам чекаётган бўлсангиз, улар ҳам сиз алам чекаётганингиздек алам чекмоқдалар. Сиз эса Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
105. Албатта, Биз сенга Китобни одамлар орасида Аллоҳ сенга кўрсатганидек ҳукм қилишинг учун ҳақ ила нозил қилдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма!
ﭑ ﭒﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
106. Аллоҳдан мағфират сўра! Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
107. Ўз жонларига хиёнат қиладиганларнинг ёнини олма. Албатта, Аллоҳ хиёнаткор ва гуноҳкор бўлган кимсани суймас.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
108. Одамлардан яширарлар ва Аллоҳдан яшира олмаслар. Ҳолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларида ҳам улар ила биргадир. Ва Аллоҳ улар қилаётган амалларни қамраб олувчидир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
109. Ҳой сиз, анавилар! Бу дунё ҳаётида уларнинг ёнини олдингиз. Қиёмат куни Аллоҳ олдида ким уларнинг ёнини оладир ёки ким уларнинг устидан вакил бўладир?!
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
110. Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг ўта мағфиратли, ўта раҳмли эканини топадир.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
111. Ким бир гуноҳ касб этса, уни фақатгина ўз зарарига касб этадир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
112. Ким бирор хато ёки гуноҳ касб этса-ю, сўнгра уни алоқадор бўлмаган кишига ағдарса, шубҳасиз, бўҳтон ва очиқ-ойдин гуноҳни ўз бўйнига олибдир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
113. Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч қандай зарар етказа олмаслар. Аллоҳ сенга Китобни ва ҳикматни нозил қилди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли буюк бўлди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
114. Уларнинг кўплаб махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, садақага, маъруфга ва одамлар орасида ислоҳга буюрган кишигина бундан мустасно. Ким буни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга буюк ажр берурмиз.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
115. Ким ўзига ҳидоят равшан бўлганидан кейин Расулга мухолифлик қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонига қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритиб, куйдирамиз. У қандай ҳам ёмон борар жой!
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
116. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, бутунлай залолатга кетибдир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
117. У Зотни қўйиб, санамларгагина илтижо қилурлар, бебош шайтонгагина илтижо қилурлар.
ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
118. Аллоҳ уни лаънатлади. (У эса) деди: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани олажакман.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
119. Ва уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди.
ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
120. У уларга ваъда берур ва хом хаёлларга солур. Шайтон уларга алдовдан бошқа нарсани ваъда қилмас.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
121. Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қочишга жой топа олмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ
122. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга унда мангу қолувчи бўлган ҳолларида киритурмиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ким Аллоҳдан кўра ростгўйроқдир?
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
123. Сизларнинг хом хаёлингизча ҳам эмас, аҳли китобларнинг хом хаёлича ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
124. Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амалларни қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга зиғирча ҳам зулм қилинмас.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
125. Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашган кишидан кўра дини яхшироқ ким бор? Ва Аллоҳ Иброҳимни Ўзига халил тутгандир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
126. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир ва Аллоҳ ҳар бир нарсани қамраб олувчидир.
ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
127. Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга улар ҳақида ҳамда сиз улар учун фарз қилинган нарсани бермайдиган ва никоҳларига рағбат қиладиган етим аёллар, хўрланган болалар, етимларга адолат билан туришингиз борасида Китобда тиловат қилинадиган нарса ҳақида фатво берадир», – деб айт. Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
128. Агар аёл киши ўз эридан ёқтирмаслик ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида уларга гуноҳ йўқ. Сулҳ яхшидир. Нафсларга зиқналик ўрнаштирилгандир. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан ўта хабардордир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
129. Ҳар қанча интилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида ҳаргиз адолатли бўла олмассизлар. Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
130. Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта ҳикматлидир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
131. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
132. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
133. Агар У Зот хоҳласа, эй одамлар, сизларни кетказиб, бошқаларни келтирур. Ва Аллоҳ бунга ўта қодирдир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
134. Ким дунё савобини истаса, бас, дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам савоби Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
135. Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга буларга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан ўта хабардордир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
136. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига нозил қилган Китобга ва илгари нозил қилган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, бутунлай залолатга кетибди.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
137. Албатта, иймон келтирганларидан кейин куфр келтирганлар, сўнгра иймон келтириб, яна куфрга кетган ва куфрида зиёда бўлганларни Аллоҳ мағфират қилмас ва тўғри йўлга ҳидоят этмас.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
138. Мунофиқларга уларга албатта аламли азоб бўлишининг «хушхабар»ини бер.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
139. Улар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадиганлардир. Уларнинг олдида иззат, куч-қудрат излайдиларми? Албатта, иззат, куч-қудратнинг барчаси Аллоҳникидир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
140. Батаҳқиқ, сизларга Китобда: «Аллоҳнинг оятларини уларга куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган ҳолда эшитганингизда, бошқа гапга ўтмагунларича, улар билан ўтирманглар», – деб нозил қилди. Албатта, у ҳолда (агар ўтирсангиз,) сиз ҳам улар кабисиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамловчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
141. Улар сизларни кузатиб турурлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса, «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» – дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса, «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» – дерлар. Аллоҳ қиёмат куни орангизда ҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар узра йўл бермас.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
142. Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Улар агар намозга турсалар, дангасалик билан, одамлар кўриши учун турурлар ва Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
143. Улар орада сарсондирлар. На анавиларга эмас ва на манавиларга эмас. Аллоҳ кимни йўлдан адаштирса, ҳаргиз унинг учун йўл топа олмассан.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
144. Эй иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманг. Аллоҳнинг ҳузурида ўз зиддингизга очиқ-ойдин ҳужжат қилишни истайсизми?!
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
145. Албатта, мунофиқлар оловнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчи топа олмассан.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
146. Магар тавба қилиб, ислоҳ қилган, Аллоҳни маҳкам тутган ва динларини Аллоҳ учун холис қилганлар – ана ўшалар мўминлар ила биргадирлар. Аллоҳ албатта мўминларга буюк ажр берур.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
147. Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?! Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
148. Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни суймас. Зулм қилинган кишидан бўлса, мустасно. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
149. Агар яхшиликни ошкор этсангиз, ёки уни махфий қилсангиз, ёки ёмонликни афв этсангиз, албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта қодирдир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
150. Албатта, Аллоҳга ва Унинг расулларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила расуллари орасида айирмачиликни истайдиганлар ҳамда баъзиларига иймон, баъзиларига куфр келтирамиз деб, ана ўшанинг ўртасида йўл тутишни истайдиганлар –
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
151. ана ўшалар – ўзлари ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
152. Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирган ва уларнинг бирортасини ҳам ажратмаганларга – ана ўшаларга албатта ажрларини берур. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
153. Аҳли китоблар сендан уларга осмондан китоб нозил қилиб беришингни сўрарлар. Дарҳақиқат, Мусодан бундан ҳам катта нарсани сўраганлар: «Бизга Аллоҳни ошкора кўрсат», – деганлар. Бас, зулмлари туфайли уларни яшин урди. Сўнгра, уларга очиқ-ойдин мўъжизалар келганидан кейин бузоқни (илоҳ) тутиб олдилар. Бас, буни ҳам афв қилдик ва Мусога очиқ-ойдин ҳужжат бердик.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
154. Ва аҳду паймонларига мувофиқ, устиларига Турни кўтардик ва уларга: «Эшикдан сажда қилган ҳолингизда киринглар» ҳамда «Шанба куни тажовузкорлик қилманг», – дедик. Ва улардан салмоқли аҳду паймон олдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
155. Аҳду паймонларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, анбиёларни ноҳақдан ўлдирганлари, «Қалбларимиз ғилофланган», деганлари учун – Йўқ! Балки Аллоҳ куфрлари сабабли қалбларига тамға босган, бас, озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар –
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
156. ҳамда куфрлари ва Марямга қарши улкан бўҳтон айтганлари учун.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
157. «Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари учун. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди. У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
158. Балки Аллоҳ уни Ўзига кўтарди. Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ
159. Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, ўлимидан олдин унга иймон келтирмаса. (У эса) қиёмат куни уларнинг зиддига гувоҳ бўлур.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
160. Яҳудий бўлганларга уларнинг зулми, Аллоҳнинг йўлидан кўп тўсганлари учун ўзларига ҳалол қилинган нарсани ҳаром қилдик.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
161. Ва қайтарилган бўлсалар ҳам, рибо олганлари ва одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари учун. Ва уларнинг кофирлари учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар. Хусусан, намозни тўкис адо этувчилар ҳам. Шунингдек, закотни берувчилар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам. Ана ўшаларга албатта буюк ажр берурмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
163. Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги набийларга ваҳий юборганимиздек, ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодлари, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
164. Ва Биз сенга илгари қиссаларини айтиб берган расулларни ва Биз қиссаларини айтиб бермаган расулларни (юбордик). Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
165. Хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи расулларни Аллоҳ ҳузурида одамларга расуллардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун (юбордик). Ва Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
166. Лекин Аллоҳ сенга нозил қилган нарсаси ила гувоҳлик берадир. Уни Ўз илми ила нозил қилди. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
167. Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, батаҳқиқ, бутунлай залолатга кетгандирлар.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
168. Албатта, куфр келтирганлар ва зулм қилганларни Аллоҳ зинҳор мағфират қилмас ва бирор йўлга ҳидоят ҳам қилмас.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
169. Магар жаҳаннам йўлига унда мангу қолувчи бўлган ҳолларида (ҳидоят қилур). Бу эса Аллоҳга осондир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
170. Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳақ ила Расул келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
171. Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг расули, Марямга илқо қилган «Калимаси» ва Ундан бўлган руҳдир, холос. Бас, Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтиринг. Учта деманг! Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона Илоҳдан ўзгаси эмасдир, ўзга эмас. У Зот боласи бўлишидан покдир. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
172. Масиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмаслар. Ким Унинг ибодатидан ор қилса ва мутакаббирлик қилса, албатта, ҳаммасини Ўз ҳузурига тўплар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
173. Бас, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларнинг ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Аммо ор қилиб, мутакаббирлик қилганларни аламли азоб билан азоблар ва улар ўзлари учун Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмаслар.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
174. Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан далил келди ва сизга очиқ-ойдин нурни нозил қилдик.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
175. Аллоҳга иймон келтирган ва Уни маҳкам тутганларни, шубҳасиз, Ўзидан бўлган раҳматга ва фазлга киритур ва уларни унга – тўғри йўлга ҳидоят қилур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
176. Сендан фатво сўрарлар. Айтгинки: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур: Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярмидир. У ҳам агар у(сингил)нинг боласи бўлмаса, унга (тўлиқ) меросхўр бўлур. Агар (сингил) иккита бўлса, уларга марҳум қолдирган нарсанинг учдан иккисидир. Борди-ю (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушичадир. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир».