1446 йил 6 жумадис сони | 2024 йил 08 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Аълаа
Махмуд Халил Хусорий - Аълаа
00:00
/
00:00

Аълаа сураси

Маккада нозил бўлган. 19 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи унинг биринчи оятидаги «Аълаа» сўзидан олинган. «Аълаа» сўзи араб тилида «олий қадар», «энг юқори» деган маънода бўлиб, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифати олияларидан биридир.

Аълаа сураси маккий суралардан бўлиб, Аллоҳ таолонинг зоти олийси ва баъзи сифатларини, Унинг қудрати ва ваҳдониятига далилларни, ваҳийни, Қуръоннинг яхшиларга манфаат берадиган мавъиза эканини ва шунга ўхшаш масалаларни муолажа қилади.

Бу сураи карима энг аввал нозил бўлган суралардан биридир. Ваҳий дастлаб нозил бўлаётган пайтларда Набий алайҳиссалом Қуръони Карим оятларини унутиб қўйишдан хавфда эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз маҳбубига оятларни унуттирмасликни Ўз зиммасига олганини билдиради ва бундай хавфни унутишга даъват қилади.

Аълаа сурасида Аллоҳ таолонинг ягоналиги ҳақида сўз юритилади. Набий алайҳиссаломга ҳақиқат йўли кўрсатилади. Аллоҳ таолонинг кўрсатмасига амал қилмаганларнинг оқибати нима бўлади-ю, амал қилганларнинг аҳволи нечук бўлади, баён қилинади.

Аълаа сураси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони поклаш, У Зотнинг Холиқлигига, қудратига ва ваҳдониятига далолат қилувчи баъзи ишларини зикр қилиш билан бошланади.

Сўнгра ваҳий ва Қуръон ҳақида сўз юритилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу улуғ Китобни унуттирмаслик ва ёдлашни осон қилишга ваъда берилади.

Ундан кейин ушбу Қуръон ила одамларга эслатма қилиш қоидалари, ушбу эслатмани қабул қилган мўминлар бундан улкан фойда олишлари таъкидланади.

Ниҳоят, сураи кариманинг хотимасида ким ўз нафсини гуноҳ ва ёмонликлардан покласа, ютуққа эришиши ҳақида сўз юритилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
1. Олий қадар Роббинг исмини поклаб ёд эт.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
2. У яратган ва бекаму кўст қилган Зотдир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
3. У ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
4. У ўт-ўланни чиқарган Зотдир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
5. Бас, уни қорамтир хас хашак қилгандир.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
6. Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, сен эсдан чиқармассан.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
7. Аллоҳ хоҳлагани мустасно. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсаларни ҳам биладир.
ﯤ ﯥ ﯦ
8. Ва сени осон йўлга муяссар қиламиз.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
9. Бас, агар эслатма манфаат берса, эслатгин.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
10. Албатта, У Зотдан қўрққан эсга оладир.
ﯰ ﯱ ﯲ
11. Ва бадбахтгина ундан четда бўладир.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
12. У катта оловга кириб, куядир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
13. Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
14. Дарҳақиқат, ким покланса, зафар топадир...
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
15. ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
16. Бироқ (сизлар) бу дунё ҳаётини устун қўясизлар.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
17. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
18. Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир…
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
19. Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир.