1446 йил 11 жумадис сони | 2024 йил 13 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Муъминун
Махмуд Халил Хусорий - Муъминун
00:00
/
00:00

Муъминун сураси

Маккада нозил бўлган. 118 оятдан иборат.

«Муъминун» сўзи «мўмин» сўзининг кўплик шакли бўлиб, «мўминлар» деган маънони англатади. Ушбу номнинг ўзиёқ сурада мўминлар ҳақида алоҳида сўз кетишини билдириб турибди. Маълумки, Маккада нозил бўлган сураларда ақийда масалалари, тавҳид, пайғамбарлик, қиёмат, қайта тирилиш, бу дунё ҳаётида қилинган амалга қараб, жазо ёки мукофот олиш каби масалалар билан бирга, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» ахлоқиёти, яъни ушбу шаҳодат калимасини айтиб, мўмин бўлган кишиларнинг одоб-ахлоқи қандай бўлиши ҳақида ҳам сўз юритилган. «Муъминун» ана шу борада ўзига хос мавқега эга бўлган бир сурадир.

Сура муваффақиятга эришадиган мўминларнинг сифатларини келтириш билан бошланади. Сўнгра инсондаги ва борлиқдаги иймонга чорловчи далиллар эслатилади. Инсоннинг пайдо бўлишидан бошлаб, она қорнидаги ривожи, туғилиши, ўсиши ва умрининг охиригача бўлган ҳолати баён қилинади. Кейин эса умуминсоний ҳаётнинг қиёматгача давом этиш жараёни тилга олинади.

Булардан кейин борлиқдаги осмонларнинг яратилиши, сувнинг туширилиши, ўсимлик ва меваларнинг ўстирилиши, инсонга бўйсундириб берилган чорва ҳайвонлари ва одамлар учун улов вазифасини бажарувчи кемалар ҳамда ҳайвонлар хусусида гап кетади.

Шу билан бирга, иймон тақозо этадиган ягона ҳақиқат – «Фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш»га даъват масаласида ҳам батафсил гапирилади. Худди шу даъватни қилган пайғамбарлардан Нуҳ, Ҳуд, Мусо ва Ийсо алайҳимуссаломнинг қиссалари келтирилади. Ниҳоят, навбат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келади. Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборганида мушриклар у кишини қанчалик қаршилик билан кутиб олганлари баён қилинади. Кофирларнинг эътирозларига жавоблар берилади.

Кейин эса охир-оқибатда пайғамбарлар ва уларга иймон келтирганлар доимо нажотга эришиб келганликлари таъкидланади.

Пайғамбарлар ҳақида баёнотлардан сўнг, одамларнинг улардан кейин ихтилоф қилиб, тафриқага тушишлари, дунё ҳаётига алданишлари баён этилади. Аммо шунда ҳам ҳақиқий мўминлар фитнага учмасдан, Аллоҳ таолодан қолмасдан, Унга ихлос билан ибодат қилишлари, доимо У Зотдан қўрқиб туришлари васф қилинади.

Кейин эса ғофил бандалар азобга йўлиққанларида қандай ҳолга тушишлари сўзланади.

Муъминун сурасида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан, ўзларини маълум ҳолатларда қандай тутишлари лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилади.

Суранинг охирида эса Аллоҳ таолони поклаб ёд этилади ҳамда кофирлар ҳеч қачон нажотга эриша олмасликлари таъкидланади. Инсон доимо Аллоҳ таолонинг раҳматини ва мағфиратини тилаб туриши лозимлиги уқтирилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
2. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
3. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
4. Улар закотни адо қилувчилардир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
5. Улар фаржларини сақловчилардир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
6. Ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлар бундан мустасно. Албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
7. Ким ана шундан бошқани тиласа, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
8. Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
9. Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
10. Ана ўшалар ворис бўлувчилардир.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
11. Улар Фирдавсни мерос олурлар, улар унда мангу қолувчилардир.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
12. Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
13. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
14. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан музға яратдик, музғадан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
15. Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлувчилардирсиз.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
16. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсиз.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
17. Батаҳқиқ, устингизда етти йўлни яратдик. Биз махлуқотдан ғофил бўлган эмасмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
18. Осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
19. Ва у (сув) ила сиз учун хурмо ва узум боғлари пайдо қилдик, сизга у(боғ)ларда кўп мевалар бўлиб, улардан ерсизлар.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
20. Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахтни (пайдо қилдикки), у ёғ ва еювчиларга нонхуриш ила ўсур.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
21. Албатта, чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун ибрат бордир. Сизни уларнинг қоринларидаги нарса ила суғорурмиз ва сиз учун уларда кўпгина манфаатлар бор ва улардан ерсизлар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
22. Ва уларга ҳамда кемаларга юкланурсиз.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
23. Батаҳқиқ, Нуҳни қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Наҳотки, қўрқмасангиз?!» – деди.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
24. Бас, унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлари дедилар: «Бу сизга ўхшаш башар, холос, сиздан афзал бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ хоҳласа, фаришталарни нозил қилар эди. Аввалги ота-боболаримизда буни эшитган эмасмиз.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
25. У бир жинни одам, холос. Бас, уни бир оз муддат пойлаб туринг».
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
26. У: «Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», – деди.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
27. Бас, унга ваҳий қилдик: «Бизнинг риоятимиз ва ваҳийимиз ила кема ясагин. Бас, амримиз келиб, таннур фаввора отганда, у(кема)га ҳар бир(тур)дан бир жуфтдан ва аҳлингни чиқар. Улардан у ҳақда сўз ўтган кимса мустасно. Зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин. Албатта, улар ғарқ қилинувчилардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
28. Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар ила кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмлардан қутқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», – дегин.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
29. Ва: «Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен манзилга туширувчиларнинг энг яхшисисан», – дегин».
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
30. Албатта, бунда оят(ибрат)лар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
31. Сўнгра, улардан кейин бошқа авлодни пайдо қилдик.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
32. Бас, уларнинг ичига ўзларидан бўлган расулни: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир, наҳотки, қўрқмасангиз», – деб юбордик.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
33. Унинг қавмидан куфр келтирган, охиратдаги рўбарў бўлишни ёлғонга чиқарган ва Биз дунё ҳаётида маишатпараст қилиб қўйган зодагонлари дедилар: «Бу сизга ўхшаган башар, холос. Сиз еган нарсадан ейдир, сиз ичган нарсадан ичадир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
34. Агар ўзингизга ўхшаган башарга итоат қилсангиз, унда, албатта, сиз зиён кўрувчилардандирсиз.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
35. У сизга ўлсангиз, тупроқ ва суяк бўлсангиз ҳам, албатта, чиқарилувчи бўлишингизни ваъда қилмоқдами?!
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
36. Ҳайҳот! Ҳайҳот! Сизга ваъда қилинаётган нарса нақадар узоқ!
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
37. Дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилувчи эмасмиз.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
38. У фақат Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирган одам, холос. Биз унга иймон келтирувчи эмасмиз».
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
39. У: «Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», – деди.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
40. У Зот: «Озгинадан сўнг улар надомат чекувчи бўлурлар», – деди.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
41. Бас, уларни ҳақ ила қичқириқ олди. Бас, уларни хасу чўпга айлантирдик. Даф бўлсин золим қавмлар!
ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
42. Сўнгра, улардан кейин бошқа авлодларни пайдо қилдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
43. Ҳеч бир уммат ўз ажалидан олдин ҳам кетмас, ортда ҳам қолмас.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
44. Сўнгра расулларимизни кетма-кет юбордик. Ҳар қачон бир умматга ўз расули келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз ҳам баъзилари ортидан баъзиларини (ҳалокатга) эргаштиравердик ва уларни «ҳикоя»ларга айлантирдик. Бас, даф бўлсин иймон келтирмайдиган қавмлар!
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
45. Сўнгра Мусо ва оғаси Ҳорунни оятларимиз ва очиқ ойдин ҳужжат далил ила расул қилиб юбордик.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
46. Фиръавн ва унинг аъёнларига. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва баланд кетган қавм бўлдилар.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
47. Бас, улар: «Ўзимизга ўхшаган икки башарга иймон келтирамизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми бизга қуллик қилувчи бўлиб турибди-ку?!» – дедилар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
48. Бас, икковларини ёлғончига чиқардилар ва ҳалок қилинганлардан бўлдилар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
49. Батаҳқиқ, шоядки, ҳидоят топсалар деб, Мусога Китобни берган эдик.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
50. Ибн Марямни ва унинг онасини оят (ажойиб иш) қилдик ва икковларини оқар сувли қароргоҳ тепаликка жойладик.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
51. Эй расуллар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билувчиман.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
52. Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса Роббингизман. Бас, Менга тақво қилинг.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
53. Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб юбордилар. Ҳар бир фирқа ўз ҳузуридаги нарса ила хурсанддир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
54. Бас, уларни ғафлатларида бир муддат қўйиб қўй.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
55. Улар ўзларига молу дунё ва фарзандлар ила мадад бераётганимизни…
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
56. уларга яхшиликларни тезлатишимиз деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ
57. Албатта, улар Робблари қўрқинчидан хавфда турувчилардир.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ
58. Ва Робблари оятларига иймон келтирадиганлардир.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ
59. Ва Роббларига ширк келтирмайдиганлардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ
60. Ва берадиган нарсаларини албатта, Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ
61. Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша(яхшилик)лар учун ўзиб борувчилардир.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
62. Ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари таклиф қилмасмиз. Ҳузуримизда китоб бор. У ҳақни сўзлайдир. Уларга зулм қилинмас.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
63. Йўқ! Уларнинг қалблари бундан ғафлатдадир. Уларнинг бундан бошқа амаллари бордир. Улар ўшаларни қилувчилардир.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
64. Токи уларнинг маишатпарастларини азоб ила тутганимизда, бирдан фарёд солурлар.
ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
65. «Энди бугун фарёд солманг! Албатта, Биз томонимиздан сизга нусрат қилинмас.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
66. Батаҳқиқ, оятларим сизга тиловат қилинар эди. Сиз эса ортингизга қочар эдингиз.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
67. У билан кибрланар, тунги суҳбатингизда беҳуда сўзлар айтар эдингиз», (деймиз).
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
68. Наҳотки, улар бу сўзни тадаббур қилиб кўрмадилар? Ёки уларга аввалги ота-боболарига келмаган нарса келибдими?
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
69. Ёки ўз расулларини танимасдан, улар унга инкор қилувчи бўлмоқдаларми?
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
70. Ёки «Унда жиннилик бор», – дерларми? Йўқ! У уларга ҳақ ила келди. Уларнинг кўплари эса ҳақни ёқтирмайдиганлардир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
71. Агар ҳақ уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса, албатта, осмонлару ер ва улардаги кимсалар бузилиб кетар эди. Йўқ! Биз уларга ўз шарафларини келтирдик. Улар эса шарафларидан юз ўгирувчидирлар.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
72. Ёки улардан харож сўраяпсанми?! Бас, Роббингнинг харожи яхшироқдир. У Зот ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
73. Албатта, сен уларни тўғри йўлга чақирасан.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
74. Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганлар бу йўлдан озувчидирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
75. Агар уларга раҳм қилиб, уларга етган зарарни кушойиш қилсак ҳам, туғёнларида бардавом бўлиб, тентираб юраверадилар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
76. Батаҳқиқ, уларни азоб ила тутдик, бас, улар Роббларига бўйин ҳам эгмадилар, тазарру ҳам қилмадилар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
77. Токи қачон уларга шиддатли азоб эшигини очганимизда, тўсатдан улар ноумид бўлувчилардир.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
78. У Зот сизга қулоқни, кўзлару дилларни пайдо қилгандир. Нақадар оз шукр қилурсиз!
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
79. У Зот сизларни ер юзида яратиб, таратгандир. Ва Унинг ҳузуригагина тўпланурсизлар.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
80. У Зот тирилтирур ва ўлдирур. Кечаю кундузнинг алмашиниши ҳам Унга оиддир. Наҳотки, ақл юритмасангиз?!
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
81. Йўқ! Улар аввалгилар айтган нарсага ўхшаш нарсани айтдилар.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
82. Улар дедлар: «Ўлиб, тупроқ ва суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а? Биз, албатта, қайта тирилтирилувчимизми-а?
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
83. Батаҳқиқ, бу бизга ҳам, ота-боболаримизга ҳам аввал ваъда қилинган эди. Бу аввалгиларнинг афсонасидан бошқа нарса эмас».
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
84. «Агар билсангиз, ер ва ундаги кимсалар кимники?» деб айт.
ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
85. «Аллоҳники», дерлар. «Наҳотки эслатма олмасангиз?!» дегин.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
86. «Етти осмоннинг Робби ким? Улуғ Аршнинг Робби ким?» деб айт.
ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
87. «Аллоҳники», дерлар. «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айт.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
88. «Агар билсангиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган, Ўзи ҳимоя қиладиган, Ундан эса ҳимоя қилинмайдиган Зот ким?!» деб айт.
ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
89. «Аллоҳники», дерлар. «Қанчалар сеҳрланмоқдасиз-а?!» деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
90. Йўқ! Биз уларга ҳақни келтирдик. Улар эса ёлғончилардир.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
91. Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмаган, У билан бирга ҳеч бир илоҳ бўлмаган. Шундай бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келар эди. Аллоҳ улар қилаётган васфдан пок бўлди.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
92. У Зот ғайбни ва ҳозирни билувчидир. У Зот улар ширк келтираётган нарсадан олийдир.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
93. Сен айт: «Роббим, агар менга уларга ваъда қилинган нарсани кўрсатадиган бўлсанг…
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
94. Роббим, мени золим қавмлар ичида қилмагин».
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
95. Албатта, Биз уларга ваъда қилаётган нарсамизни сенга кўрсатишга қодирмиз.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
96. Сен эса ёмонликни гўзал нарса ила даф қил. Биз нима васф қилаётганларини яхши билувчимиз.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
97. Сен айт: «Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман!
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
98. Роббим, Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
99. Ниҳоят улардан бирига ўлим келган чоғда дейди: «Роббим, мени қайтаргин.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
100. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам». Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
101. Бас, қачонки дудга пуфланганда, у Кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
102. Кимнинг тарозиси оғир келса, бас, ана ўшалар зафар топувчилардир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
103. Кимнинг тарозиси енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда мангу қолувчи бўлибдилар.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
104. Юзларини олов куйдирур. Улар унда бадбашара ҳолда бўлурлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
105. Сизларга оятларим тиловат қилинган эмасмиди?! Бас, уларни ёлғонга чиқарган эмасмидингиз?!
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
106. Улар дерлар: «Роббимиз, бадбахтлигимиз ўзимиздан устун келиб, залолатга кетган қавм бўлган эканмиз.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
107. Роббимиз, бизни бундан чиқаргин, агар яна (эски ҳолимизга) қайтсак, бас, албатта, золимлардан бўлурмиз».
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
108. У Зот деди: «У(ер)да хор бўлиб қолаверинг ва Менга гапирманг!
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
109. Аниқки, бандаларимдан бир гуруҳи: «Роббимиз, биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳм қилгин. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», – дер эдилар.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
110. Бас, уларни масхара қилдингиз. Ҳаттоки у (иш) сизга Менинг зикримни унуттирди. Сиз улардан кулар эдингиз.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
111. Албатта, Мен бугун сабр қилганлари учун уларни мукофотладим. Албатта, улар – ўзлари ютуққа эришувчилардир».
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
112. У Зот: «Ер юзида неча адад йил қолдингиз?» – деди.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
113. Улар: «Бир кун ёки куннинг баъзисича қолдик. Ҳисобловчилардан сўра», – дедилар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
114. У Зот: «Агар билсангиз, жуда оз қолдингиз, холос», – деди.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯗ
115. Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
116. Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
117. Ким Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилса, бу хусусда ҳеч бир далили йўқдир. Бас, унинг ҳисоби фақат Роббининг ҳузуридадир. Албатта, кофирлар зафар топмаслар.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
118. «Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», деб айт.