1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Мурсалот
Махмуд Халил Хусорий - Мурсалот
00:00
/
00:00

Мурсалот сураси

Маккада нозил бўлган. 50 оятдан иборат.

Ушбу сура ҳам ўзининг биринчи оятида келган «мурсалаат» («юборилганлар») сўзи ила номланади.

Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан фаришта Жаброил алайҳиссалом Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оятма-оят олиб тушган Мурсалот сураи каримасида ҳам қиёмат кунининг ҳақлиги, унинг азоблари, Аллоҳ таолонинг чексиз қудрат ва мўъжиза эгаси экани зикр қилинади.

Сура борлиқдаги баъзи ишларнинг тадбирини қилиб турувчи фаришталар билан қасам ичилган оятлар ила бошланади.

Ана шу оятларда Аллоҳ таолонинг вафот этган инсонни қайта тирилтиришдек буюк қудрати, гуноҳкорларнинг охиратдаги ҳолатлари, у ерда дучор бўладиган азоб-уқубатлари зикр этилади.

Гуноҳкорлар ҳақида сўз тугагандан сўнг, тақводор мўминлар ҳақида хабарлар келади. Аллоҳ таоло улар учун тайёрлаб қўйган ҳурмат ва эъзозларни яна бир бор эслатади.

Суранинг охирида эса кофирларнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишдан бош тортишлари баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮑ ﮒ ﮓ
1. Кетма-кет юборилганлар билан қасам.
ﮔ ﮕ ﮖ
2. Қаттиқ эсган шамоллар билан қасам.
ﮗ ﮘ ﮙ
3. Ва нашр қилувчилар билан қасам.
ﮚ ﮛ ﮜ
4. Фарқловчилар билан қасам.
ﮝ ﮞ ﮟ
5. Ваҳийни ташувчилар билан қасам.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
6. Узрларни ёки огоҳлантиришларни ҳам.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
7. Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
8. Бас, вақтики, юлдузлар ўчирилса...
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
9. ва вақтики, осмон ёрилса...
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
10. ва вақтики, тоғлар кўчирилса...
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
11. ва вақтики, расулларга вақт белгиланса...
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
12. Қандай Кунга сурилган-а?!
ﯝ ﯞ ﯟ
13. Ажрим кунига.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
14. Ажрим куни нима эканини сенга нима билдирди?
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
15. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
16. Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
17. Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
18. Жиноятчиларни шундай қиламиз.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
19. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
20. Сизларни ҳақир сувдан яратмадикми?
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
21. Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми...
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
22. маълум вақтгача?!
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
23. Бас, Биз қодир бўлдик ва нақадар яхши Қодир бўлувчимиз!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
24. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
25. Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми…
ﭭ ﭮ ﭯ
26. тирикларни ва ўликларни?!
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
27. Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
28. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
29. Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага томон!
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
30. Юрингиз! Уч шўъбали «соя»га томон!
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
31. У салқин қилувчи эмас ва алангани ҳам қайтармас.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
32. Албатта, у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
33. У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
34. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
35. Бу улар гапира олмайдиган Кундир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
36. Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
37. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
38. Бу – ажратиш куни. Сизларни ва аввалгиларни жамладик.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
39. Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринг-чи?!
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
40. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
41. Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
42. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
43. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин! Қилган амалларингиз сабабидандир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
44. Албатта, Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
45. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
46. Озгинагина енглар, баҳра олинглар. Албатта, сизлар жиноятчисизлар.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
47. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
48. Ва агар уларга: «Рукуъ қилинглар», – дейилса, рукуъ қилмаслар.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
49. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
50. Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар?!