1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Аъроф
Махмуд Халил Хусорий - Аъроф
00:00
/
00:00

Аъроф сураси

Маккада нозил бўлган. 206 оятдан иборат.

Ушбу сурага ўзининг ояти карималаридан бирида келган «аъроф» сўзи ном қилиб олинган. «Аъроф» калимаси араб тилида «баландлик», «юқори жой» деган маъноларни англатади. Араблар хўрознинг тожини ҳам «араф» дейдилар. Ушбу суранинг «Аъроф» деб номланишига сабаб эса унда жаннат билан дўзах орасидаги баландлик жой – девор васф қилинганлигидир. Қиёматда баъзи одамлар «аъроф» деб номланган ўша баланд деворда туриб, у ердан жаннат ва дўзах аҳлларини таниб, улар билан суҳбатлашадилар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, Аъроф сурасининг бош мавзуси ақийда масаласидир. Аммо ушбу сураи карима бу муҳим масалани, бошқа суралардан фарқли ўлароқ, ўзига хос услубда – ўтган умматларнинг қиссалари орқали муолажа қилади. Бу сурада Одам алайҳиссаломдан тортиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача – барча пайғамбарлар ҳақида сўз кетади.

Сураи кариманинг аввалида икки масала: Қуръони Карим масаласи ва Қуръонни ҳамда илоҳий ваҳийни инкор қилувчилар масаласи муолажа этилади. Қиёмат куни бу ҳақда албатта сўроқ-савол бўлиши таъкидланади. Чунки Аллоҳ таоло инсонларга бу дунёда турли неъматларни берган. Инсон ушбу неъматларга шукр қилиб яшамоғи лозим. Шукр эса неъматни неъмат Берувчи рози бўладиган тарзда сарфлаш ва неъмат Берувчига мақтовлар айтиш билан бўлади.

Ушбу сурада ўша улуғ неъматлардан бири Одам Атони улуғлаш экани эслатилиб, унинг қиссаси келтирилади. Одам болалари огоҳлантирилади. Кишиларнинг ҳидоятга ёки залолатга кетишларининг сабаблари баён қилинади.

Сўнгра одамларга бериладиган моддий неъматлар – кийим-бош ва таомлар ҳақида гап кетади. Бу неъматлардан фойдаланишда исрофчи бўлмаслик таъкидланади. Ҳар бир умматнинг ҳам худди алоҳида шахслар каби, ажали борлиги баён қилинади. Ислом дини осонлик дини экани айтилади.

Кейин қиёмат куни манзаралари орасидан мазкурларга мос манзара келтирилади. Кофирларнинг ҳоли, орзу-умидлари, Аллоҳнинг иши ва иродасининг юзага чиқиш кайфияти баён қилинади. Дуо одоблари, ҳақиқат далиллари келтирилади.

Яна Нуҳ, Ҳуд, Лут ва Шуъайб алайҳиссаломларнинг ҳамда Самуд қавми қиссалари берилади ва ушбу қиссаларда ибрат борлиги таъкидланади.

Сўнгра Мусо алайҳиссалом, Фиръавн ва Бану Исроил қиссалари батафсил зикр этилади. Ундан сеҳр ва сеҳргарлар, тўққиз оят-мўъжиза, заифҳол кишилар, Бану Исроилнинг Мисрдан чиқиши, Тавротнинг нозил бўлиши, Бану Исроилнинг бузоқни худо қилиб олиши ва бошқа ҳолатлар ҳам ўрин олган.

Орада Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари ҳамда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун башариятга Пайғамбар бўлиб келганликлари ҳақида ҳам сўз юритилади.

Кейин яна Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари – Бану Исроил мавзусига қайтилиб, уларга Аллоҳ берган неъматлар ҳақида сўз юритилади. Шанба куни соҳиблари ҳақида гап кетади, Бану Исроил билан бўлган аҳднома баён қилинади.

Аллоҳ таолонинг оятларини ёлғонга чиқарувчилар ва залолатга кетганларнинг мисоли, дўзах аҳлининг сифатлари келтирилади. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ҳақида баёнот келади.

Суранинг охирига келиб эса ким ҳидоятда, ким залолатда экани баён этилади. Қиёмат ҳақида савол берганларга жавоб берилади. Одам Ато ва Момо Ҳаволар ҳеч қачон мушрик бўлмаганлари баён қилинади. Сурага Қуръони Карим қироати ҳақидаги оятлар билан хотима ясалади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Алиф лам мим соод.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
2. (Бу) сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган Китобдир. Кўксингда ундан танглик бўлмасин.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
3. Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа дўстларга эргашманглар. Қанчалар оз эслатма оласизлар-а?!
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
4. Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик. Бас, азобимиз уларга тун уйқусида ёки кун уйқусида келди.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
5. Бас, азобимиз келган чоғида уларнинг даъволари «Албатта, биз золимлардан бўлган эдик», дейишларидан бошқа нарса бўлмади.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
6. Бас, албатта, расул юборилганлардан ҳам ва албатта, расуллардан ҳам сўраяжакмиз.
ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
7. Бас, уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз. Ҳолбуки, Биз ғойиб бўлмаган эдик.
ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
8. Ўша куни тортиш ҳақдир. Бас, кимларнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар, ҳа, ўшалар зафар топувчилардир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
9. Ва кимларнинг тарозилари енгил келса, бас, ана ўшалар оятларимизга зулм қилиб, ўзларига зиён этганлардир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
10. Батаҳқиқ, сизларга ер юзида қудрат ва имкониятлар бердик ва унда сизлар учун яшаш воситалари қилдик. Қанчалар оз шукр қиласизлар-а?!
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
11. Ва батаҳқиқ, сизларни яратдик, кейин сизларга сурат бердик. Сўнгра эса фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар, фақат иблис сажда қилувчилардан бўлмади.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
12. У Зот: «Сенга амр этганимда, сажда қилишингдан сени нима тўсди?» – деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўт-оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг», – деди.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
13. У Зот: «Бас, у(жаннат)дан туш! Сен учун унда мутакаббирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зор бўлувчилардансан», – деди.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
14. У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», – деди.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
15. У Зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», – деди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
16. У деди: «Мени йўлдан оздирганинг сабабли, уларга тўғри йўлингда албатта тўғаноқ бўламан.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
17. Сўнгра уларга олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан».
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
18. У Зот деди: «Ундан мазамматга учраган ва қувилган ҳолингда чиқ!!! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизларнинг ҳаммангиз билан тўлдирурман.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
19. Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингиздан енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар».
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
20. Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки мангу қолувчилардан бўлмаслигингиз учунгина ман қилди», – деди.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
21. Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», – деб қасам ичди.
ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
22. Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Робблари уларга: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва: «Албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир», демаганмидим?!» – деб нидо қилди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
23. Икковлари: «Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз», – дедилар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
24. У Зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир», – деди.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
25. У Зот: «Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», – деди.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
26. Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
27. Эй Одам болалари! Шайтон ота-онангизни авратларини ўзларига кўрсатиш учун устиларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг тўдаси сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
28. Қачон бирор фаҳш иш қилсалар: «Ота-боболаримизни шунинг устида топдик ва буни бизга Аллоҳ буюрган», – дерлар. «Албатта, Аллоҳ фаҳшга буюрмас. Аллоҳга нисбатан ўзингиз билмайдиган нарсани айтасизми?!» – дегин.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
29. «Роббим адолатга амр қилди. Ҳар бир ибодатхонада юзингизни тўғри тутинг. Унинг динига ихлос этган ҳолда дуо қилинг. Сизларни аввалда қандай яратган бўлса, ўша ҳолда қайтасизлар», деб айт.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
30. Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга залолат ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар деб ҳисоблайдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
32. «Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» деб айт. «Улар дунё ҳаётида иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир», деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
33. «Роббим ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга У Зот ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан ўзингиз билмайдиган нарсани гапиришингизни ҳаром қилган, холос», деб айт.
ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
34. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
35. Эй Одам болалари! Агар сизларга оятларимни қисса қилиб берадиган ўзингиздан бўлган расуллар келса, бас, ким тақво қилса ва ислоҳ қилса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
36. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар – ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
37. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Ана ўшаларга китобдан насибалари етадир. Ниҳоят, элчиларимиз келиб, уларнинг жонларини олаётиб: «Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсаларингиз қани?» – дерлар. Улар: «Биздан ғойиб бўлишди», – дерлар ва кофир бўлганларини айтиб, ўзларига қарши гувоҳлик берарлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
38. У Зот: «Сиздан олдин ўтган, жин ва инсдан бўлган умматлар билан оловга киринг», – дер. Ҳар қачон бир уммат кирганда, биродарини лаънатлар. Ниҳоят, у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари аввалгилари ҳақида: «Роббимиз! Бизни манавилар адаштирган эдилар. Уларга олов азобини икки баробар қилиб бер», – дерлар. У Зот: «Ҳаммага ҳам икки баробар, лекин билмайсизлар», – дер.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
39. Аввалгилар кейингиларга: «Сизларнинг биздан ҳеч қандай афзаллигингиз йўқ. Касб қилган нарсангизга яраша азобни тотаверинглар», – дерлар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
40. Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча, жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
41. Уларга жаҳаннамдан тўшак ва устиларига чойшаб бор. Золимларни мана шундай жазолаймиз.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
42. Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, – Биз ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарсани юкламаймиз – ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
43. Ва кўксларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик, остларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганида, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», – дедилар. Ва уларга: «Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз», – деб нидо қилинур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
44. Ва жаннат соҳиблари олов соҳибларига: «Роббимиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдингизми?!» – деб нидо қиладир. Улар: «Ҳа!» – дерлар. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи жар соладир: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
45. Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, унинг қинғир бўлишини истайдиган ва охиратга кофир бўлувчи кимсалардир»
ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
46. Ораларида тўсиқ бор. Аъроф устида ҳаммаларини сиймоларидан танийдиган кишилар бордир. Жаннат соҳибларига: «Сизга салом бўлсин!» – дея нидо қилурлар. Тама қилган ҳолларида унга кирмай турурлар.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
47. Кўзлари олов соҳиблари томон бурилганда эса: «Роббимиз, бизни золим қавмлар билан бирга қилмагин», – дерлар.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
48. Аъроф соҳиблари ўзлари сиймоларидан танийдиган кишиларига нидо қилиб айтадилар: «Тўплаганингиз ва қилган кибру ҳавоингиз сизга асқотмабди-ку!
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
49. «Аллоҳ уларни раҳматига олмас», деб қасам ичганингиз анавиларми?! «Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз маҳзун ҳам бўлмассиз!»
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
50. Олов соҳиблари жаннат соҳибларига: «Бизга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан тўкинглар», – деб нидо қиларлар. «Албатта, Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», – дейишар.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
51. Улар динларини кўнгилхушлик ва ўйин-кулги қилиб олган ҳамда дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир». Бас, бугун ушбу кунларига йўлиқишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганларидек, Биз ҳам уларни унутармиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
52. Батаҳқиқ, Биз илм асосида уларга муфассал қилган Китобни иймон келтирадиган қавмлар учун ҳидоят ва раҳмат қилиб келтирганмиз.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
53. Улар унинг таъвилини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг расуллари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортга қайтарилсаг-у, қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», – дерлар. Батаҳқиқ, ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
54. Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган, кечани кундузга қоплаб, – у уни шошилиб қувлайди – қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амри ила бўйсундирилган қилиб (яратган) Аллоҳдир. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амру тадбир Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби – Аллоҳ баракотли, улуғдир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
55. Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
56. Ва ер юзида ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманг ҳамда Ундан қўрқиб ва тама этиб дуо қилинг. Албатта, яхшилик қилувчиларга Аллоҳнинг раҳмати яқиндир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
57. У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Ниҳоят, улар оғир булутларни кўтаргач, уларни ўлик юртга ҳайдаб борамиз. Сўнг ундан сув тушириб, ўша ила барча мевалардан чиқарурмиз. Ўликларни ҳам мана шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки, эслатма олсангизлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
58. Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлганиники эса фақат қийин ва унумсиз чиқадир. Шукр қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай турлича баён қиламиз.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
59. Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизлар учун буюк Куннинг азобидан қўрқаман», – деди.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
60. Унинг қавмидан бўлган зодагонлар: «Албатта, биз сени очиқ-ойдин залолатда кўряпмиз», – дедилар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
61. У айтди: «Эй қавмим, менда залолат йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан расулдирман.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
62. Сизларга Роббимнинг рисолатларини етказаман, насиҳат қиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсаларни биламан.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
63. Ўзингиздан бўлган бир кишига, сизларни огоҳлантириши учун ҳамда тақво қилишингиз учун ва шояд, раҳматга эришсангиз деб, Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?!»
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
64. Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Ҳақиқатда, улар кўр қавм эдилар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
65. Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» – деди.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
66. Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эси пастликда кўриб турибмиз ва албатта, биз сени ёлғончилардан деб биламиз», – дедилар.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
67. У айтди: «Эй қавмим, менда эси пастлик йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан расулдирман.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
68. Сизларга Роббимнинг рисолатларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
69. Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириш учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг. Шоядки, зафар топсангиз».
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
70. Улар: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» – дедилар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
71. У: «Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан кирлик ва ғазаб воқеъ бўлган. Мен билан Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, мунтазир бўлинглар! Мен ҳам сизлар билан мунтазирларданман», – деди.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
72. Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг кетини қирқдик. Улар мўмин эмас эдилар.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
73. Ва Самудга ўз биродарлари Солиҳни (юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келди. Мана бу сизларга оят (белги) бўлган Аллоҳнинг туясидир. Уни тек қўйинг, Аллоҳнинг ерида еб юрсин. Унга ёмонлик етказмангки, у ҳолда сизни аламли азоб тутгай!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
74. Ва сизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизни ерда жойлаштирганини ва текисликларида қасрлар қуриб, тоғларни уй қилиб ўйганингизни эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг ва ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг».
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
75. Унинг қавмидан мутакаббирлик қилган зодагонлар хўрланган кишиларга – ўзларидан иймон келтирганларига: «Солиҳни Роббидан расул қилиб юборилган деб билмоқдамисиз?!» – дедилар. Улар: «Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймон келтирувчилармиз», – дедилар.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
76. Мутакаббирлик қилганлар: «Албатта, биз сиз иймон келтирганга кофирмиз», – дедилар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
77. Бас, туяни сўйдилар, Роббларининг амридан бош тортдилар ва: «Эй Солиҳ, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» – дедилар.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
78. Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида мук тушиб қолдилар.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
79. Кейин улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва сизга насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмассиз», – деди.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
80. Ва Лутни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига айтди: «Сиздан олдин оламлардан ҳеч ким қилмаган фаҳш ишни қиласизми?!
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
81. Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар ҳаддидан ошган қавмсиз!»
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
82. Қавмининг жавоби «Уларни шаҳрингиздан чиқариб юборинг, чунки улар ўзларини ўта пок тутадиган одамлардир», дейишларидан бошқа бўлмади.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
83. Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Магар хотини (азобда) қолувчилардан бўлди.
ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
84. Ва уларнинг устидан бир «ёмғир» ёғдирдик. Жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол!
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
85. Ва Мадянга ўз биродарлари Шуъайбни (юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозини тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларини камайтириб қолманг ва ер юзида у ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
86. Аллоҳга иймон келтирганларни қўрқитиб, Унинг йўлидан тўсиб ва унинг қинғир бўлишини истаб, ҳар кўчада ўтириб олманг. Оз бўлган чоғингизда сизни кўпайтириб қўйганини эсланг. Ва бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
87. Агар мен ила юборилган нарсага сиздан бир тоифа иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунига қадар сабр қилинг. У ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисидир».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
88. Унинг қавмидан мутакаббирлик қилган зодагонлар: «Қасамки, эй Шуъайб, сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни қишлоғимиздан чиқариб юборамиз ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», – дедилар. У айтди: «Гарчи ёмон кўрувчи бўлсак ҳам-а?!
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
89. Агар Аллоҳ бизга ундан нажот берганидан сўнг миллатингизга қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мумкин эмас, Роббимиз – Аллоҳ хоҳласагина мустасно. Роббимиз ҳамма нарсани Ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳгагина таваккул қилдик. Роббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасини ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан».
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
90. Унинг қавмидан бўлган, куфр келтирган зодагонлар: «Агар Шуъайбга эргашсангиз, у ҳолда албатта зиён кўрувчидирсиз», – дедилар.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
91. Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида мук тушиб қолдилар.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
92. Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар – ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
93. Кейин улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатларини етказдим ва сизга насиҳат қилдим. Энди қандай қилиб кофир қавмга ачинай», – деди.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
94. Қайси бир шаҳар-қишлоққа расул юборсак, албатта, шояд тазарру қилсалар деб, унинг аҳлини йўқчилик ва қийинчиликлар ила тутганмиз.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
95. Сўнгра ёмонликнинг ўрнини яхшиликка алмаштирганмиз. Ниҳоят, кўпайишиб ва: «Ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», – деганларида, уларни сезмаган ҳолларида тўсатдан тутганмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
96. Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
97. Шаҳар-қишлоқлар аҳли баломиз уларга тунда, улар ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржам бўлдиларми?!
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
98. Шаҳар­қишлоқлар аҳли баломиз уларга чошгоҳда, улар ўйин-кулги қилаётганларида келишидан хотиржам бўлдиларми?!
ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
99. Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлдиларми?! Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
100. Ерга унинг аҳлидан кейин меросхўр бўлганларни, агар хоҳласак, гуноҳлари туфайли уларга мусибат етказишимиз ҳидоят қилмадими? Қалбларига тамға босурмиз, натижада улар эшитмайдилар!
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
101. Ана ўшалар шаҳар-қишлоқлар бўлиб, уларнинг хабарларини қисса қилаётирмиз. Батаҳқиқ, уларга расуллари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Аммо улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Аллоҳ шундай қилиб, кофирларнинг қалбларига тамға босур.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
102. Уларнинг кўпларида аҳд(га вафо) топмадик. Ва албатта, уларнинг кўпларини фосиқликда топдик.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
103. Сўнгра уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавн ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, у(оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
104. Мусо айтди: «Эй Фиръавн, албатта, мен оламларнинг Роббидан расулдирман.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
105. Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтмасликка бурчлидирман. Батаҳқиқ, мен сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келтирдим. Мен ила Бану Исроилни қўйиб юбор».
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
106. У: «Агар мўъжиза билан келган бўлсанг, уни келтир, агар ростгўйлардан бўлсанг», – деди.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
107. Бас, асосини ташлаган эди... Баногоҳ, у аниқ аждаҳо бўлди.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
108. Ва қўлини чиқарган эди... Баногоҳ у назар солувчиларга оппоқ бўлиб кўринди.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
109. Фиръавннинг қавмидан бўлган аъёнлар айтишди: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир!
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
110. Сизларни ерингиздан чиқаришни истайди. Хўш, нимага буюрасизлар?»
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
111. Дедиларки: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
112. Сенга ҳамма билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар».
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
113. Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: «Агар биз ғолиб келувчи бўлсак, албатта, бизга ҳақ бордир», – дедилар.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
114. У: «Ҳа. Ва албатта, яқин кишиларим(дан бўлур)сиз», – деди.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
115. Улар: «Эй Мусо, ё сен ташлайсан, ёки биз ташловчи бўлурмиз», – дедилар.
ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
116. У: «Сизлар ташланглар», – деди. Улар ташлаганларида, одамларнинг кўзини сеҳрладилар, қўрқитдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
117. Мусога: «Асоингни ташлагин!» – деб ваҳий юбордик. Бирдан у улар уйдираётган нарсани юта бошлади.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
118. Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
119. Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлдилар.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
120. Ва сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
121. Дедиларки: «Оламларнинг Роббига иймон келтирдик…
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
122. Мусо ва Ҳоруннинг Роббига».
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
123. Фиръавн айтди: «Мен сизга изн бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳарда ундан ўз аҳлини чиқариш учун қилган макрингиздир. Ҳали биласиз.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
124. Албатта, қўл ва оёқларингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва ҳаммангизни осажакман».
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
125. Дедилар: «Албатта, биз Роббимизга қайтувчимиз.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
126. Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимизнигина айбламоқдасан! Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин».
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
127. Фиръавн қавмидан бўлган аъёнлар: «Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузғунчилик қилишларига ҳамда сени ва олиҳаларингни тарк қилишларига қўйиб берасанми?» – дедилар. У: «Албатта, ўғилларини ўлдирурмиз ва қизларини тирик қолдирурмиз ва албатта, биз улар устидан қаҳр ўтказувчимиз», – деди.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
128. Мусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Албатта, ер Аллоҳники, уни бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишига мерос қилиб берадир. Ва оқибат тақводорларникидир», – деди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
129. Улар: «Бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингдан кейин ҳам озор берилди», – дедилар. У: «Ажаб эмаски, Роббингиз душманларингизни ҳалок этса ва сизларни ер юзида халифа қилиб, қандай амал қилишингизга назар солса», – деди.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
130. Батаҳқиқ, шояд, эслатма олсалар деб, Оли Фиръавнни қурғоқчилик ва мевалар танқислиги ила тутдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
131. Бас, уларга қачон яхшилик етса, «Бунга биз ҳақдормиз», – дедилар. Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар. Огоҳ бўлингларким, уларнинг шумланган нарсаси фақат Аллоҳнинг тасарруфидадир. Лекин кўплари билмаслар.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
132. Улар: «Бизни сеҳрламоқчи бўлиб, ҳар қандай оят келтирсанг ҳам, биз сенга иймон келтирувчи эмасмиз», – дедилар.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
133. Бас, устиларига тўфон, чигирткалар, каналар, бақалар ва қонни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
134. Устиларига қақшатқич азоб тушганда: «Эй Мусо, сенга берган аҳд ҳурмати, Роббингга биз учун дуо қил, агар биздан азобни кўтарсанг, албатта, сенга иймон келтирурмиз ва Бану Исроилни сен билан қўйиб юборурмиз», – дедилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
135. Қачонки устиларидаги қақшатқич азобни ўзлари етиб борадиган муддатга кўтарсак, қарабсанки, қасамларини бузиб турибдилар.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
136. Бас, улардан интиқом олдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари учун уларни денгизга ғарқ қилдик.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
137. Ва хўрланиб юрган қавмни эса ўзимиз баракали қилган ернинг машриқларию мағрибларига меросхўр қилдик. Сабр қилганлари учун Роббингнинг гўзал сўзлари Бану Исроилга тугал бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қурган нарсаларни ва улар юксалтирган нарсаларни яксон қилдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
138. Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, ўз санамларига астойдил сиғинаётган қавм устига келдилар. Улар: «Эй Мусо, худди уларнинг олиҳалари бўлгани каби, бизга ҳам бир илоҳ қилиб бер», – дедилар. У айтдики: «Албатта, сиз нодонлик қилаётган қавмсиз.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
139. Албатта, манавилар – ўзлари ичида турган нарса барбод бўлиб, қилаётган амаллари ботил бўладиганлардир».
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
140. «Сизларга Аллоҳдан ўзгани илоҳ қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган Зот-ку!» – деди.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
141. Сизларни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни ўлдириб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг! Ва бунда Роббингиздан улкан синов бордир.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
142. Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма», – деди.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
143. Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, «Роббим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга назар солай», – деди. У Зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у ўрнида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», – деди. Робби тоққа тажалли қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо беҳуш бўлиб, йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг биринчисиман», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
144. У Зот деди: «Эй Мусо, Мен сени одамлар узра рисолатларим ва гаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
145. – Ва унга лавҳларда ҳамма нарсадан мавъиза ва ҳар бир нарсанинг тафсилотини ёзиб бердик. – Бас, уларни қувват ила тут ва аҳлингга буюр, уларнинг энг яхшиларини олсинлар. Энди сизларга фосиқларнинг диёрини кўрсатаман».
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
146. Энди ер юзида ноҳақ мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзлари учун йўл тутмаётганларни, агар эгрилик йўлини кўрсалар, уни ўзлари учун йўл тутаётганларни тезда Ўз оятларимдан бураман. Бу оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари учундир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
147. Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар – уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
148. Мусонинг қавми ундан кейин тақинчоқларидан (ясалган), бўкирадиган бузоқ жасадини (илоҳ) тутдилар. Унинг уларга гапирмаслигини ва уларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (илоҳ) тутдилар ва золимлардан бўлдилар.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
149. Қўлларидаги тушиб, ўзларининг адашганларини билгач, «Агар Роббимиз бизга раҳм қилмаса ва мағфират этмаса, албатта, зиён кўрганлардан бўлажакмиз», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
150. Қачонки Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсус қилган ҳолида қайтганида: «Менинг кетимдан қандай ҳам ёмон халифа бўлдингиз! Роббингизнинг «амри»га шошилдингизми?!» – деди ва лавҳларни ташлаб, акасининг бошидан тутиб, ўзига торта бошлади. У (Ҳорун): «Эй онамнинг ўғли, шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди. Энди душманларни устимдан кулдирмагин ва мени ҳам золим қавмлардан деб билмагин», – деди.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
151. У: «Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва бизларни Ўз раҳматингга киритгин. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан», – деди.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
152. Албатта, бузоқни (илоҳ) тутганларга Роббларидан ғазаб ва дунё ҳаётида хорлик етадир. Ёлғон тўқувчиларни мана шундай жазолармиз.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
153. Ёмон ишларни қилиб, сўнг уларнинг кетидан тавба қилган ва иймон келтирганлар, албатта, Роббинг ундан сўнг ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
154. Мусодан ғазаб кетгач, лавҳларни олди. Уларнинг нусхасида Роббларидан қўрқадиганлар учун ҳидоят ва раҳмат бордир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
155. Ва Мусо мийқотимизга қавмидан етмиш кишини танлаб олди. Уларни шиддатли зилзила тутган пайтда деди: «Роббим, агар хоҳласанг, уларни ҳам, мени ҳам бундан олдин ҳалок қилган бўлардинг. Эси пастларимиз қилган иш туфайли бизни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас. У ила кимни хоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Сен валийимизсан, бас, бизни мағфират қил ва бизга раҳм эт. Сен мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
156. Ва бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни битгин. Биз Сенга тавба қилдик». У Зот деди: «Азобим ила кимни хоҳласам, тутаман. Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганларга ёзажакман.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
157. Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Расулга эргашурлар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар – ана ўшалар зафар топувчилардир».
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ
158. Сен: «Эй одамлар! Албатта, мен сизларнинг барчангизга осмонлару ернинг подшоҳлиги Уники бўлган Аллоҳнинг Расулидирман. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирилтиради ва ўлдиради. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Расули – Аллоҳга ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийга иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айт.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
159. Ва Мусонинг қавмидан ҳақ ила ҳидоят қилиб, у ила адолат қиладиган уммат ҳам бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
160. Уларни ўн икки уруғ–жамоага бўлиб юбордик. Ва қавми ундан сув талаб қилган пайтда Мусога: «Асоинг ила тошни ур!» деб ваҳий юбордик. У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди. Ва уларга булутни соябон қилдик, манн ва беданаларни нозил қилдик. «Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар» (дедик). Улар Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗﮘ
161. Уларга: «Мана бу шаҳарни маскан тутинг, унда хоҳлаган жойингизда енг, «Ҳиттотун», денг ва эшикдан сажда қилган ҳолингизда киринг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз, яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсла.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
162. Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устиларига осмондан қақшатқич азоб юбордик.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
163. Улардан денгиз соҳилида жойлашган қишлоқ ҳақида, шанба куни ҳаддидан ошганлари, шанбалик кунлари балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларни шундай синаймиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ
164. Улардан бир жамоа: «Аллоҳ ҳалок қилувчи ёки шиддатли азоб-ла азобловчи қавмга ваъз қилиб нима қиласиз?!» – деганида, улар: «Роббингизга узр бўлиши учун ва шоядки, тақво қилсалар деб», – дедилар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
165. Бас, ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида, ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни фосиқлик қилганлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
166. Бас, ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай, бўйин товлаганларида, уларга: «Хорланган маймунларга айланинг!» – дедик.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
167. Роббинг, албатта, уларнинг устиларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборажагини эълон қилганини эсла! Албатта, Роббинг иқоби тездир ва албатта, У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
168. Ва уларни ер юзида жамоаларга бўлиб юбордик. Улардан солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки, қайтсалар деб, уларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
169. Бас, улардан сўнг ортларидан китобни меросга олган бир ўринбосарлар келдики, мана бу тубаннинг ўткинчи(матоҳи)ни оларлар ва: «Биз кечирилурмиз», – дерлар. Агар ўшанга ўхшаш ўткинчи нарса келса, яна олаверадилар. Улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликка Китобнинг аҳду паймони олинган эмасмиди?! Охират диёри тақво қилганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми?!
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
170. Китобни маҳкам тутганлар ва намозни тўкис адо этганлар бўлса, албатта, Биз ислоҳ қилувчиларнинг ажрларини зое қилмасмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ
171. «Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсаларни эсланг, шоядки, тақво қилсангиз», – (дея) уларнинг устига тоғни худди соябондек кўтарганимизни ва улар уни устиларига тушиб кетади деб ўйлаганларини эсла.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
172. Эсла, Роббинг Одам ўғилларининг белларидан зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» – деди. Улар: «Оре, гувоҳ бўлдик!» – дедилар. (Бу) қиёмат куни «Бундан ғофил эдик», демасликларингиз учундир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
173. Ёки «Ҳақиқатда, олдинда ота-боболаримиз ширк келтирганлар, биз эса улардан кейинги зурриёт бўлдик. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми?» демаслигингиз учундир.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
174. Шояд, қайтсалар деб, оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
175. Биз оятларимизни берган, сўнгра улардан суғурилиб чиққан ва уни шайтон эргаштириб кетиб, гумроҳлардан бўлган кишининг хабарини уларга тиловат қилиб бер!
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
176. Агар хоҳласак, уни улар билан кўтарар эдик. Лекин у ерга ёпишиб олди ва ҳавойи нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир ит мисолига ўхшайдики, унга ҳамла қилсанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир. Бу оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Қиссаларни айтиб бер, шоядки, тафаккур қилсалар.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
177. Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қилар эдилар.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
178. Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
179. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратиб қўйдик. Уларнинг қалблари бор-у, у билан англамаслар. Кўзлари бор-у, у билан кўрмаслар. Қулоқлари бор-у, у билан эшитмаслар. Ана ўшалар чорвалар кабидирлар. Балки янада адашганроқдирлар. Ана ўшалар – ўзлари ғофиллардир.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
180. Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
181. Ва Биз яратган кимсалар ичида ҳақ ила ҳидоят қиладиган ва у ила адолат қиладиган жамоат ҳам бор.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
182. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз.
ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
183. Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, Менинг «ҳийлам» метиндир.
ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
184. Тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Соҳибларида мажнунлик йўқ. У фақат очиқ-ойдин огоҳлантирувчи, холос.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
185. Осмонлару ернинг ажойиботга тўлиқ мулкига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва, ажаб эмаски, муддатлари яқинлашиб қолганига назар солмайдиларми? Бундан кейин яна қайси гапга ишонадилар?!
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
186. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир. Уларни тек қўйиб қўяди, туғёнларида адашиб-улоқиб юраверадилар.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ
187. Сендан Соат ҳақида, унинг қачон собит бўлишини сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина ўз вақтида зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўладир. Сизларга фақат тўсатдан келадир», – деб айт. Худди сен ундан хабардордек, сендан сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», – деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
188. Сен: «Ўзим учун Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари, на фойда ва на зарарга молик эмасман. Агар ғайбни билганимда, яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмас эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчиман, холос», – деб айт.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
189. У сизларни бир жондан яратган ва сокинлик топиши учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики, у (жуфтини) ўраганида, енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса икковлон Робблари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўлажакмиз», – деб дуо қилдилар.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
190. Уларга солиҳ(фарзанд)ни берганида эса, У берган нарсада Ўзига шериклар қилдилар. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан олийдир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
191. Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган нарсаларни ширк келтирурларми?
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
192. Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
193. Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар. Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун барибир.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
194. Албатта, Аллоҳдан ўзга сиз илтижо қилаётганлар ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларга дуо қилиб кўринг, бас, сизга ижобат қилсинлар-чи!
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
195. Ёки уларнинг оёқлари бормики, улар билан юрсалар; ёки қўллари бормики, улар билан ушласалар; ёки кўзлари бормики, улар билан кўрсалар; ёки қулоқлари бормики, улар билан эшитсалар. Айтгин: «Шерикларингизни чақиринг, сўнгра менга ҳийла қилинг-да, муҳлат бермай қўяверинг!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
196. Албатта, менинг валийим Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳларни дўст тутадир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
197. Ундан ўзга сиз илтижо қилаётганлар сизга ёрдам беришга қодир эмаслар ва ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
198. Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, эшитмаслар. Уларни сенга назар солиб тургандек кўрасан. Ҳолбуки, улар кўрмаслар».
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
199. Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
200. Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
201. Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
202. Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра сустлик қилмаслар.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
203. Ва агар уларга оят келтирмасанг, «Ўзинг тўқиб қўявермайсанми?» – дерлар. Сен: «Мен фақат Роббимдан ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Бу иймон келтирувчи қавм учун Роббингиздан «кўз очувчи»лар, ҳидоят ва раҳматдир», – деб айт.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
204. Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
205. Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
206. Роббинг ҳузуридагилар, албатта, Унинг ибодатидан мутакаббирлик қилмаслар, Уни поклаб ёд этарлар ва Унга сажда қиларлар. ۩