1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Аср
Махмуд Халил Хусорий - Аср
00:00
/
00:00

Аср сураси

Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи ояти ном бўлиб қолган. «Аср» калимаси «замон», «юз йил», «умр», «Аср намози», «Аср намозининг вақти» каби маъноларни англатади. Аллоҳ таоло ушбу сурани аср билан қасам ичиб бошлаб, асрнинг аҳамиятли нарса эканига эътиборни жалб қилади.

Бу сура қисқа бўлишига қарамай, ўзида жуда кўп маъноларни жамлаган. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи: «Агар шу сурадан бошқа сура нозил бўлмаганда ҳам, одамларга кифоя қиларди», – деган эканлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши учрашиб қолсалар, «Вал-асри» сурасини бир-бирларига ўқиб бермасдан тарқалмас эканлар.

Бу сура башарият ҳаётига Ислом ирода қилган йўл-йўриқни ўз ичига олган. «Вал-асри» сурасининг бир ояти мусулмон умматининг сифатини, ҳақиқатини ва вазифасини баён қилади. Бу эса, ўз навбатида, Қуръоннинг мўъжизасидир.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Аср билан қасам.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
2. Албатта, инсон зиёндадир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
3. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно.