1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Зориёт
Махмуд Халил Хусорий - Зориёт
00:00
/
00:00

Зориёт сураси

Маккада нозил бўлган. 60 оятдан иборат.

Бу сураи карима ўзига хос услубга ва нозил бўлиш шароитига эга. Унинг бошланишида Аллоҳ таоло тўрт нарса билан қасам ичади. Одатда, бу нарсалар, уларнинг ушбу оятларда зикр қилинаётган номлари танилган эмас. Шунинг ўзи ажойиб бир ҳолатни вужудга келтиради, ўқувчи ва эшитувчида сирлилик ва аҳамияти беқиёс бир ишнинг остонасида турганлик ҳиссини уйғотади. Бу сура Маккий суралардан бўлгани учун, ўзида уларнинг васфларини ва мақсадларини мужассамлаштирган. У Ислом ақийдаси асосларини баён қилади. Иймоннинг мустаҳкам бўлишини таъкидлайди. Шунингдек, ваҳий, пайғамбарлик, қиёматдаги ҳисоб-китоблар ҳақида сўз кетади.

Суранинг асосий мавзуси Аллоҳнинг ягоналиги, яратувчи, ризқ берувчи, борлиқдаги ҳар бир ишнинг тасарруфини қилувчи Зот экани тўғрисидадир. Шу билан бирга, ушбу сура Аллоҳнинг қудратига далолат берувчи баъзи нарсалар ҳақида ҳам сўз юритади.

Зориёт сурасида пайғамбарлар – Иброҳим, Лут, Мусо, Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳиссаломларнинг қиссалари жуда ҳам мухтасар ҳолда берилади. Бу билан ҳамма пайғамбарларнинг даъватлари бир бўлганига, яъни одамларга Аллоҳни танитиш, қалбларини Унинг ибодати учун поклаш эканига ишора қилинади.

Сураи карима инсонлару жинларнинг яратилишидан ҳақиқий мурод Аллоҳга ибодат қилиш эканини қатъий таъкидлаш ҳамда динсизларнинг охир-оқибат кўражак азоблари тўғрисидаги хабар билан тугалланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯤ ﯥ ﯦ
1. Чанг тўзитувчи(шамол)лар билан қасам.
ﯧ ﯨ ﯩ
2. Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
ﯪ ﯫ ﯬ
3. Осон юрувчи(кема)лар билан қасам.
ﯭ ﯮ ﯯ
4. Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
5. Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
6. Ва албатта, жазо мукофот воқеъ бўлувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
7. Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
8. Албатта, сизлар ихтилофли гапдасиз.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
9. У(Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир.
ﭟ ﭠ ﭡ
10. Алжировчиларга лаънат бўлсин!
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
11. Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
12. «Жазо мукофот куни қачон?» – деб сўрарлар.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
13. У Кунда улар ўт-олов устида азобланурлар.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
14. «Азобингизни татиб кўринг, сиз ошиққан нарса шу!» (дейилур).
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
15. Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
16. Робблари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин яхшилик қилувчи бўлганлардир.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
17. Улар кечалари оз ухлар эдилар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
18. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
19. Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
20. Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор.
ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
21. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?!
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
22. Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса бор.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
23. Осмону ернинг Робби ила қасамки, албатта, у (ваъда) худди сиз нутқ қилаётганингиз каби ҳақиқатдир.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
24. Сенга Иброҳимнинг икром қилинган меҳмонларининг хабари келдими?
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
25. Унинг ҳузурига кирганларида: «Салом» – дедилар. У: «Салом, нотаниш қавмлар», – деди.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
26. Ва аҳлига (аста) бориб, семиз бузоқни келтирди.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
27. Уни уларга яқин сурди. «Емайсизларми?» – деди.
ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
28. Бас, улардан хавфсиради. Улар: «Қўрқма», – дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
29. Бас, хотини қичқириб келди ва ўзининг юзига шапалоқ тушириб, «Қари, туғмас хотин-а?!» – деди.
ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
30. Улар: «Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
31. У: «Ишингиз недир, эй элчилар?!» – деди.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
32. Улар дедилар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилдик.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
33. Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
34. Роббинг ҳузурида ҳаддидан ошувчилар учун белгилаб қўйилганларни».
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
35. Ва у жойдан мўминлардан бўлган кимсаларни чиқардик.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
36. У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
37. Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун оят (белги) қолдирдик.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
38. Ва Мусода ҳам (оят-белги бор). Уни Фиръавнга очиқ-ойдин ҳужжат ила юборганимизда...
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
39. у «суянчиғи»га ишониб, юз ўгирди ва: «(Мусо) сеҳргар ёки мажнундир», – деди.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
40. Бас, уни ва лашкарларини тутиб, денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ эди.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
41. Ва Одда ҳам (оят-белги бор). Вақтики, уларга қисир шамолни юбордик…
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
42. У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
43. Ва Самудда ҳам (оят-белги бор). Уларга: «Вақтинчалик баҳра олиб туринглар», – дейилганда...
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
44. Аллоҳнинг амрига саркашлик қилдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни чақмоқ тутди.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
45. Бас, улар ўринларидан тура олмадилар ва нусрат топувчи ҳам бўлмадилар.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
46. Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
47. Ва осмонни куч қудрат ила бино қилдик. Албатта, Биз уни Кенгайтирувчимиз.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
48. Ва ерни тўшаб қўйдик. Нақадар яхши Тайёрловчидирмиз!
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
49. Ва ҳар бир нарсадан жуфтлар яратдик. Шоядки, эслатма олсангизлар.
ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
50. «Бас, Аллоҳга қочинг. Албатта, мен сизларга Унинг тарафидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
51. Ва Аллоҳга бошқа илоҳни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Унинг тарафидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман», (деб айт).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
52. Худди шунингдек, булардан аввалгиларга ҳам қай бир расул келмасин, «(Бу) сеҳргар ёки мажнун», – деганлар.
ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
53. Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир!
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
54. Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
55. Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
56. Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
57. Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
58. Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
59. Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари улушичалик улуш бор, шошилмасинлар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
60. Кофирларга ваъда қилинаётган кунларидан ҳалокат бўлсин.