1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Тийн
Махмуд Халил Хусорий - Тийн
00:00
/
00:00

Тийн сураси

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи сўзидан олинган. Аллоҳ таоло бу сурани «Тийн», яъни анжир ила қасам ичиш билан бошлагани учун ўша калима унга ном бўлиб қолган.

Аллоҳ таоло аввалги сурада комил инсон – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўз юритди. Ул зот Аллоҳ таоло яратган махлуқот ичида энг мукаммалидир. Бу сурада эса, умуман, инсонлар ва уларнинг оқибати ҳақида, Аллоҳ таоло иймон келтирганларга нималар тайёрлаб қўйгани ҳақида сўз кетади.

Тийн сураси анжир, зайтун, Тури Сийно ва эминлик юрти – Маккаи Мукаррама ила қасам ичиш ва Аллоҳ таоло инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаш билан бошланади.

Сўнгра эса Аллоҳ таолонинг адолати баён қилиниб, мўминга савоб, кофирга иқоб берилишини таъкидлаш ила тугайди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ
1. Анжир билан ва зайтун билан қасам.
ﭔ ﭕ ﭖ
2. Сийно тоғи билан қасам.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
3. Мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
4. Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
5. Сўнгра уни асфала саафилийнга қайтардик.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
6. Иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз, битмас-туганмас ажрлар бордир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
7. Бас, нима сени охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келур?!
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
8. Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг зўри эмасми?!