1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Аҳқоф
Махмуд Халил Хусорий - Аҳқоф
00:00
/
00:00

Аҳқоф сураси

Маккада нозил бўлган. 35 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг номи унинг ўзидаги 21-оятдан олингандир. «Аҳқоф» сўзи Од қабиласи яшаб ўтган диёрларнинг номи бўлиб, луғавий жиҳатдан «қум тепаликлар» деган маънони англатади.

Аҳқоф сураси бошқа маккий суралар каби ақийда масаласини муолажа қилади. Бу сурада Аллоҳнинг ягоналигига, ваҳий ва пайғамбарлик, ўлгандан сўнг қайта тирилиш ҳамда ҳисоб-китоб бўлиши ҳақлиги масалаларига алоҳида аҳамият берилади.

Бу сурада Ҳуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган Од қавми қиссаси келтирилади. Улар ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, саркашлик қилганларидан сўнг, Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлганликлари ҳикоя қилинади.

Сура кўзга кўриниб турган борлиқ Аллоҳнинг улуғлигига, қудратига далил эканига ишора қилиш билан бошланади.

Ундан сўнг мушриклар сиғинаётган сохта худолар фош қилиниб, улар ҳеч нарсани эшита олмасликлари, дуони ҳам қабул қила олмасликлари, уларга эътиқод қилаётганлар катта хато қилаётганлари баён этилади.

Кейин эса Макка мушрикларининг Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммий (ўқиш-ёзишни ўрганмаган одам) эканликларини яхши билсалар ҳам, «Қуръонни унинг ўзи тўқияпти, у ёлғончи, худонинг номидан гапирмоқчи», деб Қуръонга қарши чиққанлари, ваҳий ва пайғамбарликка нисбатан зид муносабатлари баён қилинади.

Шу аснода икки хил инсон тоифаси ҳақида сўз юритилади.

Биринчиси – аввал бошдан Аллоҳга иймон келтириб, ибодатларини бажарган, тўғри инсоний йўлда ўсган, иймон йўли ҳам, насаб йўли ҳам рисоладагидек бўлиб, ўз Роббининг ва ота-онасининг ҳақларини адо этган ва шулар боис, жаннатга сазовор бўлиб, ҳаққини таниган, ҳидоятдаги мўмин инсон.

Иккинчиси эса – тўғри йўлдан озиб, инсонийлик табиатини бузиб, иймон йўли ўрнига куфрни ихтиёр қилган, Аллоҳ таолонинг ва ота-онасининг ҳаққини унутган динсиз инсондир. Албатта, унинг жазоси жаҳаннам бўлажак.

Шу орада қиёматнинг даҳшатли манзараларидан бири – кофир ва жиноятчи қавмларнинг хору зор бўлиш манзараси ҳам келтирилади. Аллоҳга иймон келтирмай, қиёматга ишонмай, охиратни унутиб юрганларнинг оқибати нима бўлиши тасвирланади.

Сўнгра Худ алайҳиссаломнинг кибрга, туғёнга кетган қавмлари қандай ҳалокатга учраганлиги баён қилинади. Бу қавм Қуръонни инкор қилаётган Макка аҳлидан кўра жисмонан бақувват, улкан гавдали, қадамидан ер титрайдиган бўлишига ва бошқа кўпгина устунликларига қарамасдан, Аллоҳ таоло уларни арзимаган сабаб билан ҳалок қилди. Бошқалар ҳам куч-қувватига ишониб, катта кетмасин, деган танбеҳ учун келтирилган бу қиссадан ибрат олишга даъват қилинади.

Кофир қавмлар инсонликларига ор келтириб, Яратганнинг чақириғига қулоқ осмай, иймондан, Исломдан, хайр-баракадан юз ўгириб юрган бир пайтда, бир гуруҳ жинлар келиб, Қуръонга қулоқ осиб, иймонга келганлари, ундан таъсирланиб, тезда ўз қавмларини иймонга чақириб, уларга мағфират ва раҳмат башоратини етказишга шошилишлари ҳам сурада ўзига хос услубда баён этилади.

Хотимада эса Аллоҳ таоло Ўз ҳабиби Муҳаммад алайҳиссаломни сабрга чақириб, кофирларга тезроқ азоб келишига ошиқмасликка буюради. Чунки уларни кутиб турган нарса шундоқ ҳам жуда яқиндир.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮑ ﮒ
1. Ҳа мим.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
2. Китоб нозил қилиниши ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳдандир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
3. Осмонлару ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
4. «Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнинг хабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёки осмонлар (яратилиши)да шерикликлари борми? Агар ростгўй бўлсаларингиз, менга бундан олдинги китобни ёки илмий бир белгини келтиринг», деб айт.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
5. Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача дуосини мустажоб қилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан кўра адашганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у(бут)лар буларнинг дуосидан ғофилдирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
6. Одамлар (маҳшарга) тўпланганларида, ўша(бут)лар уларга душман бўлурлар ва ибодатларига ҳам мункир бўлурлар.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
7. Қачонки уларга равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар, уларга Ҳақ (Қуръон) келгандаёқ: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», – дерлар.
ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
8. Балки, «У(Қуръон)ни ўзи тўқиб олган», ҳам дерлар. «Агар уни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз. У Зотнинг Ўзи у (Китоб) ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир. Мен билан сизнинг ўртангизда гувоҳликка Унинг Ўзи кифоядир. Ва У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
9. Айт: «Мен расулларнинг дастлабкиси эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос».
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
10. «Айтинг-чи, агар у (Қуръон) Аллоҳдан бўлса-ю, сиз унга куфр келтирсангиз ва ҳолбуки, Бану Исроилдан бир гувоҳ у(Қуръон)га ўхшаш нарсага гувоҳлик бериб, иймон келтириб турибди, сиз эса мутакаббирлик қиляпсиз. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», – деб айт.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
11. Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у (Қуръон) яхшилик бўлганида, унга биздан ўзиб бормасдилар», – дедилар. Ундан ҳидоят топишмагач: «Бу қадимги уйдирмадир», – дерлар.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
12. У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу эса араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшилик қилувчиларга хушхабар Китобдир.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
13. Албатта, «Роббимиз Аллоҳдир», деган, сўнгра мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ
14. Ана ўшалар қилган амаллари мукофотига жаннатнинг унда мангу қолувчи соҳибларидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
15. Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
16. Ана ўшаларнинг, жаннат соҳиблари қатори, энг яхши амалларини қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Уларга берилган ҳақ ваъда шулдир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
17. Ота-онасига: «Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнинг ваъдасини беряпсизларми?! Мендан аввал ҳам авлодлар ўтган-ку!» – деган кишига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда, улар: «Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», – дедилар. У бўлса: «Бу аввалгиларнинг афсоналари, холос», – дер.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
18. Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
19. Ва ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир. Ва уларга амалларининг (мукофоти ёки жазоси) тўлиқ берилур ва уларга зулм қилинмас.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
20. Куфр келтирганлар оловга кўндаланг қилинган Кунда (уларга): «Дунё ҳаётидаёқ мазангизни қилиб, ҳузурланиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ мутакаббирлик ва фосиқлик қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», (дейилур).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
21. Однинг биродарини, унинг қум тепаликларда ўз қавмини «У Зотдан ўзгага ибодат қилманглар, албатта, мен сизлар учун буюк Кун азобидан қўрқаман», – дея огоҳлантирганини эсла! Ҳолбуки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган эди.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
22. Улар: «Бизни илоҳларимиздан оздиришга келдингми? Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», – дедилар.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
23. У: «Албатта, илм Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен нима билан юборилган бўлсам, шуни етказмоқдаман. Лекин сизларнинг нодонлик қиладиган қавм эканингизни кўриб турибман», – деди.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
24. У(азоб)нинг водийлари томон булут бўлиб келаётганини кўрганларида: «Бу булут бизга ёмғир ёғдирур», – дейишди. Йўқ! Бу ўзингиз ошиққан нарса – аламли азоби бор шамолдир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
25. Роббининг амри ила ҳар бир нарсани яксон қилур. Бас, масканларидан бошқа нарса кўрин-майдиган ҳолга тушдилар. Жиноятчи қавмларни шундай жазолармиз.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
26. Ва дарҳақиқат, уларга сизга бермаган имконларни берган эдик. Ҳамда уларга қулоқ, кўз ва диллар бердик. Бас, на қулоқлари, на кўзлари ва на диллари уларга ҳеч бир фойда бермади. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилган эдилар. Уларни ўзлари мазах қилган нарса ўраб олди.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
27. Ҳақиқатан, атрофингиздаги шаҳар-қишлоқларни ҳалокатга учратдик ва шоядки, ўзларига қайтсалар деб, ҳужжат-далилларни баён қилдик.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
28. Қани энди, Аллоҳни қўйиб, У Зотга яқинлаштирувчи деб тутинган «илоҳ»лари уларга ёрдам берсалар эди. Йўқ! Улар ғойиб бўлдилар. Ва бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиган нарсаларидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
29. Ва бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишлари учун сен томон бурганимизни эсла. Унга ҳозир бўлганларида: «Жим, қулоқ осинглар!» – дедилар. Тугагач, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
30. Улар дедилар: «Эй қавмимиз! Биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи, ҳаққа ва тўғри йўлга ҳидоят қилувчи Китобни эшитдик.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
31. Эй қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг. У сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва аламли азобдан сақлар.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
32. Кимки Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас, у ер юзида қочиб қутула олувчи эмасдир ва унга У Зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар».
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
33. Улар осмонлару ерни яратган ва уларни яратишда беҳол бўлмаган Аллоҳ ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканини англаб етмадиларми? Йўқ, У Зот ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
34. Куфр келтирганлар оловга кўндаланг қилинган Кунда: «Бу ҳақ эмасми?!» (дейилур). Улар: «Роббимизга қасамки, худди шундай», – дерлар. «Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тотинглар», – дейди.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
35. Бас, азиймат соҳиби бўлган расуллар сабр қилгандек сабр қил, уларга (азоб етишига) ошиқма! Улар ваъда қилинган нарсани кўрганларида, худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Бу етказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмлар ҳалок қилинур, холос!