1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Анкабут
Махмуд Халил Хусорий - Анкабут
00:00
/
00:00

Анкабут сураси

Маккада нозил бўлган. 69 оятдан иборат.

Араб тилида «анкабут» сўзи «ўргимчак» маъносини ифода қилади. Сураи кариманинг бундай номланишига сабаб, унда ўргимчак мисол қилиб келтирилгандир. Сураи кариманинг 41-оятида Аллоҳ таоло: «Аллоҳни қўйиб, ўзга валийлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайдир. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди», – дейди.

Бошқа маккий суралар каби, ушбу сурада ҳам иймон, ақийда, мўмин билан кофир, ширк билан куфр орасидаги фарқ каби мавзулар муолажа қилинади.

Анкабут сураси ўзидан олдин келган маккий суралар силсиласининг узвий, ажралмас бир қисмидир. Маълумки, Қуръони Карим инсониятга ҳидоят маёғи ўлароқ, йигирма уч йил давомида нозил этилган. Шунинг ўн уч йили Маккаи Мукаррамада ўтган. Ана ўша узоқ ва машаққатли ўн уч йил Ислом ақийдасининг шаклланиши, мусулмонларнинг турли синовлардан ўтиш йиллари бўлган. Бу даврда янги динни қабул қилган кишилар турли қийноқларга, бало-синовларга дучор бўлганлар. Аллоҳ таоло иймон фақат оғизда сўзланадиган гап эмас, балки амал, сабр-бардош ва матонатдан иборат эканини уларга воқеъликда кўрсатган. Ҳар бир марғуб (исталган) нарсага етишиш осон эмас. Ўша марғуб нарсанинг салмоғига қараб, унга етишиш йўлидаги синов ҳам катталашиб бораверади. Иймон, Ислом йўли – икки дунё саодатига, жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига эриштирувчи йўл осон йўл эмас. Чунки бу дунёда ундан-да олийроқ мақом йўқ. Бу йўлдаги синовлар ҳам унинг ўзига яраша олий мақом бўлиши турган гап.

Анкабут сураси мўмин-мусулмонларга ана шу ҳақиқатни ўзига хос услуб билан тушунтиради. Бундан олдинги суралар тафсирида айтганимиздек, Ислом даъвати ва мусулмонлар учун энг таҳликали кунларда нозил бўлган ушбу суралар мўминларга тасалли вазифасини ҳам ўтаган. Ўша пайтларда кофир ва мушрикларнинг мусулмонларга қарши зулм ва зўравонликлари беҳад кучайган эди. Мушриклар мусулмонларга қарши қўлларидан келган барча ёмонликларни қилишарди. Айниқса, ҳимоясиз, бечораҳол мусулмонларни шафқатсизлик билан қийноқларга солишар, ҳушларидан кетгунларича калтаклашар, баъзан ўлдириб қўяқолишар эди. Мушрикларнинг бу қилмишлари сийрат ва тарих китобларида батафсил келтирилган. Ана шундай пайтларда қийноқ жонидан ўтган мусулмонлар чора ахтариб, ҳабиблари, Пайғамбарлари – ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилар эдилар. Биргина мисол келтирамиз:

Имом Бухорий Хаббоб ибн Арт розияллоҳу анҳунинг шундай деганларини ривоят қиладилар: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борсам, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба соясида, ридолари устида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Ўша пайтда мушриклардан кўп шиддатли (азоблар) тортган эдим. Мен:

«Аллоҳга бир дуо қилсангиз-чи?!» – дедим. Шунда у киши туриб ўтирдилар. Юзлари қизариб кетган эди. Сўнгра:

«Сиздан олдин ўтганларнинг гўштлари ва пайлари темир тароқ билан суягидан ажратиб олинса ҳам, бу иш уни ўз динидан қайтара олмас эди. Бошининг ўртасига, фарқ очадиган жойига арра қўйиб, арралаб, иккига бўлиб юборилса ҳам, ўз динидан қайтмас эди. Аллоҳ, албатта, бу ишни охирига етказажак. Уловли киши Санъодан Ҳазарамавтгача Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмай борадиган кунлар ҳам келажак. Лекин сизлар шошилмоқдасизлар, холос», – дедилар».

Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом доим саҳобаларини сабрга чақирар, сабр ила жаннатга эришиш мумкинлигини баён қилар эдилар.

Қуръони Каримнинг оятлари эса ҳам мўмин-мусулмонларга, ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига тасалли бўлиб тушиб турар эди. Анкабут сураси ҳам худди шу маънодаги – иймон, Ислом, Аллоҳнинг розилиги йўлидаги синовларга, турли машаққатларга сабр қилишга ундовчи оятларга бой.

Иймон келтирган одамлар синовга дучор қилинмасдан қолмасликлари суранинг бошидаёқ очиқ-ойдин таъкидлаб айтилади. Кейин эса иймон фақат оғиз билан айтиладиган гап эмаслиги, ким иймон калимасини келтириб, кейин бошига синов тушганида ортга чекинса, катта хато қилиши ҳақида сўз боради. Улар Исломдан қайтиб, муртад бўлиб, бу дунёнинг арзимаган қийинчилигидан қутулганлари билан, охиратда чексиз азоблар гирдобида қолишлари таъкидланади.

Шу билан бирга, дин йўлида қийинчилик, азоб-уқубатга дучор бўлиш янгилик эмаслиги, балки аввал ўтган барча пайғамбарлар ва уларга эргашган мўминлар ҳам синовга дучор бўлганлари эслатилиб, Нуҳ, Иброҳим, Лут, Шуъайб алайҳимуссаломнинг қиссалари келтирилади.

Сўнгра қадимда туғёнга кетиб, ўзбошимчалик қилган Од ва Самуд қавмлари, Қорун ва Ҳомон каби кимсаларнинг ҳоли нима бўлгани эслатилади.

Ва, ниҳоят, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари ҳақ экани таъкидланади. Яъни у зот пайғамбарлар силсиласидаги охирги халқа экани, ҳеч бир янги даъво билан чиқмаганлари, балки Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбарларнинг биттаси эканликлари турли далиллар билан баён қилинади. Бу билан ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашса, аввалги пайғамбарларга эргашган умматларга ўхшаб, нажот топишига, ким у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга душманлик қилса, эргашмаса, аввалги кофирларга ўхшаб, ҳалокатга учрашига ҳам ишора этилади.

Сура бало-офат ва синов-имтиҳонларга сабр этганларга, Аллоҳ йўлида жиҳод қилганларга бериладиган мукофотлар ҳақидаги сўзлар билан тугайди.

 

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮡ ﮢ
1. Алиф лам мим.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
2. Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми?
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
3. Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
4. Ёки ёмонликларни қиладиганлар биздан қочиб, қутулишни ўйлайдиларми? Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
5. Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, албатта, Аллоҳнинг «муддат»и келувчидир. У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
6. Ким ижтиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун ижтиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
7. Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини улардан албатта ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
8. Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия этдик. Агар улар сенинг ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун ижтиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгадир. Бас, сизларга қилган нарсаларингизнинг хабарини берурман.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
9. Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни солиҳларга киритурмиз.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
10. Ва одамлардан «Аллоҳга иймон келтирдик», дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар: «Албатта, биз сиз билан бирга эдик», – дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксларидаги нарсаларни яхши билувчи эмасми?!
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
11. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур, мунофиқларни ҳам яхши билур.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
12. Ва куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик», – дерлар. Ҳолбуки, улар аларнинг хатоларидан ҳеч бир нарсани кўтарувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
13. Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклари билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат куни уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
14. Ва, батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига расул қилиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
15. Бас, Биз у(Нуҳ)га ва кема соҳибларига нажот бердик ва у(кема)ни оламларга оят (белги) қилдик.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
16. Ва Иброҳимни ҳам (расул қилиб юбордик). Ўшанда у ўз қавмига деди: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Агар билсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
17. Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
18. Агар сизлар ёлғончига чиқарсангиз, бас, сиздан олдинги умматлар ҳам ёлғончига чиқарганлар. Расулнинг зиммасида очиқ-ойдин етказиш, холос».
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
19. Аллоҳ махлуқотни аввал бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайта яратишини кўрмадиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
20. «Ер юзида юриб, У Зот махлуқотларни қандай ярата бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
21. Кимни хоҳласа, азоблайдир, кимни хоҳласа, раҳм қиладир. Унгагина қайтарилурсизлар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
22. Сиз на ерда ва на кўкда ожиз қолдирувчи эмассиз. Сизга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
23. Аллоҳнинг оятларига ва Унга рўбарў бўлишга куфр келтирганлар, ана ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид бўлдилар. Ана ўшаларга аламли азоб бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
24. Қавмининг жавоби «Уни қатл қилинглар ёки куйдиринглар!» дейишларидан бошқа бўлмади. Бас, Аллоҳ унга (Иброҳимга) оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
25. У: «Сизлар, албатта, дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингиз учун Аллоҳни қўйиб, бутларни тутдингиз. Сўнгра қиёмат куни баъзингиз баъзингизга куфр келтирурсиз ва баъзингиз баъзингизни лаънатларсиз. Ва жойингиз оловдир. Ҳамда сизга нусрат берувчилар бўлмас», – деди.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
26. Бас, унга Лут иймон келтирди ва: «Албатта, мен Роббимга ҳижрат қилувчиман. Албатта, У Зот ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир», – деди.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
27. Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни ҳадя этдик ва нубувват ҳамда китобни унинг зурриётида қилдик. Унга дунёда ажрини бердик. Албатта, у охиратда солиҳлардандир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
28. Ва Лутни (ҳам юбордик). Ўшанда у ўз қавмига деди: «Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан ҳеч ким қилмаган фаҳш ишни қилмоқдасиз.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
29. Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва йиғинларингизда мункар иш қиласизми?!» Унинг қавмининг жавоби «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир», дейишдан бошқа бўлмади.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
30. У: «Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
31. Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтирганларида: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилувчилардан бўлдилар», – дедилар.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
32. У: «Унда Лут бор-ку?!» – деди. Улар: «Биз унда ким борлигини яхши билурмиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берурмиз. Унинг (азобда) қолувчилардан бўлган хотини мустасно», – дедилар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
33. Элчиларимиз Лутга келганларида, улар сабабли ёмон ҳолга тушди ва қўл-оёғи бўшашди. Улар дедилар: «Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни қутқарувчилармиз. Хотининг мустасно. У (азобда) қолувчилардандир.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
34. Албатта, биз фосиқлик қилганлари туфайли, ушбу шаҳар аҳолиси бошига осмондан қақшатқич азоб туширувчимиз».
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
35. Батаҳқиқ, Биз ундан ақл юритувчи қавмлар учун очиқ-ойдин оят(белги)лар қолдирганмиз.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
36. Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, охират кунидан умидвор бўлинг ва ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг», – деди.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
37. Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Шунда уларни бир шиддатли зилзила тутди ва диёрларида мук тушиб қолдилар.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
38. Ва Од ва Самудни (ҳам ҳалок этдик). Батаҳқиқ, бу сизга уларнинг масканларидан аён бўлиб турибди. Шайтон уларга амалларини чиройли кўрсатиб, уларни йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар кўриб-билиб турувчи эдилар.
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
39. Қорун, Фиръавн ва Ҳомонларни (ҳам ҳалок қилдик). Батаҳқиқ, Мусо уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирди. Бас, улар ер юзида мутакаббирлик қилдилар ва қочиб қутулувчи бўлмадилар.
ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
40. Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, улардан баъзиларининг устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ерга юттирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
41. Аллоҳни қўйиб, ўзга валийлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайдир. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
42. Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
43. Ушбу мисолларни одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
44. Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ ила яратгандир. Албатта, бунда мўминлар учун оят (белги) бордир.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
45. Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
46. Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва: «Биз ўзимизга нозил қилинган ва сизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, бизнинг илоҳимиз ва сизнинг илоҳингиз бирдир ва биз Унга бўйсунувчимиз», – денглар.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
47. Ана шундай қилиб, сенга ҳам Китоб нозил қилдик. Бас, Биз китоб берган кимсалар унга иймон келтирурлар. Анавилардан ҳам унга иймон келтирадиганлари бор. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор этурлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
48. Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳллари шубҳага тушган бўлур эдилар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
49. Йўқ! У (Қуръон) илм берилганлар кўксидаги очиқ-ойдин оятлардир. Бизнинг оятларимизни золимлардан бошқа ҳеч ким инкор қилмас.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
50. Ва улар: «Унга Роббидан мўъжизалар нозил қилинса эди», дедилар. «Мўъжизалар ёлғиз Ал-лоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса фақат очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос», деб айт.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
51. Уларга Бизнинг сенга ўзлари учун тиловат қилинаётган ушбу Китобни нозил этганимиз кифоя қилмасми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун раҳмат ва эслатма бордир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
52. «Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. У осмонлару ердаги нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга куфр келтирганлар – ана ўшалар зиён кўрувчилардир», деб айт.
ﭑ ﭒﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
53. Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Агар белгиланган муддат бўлмаганида, уларга албатта азоб келган бўлур эди. Албатта, у уларга тўсатдан, улар сезмаган ҳолда келур.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
54. Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, жаҳаннам, ҳеч шубҳасиз, кофирларни ўраб турувчидир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
55. У Кунда азоб уларни устиларидан ва оёқлари остидан ўраб олур ва У Зот: «Қилиб юрган амалларингиз(жазоси)ни тотинг!» – деб айтур.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
56. Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
57. Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
58. Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остларидан анҳорлар оқиб турган болохоналарга жойлаштирурмиз. Унда мангу қолувчидирлар. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
59. Улар сабр қилган ва Роббларигагина таваккул қиладиганлардир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
60. Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
61. Агар улардан: «Ким осмонлару ерни яратган ва қуёшнию ойни беминнат хизматкор қилган?» – деб сўрасанг: «Аллоҳ», – дерлар. Бас, қаёққа ўгирилиб кетмоқдалар?!
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
62. Аллоҳ Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсанинг ризқини кенг қилур ва тор қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
63. Агар улардан: «Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?!» деб сўрасанг, албатта «Аллоҳ» дерлар. «Аллоҳга ҳамд бўлсин!» деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
64. Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри – ана ўша ҳақиқий ҳаётдир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
65. Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ, ширк келтирурлар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
66. Уларга берган нарсамизга куфр келтираверсинлар ва баҳра олаверсинлар! Бас, тезда билурлар.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
67. Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Ҳолбуки, уларнинг атрофида одамлар зудлик-ла олинмоқдалар. Улар ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирурларми?!
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
68. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҳақни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Кофирларга жаҳаннамда турар жой йўқмиди?!
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
69. Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир.