1446 йил 9 жумадул аввал | 2024 йил 11 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Инфитор
Махмуд Халил Хусорий - Инфитор
00:00
/
00:00

Инфитор сураси

Маккада нозил бўлган. 19 оятдан иборат.

Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидаги «инфаторот» сўзидан олинган бўлиб, бу сўз «ёрилиш» деган маънони англатади.

Инфитор сурасида ҳам ўзидан аввалги Таквир сурасидаги каби қиёмат ҳақида сўз юритилади. Лекин бу ерда ўзига хос услубда ва ўзига хос оҳангда сўз кетади. Бу сура ғурурга кетган инсонга хитоб қилади. Динни, қиёматни ёлғонга чиқармасликка ундайди. Агар бу нарсаларни унутиб қўйса ҳам, унга бириктириб қўйилган фаришталар ҳеч нарсани қолдирмай ёзиб боришини, қиёмат куни эса ҳисоб-китоб бўлишини эслатади. Яхшиларнинг оқибати нима бўлиши ҳам бу сураи каримада ўзига хос равишда зикр қилинади.

Инфитор сурасининг аввалида қиёмат куни борлиқда юзага келадиган улкан инқилоб, тўнтариш ва даҳшатлар: осмоннинг ёрилиши, юлдузларнинг сочилиб кетиши, денгизларнинг портлаши, қабрларнинг ичидаги нарсаларнинг сочилиши ва ундан сўнг ҳисоб-китоб бўлиши ҳақида сўз кетади.

Сўнгра эса сураи карима банданинг ўз Роббига ношукрлиги ҳақида, Унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб туриб, қадрини билмаслиги, неъмат берувчи Зотнинг ҳаққини билмаслиги, Унинг фазлу карамини эътироф қилмаслиги ҳақида сўз юритади.

Шу билан бирга, Инфитор сурасида ана ўша ношукрликнинг сабаби ҳам баён этилади. Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга – у шукр қиляптими, куфрони неъмат қиляптими – ёзиб бориш учун фаришталарни вакил қилиб қўйгани ҳам таъкидланади.

Кейин эса сураи карима охиратда одамлар икки қисмга: аброрларга ва фужжорларга тақсимланиши, аброрлар жаннати наъимга, фужжорлар жаҳиймга тушишлари ҳақида таъкидли хабар беради.

Суранинг хотимасида эса қиёмат кунининг улуғворлиги ва даҳшати тасвирланади. Одамлар у кунда ҳамма нарсадан ажраб, қуруқ ўзлари қолишлари, ҳукм эса ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзига қолиши ҳақида сўз кетади.

Аввал ҳам айтганимиздек, Инфитор сураси имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Ким қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқ-ойдин назар солмоқчи бўлса, «Изаш‑шамсу куввирот», «Изас‑самааун фаторот» ва «Изас‑самааун шаққот» сураларини қироат қилсин», – деб айтилган суралардан биридир.

Демак, сиз билан биз ҳозир қиёмат кунига ўз кўзимиз билан очиқ-ойдин назар солиш учун ушбу сураи каримани ўрганишни бошлаймиз. Аллоҳ таоло бизларни бу сурани ўрганиш орқали қиёмат кунини ўз кўзимиз ила очиқ-ойдин кўрганимиздан кейин, бу дунёда ундан қўрқиб, унга тайёргарлик кўриб ўтадиган бандаларидан қилсин.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
1. Вақтики, осмон ёрилса…
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
2. ва вақтики, юлдузлар сочилиб кетса…
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
3. ва вақтики, денгизлар портлатилса…
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
4. ва вақтики, қабрлар ағдарилса…
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
5. ҳар бир жон – нимани олдинга сурди-ю, нимани ортга сурди – биладир.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
6. Эй инсон! Карамли Роббинг хусусида сени нима алдаб қўйди?!
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
7. У сени яратди, тўла-тўкис ва мўътадил қилди.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
8. Ўзи хоҳлаган суратда сени йиғди.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
9. Йўқ!!! Балки сиз жазо мукофотни ёлғонга чиқармоқдасиз!!!
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
10. Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
ﮃ ﮄ ﮅ
11. Муҳтарам котиблардир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
12. Нима қилаётганингизни биладиганлардир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
13. Албатта, аброрлар неъматланишдадирлар.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
14. Ва албатта, фожирлар дўзахдадирлар.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
15. Унга жазо мукофот куни кириб, куядирлар.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
16. Ва улар ундан ғойиб бўлувчи эмасдирлар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
17. Ва жазо мукофот куни нима эканини сенга нима билдирди?
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
18. Сўнг жазо мукофот куни нима эканини сенга нима билдирди?
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
19. Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир.