1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Иншиқоқ
Махмуд Халил Хусорий - Иншиқоқ
00:00
/
00:00

Иншиқоқ сураси

Маккада нозил бўлган. 25 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг «Изассамааун шаққот» оятидан олинган. «Иншиқоқ» сўзи араб тилида «ёрилиш» деган маънони ифода қилади. Мазкур оятда эса қиёмат куни осмоннинг ёрилиши ҳақида сўз кетмоқда.

Иншиқоқ сураси ҳам бошқа маккий суралар қатори, Ислом ақийдаси асосларини муолажа қилади. 

Суранинг аввалида қиёмат куни борлиқда содир бўладиган улкан ўзгаришлар ҳақида сўз кетади. Сўнгра инсон хоҳласа-хоҳламаса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб бериши, агар бу дунёда яхши амаллар билан ўтган бўлса, номаи аъмолини ўнг тарафидан олиб, осонлик билан жаннатга кириши, бу дунёда ёмонлик билан ўтган бўлса, амаллар китобини орқасидан олиб, дўзахга тушиши, у ерда ўлиб, азобдан қутулмоқчи бўлса, ўлмасдан, абадий азобда қолиши ҳақида сўз кетади.

Шунингдек, Иншиқоқ сурасида кофиру мушрикларнинг Қуръони Каримга нисбатан тутган мавқифлари (муносабатлари) ҳам зикр қилиниб, бир неча нарсалар ила қасам ичилиб, улар қиёмат куни албатта шиддатли азобларга дучор бўлишлари таъкидланади.

Суранинг охирида оят ва далилларни очиқ-ойдин кўриб туриб ҳам Аллоҳ таолога иймон келтирмаган кимсалар охиратда аламли азоблар тортишларининг хабари берилади.

Бу сураи каримада қиёмат масаласига алоҳида эътибор берилади. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Ким қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқ-ойдин назар солмоқчи бўлса, «Изаш‑шамсу куввирот», «Изас‑самааун фаторот» ва «Изас‑самааун шаққот» сураларини қироат қилсин», – деганлар. Келинг, қиёматга ўз кўзимиз билан очиқ-ойдин назар солиб кўрайлик-чи…

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
1. Вақтики, осмон ёрилса…
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
2. ва ўз Роббига қулоқ осди ва шундай бўлиши керак эди.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
3. Ва вақтики, ер чўзилса...
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
4. ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса…
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
5. ва ўз Роббига қулоқ осди ва шундай бўлиши керак эди.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
6. Эй инсон! Албатта, сен Роббингга етгунингча, тинмай уринасан. Бас, Унга йўлиқувчисан!
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
7. Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса,
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
8. тезда, осонгина ҳисоб қилинур.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
9. Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
10. Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафидан берилса...
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
11. у тезда ўзига ҳалокатни чақирур.
ﮕ ﮖ ﮗ
12. Ва ловуллаган оловга кириб, куюр.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
13. Албатта, у (бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
14. Чунки у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
15. Ҳа! Албатта, Робби уни доимо кўриб турувчи эди.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
16. Шафақ билан қасам.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
17. Тун ва у ўраб олган нарсалар билан қасам.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
18. Ва тўлин ой билан қасам.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
19. Албатта, табақама-табақа минасизлар.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
20. Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?!
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
21. Ва қачон уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар. ۩
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
22. Балки кофирлар ёлғонга чиқарурлар.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
23. Ҳолбуки, Аллоҳ (қалбларида) нимани сақлаётганларини яхши билувчидир.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
24. Уларга аламли азобнинг «хушхабар»ини бер.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
25. Иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганлар мустасно. Уларга миннатсиз, битмас-туганмас ажрлар бор.