1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Жосия
Махмуд Халил Хусорий - Жосия
00:00
/
00:00

Жосия сураси

Маккада нозил бўлган. 37 оятдан иборат.

«Жосия» сўзи «тиз чўкувчи» деган маънони билдиради. Ушбу сураи каримадаги қиёмат куни васфига оид оятлардан бирида «Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан», дейилади. Яъни қиёмат кунининг даҳшати жуда ҳам кучли бўлганидан, улар тик тура олмай, тиз чўкиб қоладилар. Ана шу оятдаги «жосия» калимаси сурага ном бўлиб қолган.

Маккада нозил бўлган ушбу сура мушрикларнинг Ислом даъватини қандай қарши олганларини тасвирлайди. Бошқа маккий суралар каби, бу сурада ҳам ақийда масаласига алоҳида эътибор берилади. Аллоҳ таолога ва Унинг ваҳдониятига, Қуръони Каримга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, охиратга, қайта тирилишга ва жазо-мукофот берилишига иймон ҳақида сўз юритилади.

Сура Қуръони Карим ва унинг масдари хусусидаги оятлар билан бошланади. Аллоҳ таоло Ўз Китобини нима учун нозил қилгани баён этилади.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига далолат қилувчи борлиқдаги белгилар баён қилинади. Осмонлардаги аломатлар эсланади. Шунингдек, кечаю кундузнинг алмашиниши, шамолларнинг бўйсундирилиши ва ёмғирлар ҳам Аллоҳнинг улуғлиги ва қудратига оят-белги экани тушунтирилади.

Қуръони Каримни инкор қилувчи жиноятчилар ва уларнинг оқибати нима бўлиши айтилади.

Кейинги оятларда Аллоҳ таоло бандаларига улуғ неъматлар бергани учун уларнинг шукр келтиришлари лозимлиги таъкидланади. Сурада ўтган умматлардан Бану Исроил ҳақида сўз кетади. Аллоҳ таоло уларга неъматлар бериб, ҳурматлагани, улар эса бу фазлу карамни ношукрлик ва исён ила қарши олганлари эслатилади. Шу муносабат билан жиноятчи, гуноҳкор қавмларнинг пайғамбарлар даъватига нисбатан ёмон муомаласи ҳақида сўз юритилиб, Аллоҳ таолонинг адолати бу ишни тақозо этмаслиги уқтирилади. Кейин эса мушрикларнинг залолатга кетиш сабаблари зикр этилади.

Жосия сурасининг охирида қиёмат куни кишилар иккига бўлинишлари, бир гуруҳ жаннатий, иккинчи гуруҳ дўзахий бўлиши, ҳар бир гуруҳ қилмишига яраша жазо ёки мукофот олиши ҳақидаги оятлар келади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Ҳа мим.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
2. Китобнинг нозил қилиниши ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳ томонидандир.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
3. Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят(белги)лар бордир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
4. Ва яратилишингизда ва жонзотларни таратиб қўйишида аниқ ишонадиган қавмлар учун оят(белги)лар бор.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
5. Кечаю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқ тушириб, унинг ила ерни ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларнинг йўналишида ақл юритадиган қавмлар учун оят(белги)лар бор.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
6. Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳ ва Унинг оятларидан ўтиб, қайси гапга иймон келтирурлар?!
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
7. Ҳар бир уйдирмачи сергуноҳнинг ҳолига вой бўлсин!
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
8. Ўзига тиловат қилинган Аллоҳнинг оятларини эшитади-ю, сўнгра, худди эшитмагандек, мутакаббирлик қилиб туриб олади. Бас, унга аламли азоб «хушхабар»ини бер.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
9. Қачонки оятларимиздан бирор нарса билса, уни эрмак қилур. Ана ўшаларга хорловчи азоб бордир.
ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
10. Ва ортларида жаҳаннам бор. Уларга касб қилган нарсалари ҳам, Аллоҳни қўйиб, тутган «валийлари» ҳам ҳеч бир нарсада асқотмас. Уларга улкан азоб бордир.
ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
11. Бу (Қуръон) ҳидоятдир. Робблари оятларига куфр келтирганларга қақшатқич аламдан иборат азоб бордир.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
12. Аллоҳ сизга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва Унинг фазлидан исташингиз учун беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шоядки, шукр келтирсангиз.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
13. Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди. Албатта, ана шунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
14. Иймон келтирганларга айт, Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечирсинлар. Токи, У Зот бу қавмни касб қилиб юрган нарсалари учун мукофотласин.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
15. Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
16. Батаҳқиқ, Бану Исроилга китобни, ҳикмат ва нубувватни бердик, уларни пок нарсалар билан ризқлантирдик ва уларни оламлар узра афзал қилдик.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
17. Ва уларга (дин) иши ҳақида очиқ-ойдин баёнотлар бердик. Бас, улар ўзларига илм келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилибгина ихтилофга тушдилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
18. Сўнгра сени (дин) ишида бир шариатга йўлладик. Бас, унга эргаш, билмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашма.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
19. Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бир нарсани арита олмаслар. Ва албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
20. Бу (Қуръон) одамлар учун кўз очувчидир, аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
21. Наҳотки, ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини ўйласалар?! Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
22. Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила, ҳар бир жон қилган касбига яраша, зулм қилинмаган ҳолида жазо мукофотини олиши учун яратган.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
23. Айтинг-чи, ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб, залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила олади?! Эсламайсизларми?!
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
24. Улар: «Дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқ. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», – дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
25. Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинган чоғда, «Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринг-чи?!» дейишдан бошқа ҳужжатлари бўлмас.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
26. «Аллоҳ сизларни тирилтирур, сўнгра ўлдирур, сўнгра сизларни у ҳақда шубҳа йўқ қиёмат куни жамлар. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», – деб айт.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
27. Ва осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Соат қоим бўладиган Кунда, ўша Кунда ботилчилар зиён кўрурлар.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
28. Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур: «Бугунги кунда қилиб юрган амалларингизнинг жазо мукофотини олурсиз!
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
29. Мана бу китобимиз сизга ҳақни нутқ қилур. Албатта, Биз қилган амалингизни ёзиб турган эдик», (дейилур).
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
30. Бас, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларни Робблари Ўз раҳматига киритур. Ана ўша ўзи очиқ-ойдин ютуқдир.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
31. Аммо куфр келтирганларга эса: «Ахир сизга оятларим тиловат қилинмаганмиди?! Бас, мутакаббирлик қилдингиз ва жиноятчи қавм бўлдингиз.
ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ
32. Қачон «Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва Соат ҳақида шубҳа йўқдир», – дейилса, «Соат нима эканини билмасмиз. Биз фақат гумон қиламиз, холос. Биз аниқ ишонувчи эмасмиз», – дедингиз», (дейилур).

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ

33.

Ва уларга қилган амалларининг ёмонликлари аён бўлди ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди.

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
34. Ва дейилди: «Бугунги кунда худди сиз ушбу кунингизга рўбарў бўлишни унутганингиздек, Биз ҳам сизни унутурмиз. Жойингиз оловдир ва сизларга ҳеч бир ёрдамчилар йўқ.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
35. Бундай бўлишингиз, албатта, сиз Аллоҳнинг оятларини эрмак қилганингиз ва сизни дунё ҳаёти алдаб қўйгани учундир». Бас, бугунги кунда улар у(жаҳаннам)дан чиқарилмаслар ва улардан рози қилишлари ҳам талаб қилинмас.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
36. Бас, ҳамд осмонларнинг Робби ва ернинг Робби, оламларнинг Роббигадир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
37. Осмонлару ердаги улуғлик Уникидир. У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.