1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Қориъа
Махмуд Халил Хусорий - Қориъа
00:00
/
00:00

Қориъа сураси

Маккада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.

Бу сураи карима қиёмат куни ҳақида сўз юритиб, у кунни янги ном – «Қориъа», яъни «шиддат билан қоқувчи» деган ном билан атайди. Бу номнинг ўзи даҳшатли, чунки унинг қалбларни қўрқинчга тўлдирувчи маъноси бор. Ушбу сураи карима ана шу сўз билан бошлангани учун, бу сўз унга исм бўлиб қолган.

Сура ниҳоясида яхши амал қилиб ўтганлар нажотга эришишлари ва кофирлар азобу ҳасратда қолишлари таъкидланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭜ ﭝ
1. Қориъа.
ﭞ ﭟ ﭠ
2. Қориъа нима?
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
3. Қориъа не эканини сенга нима билдирди?
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
4. У Кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
5. Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қоларлар.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
6. Кимнинг тарозиси оғир келса...
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
7. бас, у розилик ҳаётидадир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
8. Ва аммо кимнинг тарозиси енгил келса...
ﮀ ﮁ ﮂ
9. бас, унинг онаси «ҳавия»дир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
10. У не эканини сенга нима билдирди?
ﮈ ﮉ ﮊ
11. У қаттиқ қизиган ўтдир.