1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ҳадид
Махмуд Халил Хусорий - Ҳадид
00:00
/
00:00

Ҳадид сураси

Мадинада нозил бўлган. 29 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг номи ўзидаги «Ва темирни туширдик – унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор» деган оятдан олингандир. Темир араб тилида «ҳадид» дейилади.

Ҳадид сураси шариат ҳукмлари билан бирга, мўминлар жамиятини тарбиялашга, соф ақийда асосида мусулмон шахсни вояга етказишга эътибор беради.

Суранинг учта асосий мавзуси бордир:

1. Борлиқнинг барчаси Аллоҳники: уни У Зотнинг Ўзи яратган ва Ўзи қандай хоҳласа, шундай тасарруф қилади.

2. Аллоҳнинг дини йўлида мол ва жонни фидо қилиш; ҳақиқий мўмин билан мунофиқ ўртасида фарқ бўлиши.

3. Бу дунё ҳойи-ҳавасининг алдамчи экани, мўмин киши охиратни обод қилиш учун Аллоҳнинг розилигини топишга ҳаракат қилмоғи лозимлиги.

Суранинг аввалида Аллоҳнинг улуғлиги, Унга борлиқдаги барча нарса – инсон, ҳайвон, дарахт ва бошқалар тасбеҳ айтиши ҳақида сўз кетади.

Аллоҳ таолонинг гўзал сифатлари, муқаддас исмлари эслатилади.

Сўнгра мўминлар дин йўлида, Аллоҳнинг розилиги учун молу жонни сарфлашга даъват қилинадилар. Мўминлар, мол-дунё Аллоҳники, инсоннинг қўлига у омонат сифатида қўйилган, деб эътиқод қилишлари лозимлиги уқтирилади. Ҳамда мўминлардан молу пул сарфлаб, Аллоҳнинг розилигини топишдан, ҳақиқий комил иймонга эришишдан уларни нима тўсаётгани сўралади.

Ундан сўнг мўминлар билан мунофиқлар таққослаб кўрилади. Мўминларнинг йўлларини олдиларида ва ўнг тарафларида нур ёритиб кетиши, мунофиқлар эса қоронғи зулматда қолиб, йўл топа олмасликлари уқтирилади.

Кейинги оятлар дунё билан охиратнинг ҳақиқатини жуда нозиклик билан тасвирлайди. Дунё тезда қурийдиган хашакка ўхшатилади. Охират эса боқийлик, абадийлик диёри бўлиб, инсон Аллоҳнинг розилигига эришишга уриниши лозим экани таъкидланади.

Шунингдек, сурада пайғамбарларни юборишдан мақсад Аллоҳга даъват қилиш, ҳақиқат ва адолат ўрнатиш экани таъкидланади.

Суранинг охирида пайғамбарларга иймон келтиришга ва Аллоҳга тақво қилишга даъват қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
1. Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
2. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирур. Ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
3. У Аввалдир, Охирдир, Зоҳирдир, Ботиндир ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
4. У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир. Ерга нима кирганини ҳам, ундан нима чиққанини ҳам, осмондан нима тушганини ҳам, унга нима кўтарилганини ҳам биладир. Қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан бирга. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб турувчидир.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
5. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Уникидир ва барча ишлар Аллоҳгагина қайтарилур.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
6. Тунни кундузга киритади, кундузни тунга киритади ва У кўкслардаги нарсани ҳам ўта билувчидир.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
7. Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар ҳамда сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан нафақа қилинглар. Бас, сизлардан иймон келтирган ва нафақа қилганларга улуғ ажр бордир.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
8. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳга иймон келтирмайсизлар? Ҳолбуки, Расул сизларни Роббларингизга иймон келтиришга чақириб турибди. У Зот аҳду паймонингизни олган эди. Агар иймон келтирувчи бўлсаларингиз.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
9. У Зот сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўз бандасига очиқ ойдин оятларни нозил қилади. Ва албатта, Аллоҳ сизларга ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
10. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари нафақа қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг нафақа қилган ва урушда қатнашганлардан кўра буюкдир. Аллоҳ барчаларига яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир.
ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ
11. Аллоҳга «қарзи ҳасан» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
12. Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнг тарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган Кунингда: «Сизларга бугунги Куннинг хушхабари остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлардир. Унда мангу қолувчисиз. Ана ўша буюк ютуқдир», (дейилур).
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
13. Мунофиқ ва мунофиқалар иймонлиларга: «Тўхтаб туринглар, биз ҳам нурингиздан бир оз олайлик», деган ва уларга: «Ортингизга қайтинг ҳамда нур қидиринг», дейилган Кунда, бас, уларнинг орасига эшиги бор қўрғон урилур. Унинг ичида раҳмат, ташқарисида – қаршисида азобдир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
14. Уларга (мунофиқлар): «Биз сиз билан бирга эмасмидик?!» деб нидо қилурлар. Улар дедилар: «Шундай. Лекин сизлар Аллоҳнинг амри келгунича ўзингизни ўзингиз фитнага дучор қилдингиз, кўз тикиб кутдингиз, шубҳа қилдингиз ва сизларни хомхаёллар алдаб қўйди. Сизларни Аллоҳ хусусида ўта алдоқчи алдаб қўйди.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
15. Бугун сизлардан ҳам, куфр келтирганлардан ҳам тўлов олинмас. Жойларингиз оловдир, у сизнинг эгангиздир. Қандай ҳам ёмон борар жой!».
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
16. Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоғда, аввал китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
17. Билингки, албатта, Аллоҳ ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки, ақл юритсангизлар.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
18. Албатта, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар ҳамда Аллоҳга «қарзи ҳасан» берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур ва уларга карамли ажр бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
19. Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирган кишилар – ана ўшалар сиддиқлардир ва Робблари ҳузуридаги шоҳидлардир. Уларга ажрлари ва нурлари бор. Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар – ана ўшалар дўзах соҳибларидир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
20. Билингки, албатта, дунё ҳаёти ўйин кулги ва кўнгилхушлик ҳамда зеб-зийнат, ўзаро фахрланиш, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтириш, холос. У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ қурийди ва унинг сарғайганини кўрасан. Сўнгра у хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса шиддатли азоб бор. Ва Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Ва дунё ҳаёти алдов матоҳидан бошқа нарса эмас.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
21. Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг расулларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазлидир. Уни Ўзи хоҳлаган кишига беради. Аллоҳ буюк фазл эгасидир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
22. Ер юзида ёки ўзларингизда бирор мусибат етса, уни яратишимиздан олдин албатта, китобда бўлур. Албатта, бу Аллоҳ учун осондир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
23. Токи на сиздан кетган нарсага ачинманг ва на сизга келган нарсадан ҳовлиқиб кетманг. Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни суймас.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
24. Улар бахиллик қиладиган ва кишиларни ҳам бахилликка буюрадиганлардир. Ким юз ўгирса, бас, албатта, Аллоҳ Ўзи ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
25. Батаҳқиқ, расулларимизни очиқ ойдин ҳужжатлар ила юбордик ва одамлар адолатда туришлари учун улар билан китоб ҳамда мезон нозил қилдик. Ва темирни туширдик – унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор, Аллоҳ ким Ўзига ва расулларига ғойибона ёрдам беришини билиши учун. Албатта, Аллоҳ ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
26. Дарҳақиқат, Нуҳ ва Иброҳимни расул қилиб юбордик ҳамда нубувватни ва китобни икковларининг зурриётида қилдик. Улар орасида ҳидоят топганлар бор, лекин уларнинг кўплари фосиқлардир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
27. Сўнгра уларнинг ортидан расулларимизни кетма-кет юбордик ва Ийсо ибн Марямни ҳам ортларидан юбордик ҳамда унга Инжилни бердик. Унга эргашганларнинг қалбларига шафқат ва раҳмдилликни солдик. Роҳибликни эса ўзлари чиқариб олдилар – буни уларга фарз қилмаган эдик – фақат ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўплари фосиқлардир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
28. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. У Зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса берадир ва юришингиз учун нур берадир ҳамда сизларни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
29. Токи китоб аҳллари Аллоҳнинг фазлидан ҳеч нарсага қодир эмасликларини, фазл Аллоҳнинг қўлида бўлиб, уни хоҳлаган кишига беришини билсинлар. Аллоҳ буюк фазл эгасидир.