1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Нажм
Махмуд Халил Хусорий - Нажм
00:00
/
00:00

Нажм сураси

Маккада нозил бўлган. 62 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримага ҳам ўзининг биринчи сўзи исм бўлиб қолган.

«Зориёт», «Тур» ва «Нажм» («Юлдуз») сураларининг услуб ва мавзу жиҳатидан бир-бирига ўхшашини кўп тафсирчилар баён этганлар. Нажм сураси ҳам аввалги икки сура каби, асосан ақийда масаласини муолажа қилади. Хусусан, унда Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликлари, ваҳийни фаришта Жаброил орқали қабул қилишлари, у улуғ фариштани ҳақиқий яратилган ҳолида кўрганликлари тўғрисида сўз кетади. Шу билан бирга, динсизларнинг ва мушрикларнинг ақл ишлатмасликлари хусусида ҳамда қиёмат куни ҳақида ҳам оятлар келган.

Мушриклар худо тўғрисида хаёлларида ўзларича ҳар хил тасаввурлар яратиб олишган, фаришталар хусусида ҳам бузуқ фикрлар баён этар эдилар. Мисол учун, бутлару фаришталар бизни шафоат қилади, деган маънода афсоналар тўқиб олишган эди.

Сура давомида ана шу ботил тушунчалар фош этилади. Мушрикларнинг барча эътиқод ва ишлари гумонларга асосланганлиги, Набий алайҳиссалом эса уларни очиқ-ойдин ва ишончли хабар орқали иймонга чақираётганликлари баён қилинади.

Сўнг Набий алайҳиссаломга хитоб қилиниб, Аллоҳни унутган, фақат дунё ташвишида бўлган, саркаш динсизлардан юз ўгиришга кўрсатма берилади. Қиёмат муқаррар қоим бўлиши, унда ҳамма қилмишига яраша жазо ёки мукофот олиши айни ҳақиқат экани айтилади. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг онаси қорнида ҳомила эканидан бошлаб, то оламдан ўтгунича бўлган даврдаги ҳар бир ҳаракати, қилган иши ва юриш-туришини очиқ-ойдин ҳисоблаб қўйган. Энди қиёматда буларнинг бари адолат ила ҳисоб-китоб бўлиши таъкидланади.

Шундан сўнг Аллоҳ таоло ҳамма шариатларда, ҳамма пайғамбарларда, яъни Иброҳим алайҳиссаломдан то охирги Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломгача – ҳаммаларида ақийданинг асли бир эканини тушунтиради. Сўнгра Аллоҳнинг қудрати, асарлари, Унинг ягоналиги, улуғлиги, буларнинг далиллари ҳақида сўз юритилади. Мушрикларнинг эътибори ўтган қавмларнинг тақдирларига қаратилади, улар куфрга кетганлари туфайли қандай ҳалок бўлганликлари эслатилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
1. Ботаётган юлдуз билан қасам.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
2. Биродарингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
3. У ҳаводан нутқ қилмас.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
4. У (Қуръон) юбориладиган ваҳий, холос.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
5. Унга шиддатли қувват эгаси таълим берди.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
6. Миррат эгаси, бас, у кўтарилди.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
7. Ва у олий уфқда эди.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
8. Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
9. Бас, икки камон масофасича, балки ундан ҳам яқинроқ бўлди.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
10. Ва бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, ваҳий қилди.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
11. Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
12. Ўзи кўрган нарса устида у билан тортишасизларми?!
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
13. Ва, дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди…
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
14. Сидратул мунтаҳа (Тугаш дарахти) олдида.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
15. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
16. Ўшанда сидрани ўрайдиган нарса ўраб турибди.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
17. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
18. Дарҳақиқат, ўз Роббининг улкан оят(белги)ларидан кўрди.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
19. Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми?
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
20. Ва бошқаси, учинчиси – Манотни ҳам?
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
21. Сизларга эркаг-у, У Зотга аёлми?
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
22. Ундай бўлса, бу нотўғри тақсим-ку!
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
23. У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч қандай ҳужжат нозил қилган эмас. У(мушрик)лар Роббларидан ҳидоят келганига қарамай, гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
24. Ёки инсонга орзу қилгани бўлурми?
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
25. Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ
26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса, мустасно.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
27. Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
28. Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Улар гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
29. Зикримизга орқа ўгирган, дунё ҳаётидан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
30. Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни яхши билувчидир ва У ҳидоятдагиларни ҳам яхши билувчидир.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
31. Ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолаши ва яхшилик қилганларни яхшилик ила мукофотлаши учун осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
32. Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг Зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизда ҳам яхши билувчидир. Шундай экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводор эканини яхши билувчидир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
33. Юз ўгириб кетганни кўрдингми?!
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
34. У озгина берди ва тўхтади.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
35. Унинг ҳузурида ғайб илми бор-у, у кўриб турибдими?
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
36. Ёки Мусонинг саҳифаларидаги нарсаларнинг хабари унга берилмадими…
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
37. ва вафо қилган Иброҳимнинг?
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
38. Албатта, ҳеч бир юкли жон бошқанинг юкини кўтармас.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
39. Инсонга ўзи қилганидан бошқа нарса бўлмас.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
40. Ва албатта, унинг саъй-ҳаракати тезда кўринур.
ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
41. Сўнгра жазо мукофоти тўлиқ берилур.
ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
42. Ва албатта, интиҳо Роббинг ҳузуридадир.
ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ
43. Ва албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Ўзи.
ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ
44. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Ўзи.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
45. Албатта, жуфтликни – эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи…
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
46. отилиб чиққан нутфадан.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
47. Ва албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги Зот ҳам Ўзи.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
48. Ва албатта, беҳожат қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Ўзи.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
49. Ва албатта, Шиъронинг Робби ҳам Унинг Ўзи.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
50. Ва албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
51. Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
52. Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.
ﭿ ﮀ ﮁ
53. Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи).
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
54. Бас, уни ўраган нарса ўраб олди.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
55. Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
56. Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир.
ﮑ ﮒ ﮓ
57. Яқинлашувчи яқинлашди.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
58. Уни Аллоҳдан бошқа кушойиш қилувчи йўқ.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
59. Наҳотки, бу сўздан ажабланасизлар?
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
60. Ва куласизлар-у, йиғламайсизлар?
ﮤ ﮥ ﮦ
61. Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
62. Бас, Аллоҳга сажда қилинглар ва ибодат қилинглар. ۩