1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Тағобун
Махмуд Халил Хусорий - Тағобун
00:00
/
00:00

Тағобун сураси

Мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат.

«Тағобун» сўзи баҳонинг пастлашини билдиради. Бу сурада у қиёмат кунининг исми сифатида зикр қилинган ва унга ном бўлиб қолган.

Тағобун сураси барча маданий суралар каби, шариат аҳкомларига алоҳида иноят билан қарайди, лекин сиёқидан маккий сураларга ўхшайди. Бошида Аллоҳ таолонинг улуғлиги, Унинг қудратининг белгилари ҳақида сўз кетади. Сўнгра ўз Роббини эътироф этган мўмин ва Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирган кофирларнинг баёни келади. Илгариги умматлар Аллоҳ таолонинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарганликлари учун қандай азоб-уқубатларга дучор бўлганлари эслатилади.

Сурада мушриклар иқрор бўлсалар ҳам, инкор этсалар ҳам, барибир ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақлиги қасам билан кафолатланади. Шу билан бирга, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишга, илоҳий даъватдан юз ўгирмасликка чақирилади. Баъзи хотин ва фарзандларнинг душман бўлиб, мўминни Аллоҳ таолонинг йўлидан, жиҳоддан қайтаришга сабаб бўлиб қолишидан огоҳлантирилади.

Ва, ниҳоят, суранинг сўнгида Аллоҳ таолонинг йўлида, Унинг динининг ривожи йўлида мол-дунёни аямасликка чақирилиб, бахиллик ва қизғанчиқликдан ҳазар қилишга даъват этилади. Чунки мўмин кишининг сифатларидан бири Аллоҳ таолонинг розилиги учун Унинг йўлида нафақа қилиш – мол-дунё сарфлашдир.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
1. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этурлар. Подшоҳлик Уникидир. Ҳамд Унга хосдир. Ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
2. У сизларни яратган Зотдир. Бас, сиздан кофир бор ва сиздан мўмин бор. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта кўриб турувчидир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
3. У осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва сизларга сурат бериб, суратларингизни гўзал қилди. Ва қайтиб бориш Унинг Ўзигадир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
4. У осмонлару ердаги нарсаларни биладир. Сизлар сир тутаётган нарсани ҳам ва ошкор қилаётган нарсани ҳам биладир. Аллоҳ кўкслардаги нарсаларни ҳам ўта билувчидир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
5. Сизларга олдин кофир бўлганларнинг хабари келмадими? Бас, улар ўз қилмишларининг уқубатини тотдилар ва уларга аламли азоб бор.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
6. Бу шунинг учунки, уларга расуллари очиқ ойдин ҳужжатлар билан келардилар, улар эса: «Бизни башар ҳидоятга бошларми?» – деб, куфр келтирардилар ва юз ўгирардилар. Ва Аллоҳ беҳожат бўлди. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
7. Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилурлар. «Йўқ, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтириласизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинасизлар. Бу Аллоҳ учун осондир», – деб айт.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
8. Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
9. У сизларни «жамлаш куни»га жамлайдиган Кунда – ана шу «Тағобун» Кунидир – ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, унинг ёмонликларини ўчирур ва уни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадий – мангу қолувчидирлар. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
10. Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлар – ана ўшалар олов соҳибларидир. Унда мангу қолувчидирлар. У қандай ҳам ёмон борар жойдир!
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
11. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч қандай мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
12. Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгирсангиз, бас, Расулимизнинг зиммасида очиқ-ойдин етказиш, холос.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
13. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
14. Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва фарзандларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, ўтиб юборсангиз ва кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
15. Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида буюк ажр бор.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
16. Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ҳамда қулоқ осинг, итоат қилинг ва нафақа қилинг, ўзингизга яхши бўладир. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
17. Агар Аллоҳга «қарзи ҳасан» берсангиз, У сизга кўпайтириб берур ва сизни мағфират қилур. Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта ҳалиймдир.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
18. У ғайб ва шаҳодатни билувчи, ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.