1446 йил 2 жумадул аввал | 2024 йил 03 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Юнус
Махмуд Халил Хусорий - Юнус
00:00
/
00:00

Юнус сураси

Маккада нозил бўлган. 109 оятдан иборат.

Ушбу сураи карима Юнус алайҳиссалом ҳақларида ҳам ҳикоя қилганлиги сабабли шу ном билан аталгандир. Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам иймон-эътиқод масалаларини муолажа қилади

Юнус сурасининг аввалида Макка мушрикларининг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлаётган ваҳийга муносабатлари зикр қилиниб, ваҳийдан ажабланишнинг ҳеч ҳожати йўқлиги айтилади. Шу билан бирга, мушрикларнинг ваҳийга ишониш учун қўяётган шартлари нотўғри экани баён қилинади. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан, агар нозил бўлаётган ваҳий ҳақиқат бўлса, бир моддий мўъжиза кўрсатишни талаб қилган эдилар. Ана ўша талаб ноҳақ экани сураи кариманинг энг муносиб жойида баён этилади. Ҳар қанча мўъжиза бўлса, Қуръони Каримнинг ўзи кифоя қилиши таъкидланади.

Сўнгра мушрикларнинг илоҳийлик ва ибодат хусусидаги нотўғри тушунчалари муолажа этилади. Чунки улар Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканига ишонмай, шубҳаланишар ва турли буту санамларга сиғинишар эди. Ўша бут ва санамлар «катта Худо»нинг олдида шафоатчи бўлади, деган бузуқ эътиқодлари ҳам бор эди. Шунинг учун сурада ҳақиқий ибодатга лойиқ илоҳнинг сифатлари баён этилади. Мушриклар худо қилиб олган бут-санамлар аслида нима экани тушунтирилади.

Ундан кейин охиратга бўлган иймон ҳақида баҳс кетади. Чунки одамлар шу ишончнинг йўқлигидан дунё ҳойи-ҳавасларига берилиб, оқибатни ёддан чиқаришар, натижада турли номаъқулчиликлар келиб чиқар эди. Шунинг учун ҳам қиёматнинг ҳақ экани, уни қоим қилиш Аллоҳ таоло учун қийин эмаслиги оятларда кетма-кет баён этилади. Қиёмат саҳнаси жонлантирилади. У Кунда нималар рўй бериши – иймонли бўлиб, Аллоҳга ибодат қилиб ўтганларнинг жаннатга киришлари, кофир, мунофиқ ва осийларнинг эса қилмишларига яраша жазо олишлари учун дўзахга тушишлари тасвирланади.

Шунингдек, Юнус сурасида Аллоҳ таолонинг чексиз қудратли Зот эканига далолат қилувчи махлуқотларига назар солишга даъват этадиган оятлар ҳам кўп учрайди.

Бу суранинг яна кўпгина ўринларида ўтган умматларнинг қиссалари ҳам келтирилиб, улардан ибрат олишга чақирилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
1. Алиф лам ро. Ушбулар ҳикматли Китобнинг оятларидир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
2. Одамларга ўзларидан бўлган бир кишига: «Одамларни огоҳлантир ва иймон келтирганларга Робблари ҳузурида улар учун собитқадамлик борлигининг хушхабарини бер», – деб ваҳий юборишимиз ажабланарли бўлдими? Кофирлар: «Албатта, бу очиқ-ойдин сеҳргардир», – дедилар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
3. Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг Аршга истиво қилган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қиладир. Ҳеч бир шафоатчи йўқки, Унинг изнидан сўнг бўлмаса. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Ўйлаб кўрмайсизларми?!
ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
4. Барчангизнинг қайтиш жойингиз фақат Унгадир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Албатта, У махлуқотни аввал бошда Ўзи яратадир. Сўнгра иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни адолат-ла мукофотлаш учун уларни қайта яратур. Кофир бўлганлар эса куфр келтирганлари учун, уларга қайноқ сувдан ичимлик ва аламли азоб бордир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
5. У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
6. Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратган нарсаларда тақво қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
7. Албатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган ва дунё ҳаёти билан рози бўлиб, у билан хотиржам бўлиб қолганлар ҳамда оятларимиздан ғофил бўлганлар…
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
8. ана ўшаларнинг жойлари қилган касблари туфайли оловдир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ
9. Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Робблари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наъим жаннатларидалар, остларидан анҳорлар оқиб турадир.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
10. У ердаги дуолари «Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Охирги дуолари эса «Ҳамд Оламларнинг Робби Аллоҳга» демоқдир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
11. Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани каби, ёмонликни ҳам тезлатса эди, муддатлари битган бўлур эди. Бас, Бизга рўбарў бўлишдан умид қилмайдиганларни туғёнларида тентираган ҳолларида тек қўйиб қўямиз.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
12. Қачонки инсонга зарар етса, ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида Бизга дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек, кетаверадир. Ҳаддидан ошганларга қилаётган амаллари ана шундай чиройли кўрсатилди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
13. Батаҳқиқ, сиздан олдинги асрларни зулм қилган чоғларида ва расуллари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганларида, иймон келтирмайдиган бўлганларида ҳалок қилганмиз. Жиноятчи қавмларни ана шундай жазолаймиз.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
14. Сўнгра қандай амал қилишингизга назар солишимиз учун уларнинг ортидан сизларни ер юзида ўринбосарлар қилдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
15. Қачонки уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга рўбарў бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. «Мен уни ўзимча алмаштира олмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсагагина эргашаман. Мен Роббимга осийлик қилсам, буюк куннинг азобидан қўрқаман», деб айт.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
16. «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас ва уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл юритиб кўрмайсизларми?» деб айт.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
17. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, жиноятчилар зафар топмаслар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
18. Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қилурлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. «Аллоҳга У осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айт. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксак Зотдир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
19. Одамлар фақат бир уммат эдилар. Сўнгра ихтилофга тушдилар. Агар Роббингдан ўтган сўз бўлмаганида, улар ихтилоф қилаётган нарса ҳақида ораларида ҳукм чиқарилган бўлар эди.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
20. Ва улар: «Унга Роббидан бир оят (мўъжиза) нозил қилинса эди», дерлар. «Ғайб Аллоҳникидир. Кутиб туринг, мен ҳам сиз ила кутувчиларданман», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
21. Қачонки одамларга уларга етган зарардан сўнг раҳматни тотдирсак, баногоҳ, уларда оятларимиз ҳақида макр бўлур. Айт: «Аллоҳ макрда тезкордир». Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
22. У сизларни қуруқликда ва денгизда юргизадиган Зотдир. Сизлар кемада бўлганингизда ва у(кема)лар яхши еллар ила уларни олиб кетганида ҳамда улар бундан хурсанд бўлганларида, қаттиқ шамол эсиб, уларга ҳар томондан тўлқин келиб, ўзларининг қуршовда қолганларини англаганларида, Аллоҳга динни холис қилган ҳолларида: «Агар бизни мана шундан қутқарсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўлурмиз», – дея дуо қилурлар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
23. Бас, қачонки У Зот уларга нажот берса, баногоҳ, улар ер юзида ноҳақ зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. (Бу) дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Сўнгра қайтишингиз фақат Бизгадир. Бас, қилган амалларингизнинг хабарини берурмиз.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
24. Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у билан аралашиб, ер безагини олганда ва зийнатланганда ҳамда унинг аҳли, энди бунга эришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга амримиз келиб, уни худди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
25. Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
26. Яхшилик қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хор-зорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
27. Ёмонликларни касб қилганларга эса ўша баробарида ёмон жазо бордир. Уларни хор-зорлик қоплар. Улар учун Аллоҳдан бирор сақловчи ҳам бўлмас. Юзлари худди зулматли тундан бир парча ила қопланган каби бўлур. Ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
28. У Кунда барчаларини тўплармиз. Сўнгра ширк келтирганларга: «Сизлар ҳам, «шериклар»ингиз ҳам жойингиздан қимирламангиз», – дермиз. Бас, ораларини ажратармиз ва «шериклар»и дерлар: «Бизга ибодат этмаган эдингиз.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
29. Биз билан сизнинг орангизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Биз, албатта, ибодатингиздан ғофил эдик».
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
30. Ўша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдан сўралур – хабардор бўлур ва ҳақиқий Хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
31. «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким; тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қилади?» деб айт. Улар дарҳол: «Аллоҳ», дерлар. Бас, «Тақво қилмайсизларми?» деб айт.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
32. Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг залолатдан ўзга нима бўлади? Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
33. Шундай қилиб, фосиқлик қилганларга Роббингнинг сўзи ҳақ бўлди. Улар иймон келтирмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
34. «Шерик келтираётганларингиз орасида махлуқотни аввал бошда яратиб, сўнгра уни қайтарадигани борми?» деб айт. «Аллоҳ махлуқотни аввал бошда яратиб, сўнгра уни қайта яратур. Бас, қаёққа ўгирилиб кетмоқдасиз?» деб айт.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
35. «Шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қиладигани борми?» деб айт. «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади. Эргашишга ҳаққа ҳидоят қиладиган Зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қилмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!» деб айт.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
36. Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини ўта билувчидир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
37. Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқанинг томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Ва лекин у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Роббидандир.
ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
38. Ёки «Уни ўзи тўқиб олган» дерларми? «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа, кучингиз етганича, кимни хоҳласангиз, чақиринг», деб айт.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
39. Балки улар ўзлари илмини билмаган нарсани, уларга унинг таъвили етмай туриб, ёлғонга чиқардилар. Улардан олдингилар ҳам шундай ёлғонга чиқарган эдилар. Золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
40. Улардан унга иймон келтирадиганлар ҳам бор ва улардан унга иймон келтирмайдиганлар ҳам бор. Роббинг эса бузғунчиларни яхши билувчи Зотдир.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ
41. Агар улар сени ёлғончи қилсалар, «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз. Сизлар мен қиладиган ишга алоқадор эмассиз, мен сизлар қиладиган ишга алоқадор эмасман», деб айт.
ﰙ ﰚ ﰛ ﰜﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ ﰤ ﰥ
42. Ва улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Агар ўзлари ақл юритмасалар, сен кар қулоқларга эшиттира олурмисан?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
43. Улардан сенга назар соладиганлари ҳам бор. Агар ўзлари кўрмасалар, сен кўрларни ҳидоят қила олурмисан?!
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
44. Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
45. Уларни тўплайдиган Кунда худди наҳордан бир соатгина турганга ўхшаб, бир-бирлари билан танишурлар. Батаҳқиқ, Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғонга чиқарганлар ва ҳидоят топганлардан бўлмаганлар зиён кўрдилар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
46. Ёки сенга уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини кўрсатамиз, ёки сени вафот эттирамиз. Бас, уларнинг қайтишлари Бизгадир. Сўнгра нима қилаётганларига Аллоҳ гувоҳдир.
ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
47. Ҳар бир уммат учун расул бордир. Қачонки уларга расуллари келса, ораларида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
48. Улар: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
49. «Ўзим учун Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари на зарар, на фойдага молик эмасман. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Муддатлари келганда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар», деб айт.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
50. «Хабар беринг-чи, агар Унинг азоби сизларга кечаси ёки кундузи келадиган бўлса, жиноятчилар унинг нимасига шошилмоқдалар?» деб айт.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
51. У воқеъ бўлганидан сўнг унга ишондингизми? Эндими?! Ҳолбуки, унга ошиқаётган эдингиз-ку?!
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
52. Сўнгра зулм қилганларга: «Мангу азобни тотинглар. Фақат касб қилганингизга яраша жазо олурсизлар, холос», – дейилур.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
53. Сендан: «У ҳақми?» – деб сўрарлар. «Ҳа, Роббим ҳаққи, албатта, у ҳақдир ва сизлар (У Зотни) ожиз қолдирувчи эмассизлар», – деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
54. Агар ҳар бир зулм қилган жонда ер юзидаги барча нарсалар бўлса, уни албатта товон қилиб тўлар. Азобни кўрганларида ичларида надомат чекарлар. Ўрталарида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
55. Огоҳ бўлинг! Осмонлару ердаги нарсалар, албатта, Аллоҳникидир. Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ваъдаси, албатта, ҳақдир. Лекин кўплари билмаслар.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
56. У тирилтирур ва ўлдирур ва Унгагина қайтарилурсиз.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
57. Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
58. «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
59. «Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!» деб айт. «Сизга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?» деб айт.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
60. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиётганларнинг қиёмат куни ҳақида нима гумонлари бор? Албатта, Аллоҳ одамларга фазлу марҳаматлидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ
61. Қайси ҳолда бўлсанг, Қуръондан нимани тиловат этсанг, ишлардан қай бирини қилсаларингиз, албатта, ўшанга киришаётган пайтингизда сизларга гувоҳмиз. На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки очиқ-ойдин Китобдадир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
62. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
63. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
64. Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
65. Уларнинг гапи сени маҳзун қилмасин. Албатта, иззатнинг барчаси Аллоҳникидир. У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
66. Огоҳ бўлингким, осмонларда ким бўлса ва ер юзида ким бўлса, албатта, Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга шерикларга илтижо қилаётганлар нимага эргашурлар? Гумонга эргашурлар ва улар алжирайдилар, холос.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
67. У сизларга сокинлик топишингиз учун кечани ва кўрсатувчи этиб, кундузни қилган Зотдир. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят(аломат)лар бордир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
68. «Аллоҳ фарзанд тутди», – дедилар. У покдир. У беҳожатдир. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Бу ҳақда ҳеч қандай далилингиз йўқ-ку! Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни айтаверасизми?
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
69. «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганлар нажот топмаслар», деб айт.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
70. Бу дунёда баҳраланиш бор, кейин қайтишлари Бизгадир. Сўнгра уларга куфр келтириб ўтганлари учун шиддатли азобни тоттирамиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
71. Уларга Нуҳнинг хабарини тиловат қилиб бер. Ўшанда у ўз қавмига деди: «Эй қавмим, агар сизларга менинг мақомим ва Аллоҳнинг оятлари ила эслатишим оғир келаётган бўлса, бас, мен Аллоҳгагина таваккул қилдим. Сиз эса «шериклар»ингиз билан биргаликда ўз ишингизни бошлайверинглар. Яна ишингиз ўзингиз учун ноаниқ бўлмасин. Сўнгра менга нисбатан ҳукмингизни ижро этаверинглар, менга муҳлат берманглар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
72. Бас, агар юз ўгирсангиз, сизлардан ҳеч қандай ажр сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақатгина Аллоҳнинг зиммасидадир. Ва мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман».
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
73. Улар уни ёлғончига чиқаришди. Бас, уни ва у ила бирга бўлганларни кемада қутқардик ва уларни халифалар қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол!
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
74. Сўнгра, ундан кейин расулларни ўз қавмларига юбордик. Бас, уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келдилар. Аммо у(қавм)лар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирувчи бўлмадилар. Тажовузкорларнинг қалбларига шундай қилиб тамға босамиз.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
75. Сўнгра, улардан кейин Мусо ва Ҳорунни Фиръавн ва унинг аъёнларига Ўз оят(мўъжиза)ларимиз ила юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
76. Ҳузуримиздан уларга ҳақ келган пайтда: «Бу, албатта, очиқ-ойдин сеҳрдир», – дедилар.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
77. Мусо: «Сизга ҳақ келганда (шундай) дейсизларми?! Шу сеҳрми?! Ҳолбуки, сеҳргарлар зафар топмаслар», – деди.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
78. Улар: «Бизни ота-боболаримизни у узра топган нарсамиздан буриш учун ва икковингизга ер юзида катталик бўлиши учун келдингми? Биз икковингизга иймон келтирувчилардан эмасмиз», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
79. Фиръавн: «Менга барча билимдон сеҳргарларни келтиринглар», – деди.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
80. Сеҳргарлар келганида, Мусо уларга: «Ташламоқчи бўлган нарсангизни ташлангиз», – деди.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
81. Улар ташлаганларида, Мусо деди: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
82. Ва Аллоҳ Ўз калимаси ила, гарчи жиноятчилар ёқтирмасалар ҳам, ҳақни рўёбга чиқарур».
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
83. Мусога ўз қавмидан фақат баъзи зурриётларгина Фиръавн ва ўз зодагонларининг фитна қилмоқларидан қўрққан ҳолларида иймон келтирдилар, холос. Албатта, Фиръавн ер юзида манманлик қилувчидир. Албатта, у ҳаддидан ошувчилардандир.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
84. Мусо: «Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, Унгагина таваккул қилинг, агар мусулмон бўлсангиз», – деди.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
85. Шунда улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
86. Ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин».
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
87. Мусога ва унинг акасига: «Икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг. Уйларингизни қибла қилинглар ва намозни тўкис адо этинглар. Мўминларга хушхабар бер», – деб ваҳий қилдик.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
88. Мусо: «Роббимиз! Сен Фиръавнга ва унинг аъёнларига дунё ҳаётида зеб-зийнат ва мол-дунё бердинг. Роббимиз, бу (одамларни) Сенинг йўлингдан адаштиришлари учун бўлди. Роббимиз, уларнинг молларини йўқ қилгин ва қалбларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймонга келмасинлар», – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
89. У Зот: «Батаҳқиқ, икковингизнинг дуоингиз қабул қилинди. Бас, мустақим туринглар ва билмайдиганларнинг йўлига эргашманглар», – деди.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
90. Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
91. Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?!
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
92. Бугун сени баданинг-ла қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин. Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
93. Батаҳқиқ, Бану Исроилни ҳақиқий омонлик масканига жойлаштирдик ва уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик. Бас, то ўзларига илм келмагунча, ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни ораларида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида Ўзи ҳукм чиқарур.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
94. Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилувчилардан бўлма.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
95. Зинҳор Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилардан бўлма, у ҳолда зиён кўрувчилардан бўлиб қоласан.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
96. Албатта, Роббингнинг калималари зиммасига вожиб бўлганлар иймонга келмаслар.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
97. Агар уларга ҳамма оят(мўъжиза)лар келса ҳам, то аламли азобни кўрмагунларича.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
98. Қани энди, бирон қишлоқ иймон келтирганда, унга иймони манфаат берса эди. Фақат Юнуснинг қавми иймон келтирганларида, улардан дунё ҳаётидаги шармандалик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача баҳралантирдик.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
99. Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг барчаси иймонга келар эдилар. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
100. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. У ақл юритмайдиганларга кирликни ўрнаштирур.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
101. «Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмларга оят(мўъжиза)лар ва қўрқитувлар фойда бермас», деб айт.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
102. Ўзларидан олдин ўтганларнинг кунларига ўхшаш кунларни кутмоқдаларми? «Бас, кутиб туринглар. Албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман», деб айт.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
103. Сўнгра расулларимизга ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Мўминларга ана шундай қилиб нажот бермоғимиз зиммамиздаги бурчдир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
104. «Эй одамлар, агар менинг динимдан шакда бўлсангиз, бас, (билингки) Аллоҳдан ўзга сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қилурман ва мўминлардан бўлмоғимга амр қилинганман», – деб айт.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
105. Юзингни динга ҳаниф ҳолда тўғри тут ва ҳаргиз мушриклардан бўлма!
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
106. Аллоҳдан ўзга сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган нарсаларга илтижо қилма. Бас, агар қилсанг, у ҳолда сен золимлардан бўласан.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
107. Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
108. «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
109. Ва сенга ваҳий қилинган нарсага эргаш ва Аллоҳ ҳукм қилгунича сабр қил. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир.