1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Моида
Махмуд Халил Хусорий - Моида
00:00
/
00:00

Моида сураси

Мадинада нозил бўлган. 120 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримада моида (ясатилган дастурхон) ҳақида оятлар бўлиб, унинг номи шундан келиб чиққан. Ийсо алайҳиссаломнинг энг яқин сафдошлари (ҳаворийлари) у кишидан осмондан ясатилган бир дастурхон тушириб беришларини сўрайдилар. Ундан овқатланишни ва башорат олишни орзу қиладилар. Гарчи бу таклиф ноўринга ўхшаса ҳам, Аллоҳ таоло пайғамбари Ийсо алайҳиссаломни қўллаб-қувватлаш, у зотнинг пайғамбар эканликларини тасдиқлаш учун талаб қилинган моидани туширди. Сурада моидага тегишли оятлар тўрттагина, холос.

Сураи кариманинг иккинчи номи «Уҳууд», яъни «Аҳдномалар»дир. Чунки унда сўз асосан турли шартнома – аҳдномалар ҳақида кетади. Маълумки, Қуръони Карим мусулмонларнинг илоҳий дастури бўлиб, у алоҳида мусулмонлар жамияти барпо этиш, янги бир умматни тарбиялаш, ушбу жамият аъзоларининг турли алоқаларини йўлга қўйиш учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир. Албатта, мазкур алоқалар аввало Аллоҳ билан, қолаверса, бошқа жамиятлар, халқлар, динлар билан бўлади. Бу эса ўзига хос аҳдлашувларни тақозо этади. Сурада ана ўшандай шартномалар кенг маънода талқин қилингандир.

Шунингдек, бу сураи каримада ноисломий жамиятларнинг ақийда, муомала, шартномалар ва бошқа соҳалардаги хатолари танқид этилади. Мусулмонларга ўша хатоларни такрорламаслик уқтирилади, Ислом, дин тушунчаларининг ҳақиқати баён қилинади. Дунёда фақат Аллоҳнинг ҳукмигина жорий бўлиши шартлиги, ҳалол-ҳаром, тўғри-нотўғрини аниқлаш фақат Аллоҳнинг ҳаққи экани тушунтирилади.

Уламоларимиз Моида сурасида нидолар кўплигини ҳам мулоҳаза қилганлар. Бу сурада «Эй иймон келтирганлар!» нидоси ўн олти марта такрорланган. Набий алайҳиссаломга икки нидо, аҳли китобларга олти нидо келган. Ҳар бир нидодан кейинги маънолар ўзига хос шартномага айланган. Худди шу сабабдан ҳам сурага «Уҳууд» – «аҳдномалар сураси» деб иккинчи ном берилган. Аллоҳ таоло мусулмон умматидан, шунингдек, аҳли китоблардан (яҳудий ва насоролардан) олган аҳдномаларини ҳам эслатади.

Шу билан бирга, сурада тавҳид масаласи ҳам доимий равишда муолажа қилиб борилади. Ўтган умматларнинг бу муҳим масалада йўл қўйган хатолари эслатилади.

Сураи каримада турли шаръий ҳукмлар ҳам келган. Жумладан, ҳалол-ҳаром тўғрисидаги ҳукмлар, ҳайвонларни сўйиш, овлаш масалалари, Масжидул Ҳаромни ҳаж ёки умра қилиш давридаги эҳромга тегишли масалалар, никоҳдаги ҳалол ва ҳаром нарсалар, таҳорат ва намозга тегишли масалалар, шунингдек, қозилик қилиб ҳукм чиқаришда адолатли бўлишга даъват, ўғрилик, мусулмонлар жамоасига қарши чиқиш, ароқхўрлик, қиморбозлик, бутпарастлик, фолбинликка оид масалалар ҳал этилган. Ов ҳайвонларини нотўғри овлашнинг, қасам ва эҳромдаги хатоларнинг каффороти қандай бўлиши баён қилинади. Ушбу сурада ўлим пайтидаги васият ҳақида ҳам сўз кетади. Айни чоғда жоҳилиятнинг баъзи аҳкомлари танқид этилади, Тавротда келган баъзи ҳукмлар эсланади. Инжилда келган ҳукмлар ҳам тилга олинади ва энди ҳамма Қуръонда келган ҳукмларга амал қилиши лозимлиги таъкидланади. Ислом Аллоҳнинг мукаммал дини экани алоҳида уқтирилади. Яҳудийлар ва насоролар билан бўладиган алоқалар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинади.

Суранинг сўнгида ўқувчиларга барча аҳдномаю шартномалар такроран эслатилиб, уларга амал қилиндими-йўқми, ўйлаб кўриш таклиф этилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
1. Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ ирода қилганини ҳукм қиладир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
2. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг нишоналарини, ҳаром ойни, ҳадийни, осилган белгиларни ва Роббларидан фазл ва розилик тилаб, Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг. Эҳромдан чиқиб, ҳалол бўлсангиз, ов қилаверинг. Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз уларга тажовузкорлик қилишингизга олиб бормасин. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
3. Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳамда чўплар ила фол очишингиз ҳаром қилинди. Бу фисқдир. Бугун куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни тўкис қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга мойил бўлмаган ҳолида қаттиқ очликда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
4. Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Айт: «Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан ит ўргатгандек ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан еяверинглар ва уларга Аллоҳнинг исмини зикр этинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир»
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
5. Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир). Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
6. Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки, шукр қилсангизлар.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
7. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва сиздан олган аҳдини эсланг. Ўзингиз: «Эшитдик ва итоат қилдик», дегансиз-а?! Ва Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ кўкраклардаги нарсани ҳам билгувчи Зотдир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
8. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун (ҳақда) туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан ўта хабардордир.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
9. Аллоҳ иймон келтириб яхши амалларни қилганларга ваъда қилди: Уларга мағфират ва улкан ажр бўлур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
10. . Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар – ана ўшалар дўзах соҳибларидир!
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
11. Эй иймон келтирганлар! Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, Аллоҳ уларнинг қўлларини сиздан қайтарган чоғида Унинг сизга берган неъматини эсланг. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
12. Батаҳқиқ, Аллоҳ Бану Исроилнинг аҳду паймонини олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ айтди: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, расулларимга иймон келтирсангиз, уларни қўллаб-қувватласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг ёмонликларингизни ўчиражакман ҳамда сизни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритажакман. Бас, шундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибдир».
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
13. Аҳду паймонларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирурлар. Ўзларига эслатилган нарсалардан кўп улушни унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларини мудом хиёнат узра кўрасан. Бас, уларни афв эт ва ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
14. «Биз насоролармиз», деганлардан ҳам аҳду паймонларини олдик. Бас, улар ўзларига эслатилган нарсалардан кўп улушни унутдилар. Биз улар орасида адоват ва нафратни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ албатта уларга қилмишлари ҳақида хабар берадир.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
15. Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, Расулимиз сизларга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни ўзингизга баён қилиб, кўпини афв қилувчи бўлиб келди. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
16. Аллоҳ Ўзининг розилигини истаганларни у билан салом йўлларига бошлар ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқарур. Ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилур.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
17. Батаҳқиқ, Масийҳ ибн Марям Аллоҳдир, деганлар ҳам кофир бўлдилар. Уларга: «Агар Аллоҳ Масийҳ ибн Марямни, унинг онасини ва ер юзидаги барча кимсаларни ҳалок этишни ирода қилса, ким Уни бирон нарсадан ман қила олади? Ҳолбуки, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. У нимани хоҳласа, халқ қиладир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
18. Яҳудий ва насоролар: «Биз Аллоҳнинг ўғилларимиз ва Унинг маҳбубларимиз», – дедилар. Уларга: «Ундай бўлса, нима учун У сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайдир? Балки сизлар У яратган башардирсизлар. У кимни хоҳласа, мағфират қилади ва кимни хоҳласа, азоблайди. Осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Қайтиб бориш фақат Унгадир», – деб айт.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
19. Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, расуллардан бўш даврдан кейин «Бизга ҳеч қандай хушхабар берувчи ҳам, огоҳлантирувчи ҳам келмаган», демаслигингиз учун Расулимиз сизларга баён қилувчи бўлиб келди. Бас, батаҳқиқ, сизларга хушхабар берувчи ҳам, огоҳлантирувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
20. . Эсла, Мусо ўз қавмига деди: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: ичингизда анбиёлар қилди, сизларни подшоҳлар айлади ва сизга оламлар аро ҳеч кимга бермаган нарсаларни берди.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
21. Эй қавмим, Аллоҳ сизга битган муқаддас заминга киринг. Ортингизга қайтмангки, зиён кўрувчиларга айланиб қолурсиз».
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ
22. Улар: «Эй Мусо, унда зўравон қавм бор. Улар ундан чиқмагунларича, биз ҳеч қачон у ерга кирмасмиз. Агар улар ундан чиқсалар, биз кирувчидирмиз», – дедилар.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
23. Улардан У зотдан қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳ уларга неъмат ато этган икки киши: «Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар. Агар унга кирсаларинг, албатта ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз»,–дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
24. Улар: «Эй Мусо, модомики, улар бор экан, ҳеч қачон у ерга кирмасмиз. Сен Роббинг билан бориб, икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз», – дедилар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
25. У: «Эй Роббим, албатта, мен ўзим ва биродаримдан бошқага эга эмасман. Ўзинг биз билан фосиқ қавмнинг орасини ажратгин»,–деди.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
26. У: «Албатта, у (ер) уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Улар ер юзида сарсон бўлиб юрарлар. Бас, фосиқ қавмга ачинма», – деди.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
27. Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Ўшанда икковлари қурбонлик қилдилар, бас, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», – деди. (Наригиси) айтдики: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
28. Агар мени ўлдириш учун менга қўл чўзсанг ҳам, мен сени ўлдириш учун сенга қўл чўзувчи эмасман. Албатта, мен оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
29. Албатта, менинг гуноҳимни ҳам, ўзингнинг гуноҳингни ҳам олиб кетиб, олов аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Ана ўша золимларнинг жазосидир».
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
30. Нафси унга биродарини ўлдиришни яхши кўрсатди. Бас, уни ўлдирди. Шу сабабдан зиён кўрувчилардан бўлди.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
31. Аллоҳ ер кавлайдиган қарғани унга биродарининг жасадини қандай кўмишни кўрсатиш учун юборди. У: «Шўрим қурисин! Мана шу қарғачалик бўлиб, биродаримнинг ўлигини кўма олмадим-а?!» – деди. Бас, у надомат қилувчилардан бўлди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
32. «Шунинг учун ҳам Бану Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақ ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандекдир. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандекдир», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга расулларимиз очиқ-ойдин ҳужжатлар олиб келдилар. Сўнгра, шундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилувчилардир».
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
33. Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиганларнинг, ер юзида бузғунчилик учун саъй­ҳаракат қиладиганларнинг жазоси ўлдирилмоқлари, ёки осилмоқлари, ёхуд қўл ва оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи, ёки ўз ерларидан сургун қилинмоқларидир. Бу уларга дунёда шармандалик бўлур. Охиратда эса уларга улкан азоб бор.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
34. Магар уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилганларга, билингки, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
35. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилингиз ва Унга васийла ахтарингиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, зафар топсангиз.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
36. Албатта, куфр келтирганларда ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунчаси бўлиб, уни қиёмат кунининг азобидан товон қилиб берсалар ҳам улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
37. Улар оловдан чиқмоқчи бўлурлар. Аммо ундан чиқа олмаслар. Уларга доимий азоб бор.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
38. Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу Аллоҳдан бездирувчи иқоб ўлароқ, касб қилган нарсаларига яраша жазодир. Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
39. Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
40. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳники эканини, У кимни хоҳласа, азоблашини ва кимни хоҳласа, мағфират қилишини ҳамда Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодир эканини билмасмидинг?!
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
41. Эй Расул! Оғизлари ила «Иймон келтирдик», деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганлардан иборат куфрга ошиқаётганлар сени маҳзун қилмасин. Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар, сенга келмаган бошқа қавмга ҳам кўп қулоқ солувчилардир. Калималарни ўз ўринларидан (қарор топганидан) кейин ўзгартирурлар. Улар: «Агар сизга ушбу берилса, олинглар, агар бу берилмаса, ҳазир бўлинглар», – дерлар. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса, унга Аллоҳдан бирон нарсага молик бўла олмассан. Ана ўшалар Аллоҳ қалбларини поклашни ирода қилмаган кимсалардир. Уларга бу дунёда шармандалик бор. Уларга охиратда улкан азоб бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
42. Улар ёлғонни кўп эшитувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир. Агар сенга келсалар, ораларида ҳукм чиқар ёки улардан юз ўгир. Агар улардан юз ўгирсанг, сенга ҳеч зарар келтира олмаслар. Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
43. Ўзларида Таврот бўла туриб, унда Аллоҳнинг ҳукми бўла туриб, қандай қилиб сени ҳакам қилурлар-у, сўнгра ўшандан кейин ҳам юз ўгириб кетурлар? Улар мўмин эмаслар.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
44. Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан (Аллоҳга) бўйсунган набийлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритурлар ҳамда роббонийлар ва аҳборлар ҳам. Аллоҳнинг китоби уларга ишониб топширилгани ва унга шоҳид бўлганлари сабабли. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни озгина баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
45. Унда уларга: жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларда қасос фарз қилдик. Ким у(қасос)ни садақа қилиб юборса, бу унга каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар золимлардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
46. Изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга ичида ҳидоят ва нур бўлган Инжилни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи ҳамда тақводорлар учун ҳидоят ва мавъиза қилиб бердик.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
47. Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
48. Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги Китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳ ҳузуридадир. Бас, ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берур.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
49. Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгирсалар, билки, Аллоҳ уларни баъзи гуноҳлари туфайли мусибатга солишни ирода қиладир. Албатта, одамлардан кўплари фосиқлардир.
ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
50. Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Аниқ ишонадиган қавмлар учун Аллоҳдан кўра ҳукми яхшироқ ким бор?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
51. Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга валий – дўст тутманг. Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
52. Қалбларида касаллик борларнинг «Замон айланиб, бизга мусибат етишидан қўрқамиз», деб, улар томон шошилганини кўрасан. Ажаб эмаски, Аллоҳ фатҳ ёки Ўзи томонидан бирон иш келтирса-ю, ўзларича сирлашган нарсаларига надомат қилсалар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
53. Иймон келтирганлар: «Ўзларини сизлар билан деб, Аллоҳнинг номи ила жон-жаҳдлари билан қасам ичганлар мана шуларми?» – дейишади. Амаллари ҳабата бўлди. Бас, зиён кўрганлардан бўлдилар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
54. Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилурлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
55. Албатта, валийингиз фақатгина Аллоҳ, Унинг Расули ва бўйсунган ҳолларида намозни тўкис адо этиб, закот берадиган иймон келтирганлардир.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
56. Ким Аллоҳни, Унинг Расулини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг гуруҳи – ўзлари ғолиблардир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
57. Эй иймон келтирганлар! Динингизни эрмак ва ўйин қилиб олган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валий – дўст тутманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
58. Агар намозга нидо қилсангиз, уни эрмак ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл юритмайдиган қавмлигидандир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
59. «Эй аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» – деб айт.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
60. «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан ҳам кўра «савоби» ёмонроқ кимсанинг хабарини берайми? Улар Аллоҳ лаънатлаган, ғазаб қилган, улардан (айримларини) маймунлар ва чўчқалар қилган ҳамда тоғутга ибодат қилган кимсалардир. Ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан энг адашганлардир», – деб айт!
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
61. Улар ҳузурингизга келганларида: «Иймон келтирдик», – дерлар. Ҳолбуки, улар куфр ила кириб, шубҳасиз, ўша ила чиққандирлар. Аллоҳ улар беркитган нарсани яхши билувчидир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
62. Ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаром емоққа ошиқаётганини кўрасан. Қасамки, қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
63. Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳ сўз айтишларидан ва ҳаром ейишларидан қайтарсалар бўлмасми?! Қасамки, қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон!
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
64. Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлангандир», – дедилар. Қўллари боғлансин уларнинг! Айтганлари учун лаънатга учрасинлар! Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилур. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилажак. Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва нафратни солдик. Улар ҳар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур. Улар ер юзида бузғунчилик учун саъй­ҳаракат қилурлар. Аллоҳ бузғунчилик қилувчиларни севмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
65. Агар аҳли китоблар иймон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта, уларнинг ёмонликларини ўчирган ва наъим жаннатларига киритган бўлардик.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
66. Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббларидан нозил бўлган нарсага тўлиқ амал қилганларида эди, албатта, устиларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам еган бўлар эдилар. Ораларида мўътадил уммат ҳам бор. Уларнинг кўпларининг қилган амаллари жуда ҳам ёмон.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
67. Эй Расул! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар (шундай) қилмасанг, Унинг рисолатини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлар. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
68. «Эй аҳли китоблар! Тавротга, Инжилга ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага тўлиқ амал қилмагунингизча ҳеч нарсада эмассиз», – деб айт. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилажак. Бас, кофир қавмларга ачинма.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
69. Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар ва насоролардан кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
70. Батаҳқиқ, Бану Исроилнинг аҳду паймонини олдик ва уларга расуллар юбордик. Ҳар қачон бирор расул уларнинг нафслари истамайдиган нарса келтирса, бир гуруҳини ёлғончига чиқариб, бир гуруҳини қатл қилар эдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
71. «Ҳеч қандай фитна – синов бўлмас», деб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнгра Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилди. Кейин улардан кўплари яна кўру кар бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини кўриб турувчидир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
72. «Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир», – деди.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
73. «Албатта, Аллоҳ учтанинг биридир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
74. Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўрамайдиларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
75. Масиҳ ибн Марям бир расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Унинг онаси эса сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қаёққа ўгирилиб кетаётганларига назар сол.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
76. Сен: «Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
77. Сен: «Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг», деб айт.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
78. Бану Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатландилар. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
79. Улар ўзлари қилган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Қасамки, қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
80. Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий – дўст тутганини кўрасан. Қасамки, уларга нафслари тақдим қилган нарса – Аллоҳнинг уларга ғазаб қилгани ва азобда мангу қолишлари қандай ҳам ёмон!
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
81. Агар Аллоҳга, Набийга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий – дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
82. Яҳудий ва ширк келтирганларнинг иймон келтирганларга нисбатан одамларнинг энг адовати кучлиси эканини топасан. Улардан иймон келтирганларга дўстлиги яқинроғи «Биз насоролармиз», деганлар эканини топасан. Бу уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар бўлганидан ва уларнинг мутакаббирлик қилмасликлари сабабидандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
83. Расулга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганларидан кўзлари тўлиб ёш тўкаётганини кўрасан. Дерлар: «Роббимиз, иймон келтирдик, бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
84. Бизга нима бўлибдики, Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз? Ҳолбуки, Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тама қиляпмиз-ку!»
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
85. Айтганлари сабабли Аллоҳ уларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни мукофот қилиб берди. Уларда мангу қолувчи ўлароқ. Ва мана шу яхшилик қилувчиларнинг мукофотидир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
86. Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар – ана ўшалар дўзах соҳибларидирлар.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
87. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
88. Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳга тақво қилинг.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
89. Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутадир. Бас, унинг каффороти ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоротидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг. Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки, шукр қилсангиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
91. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?!
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
92. Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирсангиз, билингки, Расулимиз зиммасида очиқ-ойдин етказиш, холос.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
93. Иймон келтирганлар учун, агар тақво қилиб, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган бўлсалар, сўнгра тақво қилиб, иймон келтирсалар, кейин тақво қилиб, яхшилик қилсалар, еб-ичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
94. Эй иймон келтирганлар! Қасамки, Аллоҳ ким Ундан ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овлардаги арзимас нарсалар ила синаб кўрадир. Бундан кейин ким тажовуз қилса, унга аламли азоб бор.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
95. Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалигингизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси Каъбага етадиган ҳадий ўлароқ чорвадан ўзи ўлдирганининг мислидир. Бу ҳақда сизлардан икки адолатли киши ҳукм қилур. Ёхуд каффорот – мискинлар таоми ёки шу баробарида рўзадир, қилмишининг оқибатини татиши учун. Ўтганини Аллоҳ афв қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом олур. Аллоҳ ўта иззатлидир, интиқом эгасидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
96. Денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун сизга ҳалол қилинди. Модомики, эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
97. Аллоҳ Каъбани – Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осилган белгиларни одамлар учун тиргак қилиб қўйди. Бу Аллоҳ, албатта, осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зот эканини билишингиз учундир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
98. Билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир ва албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
99. Расулнинг зиммасида фақат етказиш бор, холос. Аллоҳ сизлар ошкор қилаётган нарсаларни ҳам, беркитаётган нарсаларни ҳам биладир.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
100. Айт: «Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, нопок пок билан тенг бўла олмас. Аллоҳга тақво қилинг, эй ақл эгалари! Шоядки, зафар топсангиз».
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
101. Эй, иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўладир. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўладир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни афв қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва Ҳалийм Зотдир.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
102. Сиздан олдин ҳам бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса уларга кофир бўлиб қолган эди.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
103. Аллоҳ на баҳийра, на соиба, на васийла ва на ҳоммни қилгани йўқ. Лекин куфр келтирганлар Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқирлар. Уларнинг кўплари ақл юритмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
104. Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни ниманинг устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а?!
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
105. Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, адашганлар сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтишингиз фақат Аллоҳгадир. Бас, У сизга қилган амалларингизнинг хабарини берадир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
106. Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда – васият чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида кезиб юрган бўлсангиз-у, сизга ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин. Агар шубҳа қилсангиз, икковларини намоздан кейин ушлаб турасиз ва улар: «Гарчи қариндош (учун) бўлса ҳам, у(қасам)ни ҳеч бир баҳога сотмасмиз ва Аллоҳнинг (буюрган) гувоҳлигини беркитмасмизки, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», – деб Аллоҳ номи ила қасам ичарлар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
107. Агар икковларининг гуноҳга борганлари билиниб қолса, ўринларига устиларига ноҳақлик тушганлардан иккита яқинроқлари турурлар ва: «Шубҳасиз, бизнинг гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳликларидан тўғрироқ ва биз тажовуз қилмадикки, у ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қолурмиз», – деб Аллоҳ номи ила қасам ичарлар.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
108. Мана шу гувоҳликни ҳаққоний адо этишларига ёки қасамларидан сўнг қасамлар қайтарилишидан қўрқишларига яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинглар ва қулоқ осинглар. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
109. Аллоҳ расулларни жамлаган кунда: «Сизга қандай жавоб қилинди?» – деб сўрайдир. «Биз билмаймиз, албатта, Сен Ўзинг ғайбларни ниҳоятда билувчидирсан», – дерлар.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
110. Аллоҳ деди: «Эй Ийсо ибн Марям! Одамларга бешикда ҳам, навқиронлигингда ҳам гапирар экансан, сени Муқаддас руҳ билан қўллаганимда сенга ва волидангга берган неъматимни эсла. Ва сенга ёзишни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатганимни эсла. Менинг изним ила лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфлаганингда, Менинг изним ила қуш бўлганини, Менинг изним ила туғма кўрни ва песни даволаганингни эсла. Ва Менинг изним ила ўликларни чиқарганингни эсла. Яна Бану Исроилни, уларга очиқ-ойдин мўъжизалар келтирганингда, улардан куфр келтирганлари: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас», дейишганида, сендан даф қилганимни эсла», – деганини ёд эт!
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
111. Ҳаворийларга: «Менга ва расулимга иймон келтиринг», – деб ваҳий юборганимда, «Иймон келтирдик ва гувоҳ бўл, биз, албатта, мусулмонлармиз», – деганини эсла!
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
112. Ўшанда ҳаворийлар: «Эй Ийсо ибн Марям, Роббинг бизга осмондан ясатилган дастурхон тушира олурми?» – дедилар. У: «Агар мўмин бўлсаларингиз, Аллоҳга тақво қилинглар», – деди.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
113. Улар: «Ундан ейишни, қалбларимиз хотиржам бўлишини, бизга рост гапирганингни билишни ва унга гувоҳлик берувчилардан бўлишни истаймиз», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
114. Ийсо ибн Марям: «Аллоҳим! Роббимиз! Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгинки, аввалимизгаю охиримизга байрам ва Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизни ризқлантиргин, зотан, Ўзинг энг яхши ризқлантирувчисан», – деди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
115. Аллоҳ: «Албатта, Мен уни сизларга туширувчиман. Бас, кейин сизлардан ким куфр келтирса, албатта, Мен уни шундай азоблайманки, оламлардан ҳеч кимни ундай азобламагайман», – деди.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
116. Эсла, Аллоҳ айтди: «Эй Ийсо ибн Марям! Сен одамларга: «Мени ва онамни Аллоҳдан ўзга икки илоҳ қилиб олинглар», – деганмидинг?» У айтди: «Ўзинг поксан! Мен ҳаққим йўқ нарсани айта олмайман-ку. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сен уни билар эдинг. Сен мендаги нарсаларни биласан, мен Сендаги ҳеч нарсани билмасман. Албатта, Сенинг Ўзинггина ғайбларни ниҳоятда билувчидирсан.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
117. Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса – «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг»дан бошқани айтганим йўқ. Ва модомики, ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
118. Агар уларни азобласанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, бас, албатта, Сен Ўзинг ўта иззатлисан, ўта ҳикматлисан».
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
119. Аллоҳ: «Бу – ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор, уларда мангу қолувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Ана ўша буюк ютуқдир», – деди.
ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ ﰤ
120. Осмонлару ер ва улардаги нарсаларнинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.