1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Наҳл
Махмуд Халил Хусорий - Наҳл
00:00
/
00:00

Наҳл сураси

Маккада нозил бўлган. 128 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримага қўйилган «Наҳл» (яъни «Асалари») деган ном ундаги «Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин» деган оятдан олингандир.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сураи кариманинг асосий мавзуси ҳам ақийда масаласидир. Сурада Аллоҳнинг ваҳдонияти, ваҳий, қайта тирилиш ва қиёмат ҳақида алоҳида услуб ила сўз боради. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг қудратига ва ваҳдониятига далолат қилувчи осмон, ер, денгиз, тоғ, водий, пасттекислик, сув, наботот ва жамодот каби атрофимиздаги нарсаларга эътибор тортилади. Қуруқлиқ, сув ва ҳаводаги ҳайвонлар, улардан инсон учун келадиган манфаатлар ҳақида батафсил сўз кетади.

Суранинг биринчи қисмида ваҳий тўғрисида, кофирлар уни рад ва масхара қилишаётгани ҳамда қиёматни инкор этишлари ҳақида сўзланади. Бу масалалар алоҳида муолажа қилинади.

Шунингдек, Наҳл сурасида Аллоҳнинг ягоналиги масаласига ҳам алоҳида эътибор берилади. Аллоҳнинг ягоналигига, Унинг қудратига ва ҳар нарсадан устун эканига турли далиллар келтирилади. Инсон ақлини Аллоҳ томонга буришга ҳаракат қилинади.

Бу сурада куфрнинг, ношукрчиликнинг оқибати ёмон бўлиши алоҳида таъкидланади. Набий алайҳиссаломга кишиларни Аллоҳнинг йўлига сабр билан, яхши мавъиза билан даъват қилиш топширилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
1. Аллоҳнинг амри келди. Бас, унга ошиқмай қўяқолинг. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
2. У Зот Ўз амри ила фаришталарни руҳ (ваҳий) билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», – деб нозил қилур.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
3. У Зот осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
4. У Зот инсонни нутфадан яратди. Энди эса у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
5. У Зот чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик, манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
6. Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганларида чирой бор.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
7. Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларга кўтариб боради. Албатта, Роббингиз ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
8. Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
9. Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
10. У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга ундан ичимлик ва ундан (чорвани) ўтлатадиган ўсимлик бор.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
11. У Зот ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бор.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
12. У Зот сизга кечанию кундузни, қуёшнию ойни беминнат хизматкор қилиб қўйди. Юлдузлар Унинг амри ила беминнат хизматкордир. Албатта, бунда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
13. Ва сиз учун ер юзида турли рангда яратиб, таратган нарсалари ҳам. Албатта, бунда эслатма оладиган қавмлар учун оят (белги) бордир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
14. У денгизни сиз ундан янги, барра гўшт ейишингиз, ундан тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишингиз – унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни ҳам кўрасан – ҳамда Унинг фазлини талаб қилишингиз учун беминнат хизматкор қилган Зотдир. Шоядки, шукр қилсангиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
15. У Зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун, унинг устига барқарор тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз.
ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
16. Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
17. Яратадиган Зот яратмайдиган зот каби бўлурми? Ўйлаб кўрмайсизларми?
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
19. Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ҳам, нимани ошкор қилаётганингизни ҳам биладир.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
20. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар, ўзлари яратилурлар.
ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
21. Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта тирилтирилишларини билмаслар.
ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
22. Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
23. Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор қилаётганларини ҳам биладир. Албатта, У мутакаббирларни суймас.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
24. Қачонки уларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» – дейилса, улар: «Аввалгиларнинг афсоналарини», – дерлар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
25. Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва илмсиз равишда йўлдан адаштирганларининг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг! Улар кўтарган нарса қандай ҳам ёмон!
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
26. Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилганлар. Бас, Аллоҳ биноларини пойдеворидан йиқитди. Шифт устиларига қулаб тушди. Ва уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
27. Сўнгра қиёмат куни У Зот уларни шарманда қилур ва: «Ҳақларида айримчилик қилиб юрганингиз Менинг «шерикларим» қани?» – дер. Илм берилганлар: «Бугунги кунда хорлик ва ёмонлик кофирларгадир», – дерлар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
28. Фаришталар уларнинг жонларини ўзларига зулм қилувчи бўлиб турганларида олурлар. Улар: «Ҳеч бир ёмонлик қилмаган эдик», – дея таслим бўлурлар. Йўқ! Албатта, Аллоҳ нима амал қилиб юрганингизни ўта билувчидир.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
29. Бас, жаҳаннам эшикларидан унда мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг! Бас, мутакаббирларнинг турар жойи қандай ҳам ёмон!
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
30. Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» – дейилди. Улар: «Яхшиликни», – дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Тақводорларнинг диёри қандай ҳам яхши!
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
31. У адн жаннатларидир. Уларга кирганларида, остларидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
32. Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин! Қилиб юрган амалларингиз туфайли жаннатга киринг!» – дерлар.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
33. Улар ўзларига фаришталар ёки Роббингнинг (азоб) амри келишини кутяптиларми? Улардан олдингилар ҳам шундай қилган эдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
34. Бас, қилган ёмон амаллари ўзларига етди ва истеҳзо қилган нарсалари ўзларини ўраб олди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
35. Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмаган бўлар эдик ҳамда У Зотсиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», – дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Расуллар зиммасида очиқ-ойдин етказиш бор, холос.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
36. Батаҳқиқ, ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», – деб расул юборганмиз. Бас, улардан Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам бор ва устиларига залолат ҳақ бўлганлари ҳам бор. Бас, ер юзида юриб, ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
37. Уларнинг ҳидоятига ташна бўлсанг ҳам, Аллоҳ залолатга кетказган кимсаларни ҳидоят қилмас. Уларга ҳеч қандай ёрдам берувчилар ҳам бўлмас.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
38. Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмас», – деб, Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу У Зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
39. Уларга ихтилоф қилиб юрган нарсаларини баён қилиб бериш учун ва куфр келтирганлар ўзларининг шубҳасиз ёлғончи эканларини билишлари учун (қайта тирилтирур).
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
40. Албатта бир нарсани ирода қилсак, унга айтадиганимиз «Бўл!» демоғимиз, холос, бас, у бўладир.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
41. Зулм қилинганларидан сўнг Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилганларни бу дунёда албатта яхши(жой)га жойлаштирамиз. Ва охират ажри каттароқдир. Кошки, билганларида эди!
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
42. Улар сабр қилган ва Роббларига таваккул қилганлардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
43. Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар.
ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
44. Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
45. Макр ила ёмонликлар қилганлар Аллоҳ уларни ерга юттириб юборишидан ёки уларга кутмаган томонларидан азоб келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
46. Ёхуд уларни айланиб юрганларида олишидан-чи? Бас, улар (У Зотни) ожиз қолдирувчи эмаслар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
47. Ёки уларни ҳадиксираб турганларида олишидан ҳамми? Зотан, Роббингиз ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
48. Ахир Аллоҳ яратган ҳар бир нарсанинг соялари бўйсунувчи бўлган ҳолда, Аллоҳга сажда қилиб, ўнгга, чапга мойил бўлишини кўрмадиларми?!
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
49. Осмонлару ердаги барча жонзотлар ва фаришталар фақат Аллоҳга сажда қилурлар. Улар мутакаббирлик қилмаслар.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
50. Улар устиларидаги Роббларидан қўрқурлар ва ўзларига амр қилинган нарсаларни қилурлар. ۩
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
51. Аллоҳ: «Иккита илоҳ тутмангиз. Албатта, Угина ягона Илоҳдир. Бас, Мендангина қўрқингиз», – деди.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
52. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам бардавом Уникидир. Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми?
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
53. Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. Сўнгра, қачонки сизга ёмонлик етса, Унгагина ёлворасиз.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
54. Сўнгра, У сиздан ёмонликни кушойиш қилган чоғда, қарабсизки, сиздан бир гуруҳ ўз Роббларига ширк келтирурлар…
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
55. уларга берган нарсаларимизга куфр келтириш учун. Бас, ҳузурланиб туринглар, тезда билурсиз.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
56. Ва улар ўзлари билмаган нарсага Биз уларга берган ризқдан насиба ажратурлар. Аллоҳга қасамки, ўзингиз уйдирган ёлғон нарса ҳақида албатта сўралурсиз.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
57. Улар Аллоҳга қизларни мансуб қилишур – У покдир – ўзларига эса кўнгиллари тусагани (эмиш).
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
58. Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
59. Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинур. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
60. Ёмон сифат охиратга иймон келтирмайдиганларгадир. Энг олий сифат Аллоҳникидир. У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
61. Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур. Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
62. Улар Аллоҳга ўзлари ёқтирмаган нарсани мансуб қилурлар. Тиллари эса ёлғонни – уларга яхшилик бўлишини васф қилур. Ҳеч шубҳасиз, уларга албатта олов бўлур ва албатта, улар унутилганлардир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
63. Аллоҳга қасамки, сендан олдинги умматларга ҳам (расул) юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини чиройли кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Уларга аламли азоб бордир.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
64. Сенга Китобни уларга ўзлари ихтилоф қилган нарсаларни баён этишинг учун, иймон келтирадиган қавмларга ҳидоят ва раҳмат қилиб нозил этдик, холос.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
65. Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
66. Албатта, чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун ибрат бордир. Сизни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар учун ютумли соф сут ила суғорурмиз.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
67. Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритувчилар учун оят (белги) бордир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
68. Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
69. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
70. Аллоҳ сизларни яратгандир. Сўнгра сизларни вафот эттирадир. Сизлардан билимли бўлгандан сўнг, ҳеч нарса билмайдиган бўлиши учун, умрнинг энг заифлигига қайтариладиганлар бор. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта қодирдир.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
71. Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ҳамма тенг бўлсин деб, ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга берувчи эмаслар-ку! Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?!
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
72. Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
73. Ва Аллоҳдан ўзга уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққа молик бўла олмайдиган ва ҳеч нарса қила олмайдиган нарсаларга ибодат қилурларми?
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
74. Аллоҳга мисол келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса билмассизлар.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
75. Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкора нафақа қиладиган кишини мисол қилиб келтирди. Улар тенг бўлурларми? Ҳамд Аллоҳгадир. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
76. Аллоҳ икки кишини мисол келтирди. Бирлари соқов, ҳеч нарсага қодир бўлмас. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшилик келтирмас. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши баробар бўлурми?
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
77. Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир. Соат (қиёмат) иши эса кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
78. Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди ва сизларга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
79. Осмон фазосида беминнат хизматкор қилинган қушларни кўрмадиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
80. Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача жиҳоз ва мато бўладиган қилди.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
81. Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди ва сизга тоғлардан бошпаналар, сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. Шундай қилиб, У сизларга Ўз неъматини батамом қилиб берди. Шоядки, мусулмон бўлсангиз.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
82. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, сенинг зиммангда очиқ-ойдин етказиб қўйиш, холос.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
83. Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса уни инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
84. У Кунда барча умматлардан гувоҳ келтирурмиз, сўнгра куфр келтирганларга (узр учун) изн ҳам берилмас ва улардан рози қилишлари ҳам талаб этилмас».
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
85. Зулм қилганлар азобни кўрган вақтларида, улардан енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
86. Ва ширк келтирганлар «шерик»ларини кўрган чоғларида: «Роббимиз, манавилар Сендан ўзга ибодат қилган «шерик»ларимиз», – дерлар. Бас, у(шерик)лар буларга: «Албатта, сизлар ёлғончидирсизлар», – деб сўз ташларлар.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
87. Ўша кунда у(мушрик)лар Аллоҳга таслим бўлурлар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
88. Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларга бузғунчилик қилганлари учун, азоб устига азоб зиёда қилдик.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
89. Ўша Кунда ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келамиз ва сени мана буларга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
90. Албатта, Аллоҳ адолатга, яхшилик қилишга, қариндошга (ҳақини) беришга амр этур ва фаҳшдан, мункардан ҳамда тажовузкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эслатма олсангиз.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
91. Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
92. Тўқигани қувватли бўлгандан сўнг уни сўтиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берур.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
93. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказадир ва хоҳлаган кишисини ҳидоят қиладир. Ва албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
94. Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олмангки, қадам собит бўлганидан сўнг, тойиб кетур ҳамда Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учун ёмонликни тотиб қолурсиз ва сизга улкан азоб бўлур.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
95. Аллоҳнинг аҳдини озгина баҳога сотманг. Агар билсангиз, сиз учун албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.
ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
96. Ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса боқийдир. Албатта, сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
97. Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
98. Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
99. Албатта, иймон келтирганларга ва Роббларига таваккул қилганларга у(шайтон)нинг ҳукмронлиги йўқ.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
100. Унинг ҳукмронлиги фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
101. Қачонки бир оятни бошқа бир оят ўрнига алмаштирсак, – ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни Ўзи яхши билувчидир – улар: «Албатта, сен уйдирмачисан, холос!» – дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
102. Уни Муқаддас руҳ Роббингдан иймон келтирганларни саботли қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила нозил қилганини айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
103. Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга бирорта башар таълим бермоқда, холос», – дерлар. Улар ишора қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
104. Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларни Аллоҳ ҳидоятга солмайди ва уларга аламли азоб бордир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
105. Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар – ўзлари ёлғончилардир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
106. Ким иймонидан сўнг Аллоҳга куфр келтирса – қалби иймон ила ором топа туриб, мажбур-ланганлар бундан мустасно – ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга буюк азоб бор.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
107. Бу уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганлари ва албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмаслиги сабабидандир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
108. Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳ тамға босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
109. Ҳеч шубҳа йўқки, охиратда улар зиён кўрувчилардир.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
110. Сўнгра албатта Роббинг – фитнага учраганларидан кейин ҳижрат қилиб, жиҳод қилган ва сабр этганлар учун – албатта, Роббинг шулардан кейин мағфиратли, раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
111. У Кунда ҳар бир жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга қилган амали тўлиқ қилиб берилур ҳамда уларга зулм этилмас.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
112. Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтиради: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан фаровон келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф «либос»ини «тоттир»ди.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
113. Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Расул келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин золим бўлган ҳолларида уларни азоб тутди.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
114. Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-пок ҳолда енглар. Ва агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинглар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
115. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Кимки маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», – деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар зафар топмаслар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
117. Озгина матоҳдир ва уларга аламли азоб бор.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
118. Яҳудий бўлганларга эса сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик. Уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
119. Сўнгра, албатта, Роббинг жаҳолат ила ёмонлик қилган, ундан кейин эса тавба қилиб, ислоҳ қилганларга, албатта, Роббинг шулардан сўнг ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
120. Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоаткор, ҳаниф уммат эди. Мушриклардан бўлган эмас.
ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
121. Унинг неъматларига шукр қилувчи эди. У Зот уни танлаб олди ва тўғри йўлга ҳидоят қилди.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
122. Унга дунёда яхшилик бердик. Охиратда эса у, албатта, солиҳлардандир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
123. Сўнгра сенга: «Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб ваҳий қилдик.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
124. Шанба фақат у тўғрисида ихтилоф қилганлар зиммасига юкланди, холос. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
125. Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
126. Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилувчилар учун хайрлидир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
127. Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар учун маҳзун бўлма. Уларнинг қилаётган макрларидан сиқилма.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
128. Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир.