1446 йил 9 жумадул аввал | 2024 йил 11 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Тоҳо
Махмуд Халил Хусорий - Тоҳо
00:00
/
00:00

Тоҳо сураси

Маккада нозил бўлган. 135 оятдан иборат. 

Ибн Аббос ва Жобир ибн Зайд розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, бу сураи карима Марям сурасидан кейин нозил бўлган. Демак, улар Ислом даъватининг пайдар-пай босқичларида нозил бўлган экан, шунга кўра, сиёқлари ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиши, яқин мавзуларни муолажа қилиши турган гап. Сураи кариманинг биринчи лафзи ўзига ном бўлиб қолган.

«Тоҳо» лафзи ҳақида уламоларимиз турлича фикр айтадилар. Баъзилари «Тоҳо» – ҳижо (алифбо) ҳарфларидан бири, ундан нима мурод қилинганини Аллоҳнинг Ўзи билади, десалар, бошқалари «Тоҳо» – Аллоҳнинг гўзал исмларидан биридир, дейдилар. Яна бирлари эса «Тоҳо» – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари, дейишади. Яна бир қисм уламолар борки, улар «Тоҳо» сўзини «Эй киши!» дегани деб ҳам тушунтирадилар.

Шундан келиб чиқиб, биз «Тоҳо» лафзидан нима мурод қилинганини Аллоҳнинг Ўзи билади, деймиз.

Сура Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиш билан бошланади ва Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, ақийда, мўминлик сифатлари ва ахлоқлари ҳақида баҳс юритади. Суранинг бош мақсади тавҳид, пайғамбарлик ва қайта тирилиб, маҳшарга тўпланиш каби диний асосларни кишилар қалбига ўрнатишдир.

Тоҳо сурасида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахслари алоҳида васф қилинган. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни қўллаб-қувватлашга, руҳларини кўтаришга катта эътибор берилади. Сурада у зот кофир ва мушрикларнинг ҳийла-найрангларига, ёлғонларига, истеҳзо ва мазахларига аҳамият бермасдан, ўзларининг асосий вазифаларини оғишмай бажаришга ундаладилар.

Ана шу мавзуга мос равишда Мусо алайҳиссаломнинг қиссалари, аниқроғи, у зотга пайғамбарлик берилганидан бошлаб, Бану Исроил бузоқни ўзига худо қилиб олганигача бўлган давр батафсил ҳикоя этилади. Мусо алайҳиссалом оғалари Ҳорун алайҳиссалом ила туғёнга кетган Фиръавн ҳузурига қандай кириб борганлари, у билан ораларида нима ишлар бўлиб ўтгани, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таоло билан роз айтишишлари, у кишининг пайғамбар этиб танланишлари, Фиръавн билан қилган мужодалалари, сеҳргарлар билан ўтказган муборазалари ва бошқа ҳодисалар келтирилади. Қисса давомида Аллоҳ Ўз пайғамбари ва гаплашган бандаси Мусо алайҳиссаломни доимо ҳифзу ҳимоясида сақлаётгани яққол сезилиб туради. Шунингдек, қиссада Аллоҳ Ўз душманлари бўлмиш кофирларни албатта ҳалок этишига алоҳида урғу берилади. Суранинг аксар қисми ушбу қиссага бағишлангандир. Сўнгра Одам алайҳиссаломнинг қиссалари ҳам қисқача эслаб ўтилади. Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила Одам хато қилганидан кейин, уни ҳидоятга бошлаб, тўғри йўлга солгани, зурриётларига пайғамбарлар юбориб, ҳаққа даъват этгани ва қайси йўлни танлаш ихтиёрини уларнинг ўзларига бергани айтилади.

Шунингдек, сура давомида қиёмат тасвирига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Унинг воқеъ бўлиши, маҳшар саҳнаси, ҳисоб-китоб қай ҳолда рўй бериши, иймон ва тақво эгалари жаннатга, куфр ва исён эгалари дўзахга қандай киритилиши васф қилинади.

Сураи кариманинг сўнгида яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭵ ﭶ
1. То ҳо.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
2. Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
3. Фақат қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
4. У ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
5. Роҳман Аршга истиво қилди.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
6. Осмонлардаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнинг орасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
7. Агар сўзда овозингни кўтарсанг ҳам, бас, албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам биладир.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
8. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. Энг гўзал исмлар Уникидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
9. Сенга Мусонинг хабари келдими?
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
10. У ўтни кўрган чоғида ўз аҳлига: «Туриб туринглар, мен ўтни кўрдим, шояд, сизга ундан чўғ келтирсам ёки ўт бошида йўл кўрсатувчини топсам», – деди.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
11. Бас, у(олов)га келганида, нидо қилинди: «Эй Мусо!
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
12. Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
13. Мен сени ихтиёр қилиб олдим. Ваҳий қилинадиган нарсага қулоқ ос.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
14. Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
15. Албатта, Соат келувчидир. Ҳар бир жон саъй-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
16. Унга иймон келтирмайдиган ва ҳавои нафсига эргашган ҳаргиз сени ундан тўсмасин. У ҳолда ҳалок бўласан.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
17. Эй Мусо, қўлингдаги нима?»
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
18. У: «Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор», – деди.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
19. У Зот: «Ташла уни, эй Мусо!» – деди.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
20. Бас, уни ташлади. Бирдан у (асо) ҳаракатланадиган илон бўлди.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
21. У Зот деди: «Уни ол, қўрқма. Уни аввалги ҳолига келтирамиз.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
22. Қўлингни қўйнингга киргиз, бошқа бир мўъжиза ўлароқ, бирон ёмонликсиз, оппоқ бўлиб чиқадир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
23. Сенга катта мўъжизаларимизни кўрсатишимиз учундир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
24. Фиръавнга бор, чунки у туғёнга кетди».
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
25. У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
26. Менинг ишимни осон қил.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
27. Тилимдаги тугунни ечгин.
ﯦ ﯧ ﯨ
28. Сўзимни англасинлар.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер –
ﯯ ﯰ ﯱ
30. оғам Ҳорунни.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
31. У билан белимни қувватла.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
32. Уни ишимга шерик айла…
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
33. Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун…
ﯾ ﯿ ﰀ
34. ва Сени кўп зикр қилишимиз учун.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
35. Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг».
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
36. (У Зот) деди: «Эй Мусо, батаҳқиқ, сенга сўраганинг берилди.
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
37. Батаҳқиқ, сенга бошқа сафар ҳам неъмат берган эдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
38. Ўшанда онангга илҳом қилинадиган нарсани илҳом қилдик:
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
39. «Уни тобутга сол, уни эса дарёга ташла. Дарё уни соҳилга отсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани олади. Ва сенга Ўзимдан муҳаббат солдим. Кўз ўнгимда тарбияланишинг учун.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
40. Ўшанда опанг юриб бориб, «Сизларга уни кафилликка оладиганларни кўрсатайми?» деган эди. Бас, кўзи қувониши ва хафа бўлмаслиги учун сени онангга қайтардик. Ва (кейин) сен бир жонни ўлдирдинг. Биз эса сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар ила синадик. Сўнгра Мадян аҳли ила йилларча қолдинг ва тақдирга биноан келдинг, эй Мусо!
ﮖ ﮗ ﮘ
41. Сени Ўзим учун танладим.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
42. Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб боринглар ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
43. Фиръавнга боринглар! Чунки у туғёнга кетди.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
44. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса».
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
45. Икковлари: «Роббимиз, биз унинг бизга ёмонлик қилишидан ёки туғён қилишидан қўрқамиз», – дедилар.
ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
46. У Зот деди: «Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
47. Бас, унинг олдига боринглар ва унга денглар: «Албатта, биз Роббингнинг расулларимиз, Бану Исроилни биз билан қўйиб юбор. Уларни азоблама. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан мўъжиза келтирдик. Салом ҳидоятга эргашганларга бўлур.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
48. Албатта, бизга ваҳий қилиндики, ёлғонга чиқарганларга ва юз ўгириб кетганларга, шубҳасиз, азоб бўлур».
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
49. У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди.
ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
50. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди.
ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ
51. У (Фиръавн): «Аввалги авлодларнинг ҳоли недир?» – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
52. У: «Уларнинг илми Роббимнинг ҳузурида, китобдадир. Роббим адашмас ва унутмас», – деди.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
53. «У сизга ерни бешик қилган, сиз учун унда йўллар очган ва осмондан сув туширган Зотдир». Бас, у (сув) ила турли набототлардан жуфтларини чиқардик.
ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
54. Енглар ва чорваларингизни боқинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
55. Сизларни ундан яратдик, унга қайтарурмиз ва яна бир бор ундан чиқариб олурмиз.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
56. Батаҳқиқ, унга оят(мўъжиза)ларимизнинг ҳаммасини кўрсатдик. Бас, у ёлғонга чиқарди ва бош тортди.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
57. У (Фиръавн) деди: «Бизни еримиздан чиқариш учун сеҳринг ила келдингми, эй Мусо?!
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
58. Бас, албатта, биз ҳам унга ўхшаш сеҳр келтирамиз, биз билан ўзинг орангда ваъда вақти тайин қил, унга биз ҳам, сен ҳам хилоф қилмайдиган бўлайлик, ўрта жой бўлсин».
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
59. У (Мусо): «Ваъда вақтингиз зийнат куни. Одамларнинг чошгоҳда тўпланиши», – деди.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
60. Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра ҳийласини йиғиб келди.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
61. Мусо уларга: «Ҳолингизга вой! Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирманг, бас, сизни азоб ила бутунлай ҳалок қилур. Батаҳқиқ, ким ёлғон уйдирса, ноумид бўлибди», – деди.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
62. Бас, улар ишлари ҳақида ўзаро аста шивирлашиб, низо қила бошладилар.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
63. Улар дедилар: «Албатта, бу иккови сеҳргардирлар. Сизни сеҳрлари билан ерларингиздан чиқаришни ва сизнинг афзал йўлингизни йўқотишни ирода қилурлар.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
64. Бас, макр-ҳийлангизни жамлаб, бир саф бўлиб келинг. Батаҳқиқ, ушбу кунда ким устун келса, ўша зафар топур».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
65. Улар: «Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки биз аввал ташловчи бўлайликми?» – дедилар.
ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
66. У: «Йўқ. Сизлар ташланг», – деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари сеҳрларидан унга худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
67. Бас, Мусо ичида хавфни ҳис этди.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
68. Биз дедик: «Қўрқма, албатта, сен устунсан.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
69. Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас».
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
70. Бас, сеҳргарлар: «Ҳорун ва Мусонинг Роббига иймон келтирдик», – деб, саждага ташландилар.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
71. У: «Сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингизми?! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Бас, албатта, қўл-оёқларингизни қарама-қарши томонидан кесурман ва албатта, сизларни хурмо танасига осурман, албатта, қайси биримизнинг азобимиз шиддатлироқ ва боқийроқ эканини билурсиз», – деди.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
72. Улар дедилар: «Сени ўзимизга келган очиқ-ойдин(мўъжиза)лардан ва бизни йўқдан бор қилган Зотдан зинҳор устун қўймасмиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
73. Албатта, биз Роббимиз хатоларимизни ва сен бизни мажбур қилган сеҳрни мағфират қилиши учун иймон келтирдик. Аллоҳ яхши ва боқийдир».
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
74. Шубҳасиз, ким Роббига жиноятчи бўлган ҳолида келса, унга албатта, жаҳаннам бордир. У ерда у на ўлмас ва на яшамас.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
75. Ким Унга мўмин ўлароқ, солиҳ амалларни қилган ҳолида келса, бас, ана ўшаларга олий даражалар –
ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ
76. – остларидан анҳорлар оқиб турган адн жаннатлари бор. Унда мангу қолувчидирлар. Ана ўша покланганнинг мукофотидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
77. Батаҳқиқ, Мусога: «Бандаларим ила кечаси йўлга туш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма», – деб ваҳий қилдик.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
78. Бас, Фиръавн лашкарлари билан уларнинг ортидан таъқиб этди. Денгиз уларни ўраганича ўраб олди.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
79. Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри йўлга бошламади.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
80. Эй Бану Исроил, батаҳқиқ, сизга душманингиздан нажот бердик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга манн ва бедана туширдик.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
81. Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар, унда ҳаддингиздан ошманг, яна бошингизга ғазабим тушиб қолмасин. Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, батаҳқиқ, ҳалок бўлибди.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
82. Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнгра ҳидоятда юрганларни кўплаб мағфират қилувчиман.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
83. Сени қавмингдан нима шошилтирди, эй Мусо?
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
84. У: «Ана, улар изимдалар. Рози бўлишинг учун Сенга шошдим, Роббим», – деди.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
85. У Зот: «Батаҳқиқ, Биз қавмингни сендан кейин фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни адаштирди», – деди.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
86. Бас, Мусо қавмига ғазабланган, афсусланган ҳолда қайтди. У: «Эй қавмим, Роббингиз сизга гўзал ваъда қилмаганмиди?! Сизларга замон узоқ кўриндими ёки бошингизга Роббингиздан ғазаб тушишини хоҳладингизми?! Менга берган ваъдага хилоф қилибсиз?!» – деди.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
87. Улар: «Сенга берган ваъдага ўз ихтиёримиз ила хилоф қилмадик. Лекин бизга у қавмнинг зийнатидан юклар ортилган эди. Бас, уларни ташладик, Сомирий ана шундай илқо қилди», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
88. Бас, у (Сомирий) уларга бўкирадиган бузоқ шаклини чиқариб берди. Улар: «Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди», – дедилар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
89. Унинг ўзларига бирон сўз қайтара олмаётганини, на зарар ва на фойдага молик бўла олмаётганини кўрмаяптиларми?!
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
90. Батаҳқиқ, илгари Ҳорун уларга: «Эй қавмим, бу билан фитнага дучор қилиндингиз, холос. Шубҳасиз, Роббингиз Роҳмандир. Бас, менга эргашинг. Менинг амримга итоат қилинг», – деган эди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
91. Улар: «То Мусо бизга қайтгунича, унга берилиб ибодат қилишдан тўхтамасмиз», – дедилар.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
92. У: «Эй Ҳорун, уларнинг залолатга кетганларини кўрганингда, сени нима ман қилди…
ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
93. менга эргашишингдан?! Менинг амримга осий бўлдингми?!» – деди.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
94. У: «Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг «Бану Исроилни тафриқага солибсан, гапимга кирмабсан», дейишингдан қўрқдим», – деди.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
95. У: «Бу нима қилганинг, эй Сомирий?!» – деди.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
96. У: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, расулнинг изидан бир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Нафсим менга шундай қилишни хуш кўрсатди», – деди.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
97. У (Мусо): «Бас, жўна! Энди сенга ҳаётда «тегиш йўқ» дейишинг бор, холос. Албатта, сенга ҳеч хилоф қилмайдиган ваъдамиз бор. Ўзинг берилиб ибодат қилган илоҳингга назар солиб қўй. Уни албатта куйдирамиз, сўнгра денгизга сочиб юборамиз.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
98. Албатта, илоҳингиз Ундан ўзга илоҳ йўқ Аллоҳдир, холос. У ҳар бир нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
99. Шундай қилиб, сенга ўтган нарсалар хабарини қисса қилиб берурмиз. Батаҳқиқ, сенга Ўз тарафимиздан Зикрни бердик.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
100. Ким ундан юз ўгирса, албатта, у қиёмат куни (гуноҳ) юкини кўтарур.
ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
101. Унда мангу қолувчидирлар. Қиёмат куни у уларга қандай ҳам ёмон юк бўлди!
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
102. Дудга пуфланган Кунда... Ўша кунда жиноятчиларни кўзлари кўк бўлган ҳолда тўплармиз.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
103. Улар: «Ўн кундан ортиқ турганингиз йўқ», – дея ўзаро шивирлашадилар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
104. Биз нима деяётганларини яхши билувчимиз. Ўшанда уларнинг энг афзал йўлдагиси: «Бир кундан ортиқ турганингиз йўқ», – дер.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
105. Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», – дегин.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
106. Сўнг уларни теп-текис ҳолга келтирур.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
107. У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
108. У Кунда чорловчига эргашурлар. Ундан бурилиш йўқ. Овозлар Роҳман(ҳайбати)дан жим қолмиш. Пичирлашдан бошқа нарса эшитмассан.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
109. У Кунда Роҳман изн берган ва сўзидан рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермас.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
110. У Зот уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билур. Улар эса Уни илм ила иҳота қила олмаслар.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
111. Барча юзлар Ҳаййга, Қойюмга бош эгмишлар. Батаҳқиқ, зулм кўтарган ноумид бўлмиш.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
112. Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилган бўлса, зулмдан ҳам, нуқсондан ҳам қўрқмас.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
113. Шундай қилиб, уни арабий Қуръон қилиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса деб, унда ваъидларни баён этдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
114. Ҳақ Подшоҳ – Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийси битмасидан, Қуръонга ошиқма ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», – дегин.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
115. Батаҳқиқ, илгари Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму қарор топмадик.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
116. Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик. Бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
117. Бас, Биз дедик: «Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
118. Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
119. Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмассан, иссиқда ҳам қолмассан».
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
120. Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга мангулик дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?» – деди.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
121. Бас, икковлари ундан едилар. Кейин авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошладилар. Одам Роббига осий бўлди ва йўлдан озди.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
122. Сўнгра Робби уни танлаб олди, бас, тавбасини қабул қилди ва ҳидоятга бошлади.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
123. У Зот деди: «Иккингиз биргаликда, бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
124. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга тор ҳаёт бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз».
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
125. У: «Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг? Ахир кўрувчи эдим-ку?!» – деди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
126. У Зот: «Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса уларни унутдинг. Шунингдек, сен ҳам бугун унутилурсан», – деди.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
127. Ҳаддидан ошган ва Роббининг оятларига иймон келтирмаганларни ана шундай жазолаймиз. Охират азоби, албатта, ашаддий ва боқийдир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
128. Улардан илгари масканларида юрган авлодлардан қанчадан-қанчасини ҳалок қилганимиз ҳам уларни ҳидоят қилмадими? Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
129. Агар Роббингдан ўтган сўз ва белгиланган муддат бўлмаганида, албатта, (азоб) лозим бўлар эди.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
130. Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт. Кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам поклаб ёд эт. Шоядки, рози бўлсанг.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
131. Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
133. Улар: «У бизга Роббидан оят (мўъжиза) келтирса эди», – дерлар. Ахир уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёноти келмадими?
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
134. Агар Биз уларни ундан олдин азоб-ла ҳалок қилганимизда, албатта: «Роббимиз, бизга расул юборганингда эди, хор-зор ва шарманда бўлишимиздан олдин оятларингга эргашган бўлар эдик», – дер эдилар.
ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
135. «Барча кутувчидир. Бас, кутинглар. Кимлар тўғри йўл соҳиблари ва кимлар ҳидоят топганини албатта билурсизлар», – деб айт.