1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Аҳзоб
Махмуд Халил Хусорий - Аҳзоб
00:00
/
00:00

Аҳзоб сураси

Мадинада нозил бўлган. 73 оятдан иборат.

«Аҳзоб» сўзи «ҳизб»нинг кўплиги бўлиб, «гуруҳлар» ёки «фирқалар» деган маънони англатади. Душманлар барча гуруҳ ва фирқалари ила Исломга қарши курашганлари учун «Аҳзоб» номи билан тарихга кирган уруш ҳақида ҳикоя қилувчи оятлари борлиги сабабли, ушбу сура «Аҳзоб» деб аталиб қолган.

Аҳзоб сураси ҳам ўзига хос услубга эга. Унда Бадр урушидан то Ҳудайбия сулҳигача бўлган даврдаги мусулмон жамоаси ҳаётининг турли жиҳатлари, Ислом жамиятининг жоҳилий эътиқод ва тасаввурлардан покланиш жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Шариатнинг янги ҳукмларини жорий этиш ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, ушбу сурада Исломни ва мусулмонларни ер юзидан йўқ қилиб ташлашга бел боғлаган кофир гуруҳларга қарши кураш ҳам тасвирланади.

Аҳзоб сурасида асосан мусулмонлар жамиятини барпо этиш учун зарур бўлган кўрсатмаларга ва ижтимоий одоб-ахлоқ масалаларига жиддий эътибор берилган. Масалан, тўй-маросимларда лозим бўладиган одоб-ахлоқ, аёлларнинг ҳижоби, очиқ-сочиқ ҳолда юриш мумкин эмаслиги ва ўзларини қандай тутишлари лозимлиги масаласи баҳс этилган. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қай тарзда муомала қилиш лозимлиги ҳам кўрсатилган. Бошқа яна бир қанча ижтимоий одоб-ахлоқ ҳақида сўз юритилган. Аҳзоб сурасида жоҳилият қонунлари ва урф-одатларидан бўлмиш зиҳор, фарзанд асраб олиш, мерос, асраб олган боласининг хотинига уйланиш каби масалаларга Ислом нуқтаи назаридан қандай ёндашиш кераклиги баён этилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп хотинли бўлишларининг ҳикматларига ҳам тўхтаб ўтилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш, шаръий ҳижоб, тўй-маросимларга чақириш каби масалалар юзасидан шариатнинг ҳукми баён қилинади.

Шунингдек, мусулмонларнинг ташқи олам билан, бошқа жамиятлар билан ўрнатадиган алоқалари ҳам тилга олинади. Бу жиҳат, айниқса, Аҳзоб ва Бану Қурайза урушларини тасвирлаш ва муолажа этиш жараёнида кўзга ташланади.

Аҳзоб сураси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳга тақво қилишга, кофир ва мунофиқларга итоат этмасликка буюриш билан бошланади. У зоти бобаракот ўзларига келган ваҳийга эргашишлари ва Аллоҳга таваккул қилишлари лозимлиги уқтирилади.

Сўнгра жоҳилий урф-одатларнинг ботил жиҳатлари очиб ташланади. Ақлли, зийрак одамнинг иккита қалби бўлади, деган тасаввурнинг ва бошқа жоҳилий одатларнинг ботиллиги айтиб ўтилади.

Жоҳилий арабларда «зиҳор» деб номланган ҳукм бор эди. Унга кўра, ким ўз хотинига «Сен мен учун онамнинг орқаси кабисан», деса, унга хотини худди онасидек бўлиб қолади, деб ҳисобланарди.

Сурада ўша ҳукм ботил этилади. Шунингдек, фарзанд асраб олиш бўйича улар жорий этган ҳукмлар ҳам бекор қилинади.

Сурада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ислом умматига ҳаммадан афзал валий эканликлари, у зотнинг завжаи мутоҳҳаралари мўминлар учун маънавий она саналишлари ҳақидаги оятлар ҳам бор.

Шунингдек, бу сурада мерос ҳақидаги нотўғри тушунчалар ҳам тузатилади.

Мўминларга ҳужум қилган душманларни Аллоҳ таоло Ўз неъмати ила даф этгани ҳақида сўз кетади. Аҳзоб ва Бану Қурайза урушлари жонли қилиб тасвирланади. Уруш вақтида мўминлар ўзларини қандай тутганлари-ю, мунофиқлар қандай тутганлари ажойиб бир услубда ҳикоя қилинади.

Кейин эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у кишининг покиза завжалари – жуфти ҳалоллари орасида бўлиб ўтган баъзи бир ҳолатлар баён этилади.

Хусусан, маишат масаласида кенглик талаб қилган оналаримизга нисбатан бўлган муомала очиқ-равшан келади.

Сўнгра ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳшнинг Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуга турмушга чиқишлари ва улар орасида бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида сўз кетади.

Уларнинг ораларига талоқ тушиши ҳам айтилади. Кейин Аллоҳнинг амри билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари асраб олган Зайднинг талоқ қилган аёлига уйланишлари ҳақидаги оятлар келади. Бу иш Расулуллоҳ учун оғир кечгани, у зот турли мулоҳазаларга борганлари ҳам зикр этилади. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, умуман, мўминлар ҳузуридаги мақомлари баён қилинади.

Булардан кейин талоқ масаласи келади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кимларга уйланишлари мумкин-у, кимларга мумкин эмаслиги зикр қилинади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари, қизлари ва мўмина аёллар ўзларини қандай тутишлари лозимлиги ҳам баён этилади.

Ниҳоят, сураи карима Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан инсонга осмонлару ер ва тоғлар ҳам кўтара олмаган улкан омонат юклатилганлиги ҳақидаги оятлар билан тамомланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
1. Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
2. Ва ўзингга Роббингдан ваҳий қилинаётган нарсага эргаш. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир.
ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
3. Ва фақат Аллоҳга таваккул қил. Вакилликка Аллоҳ кифоядир.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
4. Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир. Зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она ҳам қилган эмас ва асранди болаларингизни сизга фарзанд қилган эмас. Булар оғзингиздаги гапларингиздир. Аллоҳ эса ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
5. Уларни ўз оталарининг номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ, бироқ қалбларингиз қасд қилган нарсада (бор). Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
6. Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига бошқа мўминлардан ва муҳожирлардан кўра ҳақлидирлар. Фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу китобда сатрлар ила битилмиш.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
7. Набийлардан аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан, Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Ийсо ибн Марямдан ҳам. Ва улардан салмоқли аҳду паймон олдик.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
8. (Буни Аллоҳ) содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учун қилди. Ва кофирларга аламли азобни тайёрлаб қўйди.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
9. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчидир!
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
10. Ўшанда улар сизга юқоридан ҳам, қуйи томондан ҳам келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилардингиз.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
11. Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатли ларзага тушдилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
12. Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», – дер эдилар.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
13. Ўшанда улардан бир тоифаси: «Эй Ясриб аҳли! Сизга (бу ерда) туриш жойи йўқ. Бас, қайтинглар», – деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изн сўраб: «Уйларимиз очиқ-сочиқ қолган», – дерлар. Ҳолбуки, улар очиқ-сочиқ эмас. Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
14. Агар уларнинг устига у(Мадина)нинг ҳар тарафидан бостириб кирилса, сўнгра улардан фитна талаб қилинса, албатта уни қиладилар. Ундан озгинадан бошқа ҳеч кечикмаслар.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
15. Ҳолбуки, улар бундан олдин ортга қараб қочмасликка Аллоҳга аҳд берган эдилар. Аллоҳга берилган аҳд эса масъулиятдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
16. «Агар ўлимдан ёки қатл бўлишдан қочсангиз, қочиш сизга ҳеч қандай фойда бермас. Ўшандай бўлганда ҳам, жуда оз баҳра олурсиз, холос», деб айт.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
17. «Агар сизга Аллоҳ ёмонликни ирода қилса ёки сизга раҳматни ирода қилса, сизларни Ундан тўсадиган ким бор?!» деб айт. Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга валий ҳам, ёрдам берувчи ҳам топа олмаслар.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
18. Батаҳқиқ, Аллоҳ ичингиздаги тўсқинлик қилувчиларни ҳам ва ўз биродарларига «Биз томон келинг», деювчиларни ҳам билур. Улар жангга келмаслар, озгиналари мустасно.
ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
19. Сизларга нисбатан бахиллик қилган ҳолларида (келурлар). Бас, хавф келган чоғда уларнинг сенга ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб қарашларини кўрурсан. Бас, хавф кетганда эса яхшиликка очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар. Ана ўшалар иймон келтирмаганлардир. Бас, Аллоҳ амалларини ҳабата қилди. Бу эса Аллоҳ учун осон эди.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
20. Аҳзобларни кетмаган деб ҳисобларлар. Агар аҳзоблар яна келсалар, улар аъробийлар ичида, чўлда бўлиб, сизнинг хабарингизни сўраб туришни орзу қилурлар. Агар сизнинг ичингизда бўлганларида ҳам, камдан-кам жанг қилган бўлур эдилар.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
21. Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
22. Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», – дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
23. Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган эранлар бор. Бас, уларнинг аҳдига вафо қилганлари ҳам, мунтазир бўлиб турганлари ҳам бор. Улар асло алмаштирмадилар.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
24. (Бу) Аллоҳ содиқларни садоқатлари учун мукофотлаши ва агар хоҳласа, мунофиқларни азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
25. Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
26. Ва (У Зот) уларга ёрдам берган аҳли китоблардан бўлганларни қўрғонларидан туширди ва қалбларига қўрқинч солди. Бир гуруҳини ўлдирурсизлар ва бир гуруҳини асир олурсизлар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
27. Ва уларнинг ерини, ҳовли-жойларини, молу мулкларини ва қадамингиз етмаган ерни сизларга мерос қилиб берди. Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
28. Эй Набий, жуфти ҳалолларингга айт: «Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
29. Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан яхши амал қилувчиларга буюк ажрни тайёрлаб қўйган».
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
30. Эй Набийнинг аёллари! Сиздан ким очиқ гуноҳ қилса, унга бериладиган азоб икки марта кўпайтирилур. Бу эса Аллоҳга осондир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
31. Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатда бўлса ва яхши амал қилса, унинг ажрини икки марта берамиз ва унинг учун гўзал ризқни тайёрлаганмиз.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
32. Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин. Ва маъруф гапни гапиринглар.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
33. Уйларингизда қарор топинг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирликни кетказиб, бутунлай поклашни ирода қилади, эй аҳли байт!
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
34. Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
35. Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
36. Ҳеч бир мўмин ва мўмина учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
37. Эсла, Аллоҳ неъматлантирган ва сен ҳам неъматлантирган шахсга: «Жуфтингни ўзинг ила тутиб тур ва Аллоҳга тақво қил», дер эдинг. Ва Аллоҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингда махфий тутардинг ва одамлардан қўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди. Қачонки Зайд ундан ўз ҳожатини адо этгач, сени унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болаларининг хотинларида, улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин деб. Ва Аллоҳнинг амри бўлажакдир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
38. Набийга Аллоҳ унга фарз қилган нарсада бирон танглик бўлмас. Бу олдин ўтганлар ҳақида ҳам Аллоҳ тутган йўлдир. Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлмишдир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
39. Улар Аллоҳнинг рисолатларини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиганлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчиликка кифоядир.
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
40. Муҳаммад сизлардан биронта эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
41. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
42. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
43. У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўзи ҳам, фаришталари ҳам саловот айтувчи Зотдир. У мўминларга ўта раҳмли бўлган Зотдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
44. У Зотга йўлиқадиган Кундаги сўрашишлари «Салом»дир. Ва уларга гўзал ажрни тайёрлаб қўйгандир.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
45. Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи…
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
46. ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
47. Мўминларга уларга албатта, Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар бер.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
48. Кофир ва мунофиқларга итоат этма. Уларнинг озорларига парво қилма. Аллоҳга таваккул қил. Вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
49. Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, уларнинг зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
50. Эй Набий! Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган қўлинг мулк қилиб олганларни, амакингнинг қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик ва бир мўмина аёлни ҳам, агар у ўзини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса – мўминларга эмас, сен учун махсус. Батаҳқиқ, уларга жуфтлари ва қўлларида мулк бўлганлар ҳақида нимани фарз қилганимизни билгандирмиз. Токи сенга танглик бўлмасин. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
51. Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни ўзингга олурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ бўлмас. Шундай бўлиши уларнинг кўзлари қувончга тўлиши, хафа бўлмасликлари ва ҳаммаларининг сен уларга берган нарсадан рози бўлишларига яқинроқдир. Аллоҳ қалбларингиздаги нарсани биладир ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳилмлидир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
52. Сенга бундан бошқа аёллар ва уларни бошқа завжаларга алмаштиришинг ҳалол бўлмас. Агар ўшаларнинг ҳусни сени ажаблантирса ҳам. Қўлингда мулк бўлганлари мустасно. Аллоҳ ҳар бир нарсани кузатиб турувчидир.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
53. . «Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманглар. Сизларга таомга изн берилгани-дагина, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда (киринглар). Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Бундай қили-шингиз Набийга озор берур. У эса сизлардан ҳаё қилади. Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан ҳаё қилмайди. Қачонки улардан (завжаларидан) бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қили-шингиз сизларнинг қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Ра-сулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг завжаларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилишингиз Аллоҳнинг наздида улкан (гуноҳ)дир».
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
54. Агар бирор нарсани ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ барча нарсани ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
55. Уларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларининг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлганлар ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй Набийнинг аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
56. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
57. Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
58. Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
59. Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
60. Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғатурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар.
ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
61. Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
62. Илгари ўтганлар ҳақида Аллоҳ тутган йўл ҳам шудир. Аллоҳнинг йўлига ҳеч бадал топа олмассан.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
63. Одамлар сендан Соат ҳақида сўрарлар. «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айт. Недан билурсан, эҳтимол, Соат яқинда бўлар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
64. Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйди.
ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
65. Улар унда абадий – мангу қолувчидирлар. На бир валий ва на бир нусрат берувчи топа олмаслар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
66. Юзлари ўт-олов ичида айлантирилаётган Кунда улар: «Эҳ, қани эди, Аллоҳга итоат қилган бўлсак, Расулига итоат қилган бўлсак», – дерлар.
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
67. Ва дедилар: «Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
68. Роббимиз, уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатлагин!»
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
69. Эй иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
70. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
71. У Зот сизнинг амалларингизни солиҳ қиладир ва гуноҳларингизни мағфират қиладир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк ютуққа эришибдир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
72. Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золимдир, ўта жоҳилдир.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
73. Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиши учундир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.