1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Инсон
Махмуд Халил Хусорий - Инсон
00:00
/
00:00

Инсон сураси

Мадинада нозил бўлган. 31 оятдан иборат.

Ушбу сура ўзининг биринчи оятида келган «инсон» сўзи билан номланиб қолган.

Бу сура Даҳр сураси ҳам дейилади. У Қуръони Каримнинг йигирма тўққизинчи порасидаги суралар ичида Мадинада нозил бўлган ёлғиз сурадир. Чунки йигирма тўққизинчи порадаги бошқа сураларнинг ҳаммаси Маккаи Мукаррамада нозил бўлгандир. Ундаги ояти карималарда охират ишлари зикр қилинади.

Сураи карима Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни Ўз қудрати билан яратганлиги, унга кўз, қулоқ каби аъзолар берганлиги ҳақидаги оятлар билан бошланади. Сўнгра Аллоҳ таоло охиратда жаннат аҳлига тайёрлаб қўйилган нозу неъматларнинг баёнини келтиради. Хўш, бундай иззат-ҳурматларга кимлар эришадилар? Бундай бахтга сазовор бандалар – бу дунёда Аллоҳ таолонинг ризолиги учун бева-бечора, фақиру мискинларга таом берган, мазлумнинг ҳолини сўраган, доимо яхшилик, хайрли ишлару тоат ибодат билан банд бўлганлардир. Уларнинг сифати ана шундай баён қилинади. Яхши бандалар сифатлангач, уларга бериладиган ажру савоблар, қиёмат куни улар оладиган фазлу карамлар баён қилинади.

Сурада фақат ва фақат жаннат аҳлига хос бўлган неъматлар бирма-бир санаб чиқилади. Масалан: емоқ, ичмоқ, кийиму либослар ва жаннат аҳлига хизматда бўлган ҳуру ғилмонлар ва ҳоказо.

Инсон сурасининг охирида Қуръони Карим ақлини ишлатган бандалар учун буюк бир эслатма экани, бошқа сураларда айтилган бўлса-да, яна бир бор зикр қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
1. Дарҳақиқат, инсонга у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими?
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
2. Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
3. Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. (У эса) ёки шукр қилувчи, ёки куфр келтирувчи бўлди.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
4. Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ловуллаган оловни тайёрлаб қўйганмиз.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
5. Албатта, аброрлар кафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар...
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
6. бир булоқданки, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтириб ичарлар.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
7. Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган Кундан қўрқарлар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
8. Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
9. «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
10. Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун Кунда ўз Роббимиздан қўрқурмиз», (дерлар).
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
11. Бас, Робблари уларни ўшал Кун ёмонлигидан сақлади ва уларга яшноқлик ҳамда хурсандчилик ато қилди.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
12. Ва сабр қилганлари учун, уларни жаннат ва ипаклар билан мукофотлади.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
13. У ерда пардали, баланд сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда на қуёшни ва на совуқни кўрмаслар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
14. Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
15. Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳлар айлантириб турилур.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
16. Биллурлар кумушдандир, (соқийлар) ўлчовини келтиргандирлар.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
17. Ва улар у(ер)да аралашмаси занжабийл бўлган қадаҳдан суғорилурлар...
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
18. у(ер)даги «салсабийл» номли булоқдан.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
19. Ва уларнинг атрофида мангу ёш болалар айланарлар, уларни кўрганингда сочилган дур деб ўйларсан.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
20. Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрурсан.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
21. Уларнинг устиларида яшил сундус(юпқа ипак)дан ва истабрақ(қалин ипак)дан кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Робблари уларни пок шароб билан суғорур.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
22. Албатта, бу сизга мукофот бўлди ва саъй ҳаракатингиз қабул бўлди.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
23. Албатта, Биз сенга Қуръонни бўлак-бўлак қилиб нозил этдик.
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
24. Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва улардан гуноҳкор ёки кофирларига итоат этма.
ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ
25. Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
26. Ва тунда ҳам Унга сажда қил ва узоқ тунларда Уни поклаб ёд эд.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
27. Албатта, анавилар шошган(дунё)ни яхши кўрурлар ва оғир кунни ортларида қолдирурлар.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
28. Биз уларни яратдик ва бўғинларини маҳкам қилдик. Агар хоҳласак, уларнинг ўринларига ўхшашларини келтирамиз.
ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
29. Албатта, бу эслатмадир. Бас, ким хоҳласа, ўз Роббига йўл оладир.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
30. Ва Аллоҳ хоҳласагина сизлар хоҳлайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
31. У кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритур ва золимлар учун аламли азоблар тайёрлаб қўйгандир.